Forwarded from IIV | Rasmiy kanal
2014 йилдан бугунга қадар Ўзбекистон Маданият вазирлигининг Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази директори лавозимида фаолият юритиб келган сиёсий фанлар номзоди, профессор, “Шуҳрат” медали соҳиби Азамат Ҳайдаров оғир хасталик сабаб бу ёруғ оламни тарк этди.
Азамат Ҳайдаров 1957 йил 20 май куни Навоий вилоятининг Нурота туманида туғилган. 1980 йил Тошкент давлат Маданият институти, 1996 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
Бир неча йиллар масъулиятли вазифаларда, хусусан, Маданият ишлари вазирлигининг Академик ва халқ бадиий жамоалар бошқармаси бошлиғи, Ўзбекистон давлат консерваториясининг “Малака ошириш” факультети декани, “Сиёсий фанлар” кафедраси мудири, Маданият ва спорт ишлари вазирининг ўринбосари, “Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси бош директори, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг Халқ ижодиёти ва маданий-маърифий ишлар республика илмий-методика маркази директори каби лавозимларда жонкуярлик билан меҳнат қилиб, соҳа ривожига катта ҳисса қўшган фидойи мутахассис энди орамизда йўқ.
Марҳум Азамат Ҳайдаровичнинг фарзанди Азаматов Бунёджон ҳозирда Ички ишлар вазирлиги Ахборот хизматида фаолият олиб бормоқда.
Ички ишлар вазирлиги марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдиради.

Ижтимоий тармоқларда "Тахиатош туманида ички ишлар органи ходими фуқаронинг ўлимига сабабчи бўлди" сарлавҳаси билан тарқалган хабарлар бўйича маълумот
Жорий йилнинг 23 май куни соат 11:00лар чамасида Тахиатош тумани ИИБ навбатчилик қисмининг «102» телефон рақамига ўзини «Рамазан» кўчасида яшовчи «Гулайым» деб таништирган фуқаро қўнғироқ қилиб, «Рамазан» кўчаси 7-уйнинг олдида бир маст фуқаро ётганлигини айтиб хабар берган, мазкур хабар юзасидан воқеа жойига ҳуқуқбузарликлар профилактикаси инспектори капитан С.Баймуратов борган. Капитан С.Баймуратов «Рамазан» кўчасига борганида, ўзини Б.Тажимуратов деб таништирган маст фуқарони тиббиёт бирлашмасига олиб бориб шифокор кўригидан ўтказиб, Б.Тажимуратовнинг мастлиги ва жароҳати ҳақида «алкогольное опьянение, ушиб легких, рана левой бровной области» деб маълумотнома олинган.
Капитан С.Баймуратов фуқаро Б.Тажимуратовни бўлимнинг навбатчилик бўлимига олиб келиб топшириб, бу воқеа юзасидан бўлим бошлиғи номига билдирги билан ахборот берган.
Фуқаро Б.Тажимуратов бўлимнинг ҳушёрлик хонасида соғлиги ёмонлашганлиги сабабли, шу кунги навбатчилик қисми навбатчиси томонидан тез ёрдам чақирилиб, Б.Тажимуратов касалхонага юборилган.
Кейинчалик фуқаронинг шахси суриштирилганда, Тахиатош туманида яшовчи Б.Даулетмуратов эканлиги аниқланган.
2021 йилнинг 28 май куни фуқаро Б.Даулетмуратовнинг опаси Тахиатош тумани, Танташов кўчасида яшовчи фуқаро С.Даулетмуратова Тахиатош туман прокуратурасига ариза билан мурожаат қилиб, укасини профилактика инспектори капитан С.Баймуратов уриб тан жароҳат етказганлиги кўрсатган.
Мазкур мурожаат бўйича туман прокуратураси томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилиб, 28 июнь куни капитан С.Баймуратовнинг хатти-ҳаракатларида ҳеч қандай қонунбузилиш ҳолатлари аниқланмаганлиги тўғрисида хулоса қабул қилинган.
ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Ш.К.Ғиёсов
Telegram | instagram | twitter

ОАВга эслатма:
Telegraph
Шахснинг қадр қиммати қонун ҳимоясида
ОАВга эслатма: шахснинг қадр қиммати қонун ҳимоясида Ўзбекистонда сўз ва фикр эркинлиги соҳасида туб ўзгаришлар бўлаётгани бугун инкор этиб бўлмас ҳақиқатга айланди. Бироқ барча соҳаларда бўлгани каби сўз ва фикр эркинлигидан фойдаланиш ҳам қонун доирасида…
Sh.G'iyosov | IIV matbuot kotibi
ОАВга эслатма:
Напоминание СМИ:
Telegraph
Честь и достоинство личности под защитой закона
Происходящие коренные преобразования в Узбекистане в сфере свободы слова и мнения сегодня являются неоспоримым фактом. Однако, реализация свободы слова и мнения во всех сферах жизнедеятельности должна осуществляться в рамках закона. На днях на фоне ситуации…
Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган Наманган шаҳридаги 10-оилавий поликлиникада фуқаро шифокорни аямасдан тагига босиб олиб дўппослаётганлиги айтилаётган видео юзасидан расмий маълумот.
Ҳолат бўйича 2021 йил 28 июль куни Наманган шаҳар ИИО ФМБ 2-сон ИИБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабар асосида ИИБ ходимлари томонидан воқеа жойига борилиб терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилганда Наманган шаҳар Янгиқурилиш МФЙда жойлашган 10-сонли оила поликлиникада шифокор бўлиб ишловчи, 1994 йилда туғилган Н.К.ни олдига Наманган шаҳрида яшовчи 1999 йилда туғилган Б.Н. акаси 1996 йилда туғилган Г.Н.ни соғлиғи яхши эмаслиги ва тана ҳарорати кўтарилиб кетганлигидан шикоят қилиб тиббий ёрдам сўраб келганлиги Н.К. тиббий кўрикни ўтказиб тана ҳарорати кўтарилмаганлигини айтганида, Б.Н. нотўғри ташхис қўйяпсан деб жанжал кўтариб шифокор билан муштлашиб кетгани, оқибатда шифокор юз, бош ва қўл қисмидан жароҳат олганлиги аниқланган.
Шифокорни олган тан жароҳати бўйича тайинланган судга оид экспертиза ҳулосага кўра, шифокор бош мия ёпиқ шикасти, бош мия чайқалиши, ўнг қўл тирсак соҳаси шилинган жароҳати, пешона, ўнг чакка, ўнг кўз юқори қовоқ соҳаси қонталаш жароҳатлари борлиги ушбу жароҳат тиббий мезонга кўра оғирлик даражаси бўйича соғлиғини бузилишига сабабчи бўлган енгил тан жароҳати эканлиги аниқланган.
Юқоридаги ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Ижтимоий тармоқларда "Қалампир.уз" журналистини обрўсизлантиришга қаратилган видео тарқалди
Ушбу видео юзасидан сайт томонидан баёнот берилди.
Ушбу ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси тезкор хизматлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда, вазият Ички ишлар вазирлиги томонидан назоратга олинган
Шу ўринда, қонунчиликда ёлғон ахборот тарқатганлик, туҳмат, порнографик мазмундаги маълумотларни тарқатиш учун жавобгарлик белгиланган бўлиб, унга кўра шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни ОАВ ва интернет тармоқларида тарқатиш учун жавобгарлик мавжуд эканлигини эслатиб ўтамиз.
Биз журналистларни холислик, очиқлик, шаффофлик доирасидаги фаолиятини қадрлаймиз ва уларни ҳимоясига доимо тайёрмиз.

Telegram
Sh.G'iyosov | IIV matbuot kotibi
Ichki ishlar vazirining matbuot kotibi
Ижтимоий тармоқларда «Фарғонада тез ёрдам шифокори собиқ ички ишлар ходими томонидан калтакланди» сарлавҳаси остида тарқалган маълумот юзасидан
Жорий йилнинг 3 август куни Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида тез ёрдам хизмати шифокорнинг фуқаро томонидан калтакланганлиги ҳолати юзасидан тергов олди суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.
Мазкур ҳолат ички ишлар вазирлиги томонидан тўлиқ назоратга олинган. Жабрланувчига нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Жамоатчиликдан, ушбу вазиятни ички ишлар органларига боғлаб сунъий шов-шув чиқармасликларини сўраймиз.
Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.
ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Ш.К.Ғиёсов
Жорий йилнинг 3 август куни Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида тез ёрдам хизмати шифокорнинг фуқаро томонидан калтакланганлиги ҳолати юзасидан тергов олди суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.
Мазкур ҳолат ички ишлар вазирлиги томонидан тўлиқ назоратга олинган. Жабрланувчига нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Жамоатчиликдан, ушбу вазиятни ички ишлар органларига боғлаб сунъий шов-шув чиқармасликларини сўраймиз.
Натижаси бўйича қўшимча маълумот берилади.
ИИВ Ахборот хизмати раҳбари Ш.К.Ғиёсов
Telegram
Sh.G'iyosov | IIV matbuot kotibi
Ichki ishlar vazirining matbuot kotibi
Куни кеча, Qalampir.uz интернет порталининг журналисти Ф.Нажмитдиновани шаъни ва қадр-қимматига путур етказувчи монтаж қилинган ва ёлғондан иборат видеолавҳа тарқатилганлиги ҳамда мазкур ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрганилаётганлиги ҳақида маълумот берган эдик.
Суриштирув жараёнида маълум бўлишича, Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида, балконда тасвирланган одамлар икки фарзандли, расмий никоҳдаги оила, эр-хотин, чет эл фуқаролари бўлиб, Тошкент шаҳрида тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб, мазкур хонадондан расмий ижарада фойдаланишган. Улар томонидан ҳеч қандай қонун бузилиш ҳолатлари аниқланмаган. Ушбу оиланинг шахсий ҳаёти тасвирланган видеолавҳани ижтимоий тармоқларда тарқалишига сабабчи бўлган фуқаронинг ҳаракатлари ҳуқуқий баҳоланади.
Видеолавҳани ясаб, ижтимоий тармоқларда тарқатиш орқали журналистни обрўсини тўкишга ҳаракат қилган фуқароларни аниқлаш бўйича тезкор тадбирлар давом этмоқда. Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 139 моддаси 3 қисми, “г” банди ҳамда 141 прим 2-моддаси 2 қисми, “в” банди бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Иш якуни бўйича жамоатчиликка тўлиқ ахборот берилишини маълум қиламиз.

Ижтимоий тармоқларда Мўйноқда оммавий муштлашув рўй бергани ҳақидаги хабарлар тарқалмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг маълумотига кўра, жорий йилнинг 10 август куни соат 18.00 да Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ туманида жойлашган «Орол» стадионида туманнинг «Мўйноқ сити» ва «Жайхун» командалари ўртасида ҳудудийлик босқичи бўйича футбол ўйини бўлиб ўтган.
Ушбу учрашувнинг 67-дақиқасида иккита жамоа ўртасида келишмовчилик келиб чиққан ва айрим томошабинлар томонидан ўйинни бошқарган бош ҳакамнинг хатти-ҳаракатларидан норози бўлиб майдон томонга чиқиб кетиш ҳолати юз берган.
Стадионга жамоат тартибини сақлаш мақсадида бириктирилган туман ИИБ ва Миллий Гвардия ходимлари томонидан амалга оширилган ҳаракатлар натижасида жанжал тўлиқ бартараф этилиб, фуқаролар томонидан тартиб бузилишига йўл қўйилмаган.
Мазкур ҳолат оқибатида ўйин иштирокчилари, ҳакамлар ва томошабинлар орасида тан жароҳатини олиб касалхонага мурожаат қилганлар бўлмаган.
Ҳозирда, жамоат тартибини бузишга сабабчи бўлган фуқароларнинг барчасини шахси аниқланиб, уларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо бериш бўйича суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Toshkent shahar IIBB I Rasmiy kanal
Ижтимоий тармоқларда, жорий йилнинг 29 июль куни Тошкент вилоятининг Қибрай тумани, «Истиқбол» маҳалласидаги хонадонда ўта шафқатсизлик билан икки ва ундан ортиқ шахсларга нисбатан содир этилган қотиллик жиноятининг олди олиниши мумкинлиги ҳақида турли фикр ва мулоҳазалар тарқалмоқда.
Маълум қиламизки, ҳар қандай содир бўлган оғир ёки ўта оғир турдаги жиноятларга олиб келувчи шарт-шароитларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш, жиноятни фош этиш бўйича амалга ошириладиган процессуал ҳаракатларининг ажралмас қисмидир.
Мазкур ўта оғир жиноятни олдини олишга масъул бўлган ҳар бир мансабдор шахснинг, шу жумладан ҳудудий ички ишлар органлари ходимларининг фаолиятига қонуний баҳо берилади.
Натижаси юзасидан жамоатчиликка тўлиқ ахборот етказилади.

В социальных сетях распространяются различные сведения о том, что можно было бы предотвратить убийство, совершенное с особой жестокостью в отношении двух и более лиц 29 июля этого года в одном из домов махалли «Истикбол» Кибрайского района Ташкентской области.
Сообщаем, что выявление и устранение всех обстоятельств, повлекших за собой совершение какого-либо тяжкого или особо тяжкого вида преступления, является неотъемлемой частью процессуальных действий по их раскрытию.
В данном случае, будет дана правовая оценка деятельности каждого должностного лица, ответственного за предотвращение этого особо тяжкого преступления, в том числе сотрудников территориальных органов внутренних дел.
По результатам общественности будет предоставлена полная информация.
Пресс-секретарь министра внутренних дел Ш.К.Гиясов

Ижтимоий тармоқларда Қорақалпоғистон Республикаси Амударё тумани, Манғит шаҳрида яшовчи ёш тадбиркор ИИБ ходимлари томонидан калтакланганлиги ҳақида ёлғон маълумотлар тарқалмоқда
Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ маълумотига кўра, жорий йилнинг 30 июнь куни тахминан соат 23:00да Амударё тумани Манғит шаҳрида жойлашган Истироҳат боғида ташкиллаштирилган “Ёшлар фестивали” якунланиб, фуқаролар тарқалаётган вақтда, шу ерда хизмат олиб бораётган ИИБ ходимлари, 7-8 нафар ёшлар ўзаро жанжаллашаётганлигини кўриб, жамоат тартибини бузаётган фуқароларнинг шахсини аниқлаб, профилактик чора кўриш мақсадида Амударё тумани ИИБга таклиф қилишган. Ёшлар орасида фуқаро У.Н. ИИБ ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмай уларга фаол қаршилик кўрсатган. Фуқаро У.Н. ва унинг шериклари ИИБга олиб келинган ва навбатчилик қисмида, видеокамера тасвири остида тегишли профилактик суҳбат ўтказилиб, ҳуқуқбузарликлари тегишли тартибда расмийлаштирилган.
Шундан сўнг, фуқаро У.Н. ИИБ биносидан чиқиб, Амударё тумани ИИБ профилактика инспекторлари Ж.Атаниязов ва А.Нагиметовлар уни ҳақоратлаб тан-жароҳати етказганлиги тўғрисида шикоят қилган.
Фуқаронинг шикояти прокуратура органлари томонидан ўрганилиб, туман ИИБ профилактика инспекторларининг ҳаракатларида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланманган.
Эслатамиз, қоидабузарлигини яшириш ва жавобгарликдан қутулиб қолиш учун ўзини жазавага солиб, провокациялар уюштириб, омманинг эътиборини жалб қилиш мақсадида жанжал кўтаришга ҳаракат қилаётган фуқаролар – ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик муқаррар!