Forwarded from Sukut Saqlama (NeMolchi.uz o'zbek tilida)
Cherchez la femme?
Хоразм вилоятидаги оилавий меҳрибонлик уйидаги қизлар билан рўй берган воқеа кўплаб муаммоларни юзага чиқарди. Мана улардан бири.
Тажовузкорлардан бири вилоят адлия бошқармаси бошлиғи экани маълум бўлгач, Адлия вазирлигига норозилик ва танқидлар тўлқини келиб тушди. Лекин ўзгача нафрат вазирга, собиқ вазир ёки бошқа масъул шахсларга эмас, икки аёлга қаратилди - давлат тили бўйича маслаҳатчи Шахноза Соатова ва вазирлик матбуот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева.
Турли постларда айнан улар аёл ва она бўлгани учун уларни жавобгарликка тортмоқчи бўлишди, қўполликда айбланди. Икки аёл қарорлари, иши ёки сўзлари учун ҳақоратланмаган. Улар аёл бўлишда айбдор, демак, уларга талаб ҳам "бошқача". Аёллар айбдорлиги учун эмас, балки аёл эканликлари учун улардан камроқ қўрқишади, яъни бундай нозик мавзуда шарҳлар ёзиш орқали сиз янада кўпроқ нафратни кўрсатишингиз мумкин.
Иккита аёл бутун бошли вазирлик фаолияти учун жавоб бериши керакми? Наҳотки бутун айб давлат тили бўйича маслаҳатчи ва матбуот котибига қаратилиши керакми?
Шахноза Соатованинг ўзи жамоавий масъулиятни инкор этмаслигини таъкидлаган ҳолда нега бутун айб уларга ағдарилаётганини тушунмаслигини билдирди. - Ахборот хавфсизлиги ва кибержиноятларга масъул органлар, нимага булар урчиб кетяпти? Нима қилайлик, умуман ишламайликми, яшамайликми?, - деб ёзди Соатова.
Айбдорлар адолатли ҳукм қилиниши, барча айбдорлар муносиб жазоланиши керак. Бироқ, бунинг учун қонун мавжуд. Ҳар қандай босимлар тажовузкорликнинг қўрқоқ кўриниши, зўравонликнинг бир томонидир.
Ёдингизда бўлсин, бундай таъқибларда иштирок этиш билан сиз аёл сукут сақлаши ва айбини тан олиши керак бўлган дунё тартибини қўллаб-қувватлайсиз. Аёлларни алоҳида нафрат билан нишонга олиш орқали сиз хавотирларни кўтарадиган, бошқа аёлларни қўллаб-қувватлайдиган ва бошқа нуқтаи назарга эга бир нечта аёллар овозини ўчирасиз.
Нигина Худайбергенова
#СукутСақлама #Таъқиблар #ЗўравонликкаЙўқДеймиз