💕 SENSIZ 💕
618 subscribers
234 photos
176 videos
167 links
instagram.com/sensiz_man_status
@sensizimsan

Гиламни калтак билан қоқмоқ гиламга озор бермоқ учун эмас, гиламни покламоқ учундир. Аллоҳ сенга ташвиш берар экан, сени имтиҳон қилиб тозалар, чангу ғуборингни кетказар. "Қайғурма…"

М: 🌹
18.03.2019
Download Telegram
Nega Yaqin insonlarimizni qadriga yetishimiz uchun ularni albatta yo'qotishimiz kerak
NEGA?

@Sensiz 💥
Hech bir ish hikmatsiz boʻlmas..
Boshingizga kelgan balo balki kattaroq biridan asrash uchundir..
Alloh barchamizga istaganimizni emas, biz uchun xayrlisini nasib etsin..
Goʻzal sabr qiling, natijasi-da goʻzal boʻlur..

@Sensiz 💥
Қачон?

Қани айт - чи! Қачон парчалайсан ичингдаги санамларни Иброҳим бўлиб?
Қачон ичингдаги қоронғу қудуқлардан чиқасан Юсуф бўлиб?
Қачон ичингда кўпирган сувларни жангга чорлайсан Мусо бўлиб?
Қачон ишқнинг оташида ёнасан Шамс бўлиб?
Қачон олам сайрига чиқасан Мавлоно бўлиб?
Қачон руҳингни асир қилган ҳамёнингдан қутуласан?
Қачон ҳисларинги қули бўлиб яшашдан воз кечасан?
Қачон бас қиласан бу ҳаётни битмайди деб ўйлашни?
Қачон касбинг учун фидо этган қалбингни тирилтирасан?
Қачон Роббингни танийсан?
Қачон нима учун яратилганингни эсга оласан?
Ва яна айт-чи! Қачон Унга юзланиб, самимий бир қулликни бажо келтирасан?
Ва яна айт-чи! Қачон Унинг эшигида бир ишқпараст бўласан?


«Ишқпараст» китобидан олинди.

@Sensiz 💥
https://t.me/joinchat/AAAAAESXWsAvkU3vDOF1qQ
Аллоҳим, кўзларимизни уйқудан очганинг каби, қалбларимизни ҳам ғафлатдан уйғот!
Дунёни тонг нури ила ёритганинг каби, ҳаётимизни ҳам ҳидоят нури ила мунаввар қил!

@Sensiz 💥
САБР — ТОҚАТ — ГЎЗАЛ ФАЗИЛАТ.

Қўлингдаги бор нарсалар билан минглаб аёллардан устунсан.
Дунёнинг ишлари тўғрисида ўйлаб кўргин: касалхоналарда бетоб бўлиб ётган, кулфатлар эзиб ташлаган минглаб инсонлар йўқми ? Қамоқхоналарда, темир панжаралар ортида ҳаёти зиндонга айланган ва яшашдан мақсади қолмаган минглаб инсонлар йўқми? Қариялар уйи ва касалхоналарда ақлдан озиб, жинни бўлиб қолган кишилар йўқми? Дунёда йиртиқ чодирларда ва кулбаларда бир парча нонга зор бўлиб яшаётган фақирлар йўқми? Бошига мусибат тушиб, барча фарзандларини йўқотган аёллар йўқми? Ёки кўзию қулоғидан ажраган, кўли ё оёғи узилган, ақлини йўқотган ёки рак каби бедаво дардга чалинган аёллар йўқми? Сен эса сиҳат- саломатсан, ҳузур-ҳаловат қилиб яшаяпсан. Хаётингдан мамнунсан. Шундай экан, берган неъматлари учун Аллоҳга ҳамду сано айт. Телевизорнинг қаршисида ўтириб олиб, Аллоҳ рози бўлмайдиган нарсаларни томоша қилиб, вақтингни совурма. Телевизорда бериладиган айрим беъмани, оммавий маданиятни (тўғрироғи маданиятсизликни) тарғиб қилаётган кўрсатувларни томоша қилма. Чунки улар одоб ва ҳаёни камайтирадиган нарсалардир. Фақат фойдали учрашувларни, саломатликка доир дастурларни, хабарларни ёки шунга ўхшаш фойдали нарсаларни кўргин.
"Золимни Аллоҳдан бошқа ҳукм чиқарувчи бўлмайдиган охират маҳкамасига ҳавола эт".


«Дунёдаги энг бахтли аёл» китобидан олинди.

@Sensiz 💥
https://t.me/joinchat/AAAAAESXWsAvkU3vDOF1qQ
Bir manzil bo'lsaydi:
Allohga yaqin, gunohdan uzoq.
Baxtga yaqin, g'amdan uzoq.
Dinga yaqin, munofiqlikdan uzoq.
Samimiylikga yaqin, kibirdan uzoq.
Mehrga yaqin, johillikdan va soxtalikdan yiroq...

@Sensiz 💥
Қалбингни ўз қўлларинг билан парчалама.

Эй вақт! Агар сенда карам соҳиби бўлган кишилар эътибор қилмаган нарсалардан ортиб қолган бирор нарса бўлса, уни менга олиб кел.

※※※※※

Вақтни беҳуда совурадиган, аҳлоқсизликни тарғиб қиладиган журналлар, китобларни, аҳлоқий тубанлик тарғиб этилган романларни ўқима. Беҳаё расмларни кўриб ўтирма. Сен маърифат журналлар, ҳидоятга чорловчи манфаатли китобларни, дунё ва оҳиратда бандага фойдаси тегадиган мақолаларни мутолаа қилгин. Ахлоқий тубанлик тарғиб қилинган китоб, журнал ва мақолалар нафсга, қалбга шубҳа ва беҳаёлик уруғларини экади. Улар бизга беҳаёликни тарғиб қилувчи гуруҳлардан кириб келган, Ислом оламини пароканда қилишга қаратилган асарлардир.
Шуни билки, саодат калитлари Аллоҳнинг измидадир. Ғам ва қайғуни кетказувчи фақат Удир. Шундай экан, доимо Унга илтижо қил ва ушбу дуони такрорла:
"Аллоҳим! Ғам ва қайғудан, ожизлик ва дангасаликдан, хасислик ва қўрқоқликдан, белимни қарз юки букишидан ва одамлар мени ҳўрлашидан Ўзинг асра".

Ҳадисда айтилган бу дуони кўп такрорлаб, маъносини ўйлаганингда, Аллоҳнинг изни билан қийинчиликларинг, ғам ва аламларинг барҳам топади ва сен ҳузур - ҳаловатга эришасан.

«Дунёдаги энг бахтли аёл» китобидан олинди.

@Sensiz 💥
https://t.me/joinchat/AAAAAESXWsAvkU3vDOF1qQ
Касаллик ҳам бир неъматдир. Аммо унинг қадрини охиратда, яъни оғриқлар гуноҳларимизга каффорат бўлганида биламиз. Шунинг учун беморликда ғазаб қилманглар, ноумид ҳам бўлманглар.

Гуноҳларимизнинг кечирилишига қанчалар муҳтожмиз, аҳир!


@Sensiz 💥
https://t.me/joinchat/AAAAAESXWsAvkU3vDOF1qQ
3000 обуначи йиғсак каналга кўпроқ нарса ташайман дўсларингизни таклиф қилинг постларимизни кўпроқ тарқатинг.
#жума

Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш суннатдир.
Имом Табароний келтирган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

"Кимки менга бир бора салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта салавот айтади. Кимки менга ўнта салавот айтса, Аллоҳ унга юзта салавот айтади. Кимки менга юзта салавот айтса, Аллоҳ уни нифоқ ва дўзахдан озод деб ёзиб қўяди ва қиёмат кунида шаҳидлар билан бирга қилади."

Аллоҳумма солли ва саллим ва баарик ъала Муҳаммад ва ъала олиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн!

@Sensiz 💥
https://t.me/joinchat/AAAAAESXWsAvkU3vDOF1qQ
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌹Дуога қўл очинг, Толмасин билак,
🌹Бугун сўрайверинг, Хар неки тилак.
🌹Файзи билан берур, Аллоҳ таборак.
🌹Тавба сохибига, ЖУМА муборак...

🌹Хамиша саждага эгилиб бошлар,
🌹Аллоҳдан тилангиз энг эзгу тилак
🌹Шундай улуғ кунда дуода бўлинг
🌹Тақводор диндошим ЖУМА Муборак!!!


🤲 АЛЛОҲИМ, ЖУМА кунида, бизларни, ота-оналаримизни, биз яхши кўрган кишиларни гуноҳларини авф этилганларингдан, улардан рози бўлганларингдан, гуноҳларини кечирганларингдан, Дўзахга ҳаром қилганларингдан, Жаннатий деб ёзганларингдан қилгин! АМИЙН!🤲

ЖУМА МУБОРАК! 😊

@Sensiz 💥
https://t.me/joinchat/AAAAAESXWsAvkU3vDOF1qQ
“Kimning rizqi kechiksa, bas, “Laa havla va laa quvvata illaa billah”ni koʼp aytsin!”

Аbu Hurayra roziyallohu anhu Rasululloh sollallohu alayhi va sallamdan rivoyat qiladi: “Аlloh kimga bir neʼmat bergan boʼlsa, bas, Аllohga hamd aytishni koʼpaytirsin! Kimning gunohlari koʼpayib ketsa, Аllohga istigʼfor aytsin! Kimning rizqi kechiksa, bas, “Laa havla va laa quvvata illaa billah”ni koʼp aytsin!”
(Imom Tabaroniy “Kabiyr”da rivoyat qilgan).

@Sensiz 💥
https://t.me/joinchat/AAAAAESXWsAvkU3vDOF1qQ
#Мулоҳаза

Аллоҳ таоло берган муҳлат тугаб, китоблардан Роббнинг Каломи кўтариладиган вақт келади ҳали.

Қуръонни очиб, ундан сўз тугул ҳарфни ҳам тополмай қолишдан аввал Қуръонингизни маҳкам ушланг!

Қуръон сизни бу дунёдаги бир нуқтадан то жаннатгача элтувчи дастур экан, у сизнинг ажралмас ҳамроҳингиз бўлиши керак.

Қуръон аҳлидан бўлиш учун унинг ҳарфларини танимоқ, сўзларини эса англамоқ керак.

Ё Аллоҳим, Қуръонни садоқатли дўстимиз ва келажакда шафоатчимиз қилгин!
Омийн!

©Ayman_RushdiySuveyd

@Sensiz 💥
https://t.me/joinchat/AAAAAESXWsAvkU3vDOF1qQ