Ибрат ўрнида
Ривоят қиладиларки...
Бир куни шогирд устозидан сўради:
— Нима учун чақалоқлар ҳамма ерда бир хил йиғлайдилар. Улғайганларида эса уларда ҳар хил хислатлар пайдо бўлади?
Устоз жавоб берди:
— Бу тарбиянинг натижасидир.
Шогирд сўради:
— Устоз, тарбиянинг ҳосиласи ёшга ҳам боғлиқми?
Устоз деди:
— Ҳа, албатта. 20 ёшда ҳиссиёт, 30 да истеъдод, 40 да ақл ҳукмронлик қилади.
Илмталаб шогирд яна сўради:
— Эшитишимча, тана қартайганда, аҳлоқ мустаҳкамланади, дейдилар. Бунинг сабаби не?
Устоз бир лаҳза ўйга чўмгач, шундай деди:
— Чунки инсон танасидаги барча аъзолар ўз нафсини қондиравериб чарчайди, ҳолдан тояди, руҳ эса ҳаёт чарҳида чарҳланиб, аҳлоқ орзу ҳолини бойитиб бораверади.
Қизиққувчан шогирд яна сўради:
— Эй, устоз, минг машаққат ила юксаликка кўтарилган инсонни нима пастга тушириши мумкин? Мен шундан огоҳ бўлайин.
Сермулоҳазали устоз шогирдига қараб, шундай деди:
— Киши қанчалик юксакликка эришмасин, аҳлоқда оқсаса, пастга тушиб кетиши муқаррардир.
Эй, шогирд, мисқоллаб йиққан обрўйинг бир зумда тўкилмасин десанг, ақлингни ҳамиша раҳнамо этгил.
Нолойиқ ишлардан олисга кетгил.
P. S
Дарҳақиқат ҳаётни ўзи бир неча бора, такроран ва такроран исботладики, нафақат нолойиқ ишлардан, балким нолойиқ, ўткинчи, шарафсиз шахслардан ҳам ўз вақтида узоқлашиш, нақадар тўғри иш эканлигини.
Ахир халқимизда машхур мақоллар хам борку,
«Қозонга яқин юрсанг, қораси юқар, ёмонга яқин юрсанг, балоси юқар»
"Қурбақани ҳам боссанг вақ этади, сачраса эса дастлаб ўзинга тегиб доғи қолади"...
https://t.me/Sayqali

Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва барокатуҳ!
Ўринли, долзарб ва аҳамиятга эга савол...
Шу йилги февраль ойи, муқаддас рўзи рамазон ойининг кириб келиши билан, иккинчи куни бир ватандошимизнинг яқинларининг оламдан ўтганлари муносабати билан эрталаб Бруклиндаги масжидга одатдагидек фотиха ўқиб, таъзия билдириш мақсадида кириб келдим.
Об ҳаво хам шу куни жуда ҳам изғиринли совуқ бўлиб, қор ёғиб турган эди.
Масжидга кириб у ерда ўтирган бир гурух ака укаларимиз билан салом алик, кўришиб хол авхол сўрашиб, қуръон тиловати ва дуо фотихадан сўнг, ўтирган сўхбатдошларимиздан бирлари она диёримиз Самарқандан икки кун олдин келган, ёшлари биздан катта, Машҳад, Карбало зиёрати сафарларига бирга бориб келиш насиб айлаган бир акамиздан, менга ишора қилиб, бу кишичи ўзгарганларми ёки йўқми? деб савол бердилар.
Акамиз эса кулиб туриб, - йўқ бу киши бир хил, ўзгармаганлар деб жавоб бердилар.
Мен дарҳол тушундимки, келгунимга қадар бўлаётган мавзу суҳбат мухокамаси устига келиб қолганимни ва савол нима назарга олиб бериляпти экан? деган хаёлга бордим, яъни ёш ўтган сайин инсонни физиологик кўриниш холати борасидаги табиий ўзгаришми ёки юриш туриш, ҳулқ атвор борасидами?
Бир оз иккиланиб туриб, таваккал хар холда иккинчиси долзарб муҳимроқ деб уйлаб, дастлаб бу мавзу, савол суҳбат учун ўз миннатдорчилигимни билдириб, қўшилиб, фикрларимни айтдим.
Бошқа ака укаларимиз ҳам бу борадаги ўзларини ижобий ва салбий фикрларини мисоллар келтириб, очиқлашиб билдириб, мухокама давом этди.
Албатта Америкага келиб, бу ерда бир икки сўм ортириб, кимлигини эсидан чиқариб, босар тусарини хам билмай қолаётган айримларга, бундай мавзу кўтарилган сухбатлар, саволлар жуда ҳам ўринли бўлиб, катта тарбиявия аҳамиятга эга...
Келгусида ҳам ибрат борасидаги бундай мавзулар кўтарилган сухбатлар доимий ва бардавом бўлишини тилаб қоламиз!
Сизнинг бу борадаги фикрингиз қандай?
Илтимоси дуо!

Зинедин Зидан финал ҳуштагидан кейин Криштиану Роналдунинг йиғлаганига муносабат билдирди:
«Унинг финал ҳуштагидан кейин йиғлаганини кўриб, юрагим қаттиқ оғриди. Бу ерда гап аллақачон унинг шахсий амбициялари ҳақида эмас, балки бутун бошли ватани ҳақида кетаётгани яққол кўриниб турарди. Ўз юртини ўзидан кўра кўпроқ яхши кўрган ва шу унвонни қўлга киритиш учун 41 ёшида ҳам бор вужуди билан тўп сурган қандайдир инсон борми? Ҳатто мақсадига эриша олмаган бўлса ҳам.
Шунга қарамай, кимдир барибир уни танқид қилишга баҳона топади. Мен фақат бир нарсани — Криштиану Жаҳон кубогини ютиш буюк натижа эканини, аммо у футболчининг қанчалик буюклигини белгиловчи ягона мезон эмаслигини тушунишини истардим.
Унинг бу спорт турида эришган ютуқлари биргина соврин доирасидан анча юқори. Роналдунинг ўрнатган рекордлари, барқарорлиги, руҳияти ва чорак аср давомида қандай тинимсиз меҳнат қилгани... Бу футбол олами балки бошқа ҳеч қачон гувоҳ бўлолмайдиган ноёб ҳодисадир.
Мен Жаҳон кубогини қўлга киритиш бахтига муяссар бўлганман, лекин чин дилдан айта оламанки, Криштиану бутун фаолияти давомида кўрсатган бундай юқори ва барқарор даражага ҳеч қачон чиқа олмаганман. Бундай чўққини забт эта оладиган футболчилар бармоқ билан санарли.
Йиллар ўтиб, одамлар Криштиануни фақат ютган ёки ютолмаган совринлари билан эслашмайди, балки у буюклик мезонларини бутунлай ўзгартириб юборгани учун ҳам ёдда сақлашади.
Мен учун у ҳамиша футбол тарихидаги энг буюк ўйинчилардан бири бўлиб қолаверади ва бугун содир бўлган ҳеч бир воқеа бу ҳақиқатни ўзгартира олмайди».

👍2
Сўзларга эмас, амалларимизга зеб берайлик!
Бир муслима бемор ётган насрония қўшнисининг ҳолидан ҳабар олгани чиқди.
Унинг тўшакда ётганини кўриб салом-аликдан сўнг:
— Қўшни, келинг, сизга Қуръони Каримдан ўқиб берай, эшитинг! Тузалиб кетасиз, биз касал бўлсак, Қуръон ила шифо сўраб, дуо қиламиз, тузаламиз, — деди.
Насроний аёл:
— Майли, фақат, олдин менга озгина сув беринг, жуда чанқадим, — деди. Муслима унга сув олиб келди. Ичириб қўйди. Сўнг бошини кўтариб қўйишини сўради, ёстиқ қўйиб баландлаб қўйди. — Мен бир неча кундан бери туз тотганим йўқ, қорним оч, илтимос, бирон таом тайёрлаб беринг, қарашадиган одамим йўқ, — давом этди насрония. Муслима:
— Ҳозир, бироз кутинг, емак келтираман, — деди.
Ҳеч қанча вақт ўтмасдан, иссиққина, жудаям мазали овқат тайёрлаб келди. Насронияни таомлантирди, сув ичирди, ювиқсиз идишларни ювди. Сўнг келиб:
— Қуръондан бирор сурани ўқиб берайми? — деб яна сўради. Насрония кўзларидан кўзёш тўкиб:
— Мен ўқиб беришингиздан олдин Қуръонни сизда кўриб бўлдим, — деди ва Исломни қабул қилди.
Дарҳақиқат, энг кучли даъват бу — амалларимиздир.
Шунинг учун сўзларга эмас, амалларимизга зеб берайлик!

❤1👍1
Куни кеча 8787 Bay Parkway, Brooklyn NY, 11214 манзилида жойлашган ZiyoArt Academy,
Маҳалла USA Узбек - Америка жамияти ташаббуси билан
АҚШ да яшаётган ватандошларни бирлаштириб келаётган футбол мусобақалари, иштирокчи жамоалар, ҳомийлар ҳақида, дўстлик ва қардошлик руҳида олинган "Уммон ортидаги гол" номли тақдим этилган ушбу ажойиб хужжатли фильм барчада ижодий, аъло кайфият қолдирди.
Барча ташаббускор, ижодкор, иштирокчи ташкилотчиларга, команда жамоаларига ўз миннатдорчилигимизни билдириб, келгуси ишларига, фаолиятларига ҳам ривож ва омад тилаб қоламиз!
Шунингдек, 2017 йилда Бруклинда ташкил топиб, шу кунгача барча мусобақаларда фаол, муваффақиятли иштирок этиб келаётган маҳалладош дўстларимиз,
жамоа мураббийи Самат Рахимов, Жамол Содиқов,
Сухроб Ғуломов ва бошқалар тўп сураётган "Мароканда" жамоасига хам омадлар тилаб қоламиз!
Хозирги пайтда биносини барпо этилиши борасида жадал ҳаракатлар олиб борилаётган "Самарқанд Миллий Марказ" имиз томонидан хам келгусида шундай турли спорт тадбирлари, тақдимотлар ўтказилишини ният қилиб қоламиз!
"Самарқанд Миллий Маркази"
Зелле орқали эхсонлик қилиш рақами
+ 1 929 762 5108

👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эронда илм ўрганиш шарт деган бир қатъий шаклланган ишонч бор...
🇮🇷🇺🇿 Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси Муҳаммад Али Искандарийнинг KUN UZ даги ажойиб интервьюсидан лавҳа.

❤3👍1