Forwarded from 🇺🇿Samarkand Milliy Markazi
Ўнинчи муҳаррам тутар азо олам...
Карбало, Карбало...
Рахматли устоз Боҳодир Забиевич ижодларидан.
Карбало, Карбало...
Рахматли устоз Боҳодир Забиевич ижодларидан.
Forwarded from 🇺🇿Samarkand Milliy Markazi
Самарқанд Миллий Марказининг
Тавсиф - Низом режа бандлари ижроси борасида букунга қадар амалга оширилган ва оширилаётган ишлар юзасидан учинчи тахлилий
МАЪЛУМОТНОМА
Тавсиф - Низом - Устави
Диний фаолият ва жамиятни қўллаб - қувватлаш.
Жамоатчилик маркази шунингдек, диний бойитиш ва жамият билан боғланишга интилаётган ёшлар учун маънавий марказ бўлиб хизмат қилади. Махсус тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
Муқаддас матнлар, ахлоқий тамойиллар ва диний таълимотларни кундалик ҳаётда амалий қўллашга қаратилган, мунтазам равишда режалаштирилган дарслар ва ўқув гуруҳлари.
Намоз, ибодат ва руҳий акс эттириш учун мунтазам йиғилишлар ҳам таклиф қилинади.
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, ташкилот шунингдек, жамиятни бирлаштирадиган маданий ва диний байрамларни ўтказишни таклиф қилади. Масалан, байрам маросимлари ва бирдамлик ва умумий мақсадни уйғотадиган бошқа тадбирлар.
Хайрия фаолияти ва муҳтожлар учун бошпана.
Ташкилот аҳолининг заиф қатламлари эҳтиёжларини қондириш муҳимлигини тан олади.
Ташкилот қийинчиликка дучор бўлган шахслар ва оилалар учун, хавфсиз ва меҳмондўст бошпана яратади, айниқса вақтинчалик кўчирилган болалар ва аёлларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор беради. Қисқа муддатли уй-жой хизматлари аёллар ва болалар қийин пайтларда барқарорликни тиклашлари мумкин бўлган тарбияланувчи ва хавфсиз муҳитни яратишга устувор аҳамият беради.
Болалар учун бошпана, уларнинг ривожланиш ва ҳиссий эҳтиёжларини қондиришни таъминлаб, ёшига мос келадиган ресурслардан, жумладан таълимни қўллаб - қувватлаш, дам олиш тадбирлари ва маслаҳатлардан фойдаланишни таклиф қилади.
Аёллар ўз имкониятларини кенгайтириш учун мўлжалланган дастурлардан, шунингдек, ўзини ўзи таъминлаш ва чидамлиликни рағбатлантирадиган жамоат ресурсларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади.
Ушбу заиф гуруҳларнинг ўзига хос эҳтиёжларини қондириш орқали, марказ нафақат вақтинчалик бошпана, балки ҳаётни қайта қуриш, умидни кучайтириш, барқарорлик ва мустақиллик сари йўлни илгари суриш учун асос бўлишни мақсад қилган.
P.S.
Авваламбор,
Ассалому алайкум ва рахматуллоху ва барокатуҳ!
Азиз ватандошлар!
Ушбу юқорида таъкидлаб ўтилган бандлар юзасидан ишларимизнинг ижроси борасида букунга қадар қўйидаги ишлар амалга оширилди;
Яъни, диний фаолият ва жамиятни қўллаб - қувватлаш борасида, исломий диний маросимларимиздан бўлган шаходат, мавлуд, моҳе рўза рамазон ойи тадбирлари жуда ҳам гўзал, файзли ва юқори савияда ташкиллаштирилиб ўтказилди.
Шунингдек букунги кунларда давом этаётган Имом Ҳусайин (а.с) азодорлик маросимларига масжидни таёрлаш борасида хашар ташкиллаштирилиб, маросимларнинг дастлабки ўн кунлиги жуда ҳам юқори савияда ўтказилди. Албатта ўз ўрнида ушбу тадбирларга ўз ҳиссаларини фаол қўшиб келаётган барча ватандошларимизга, халқимизга ўз миннатдорчилигимизни билдириб ўтамиз.
Режа бандларидан ўрин олган ёшлар билан ишлаш, аёллар, ёш хотин қизлар ва ёш оилалар билан боғлиқ муаммоларни ўрганиш, тахлил қилиб бартараф этиш, ёрдам бериб қўллаб қувватлаш борасидаги ишларни хамкорликда амалга ошириш чоралари имкон қадар кўрилмоқда. Албатта бу ишларнинг самарадорлиги марказнинг биноси ҳал этилиб, тўлиқ фаолият бошланиши билан бевосита боғлиқдир.
Хулоса ўрнида
Ишчи гурух, фаоллар томонидан олиб борилаётган ишлар, аниқ мақсад билан дадил олиб борилмоқда.
Яна бир бора бизни шу пайтгача доимо қўллаб келаётган, азиз халқимизга ўз миннатдорчилигимизни билдириб, бўлаётган бу савобли ва юксак аҳамиятга эга ишларга хозирча турли сабаблар билан ишонмай, иккиланиб ёки гумонда бўлиб турган айрим инсонларимиз, (Аллох уларни ҳам кўп қатори хайру барокотларини берсин илохим), бўлаётган ишларга бепарво бўлмай, елкадош, фаолроқ бўлиб, ўз хиссаларини мунтазам қўшиб боришларини сўраб қоламиз!
Азизлар, гумонда эмас, яхши ниятлар билан дуода бўлиб, ташаббускор ёшларимизни ёнларида туриб, ҳар томонлама уларни қўллаб - қувватлайлик!
ИншаАлох, Яратганни мадади, Имом Замонимиз (а.ф.ж) ни кумаклари ила, тез кунларда ажойиб хуш хабарларни кутиб қоламиз!
Илоҳо Омин!

❤1
Forwarded from 🇺🇿Samarkand Milliy Markazi
Эй қалб...
Ҳазрати Зайнаб (с.а) га бағишлов...
Ҳожи Акмал ижодидан
Ҳазрати Зайнаб (с.а) га бағишлов...
Ҳожи Акмал ижодидан
Диего Армандо Марадона афсонасининг ортида бир инсон турган эди: унинг отаси — Дон Диего.
Қайси футболчи унга кумир бўлгани ҳақида сўрашганида, Марадона ҳеч қачон бирор тўп устасининг номини айтмасди.
У доим бир гапни такрорларди:
«Менинг ягона кумирим отам эди. У фарзандларини боқиш учун заводда тинкани қуритадиган оғир сменаларда ишлаганидан кейин ҳам ҳеч қачон нолимасди. Ҳамма мендек бўлишни истаган бир пайтда, мен фақат отамдек бўлишни хоҳлардим».
Оила қашшоқликда кун кечирган бўлса-да, Дон Диего ўғлининг орзусини қўллаб-қувватлаш учун борини қурбон қилди.
Марадона ўша кунларни шундай хотирлаганди:
«Отам менга илк бор ҳақиқий чарм футбол бутсисини сотиб олиб берганида, бунинг учун у қанчалик оғир меҳнат қилганини яхши тушуниб турардим.
Ўша тунда мен ўша бутсаларни бағримга босиб ухладим, чунки улар отамнинг машаққатли меҳнати ва қурбонликлари эвазига келганди».
https://t.me/Sayqali

"Соғлом тана ва сокин қалб – меҳнат ҳам дам олиш ҳам ўз ўрнида бўлганда юзага келади"
Абу Али ибн Сино
https://t.me/Sayqali
Абу Али ибн Сино
https://t.me/Sayqali
❤1
Шеърият
Ҳақиқат
Бир дарё кўп давлатдан оқиб ўтади,
Ҳар бири шу дарёни меники дейди.
Аслида дарё битта, ўша оқин сув,
Одамлар-чи талашиб бир-бирин ейди.
Ҳақиқат бу-дарёдир, қолганлари нафс,
Ҳақиқатни ҳеч қачон эгаллаб бўлмас.
Ҳақиқат ўзгармайди, инсон ўзгарпр,
Одамлар билмайди-ки, дунё бу қафас.
Ҳайвонларга қафас темирдан бўлар,
Инсонларга қафас нафсидан келар.
Ҳайвонлар нафсини жиловлар, аммо,
Инсоннинг кўзлари тупроқдан тўлар.
Орифҳожи Мелиев
https://t.me/Sayqali
Ҳақиқат
Бир дарё кўп давлатдан оқиб ўтади,
Ҳар бири шу дарёни меники дейди.
Аслида дарё битта, ўша оқин сув,
Одамлар-чи талашиб бир-бирин ейди.
Ҳақиқат бу-дарёдир, қолганлари нафс,
Ҳақиқатни ҳеч қачон эгаллаб бўлмас.
Ҳақиқат ўзгармайди, инсон ўзгарпр,
Одамлар билмайди-ки, дунё бу қафас.
Ҳайвонларга қафас темирдан бўлар,
Инсонларга қафас нафсидан келар.
Ҳайвонлар нафсини жиловлар, аммо,
Инсоннинг кўзлари тупроқдан тўлар.
Орифҳожи Мелиев
https://t.me/Sayqali
AQShning Nyu-York shtati, Bruklin shahrida istiqomat qiluvchi 30 yoshli Jurabek Musinov 15 yoshli voyaga yetmagan qiz bilan bog‘liq jinsiy jinoyatlarda gumonlanib hibsga olingani xabar qilinmoqda.
Politsiya ma’lumotiga ko‘ra, Jurabek Musinov 15 yoshli qiz bilan Filadelfiyadagi Walmart do‘konida tanishgan. Shundan so‘ng ular Instagram orqali muloqot qilishni boshlagan. Tergovga ko‘ra, Musinov qizni tungi soat 1:00 atrofida uning yashash manzili yaqinidan olib ketgan. Politsiya esa tonggi soat 5:49 da ularni Bensalemdagi mehmonxonada aniqlab, Musinovni hibsga olgan.
Sud tomonidan Musinov uchun 150 ming AQSh dollari miqdorida garov puli belgilangan.
Shuningdek, ma’lumotlarda aytilishicha, uning AQSh hududida noqonuniy ravishda kelgani aniqlangan
Shahriyor Amonov
UZB USA

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Mehemmed Huseyni - Ey derdi bidermanlara derman Ebelfez
❤1
Forwarded from 🇺🇿Samarkand Milliy Markazi
Ибрат ўрнидаги насиҳатомуз шеърият
НАДОМАТ
Урмагин, бошига куртак ёзмоққа,
Ҳозирланган янги новдани.
Япроқ ёйсин, бўй курсарсин қўй,
У ҳам кўтармоққа ҳақли гавдани!
Тафаккури сайёз кимса дастидан,
Олам дарз кетмоқда ўсмай пастидан.
Кундек равшан ҳар бир юксалиш,
Ортида ётади майда
эврилиш.
Афсус надоматлар, бугун
бошида,
Яшаётган, айрим нодон гавдалар,
Билмайдики кун келиб у йўқлигида,
Миллат номин кўтарар, нодир новдалар!
Шоира Туробова

Азизлар, авваламбор ушбу юқоридаги ибрат ўрнидаги насиҳатомуз шеърни номига эътибор берайлик!
Надомат сўзи — араб тилидан кириб келган бўлиб, маъноси:
Инсонлардаги афсус-чекиш, пушаймонлик (кўпинча нотўғри танлов ёки ёмон иш ортидан келадиган изтироб) ҳолатидир.
Муаллиф Шоира Туробова "Надомат" номли ушбу шеъридаги мисралар орқали жамиятимиздаги букунги кунда ёш авлоднинг хайрли ишларига, йўлига тўғаноқ бўлгувчи айрим калта, тор фикрловчи кимсаларга насихатомуз мурожаат этмоқда.
ШЕЪРДАГИ МИСРАЛАРНИНГ ШАРХИ
Ушбу шеърни биринчи байтида жамиятимизда ўсиб келаётган авлодни янги новдага қиёслаб, новда, яъни ёш авлод куртак ёзмоққа тайёрланаяпти, уни бошига уриб ўсишдан қолдирма дейди.
Иккинчи байтда:
"Япроқ ёзсин, бўй кўрсатсин қўй,
У ҳам кўтармоққа ҳақли гавдани".
Унинг ҳам ҳаётда ўзини намоён этишга, юксалишга ҳақли деб мурожаат этади.
Учинчи байтда эса, баъзи бир фикри тафаккури ожиз, савияси паст бўлган кишиларни феъл-атворини очиб беради.
"Тафаккури саёз кимса дастидан,
олам дарз кетмоқда ўсмай пастидан",
Ҳар бир нарса пастдан ўсиб ривожланади, агар эзғиласа ўсмайди ва шу нарсани тафаккур этинг дейди.
"Кундек равшан ҳар бир юксалиш,
Ортида ётади майда эврилиш,"
Ҳамма нарса ҳам майда эврилишдан, яъни ўзгаришдан юксалишга йўл тутиши аниқ равшандир демоқчи.
"Афсус надоматлар, бугун бошида,
Яшаётган айрим нодон гавдалар,
Билмайдики бир кун келиб у йўқлигида,
Миллат номин кўтарар, нодир новдалар"!
Бизлар нега афсус чекамиз?
Чунки, айрим нодон фақат ўзинигина манфаатларини ўйлайдиган, сумбат гавдадан иборат боши пўк одамлар, ёшларга йўл бермай, камситиш ҳаракатида бўлиб, уларни ўсишига йўл бермайди.
ТАВСИЯМИЗ!
Мусофирчиликда " Самарқанд Миллий Маркази" мизни ташкил этилиб, биносини барпо этилиши ва фаолияти борасидаги жамиятда ўсиб ривожланишга интилувчан, нодир, чаққон ҳаракатчан, фаол, билимдон ёшларимиз келажакда миллат номини юксакка кўтариши мумкинлигини ва уларга тўсиқ бўлиб халақит бермай, аксинча қадрига етиб, ҳар томонлама қўллаб қувватлашимиз ўринлигини ҳар биримиз англаб етмоғимиз лозимдир...
Азизлар, букун кимларнидир гапига кириб, ишониб тўғаноқ бўлиб, халақит қилиб, эртага келажакда юқоридаги шеърнинг мисраларида айтиб ўтилганидек, афсус надомат чекиб, уялиб ҳам қолмайлик!
Хулоса эса ҳар кимни ўзидан...
Илтимоси дуо!
"Самарқанд Миллий Маркази"
Зелле орқали эхсонлик қилиш рақами
+ 1 929 762 5108

Мулохаза учун...
Бир куни тулки дарё қирғоғида турган туядан сўради:
“Дарё сувининг чуқурлиги қанча экан?”
Туя жавоб берди:
“Тиззагача экан”.
Тулки дарёга тушди. Тушиши биланоқ сувга чўка бошлади. Чунки, сув уни бутунлай кўмиб қўйган эди. Кўп машаққат чекиб бошини сувдан чиқарди ва зўрға дарёнинг ўртасидаги катта харсанг тошга чиқиб олди. Бироз хансираши босилгач, туяга қарата ғазаб билан:
“Сен менга сувнинг чуқурлиги тиззагача демаганмидинг?!” дея бақирди.
Туя бунга жавобан:
“Тўғри, шундай дедим. Тиззамгача етади-да” деди.
Туя билан тулкининг бўйи орасида фарқ бор, албатта.
Сиз хам хаётингиздаги бирор иш юзасидан бировдан маслахат сўраётганингизда у сизга ўзига фойдаси теккан ва ўзи тажриба қилиб кўрган доирадагина маслахат беради. Ва кўпинча айтаётган маслахатлари ўзигагина мос ва муносиб бўлади, сизга эса тўғри келмаслиги мумкин.
Шунинг учун бошқанинг ўзига хос бўлган тажрибасини ўз муаммойингиз учун асосий ечим ёки қатъий хукм қилиб олманг! Чунки, у ечим сизни тулкига ўхшаб ғарқ қилиши мумкин.
Сиз бир иш қилмоқчи бўлсангиз, аввало, Аллохга истихора қилинг, кейин ота-онангиз, яқинларингиз ва тажрибали кишилар билан маслахатлашинг, улар берган маслахатлардан фойдаланган ва истихора натижасига суянган холда қарор қабул қилинг!

👍2
Шеърият
САЛОМ БЕРИНГ
Шахардами юрсам қишлоқда,
Турфа феълли инсон ҳар ёқда.
Кими ҳалим, кимиси қўпол,
Салом берсанг, алик ҳам малол.
Одатим шу салом бераман,
Доимо шўҳ, шодон юраман.
Баъзиларда ҳаёл паришон,
Алик олмас саломга ишон.
Қаёққадир елиб шошади,
Баъзан кўриб ақлинг шошади.
Ӯтган -кетган бир бирин туртган,
Худди ёвга қараган, душман.
Саломлашиш урфмасми ҳозир, хато кетсам мабодо узр.
Расулуллоҳ (С А.В) айтиб ўтганлар,
Саломлашинг ўтган, кетганлар.
Инсонларга боқмайин маъсум,
Улашинглар этиб табассум.
Табассум ҳам садақа, эҳсон,
Кам бўлмайди жилмайган инсон.
Тӯрамирзо салом бер аввал,
Катта ёш, бола учраган маҳал.
Шеърим бўлса кимгадир ибрат,
Шоир учун, жуда улкан бахт.
Ёшларимиз бўлсин саломат,
Табассумни этайлик одат.
Салом, алик бўлмасин канда,
Шундай бўлар, чин муслим банда.
Тўрамирзо Орипов