Sardor Abduqodirovich
700 subscribers
4.65K photos
972 videos
6 files
4.33K links
-Yoshar Parlamenti a’zosi
-Deputat
-Iqtis.Assambleyasi Nav.vil.Rahbari
-Eksportchilar uyushmasi Nav.vil.Raisi
-Boks Fed Nav.vil.Raisi
-Jiu-Jitsu Fed.Nav.vil.Raisi
Download Telegram
КУН ҲАЗИЛИ

She'r qo'rqadigan yagona mavjudot - uning hotini ekan. Demak hotiningizdan qo'rqsangiz, siz ham shersiz.

@SardorAbduqodirovich
Hindistonda yuzning yopiq qismi surati tushirilgan niqoblar ishlab chiqarila boshladi (video).

Batafsil — http://dy.uz/SaAH8
БИЛИБ ҚЎЙГАН ЯХШИ

ПИЁЗ

🍈Пиёзнинг 400 га яқин тури булиб, 230 тури диёримизда кенг тарқалган. Унинг шифобахшлиги Шарқ мамлакатларида қарийб тўрт минг йиллар муқаддам аён эди. Уруғи доғни кетказади. Туз билан қушиб ишлатилса сўгалларни туширади, суви чиркин яраларга фойда қилади. Қулок, шанғиллашида, йиринг ва сув пайдо бўлганда, кулоққа томизилади.
Ичак уктин-уктин оғриганда, сариқ касаллигида, колит, қабзият, атеросклероз хасталикларида, тумовга қарши, чипқонда гижжаларни туширишда пиёздан фойдаланиб келинган.

⚡️Бир нарса хотирамдан сира кутарилмайди. Қўшнимнинг икки ойлик қизчаси бошида яра пайдо бўлиб, анча вақтгача тузалмади. Тиббиёт ожизлик килди, шифокор харакати зое кетди. Мехридарё онанинг елиб-югуриши, барча харакатлари бехуда кетар, йиринглар эса болага азоб берарди. Айрим кишилар "Энди у тузалмайди, тузалса хам кал булади, қиз болага бу катта доғ" дейишди. Хох, ишонинг, хох. ишонманг, кизча икки ёшга қадам қуйганда ховлида барқ уриб ўсаётган пиёзнинг баргини узиб, ея бошлади. Кук пиёзни шундай иштиёқ билан ер эдики, уни курган ота-онаси хайрон қоларди. Пировардида 3-4 кун ичида бошидаги йирингли яра битиб, кейинчалик ундан асорат хам қолмади. Сочлари усиб, тенгқурларга тенглашиб колди, (хозир у 35 ёшда), Оиласида энг куп пиёз еган бу қиз шундан буён хеч бир дардга чалинмади.

👉🏻Ха, пиёз фақатгина зиравор неъмат, тотимлик озик, булиб қолмай, балки инсонни қатор касалликлардан мухофаза қилувчи дори хамдир. У меъда безлари фаолиятини яхшилайди, пешоб хайдайди, пешоб йулларида пайдо булган қум ва тошларни эритади,йуталга қарши даво бўлади, балғам кўчиради. Ангинада, милк ва нафас йуллари шамоллаганда туғралган пиёзни косага солиб, устига энгашилади ва бошга румол ёпиб, ўн дақиқа давомида чуқур нафас олинади.

⛳️Пиёз вужудимиздаги қанд микдорини камайтиради.

💦Буғда пиширилган ёки қўрга кўмилган пиёз чипқонни етилтиради. Майдаланган пиёз чакка ва манглайга қўйилса, бош оғриғи кетади. Қадокдан халос бўлиш учун ошхона сиркасини қайнатилган пиёзга қўшиб артилади. Шунингдек, пиёз баргларини қалин хил барра пиёз иштаха очади, соч тукилишидан асрайди.

👃Булғориялик олимларнинг фикрига кўра тумов, гриппда барра пиёз шарбати билан намланган пилик бурун катакларига қўйилса яхши самара беради, Кўк пиёзни кўп еб хам бўлмайди, унда эфир мойи ва пурин моддалари кўп бўлгани сабабли меъда, ичак йўли, жигар ва буйрак фаолияти суст булган кишиларга нохуш таъсир этади.
https://t.me/SardorAbduqodirovich
⚡️⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

❗️Жорий йилнинг 8 июнидан — «сариқ» 🟨 ва «яшил» 🟩 ҳудудларда жамоат транспортида шаҳар (туман) ва шаҳар атрофи йўналишлари бўйича автобус ҳаракатларига рухсат берилди.

🚫 Дамас, микроавтобус ва метрополитен фаолияти бундан мустасно.

〰️〰️〰️〰️〰️

Жамоат транспорти фаолиятини қайта тиклашда қуйидаги талабларга қатъий риоя қилиш талаб этилади:

🚿 автокорхона томонидан транспорт воситасини ҳар бир қатнов олдидан ва охирги бекатда, шунингдек, автошоҳбекатларда тўлиқ дезинфекция қилиш;

👮🏻‍♂️ ҳайдовчиларни тиббий ниқоб ва қўлқоплар билан таъминлаш ҳамда уларнинг мунтазам равишда ўз вақтида алмаштириб бориш чораларини кўриш;

😷 автобус салонига фақатгина тиббий ниқобдаги йўловчиларни киритиш.

〰️〰️〰️〰️〰️

Транспорт вазирлигининг ҳудудий ва таркибий тузилмалари масъул ходимлари томонидан тегишли ташкилотлар билан биргаликда ушбу талабларга риоя этилиши назоратга олинади.

Шу ўринда мамлакатимизда ҳали карантин чекловлари бекор қилинмаганлигини инобатга олган ҳолда жамоат транспортида ҳаракатланиш вақтида йўловчилардан карантин талабларига қатъий амал қилиш ва ижтимоий масофани сақлашга эътибор қаратиш сўраб қолинади. Ўз навбатида жамоат транспортида карантин талабларини бузиш тегишли маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

https://t.me/SardorAbduqodirovich
🗓 Бугун 6 июнь, шанба.

👖 1850 — Леви Страусс илк бор мовийранг жинси яратади;

🔌 1882 — америкалик Генри Сили электрлашган дазмол учун патент олади;

🪐 2012 — Венера сайёраси Қуёш диски бўйлаб ўтиши кузатилган;

💥 Ушбу санада туғилганлар: кристалл детекторлар орқали илк антенна ярата олган Карл Браун (1850), манбашунос, арабшунос олим Павел Булгаков (1927), рус драмматурги, шоир Александр Пушкин (1799).

https://t.me/SardorAbduqodirovich
КУН ҲИКМАТИ

Ҳаётдан ҳамиша гўзаллик ва яхшилик қидириб яшанг...
Шунда у ҳам сизга ўша нарсаларни тақдим эта бошлайди!

https://t.me/SardorAbduqodirovich
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТОНГЛАРГА ЕТКАЗСИН

Ҳеч кимнинг оқмасин кўздаги ёши,
Қалб қўри лим бўлсин қувонч онларга,
Бемаҳал ботмасин умр қуёши,
Тонгларга етказсин, гўзал тонгларга.

Умрни шамолга қиёс этгулик,
Бир зимда, бир онда ўтиб кетгулик,
Ҳаётда ёр бўлсин фақат эзгулик.
Тонгларга етказсин, гўзал тонгларга

Бу ҳаёт ҳар кимни бахтга сайласин,
Қалбига эзгу, ўй, тилак жойласин,
Ҳар тонгда дийдорни насиб айласин.
Тонгларга етказсин, гўзал тонгларга.

Сиз билан бахтиёр, гўзал онларим,
Севинчдан маст қалбим,сарҳуш дамларим,
Бор бўлинг доимо қадрдонимларим,
Тонгларга етказсин,гўзал тонгларга.

✍️ХУРШИД КАРИМ.

https://t.me/SardorAbduqodirovich
Қалблар бир бирига ўхшамайди, аммо уларнинг фарқи поклик бўлиб қолаверади...

https://t.me/SardorAbduqodirovich
AQShda uch g‘ildirakli noyob avtomobil sotuvga qo‘yildi.

Batafsil — http://dy.uz/erm83
Инсоннинг баҳоси бу дунёдан олганлари билан эмас, аксинча ўзидан қолдирганлари билан белгиланади.

✍🏻 Ўткир Ҳошимов

https://t.me/SardorAbduqodirovich
Милоддан аввалги III, милоднинг III-IV асрларига оид қабр топилди. Топилмалар орасида бир дона аёллар мунчоғи ҳам бор

➡️http://www.madaniyat.uz/
Ўзбекистон олий таълим тизимини қайта кўриб чиқиш бўйича кўрсатма берилди

Президент Ўзбекистон олий таълим тизимида 1-курсда умумий фанлар ўқитилиб, мактаб дастури қайтарилиши, ёшлар бир йил умрини йўқотишини танқид қилди
.

👉 https://kun.uz/63300876
ДУО

Дуода гап кўп, ҳикмат кўп. Қуйида эшитганларимиздан яна бирини улашамиз...
----
Бир кишининг айтишича, иккинчи аёлга уйланибди. "Ўзим билмаган ҳолда унинг макр тўрига буткул ўралиб бўлдим. Мен учун ундан бошқа одам йўқ эди. Ундан айрилишим билан васвасага тушиб қолардим. Фарзандларим, аёлим, ҳатто ота-онам ҳам кўзимга кўринмай қоларди. Ишдан ҳам кўнглим совиб кетди. Ҳеч кимнинг гапига қулоқ солмасдим. Фақат "У, у, у" бўлиб қолгандим...
Атрофимдагилар гапиришарди, танбеҳ беришарди, танбеҳларининг тўғрилигини билардим, эшитардим, лекин эшитишни ҳам, қулоқ солишни ҳам ҳоҳламасдим. Намозларим, ишларим ўлда-жўлда бўлиб кетди. Икки йиллар чамаси шу алфозда яшадим. Олдинги ҳаётга қайтишни истардим, аммо, қайтолмасдим. Биринчи аёлимнинг садоқатини, вафосини, ҳалоллигини билардим, олдига кетгим келарди, кетолмасдим. Маккорнинг макрини билсам ҳам кўнглимни узолмасдим...
Секин-аста давлатим совурилиб, асл башаралар кўрила бошланди. Шуларни билиб турсам ҳам воз кечолмасдим. Фақат ичимдан дуо қилиш керакмикин деган фикр келарди. Бир кун намоз охирида "Аллоҳим, шу аёлни қалбимдан юлиб ол!" деб беихтиёр сўраб юбордим. Аслида у дуо ҳам жуда ҳоҳлабмас, шунчаки ҳоҳламагандай айтдим-қўйдим. Шу-шу одат бўлиб қолди. Бошқа сўрайдиганларимни самимий, қалбдан илтижо қилардим-у, шунга келганда тил учида айтиб, ўтиб кетардим. Бора-бора тилим учидагилар қалбимга кўча бошлади. Уч ойлар ўтди шекилли, ғафлатдаги кўзим ҳам бирдан очилди, бошимга не кунларни солаётганини билдим, ҳис қилдим, қўрқиб кетдим, фарзандларим мени кутаётганини, аёлим ҳар не ҳол бўлганда ҳам жилмайиб кутиб олишини эсладим. Бу уйдан ўша куни кўнглим қолди. Бошида адолат қиласиз деб бошлаб, кейин макрга алданганимни билдим. Ростдан ҳам кўзим очилганди, уйқум очилди...
Мен оилам бағрига қайтдим. Уч ой деганда тилакларим мустажоб бўлганди. Дуо қайта-қайта қилинаверса ижобат бўлишини ўшанда билгандим...
Уни ҳозир ҳам баъзан эслайман. Эслаганда ҳам яхши томонларини эслагим келади. Лекин, яхши томонини тополмайман, эслаёлмайман...
Сиз ҳам дуо қилинг, дуода гап кўп, мушкулларингиз, сўрайдиганларингиз бордир, зора ечилса..."

Салим АЙЮБИЙ
​​Мусибатимиз шундаки;
Турмуш қурамиз, севмаймиз.
Фарзанд кўпайтирамиз, тарбия бермаймиз.
Бино қурамиз, таълим бермаймиз.
Намоз ўқиймиз, тақво қилмаймиз.
Ишлаймиз, мукаммал амалга оширмаймиз.
Гапирамиз, рост сўзламаймиз.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Тадбиркор ислоҳотчи бўлса, ижро органи раҳбарлари ҳам ўрганади, жамият ўзгаради, муҳит ўзгаради

Шавкат Мирзиёев: Если предприниматель будет реформатором, руководители исполнительных органов научатся, общество и среда изменятся

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ассалому алайкум.
Хайрли тонг!
Бошланган хафта кунингиз файзли, барокатли ва унумли ўтсин.
Яхши кайфият ҳамроҳ бўлсин!

👉🏻 https://t.me/SardorAbduqodirovich