Sardor Abduqodirovich
732 subscribers
4.63K photos
960 videos
6 files
4.32K links
-Yoshar Parlamenti a’zosi
-Deputat
-Iqtis.Assambleyasi Nav.vil.Rahbari
-Eksportchilar uyushmasi Nav.vil.Raisi
-Boks Fed Nav.vil.Raisi
-Jiu-Jitsu Fed.Nav.vil.Raisi
Download Telegram
СОЛИҲ ДЎСТ

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан "Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир" (Шуаро: 100, 101) оятлари ҳақида сўралганда шундай дедилар:

"Бу қиёмат куни бўлади. Жаннат аҳли жаннатга, дўзах аҳли дўзахга кириб бўлгандан кейин, жаннат аҳлидан бўлган бир киши:

- "
Эй Роббим, фалончи ҳамроҳим қаерда, фалончи дўстим қаерда? Уни жаннатда кўрмаяпман-ку!" дейди. Шунда унга:

- "У дўзахда", дейилади. Шунда ҳалиги киши:
- "
Эй Роббим, ё Парвардигоро! Унинг ёнимда эмаслиги сабаб жаннат менга татимаяпти", дейди.

Шунда Аллоҳ таоло унинг дўстини дўзахдан чиқарилишига буйруқ беради. У дўзахдан чиқиб, жаннатга кираркан, дўзах аҳли:

- "
Уни ким шафоат қилди, уни ким чиқарди?! Унинг солиҳ амали борми?!" дейдилар.

- "Йўқ", деб жавоб берилади.

- "
Унда шаҳид отаси ёки шаҳид акаси шафоат қилдими? дейдилар.

- "Йўқ", дейилади.

- "
Унда, пайғамбарлар ва расуллар шафоат қилишдими?" дейдилар.

- "
Йўқ, уни солиҳ бир дўсти шафоат қилди", дейилади.

Шунда дўзах аҳли фарёд қилишади ва "Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир. Бас қанийди яна бир марта (яшашнинг иложи) бўлса-ю, бизлар ҳам мўминлардан бўлсак", дейдилар. (Шуаро: 100-102).
Кошки дунёга бир зумга бўлсада қайтарилсагу, яхши инсонлар билан танишсак, дейдилар... Аллоҳ бизларни Жаннатда жам буладиган дустлардан қилсин. Амийн.
Жаннат эгалари жаннатга кирганларида дунёда эзгу йўлда бирга юрган дўстларини кўрмасалар иззат соҳиби (буюк Аллоҳ)дан "Эй Роббимиз дунёда биз билан бирга намоз ўқиган рўза тутган дўст биродарларимиз бор эди, уларни кўрмаяпмиз" деб сўрашади! Аллоҳ таоло "дўзахга боринглар юрагида зарра оғирлигича иймони борларни олиб чиқинглар" деб марҳамат қилар экан! Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ "мўмин дўстларни кўпайтиринглар, қиёматда улар шафоат қиладилар" дедилар. Сизни жаннатга етаклаган дўст чин вафодордир..!!!

Ибн Ал-жавзий роҳимаҳуллоҳ" агар жаннатда мени орангизда топмасангиз"
Эй Роббимиз фалончи банданг дунёда бизга сени эслатарди денглар" дедилару йиғладилар... Аллоҳ у кишини ўз раҳматига олсин.
Мен ҳам ораларингизда бўлмасам мени суриштиринглар эҳтимол бир мартагина бўлса ҳам Аллоҳни эслатгандирман!!!. Эй Аллоҳ сенга итоат қилишда кўмакдош яхши дўстлар бергин.

Дўстларингизга ҳам эслатинг!
Каналга уланиш👇

https://t.me/SardorAbduqodirovich
Siz haqiqatdan biror nimani o‘rganmoqchimisiz, yoki shunchaki o‘rgatilgan "robotlar" ga ergashmoqchimisiz...?!

@SardorAbduqodirovich
КУН ҲИКМАТИ

Hamma ham norozi bo‘lishni biladi! Lekin hamma narsadan pozitivlikni topish, baxtni his etish har kimga ham nasib etavermaydi...

https://t.me/SardorAbduqodirovich
Кириш имтиҳонлари тестлари қай даражада соддалаштирилади? – ДТМ изоҳ берди

👉 https://kun.uz/42482803
ТАДБИРКОРЛИККА ҲАВАСМАНД ЁШЛАРИМИЗ УЧУН НАВОИЙЛИК МУВАФФАҚИЯТЛИ ТАДБИРКОРЛАР ТЕЛЕГРАМ КАНАЛЛАРИ МАНА БУ ЕРДА 👇👇👇👇👇
Бугунги замон тезкор. Юртнинг жадал ривожланишига ҳисса қўшиш учун эса аввало ана шу талабга мос бўлиш – замон билан ҳамнафасликка шошилиш лозим. Қуйидаги каналларни кузатиб бориш орқали сиз нафақат депутатлар фаолияти, балки тадбиркроликда муваффақиятга эришиш омиллари, бугунги кундаги энг зарур бизнес турлари нималардан иборат – ана шулардан ҳам хабардор бўлиб борасиз. Бу айниқса, тадбиркорликка қизиққан ёшларимиз учун муҳим аҳамиятга эга.

✍️Олий Мажлис Сенати аъзоси, "Зарафшон голден гроуп" компанияси раҳбари, сенатор Улуғбек Файзиев Телеграм канали👇
@fayziev_ulugbek

✍️Халқ депутатлари Навоий вилояти Кенгаши депутати, карманалик ташаббускор тадбиркор Азиз Сувонов Телеграм канали👇
@aziz_aslanovich

✍️Халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати, “NAVOIY-АVTOSAVDO” масъулияти чекланган жамияти раҳбари
Сардор Ғаффоров
Телеграм канали👇
@SardorAbduqodirovich
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Кўнгил жуда ҳам нозик бўлган ҳилқатдир. Унга озор бердингми тамом.

Бас! Кўнгилни бузиш эмас, кўнгилни қурайлик.

https://t.me/SardorAbduqodirovich
ҲАЁТ ФАЛСАФАСИ

Одамларни сенга нисбатан қилган ёмонликларини эслашга ўтирадиган бўлсанг, ҳатто энг яқин одамларингга нисбатан ҳам дўстона муносабатинг қолмайди.
Яхшиси, атрофингдагилар билан бахтли яшаш учун одамларни хатосидан кўз юм ва унутишга ҳаракат қилгин.

https://t.me/SardorAbduqodirovich
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ўзини ўзи банд қилган аҳоли даромад солиғидан озод қилиниши белгиланди.
Давлат идоралари кўрсатаётган айрим хизматларни хусусий секторга ўтказиш бўйича топшириқлар берилди.
Тадбиркорлик субъектларига кредит бериш шартларини соддалаштириш, истеъмол кредитлари беришни кенгайтириш лозимлиги қайд этилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам поддержки предпринимательства.
Определено, что самозанятые граждане будут освобождены от уплаты подоходного налога.
Указано на необходимость упрощения кредитования субъектов предпринимательства, расширения потребительского кредитования.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #tadbirkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Лайлатул - қадр кечасида барча ниятларимиз ижобат бўлсин амин🤲

@SardorAbduqodirovich
Ассаламу алайкум
Рамазон ойининг 27-куни муборак бўлсин !

Хайрли тонг!
Бошланган кунингиз файзли, барокатли ва унумли ўтсин.
Яхши кайфият ҳамроҳ бўлсин!


👉🏻 https://t.me/SardorAbduqodirovich
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Умрингизни яхши одамларни қидиришга эмас, балки яхши одам бўлишга сарфланг, шунда яхши одамларни ўзлари сизни топиб келади.

https://t.me/SardorAbduqodirovich
Kulfatlarga qarshi birdamlikda kurashganlargina g‘alaba qiladi...


@SardorAbduqodirovich
G‘alati estafeta, muhimi orqadagi yetib olmasin!

@SardorAbduqodirovich
БИР ҚАТОР СОҲАЛАРДА ИШ ТАРТИБИ СОДДАЛАШТИРИЛИБ, ТАДБИРКОРЛАР ҲАМДА АҲОЛИГА ЯНАДА ҚУЛАЙЛИКЛАР ЯРАТИЛАДИ
Кеча президентимиз раислигида тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида бир қатор соҳалар юзасидан кўплаб таклифлар ўртага ташланди. Хусусан:
✒️Ўзини ўзи банд қилаётган, яъни, сартарош, этикдўз, новвой, темирчи, дурадгор, тикувчи, таксист, таржимон, дизайнер, компьютер дастурчиси каби 60 дан зиёд касб эгалари даромад солиғидан озод қилинади.
✒️Ҳозирги кунда давлат идоралари кўрсатаётган кадастр ҳужжатларини тайёрлаш, ер ажратишда топосуратга олиш каби хизматларни хусусий секторга ўтказиш орқали минглаб янги иш ўринлари яратилади.
✒️Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Адлия вазирлигига аниқ ҳисоб-китоб асосида, хусусий секторга ўтказиш мумкин бўлган давлат хизматлари рўйхатини шакллантирилади.
✒️Карантин даврида кўпгина ташкилотлар тўлов қобилиятини йўқотиб, банкротлик ёқасига келиб қолиши мумкин. Шу сабабли, корхоналардаги солиқ ва бошқа тўловлардан қарздорлиги карантин тугаганидан кейин ундирилиши мумкин.
✒️Бундан буён кичик саноат зоналари мулк ҳуқуқи асосида ташкил этилиб, бошқарувга хусусий сектор кенг жалб қилинади.
✒️Пандемия оқибатларини юмшатиш доирасида “Ҳар бир оила – тадбиркор” дастурига ажратилган 1 триллион сўм кредит маблағларини қайтариш муддати узайтирилди.
✒️Президентимиз маҳсулот, ускуна, хомашё ҳамда айланма маблағлар учун кредит олишда тадбиркорларга ўрнатилган барча чекловлар олиб ташланиши кераклигини таъкидлади.
✒️Марказий банкка кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик субъектларига кредитлар бериш шартларини соддалаштириш бўйича топшириқ берилди.
✒️Маҳсулотларга талабни яратиш учун савдо фаолиятини рағбатлантириш, аҳолининг истеъмол қобилиятини ошириш мақсадида истеъмол кредитлари беришни кенгайтириш лозимлиги қайд этилди.
✒️Президентимиз банк фаолиятига мижозларга хизмат кўрсатиш сифатига қараб баҳо берилишини алоҳида қайд этди. Тижорат банклари кичик бизнес ривожида муҳим бўғин экани, ҳар бир тумандаги “ўсиш нуқталари”га маблағ йўналтириб, тадбиркор ва фуқароларни қўллаб-қувватлаши зарурлиги таъкидланди.
Бизни кузатиб боринг👇👇
@SardorAbduqodirovich
#Буюклар_бисотидан

Биродаринг юзига табассум қилишинг, яхшиликка буюриб ва ёмонликдан қайтаришинг, залолат ерида кишини ҳидоятга бошлашинг, йўлдан тош ва тикон ҳамда суякларни бартараф қилишинг буларни бариси энг яхши садақадир.

Имом Бухорий


@SardorAbduqodirovich
‼️ "Ҳар бир оила– тадбиркор" дастури юзасидан

⚡️ Агар сиз дастур асосида кредит олишни ва ўз тадбиркорлигингизни бошламоқчи бўлсангиз қуйидаги кўринишда ҳаракат қилишингиз лозим бўлади:

1️⃣ Ўз маҳалла раисингизга учрашасиз.

2️⃣ Туман кичик ишчи гуруҳи (маҳалла, банк, ҳокимият) сизнинг тадбиркорлик фаолиятингизни юзасидан ўрганиш ўтказади ва сўровнома тўлдиради.

3️⃣ Таъминотчи билан шартнома тузасиз. Таъминотчилар рўйхати ҳокимликларда мавжуд.

4️⃣ Ушбу сўровнома, таъминотчи билан шартнома асосида сектор раҳбари (ҳоким, прокурор, ИИБ бошлиғи, солиқ инспекцияси бошлиғи) тавсиянома беради.

5️⃣ Айрим ҳудудларда туман шаҳар ишчи гуруҳи ушбу ҳужжатлар бўйича кредит ажратиш учун баённома расмийлаштиради ва банкларга тақдим этади.

Айрим ҳудудларда эса баённома вилоят ишчи гуруҳи томонидан тасдиқланиши учун ҳужжатлар вилоят ишчи гуруҳига жўнатилади ва улар томонидан банкларга тақдим этилади.

6️⃣ Банклар (Агробанк, Миркокредитбанк ва Халқ банки) бириктирилган ҳудуди бўйича сизни ҳужжатларингизни кўриб чиқади ва кредит ажратиш бўйича қарор қилади.
Қайси банк қайси ҳудудга бириктирилганлиги бўйича маълумот ҳокимликларда мавжуд.

7️⃣ Банк кредит ажратилиши бўйича ижобий қарор қабул қилганидан сўнг, Сизга таъминотчи маҳсулотни етказиб бериши лозим.

8️⃣ Банк маҳсулот етказиб берилганидан кейин таъминотчига пул ўтказиб беради.

📌PS: Таъминотчидаги маҳсулотлар нархини қимматлиги учун туман ҳоким ўринбосарлари биринчи навбатда жавобгар.

https://t.me/SardorAbduqodirovich
ИЗОҲГА ҲОЖАТ ЙЎҚ...

https://t.me/SardorAbduqodirovich