Sardor Abduqodirovich
700 subscribers
4.65K photos
972 videos
6 files
4.33K links
-Yoshar Parlamenti a’zosi
-Deputat
-Iqtis.Assambleyasi Nav.vil.Rahbari
-Eksportchilar uyushmasi Nav.vil.Raisi
-Boks Fed Nav.vil.Raisi
-Jiu-Jitsu Fed.Nav.vil.Raisi
Download Telegram
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга субсидия ва кафиллик берилади

“Касаначиликни ривожлантириш асосида аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–214-сон, 21.04.2022 й.) қабул қилинди

Қарорга мувофиқ, 2022 йил 1 июлдан касаначиликни фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар, шу жумладан пудрат шартномаси асосида ташкил этишга рухсат этилади.

🔘 2022 йил 1 июлдан 2025 йил 1 январгача:

▫️касаначиларга даромад солиғи касаначиликдан олинадиган жами даромадни 50 фоизга, 1 ойда кўпи билан 1 миллион сўмгача камайтирган ҳолда ҳисобланади;
▫️касаначилар ижтимоий солиқ тўловини ўзини ўзи банд қилган шахслар учун белгиланган тартибда амалга оширади;
▫️олис ва чекка ҳудудлардаги маҳаллаларда (жами 252 та) касаначиликни ташкил этган тадбиркорларга дастлабки 3 ойдаги фаолияти учун 1 ойлик ўртача даромади миқдорида бир марталик субсидия ажратилади.

☑️ Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан касаначилар сони камида 10 нафар бўлган тадбиркорларга кредит суммасининг 75 фоизи миқдоригача кафиллик берилади.

💰2022 йил 1 июлдан 2025 йил 1 январгача “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган ёки “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”да бўлган ва касаначилик билан шуғулланаётган фуқароларга асбоб-ускуналар харид қилиб бериш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисми, бироқ БҲМнинг 10 бараваригача (2 млн 700 минг сўмгача) миқдорида субсидия ажратилади.

Шунингдек, “Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплекси таркибида мавсумий ва касаначилик ишлари портали ишга туширилади.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"E-AUKSION" электрон савдо платформасида Навоий вилоятидаги савдога чиқарилган мол-мулкларни доимий кузатиб боринг ҳамда шаффоф савдоларда иштирок этинг!

Айни пайтда вилоятидаги 597 дан ортиқ Давлат мулки объектлари ҳамда активлари электрон савдо майдончаси орқали сотувга қўйилган.

🔷 13 та Давлат активлари (кўриш)
🔷 156 та ижарага бериладиган давлат мулклари (кўриш)
🔷 57 та кўчмас мулклар (кўриш)
🔷 11 та автотранспорт воситалари (кўриш)
🔷 60 та қишлоқ хўжалиги учун ерлар (кўриш)
🔷 4 та тадбиркорлик ва шаҳарсозлик учун ерлар (кўриш)
🔷 2 та кўп қаватли уй-жой қуриш учун ерлар (кўриш)
🔷 73 та Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи (кўриш)
🔷 29 та "Ўзпахтасаноат" АЖ мулклари (куриш)
🔷 1 та дарё ўзанларини тазалаш (каръер) (кўриш)
🔷 93 та бошқа турдаги мулклар (кўриш)
🔷 72 та кўчма савдо дўконлари (кўриш)
🔷 26 та ташқи рекламма объектлари (кўриш)

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
#qonunchilikdagi_yangiliklar #

Jarimalar ikki baravarga kamaytirildi

O‘zbekiston Respublikasining “Valyutani tartibga solish to‘g‘risida”gi Qonuniga o‘zgartish va qo‘shimchalar kiritildi. O‘RQ-758 11.03.2022

(https://lex.uz/docs/-5902549#-5904510)Xususan, “Valyutani tartibga solish to‘g‘risida”gi Qonun alohida 11-1-modda bilan to‘ldirildi.

(https://lex.uz/docs/-4562834#-5909742)Tashqi savdo operatsiyalari bo‘yicha muddati o‘tgan debitor qarzdorlik uchun nazarda tutilgan javobgarlik choralari Vazirlar Mahkamasining 283-sonli qarori (https://lex.uz/docs/-4812419#-4813045)(14.05.2020 yil) bilan tasdiqlangan “Tashqi savdo operatsiyalari amalga oshirilishi monitoringini olib borish va nazorat qilish tartibi to‘g‘risida” Nizomdan mazkur Qonunga tadbirkorlik subyektlariga qo‘shimcha yengilliklar yaratilgan holda o‘tkazildi.

Jumladan:
🔸kichik tadbirkorlik subyektlari uchun belgilangan qo‘shimcha 60 bank kunlik muddatning o‘rniga 90 kalendar kun belgilandi;
🔸boshqa tadbirkorlik subyektlari uchun esa 30 bank kunlik muddat o‘rniga 45 kalendar kun belgilandi;
🔸jarimalarni qo‘llashda noaniqliklarni oldini olish maqsadida belgilangan muddatlarga aniqlik kiritildi;
🔸tashqi savdo operatsiyalari bo‘yicha *aktivlarning repatriatsiya qilinishini ta’minlamaganlik uchun jarimalar miqdorlari ikki baravarga kamaytirildi.

Shuningdek, import operatsiyalari bo‘yicha transportda tashish yoki saqlash chog‘ida taraflarga bog‘liq bo‘lmagan sabablarga ko‘ra yaroqsiz holatga kelgan tovarlar uchun jarimalar qo‘llanilishi bekor qilindi.

Yengib bo‘lmas kuch ta’siri yuzaga kelganda import operatsiyalari bo‘yicha qo‘llaniladigan jarimalar yengib bo‘lmas kuchning ta’sir muddatiga uzaytirilishi belgilandi.

*Aktivlar repatriatsiyasi – bu norezident majburiyatlarining bajarilishi hisobiga aktivlarning Respublikaga kelib tushishini taʼminlash hisoblanadi.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
Soliq maʼmurchiligidagi o‘zgarishlar va tadbirkorlarga berilayotgan imtiyozlar
___

Изменения в налоговом администрировании, льготы и преференции для предпринимателей

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝
𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
▫️Жорий йилнинг 22 апрель куни видеоконференция тарзида “Марказий Осиё – Россия” 5-Вазирлар йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистон ва Россия ҳукуматлари вакиллари иштирок этди. Ўзбекистон Республикаси номидан видеоконференцияда Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков қатнашди.
-----
▫️22 апреля текущего года в формате видеоконференции состоялась 5-я Министерская встреча «Центральная Азия – Россия». В мероприятии приняли участие представители правительств Узбекистана, Казахстана, Кыргызстана, Туркменистана, Таджикистана и России. Республику Узбекистан на видеоконференции представил заместитель Премьер-министра – министр инвестиций и внешней торговли С.Умурзаков.

◽️Facebook ◽️ Instagram ◽️ Twitter
#LIVE

Айни дақиқаларда “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси доирасида "Марказий Осиё: технологик ютуқлар макони" асосий ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда.
——————
#LIVE

В эти минуты в рамках Международной промышленной выставки «Инномпром. Центральная Азия» проходит главная пленарная сессия "Центральная Азия: пространство технологического прорыва".
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📖 Иқтисодий ислоҳотлар акс эттирилган рисола тайёрланди

«Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан 2017–2021 йилларда Ҳаракатлар стратегиясининг иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш йўналиши доирасида Ўзбекистонда амалга оширилган энг муҳим ислоҳотлар ва ўзгаришлар ҳамда уларнинг натижалари йиллар кесимида хронологик тарзда очиб берилган навбатдаги рисола тайёрланди.

Рисолада давлат дастурлари ижроси бўйича «Тараққиёт стратегияси» маркази томонидан олиб борилган жамоатчилик мониторинги натижалари, вазирлик ва идоралар, шунингдек, давлат органларининг интернетдаги расмий веб-сайтлари томонидан тақдим этилган маълумотлар акс эттирилган.

📌 Рисолани ўқиш
〰️〰️〰️〰️〰️〰️〰️

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Денис Мантуровни қабул қилди.
Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Россия амалий ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Машинасозлик, металлургия, қишлоқ хўжалиги, енгил саноат, кимё ва фармацевтика тармоқларида қўшма лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял министра промышленности и торговли Российской Федерации Дениса Мантурова.
Рассмотрены вопросы дальнейшего расширения узбекско-российского практического сотрудничества в контексте реализации договоренностей на высшем уровне.
Особое внимание уделено осуществлению совместных проектов
в области машиностроения, металлургии, сельском хозяйстве, лёгкой промышленности, химической и фармацевтической отраслях.

#Mirziyoyev #qabul #Rossiya #hamkorlik

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ҲАЛИ БУ КУНЛАРНИ ЯНА БИР ЙИЛ СОҒИНАМИЗ...

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
▫️“Иннопром. Марказий Осиё” Халқаро саноат кўргазмаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Д.Мантуров билан учрашди.
-----
▫️На полях Международной промышленной выставки «Иннопром. Центральная Азия» состоялась встреча заместителя Премьер-министра – министра инвестиций и внешней торговли Республики Узбекистан С.Умурзакова с министром промышленности и торговли Российской Федерации Д.Мантуровым.
-----
▫️On the sidelines of the International Industrial Exhibition "Innoprom. Central Asia" Deputy Prime Minister - Minister of Investments and Foreign Trade of the Republic of Uzbekistan S.Umurzakov met with Minister of Industry and Trade of the Russian Federation D.Manturov.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
▫️Жорий йилнинг 25 апрель куни “Иннопром. Марказий Осиё” Халқаро саноат кўргазмаси ўз ишини бошлади. Бу минтақада инвестициявий, саноат ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни фаоллаштириш, шунингдек, янги ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш ҳамда Марказий Осиё мамлакатлари корхоналари ўртасида саноат кооперациясини ривожлантиришга қаратилган энг йирик тадбирдир. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Россия Федерацияси Саноат ва савдо вазирлиги тадбир ташкилотчиларидир.
-----
▫️25 апреля текущего года в г.Ташкенте открылась Международная промышленная выставка «Иннопром. Центральная Азия» – крупнейшее в регионе мероприятие, нацеленное на активизацию инвестиционного, промышленного и торгово-экономического сотрудничества, а также налаживание новых деловых контактов и развитие промышленной кооперации между предприятиями стран Центральной Азии. Организаторы – Министерство инвестиций и внешней торговли Республики Узбекистан, а также Министерство промышленности и торговли Российской Федерации.
-----
▫️On April 25 this year, the International Industrial Exhibition "Innoprom. Central Asia" - the largest event in the region aimed at enhancing investment, industrial, trade and economic cooperation, as well as establishing new business contacts and developing industrial cooperation between enterprises of Central Asian countries - started. The organizers are the Ministry of Investments and Foreign Trade of the Republic of Uzbekistan as well as the Ministry of Industry and Trade of the Russian Federation.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
#ИҚТИСОДИЁТ

2022 йилнинг 3 ойида Ўзбекистонга қанча электромобиль кириб келгани маълум қилинди

Электромобиль импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 370 тага ёки 5,4 баробарга ошган.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
#ИҚТИСОДИЁТ

Истеъмолчиларга йил бошидан буён 57,5 млрд сўм кешбек тўлаб берилди — ДСҚ

2022 йил 1 январдан харид чекларини “Солиқ” мобил иловаси орқали рўйхатдан ўтказган жисмоний шахслар харид сўммасидан 1% кешбекка эга бўлмоқдалар.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
Ўзбекистон ва Беларус ўртасидаги илм-фан ва технологиялар соҳасида ҳамкорлик ривожланмоқда

25 апрель куни Ўзбекистон Республикаси  ва Беларус Республикаси  ҳукумат раҳбарлари ўртасида кенгайтирилган таркибдаги музокаралар ўтказилди. Музокаралар Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Беларус Республикаси бош вазири Роман Головченко томонидан олиб борилди.  
Учрашув давомида Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Ўзбекистон ва Беларус ўртасидаги илм-фан ва технологиялар соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Вазир Ўзбекистон–Беларус қўшма илмий лойиҳалар танловлари доирасида амалга оширилган 15 та лойиҳалар якунига етказилиб, ҳозирда тижоратлаштириш босқичидан ўтаётганини таъкидлади. Шунингдек, қўшма танловларнинг 2-тури доирасида жами 2 млн. АҚШ доллари  қийматидаги 30 та илмий лойиҳа молиялаштирилганини айтиб ўтди.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
Шавкат Мирзиёев Россия саноат ва савдо вазирини қабул қилди

25 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев «ИННОПРОМ. Марказий Осиё» халқаро саноат кўргазмасида иштирок этиш учун Россия делегацияси бошчилигида мамлакатимизда бўлиб турган Россия Федерацияси саноат ва савдо вазири Денис Мантуровни қабул қилди.

Олий даражадаги келишувларни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон-Россия амалий ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.


Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, инвестиция дастурларини амалга ошириш ва янги маҳаллийлаштириш лойиҳаларини илгари суриш, икки мамлакат ҳудудлари кооперацияси учрашувнинг асосий мавзуси бўлди.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅

Instagram|Facebook| YouTube|Telegram
#ХАБАР

Аҳоли сони, туғилишлар, кўчиб кетганлар, қишлоқ ва шаҳарда яшовчилар... Ўзбекистоннинг демографик кўрсаткичлари маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси 2022 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, республиканинг демографик кўрсаткичларини эълон қилди. Унга кўра:
Аҳоли сони – 35,4 млн. киши
Аёллар сони – 17,6 млн. киши
Эркаклар сони – 17,8 млн. киши
Шаҳарда яшовчилар – 18 млн. киши  
Қишлоқда яшовчилар – 17,4 млн. киши
Туғилиш сони – 203,7 минг киши
Ўлимлар сони – 40,4 минг киши  
Никоҳлар сони – 57,9 мингта
Ажримлар сони – 12,2 мингта
Ташқи миграция 
Кўчиб келган – 0,4 минг киши
Кўчиб кетган – 1,2 минг кишини ташкил этмоқда. 

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅

Instagram|Facebook| YouTube|Telegram