Sardor Abduqodirovich
697 subscribers
4.65K photos
972 videos
6 files
4.33K links
-Yoshar Parlamenti a’zosi
-Deputat
-Iqtis.Assambleyasi Nav.vil.Rahbari
-Eksportchilar uyushmasi Nav.vil.Raisi
-Boks Fed Nav.vil.Raisi
-Jiu-Jitsu Fed.Nav.vil.Raisi
Download Telegram
Илон Маск инсоният тарихидаги энг бой одамга айланди.

Tesla компанияси яна рекордларни янгилади.

Илон Маскнинг бойлиги 1 ноябрда 13,1 млрд долларга ошгани ва ҳозирда 311 000 000 000 долларни ташкил этаётган эди. Бу ҳақда Bloomberg Billionaires Index хабар берганди.

Илон Маск бойлигининг асосий қисми Tesla нинг 21% улушига тўғри келади. Октябрь ойи охирида компаниянинг капиталлашуви биринчи марта триллион доллардан ошди.

Кеча, 2 ноябрь куни компаниянинг капиталлашуви 1,2 триллион долларга етди, акциялари нархи эса бир кун ичида 8 фоизга қимматлашди.

Шунингдек Илон Маскнинг бойлиги 320 миллиард долларга етиб, у инсоният тарихидаги энг бой одамга айланди.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
Шаҳарлар, туман марказлари ҳамда аҳоли пунктларида экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш мақсадида, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини пухта тайёргарлик кўрган ҳолда бошлаш масаласи бўлди.

Мазкур лойиҳа доирасида йилига 200 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш ва шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонлар амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга оширилади.

“Амалда ушбу майдонлар эгаси аниқ бўлмагани сабабли дарахт экилгани билан, уни парваришлаш, суғориш ишлари олиб борилмаяпти. Шунинг учун ушбу экиш ишларини тўғри ташкил қилиш учун, биринчи навбатда мавжуд ва янгидан барпо этиладиган яшил майдонлар ҳудудининг эгаси – туман (шаҳар) ҳокими қарори билан белгилаб берилади. Бириктирилган масъуллар мавжуд дарахтларни парваришлаш билан бирга, ушбу ҳудудни обод ҳолда сақлаш учун ҳам жавоб беради”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Бугундан бошлаб 10 декабрга қадар дарахт экиш бўйича “долзарб 40 кунлик” эълон қилинади.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
Мамлакатимизда ҳар йили 300 мингга яқин никоҳлар қайд этилмоқда, аҳолимиз келгуси беш йилда 38 миллионга етиши кутилмоқда. Мисол учун, сўнгги 30 йилда Наманган, Термиз ва Хонабод шаҳарлари аҳолиси 2 бараварга, Қарши, Жиззах, Марғилон, Нукус, Андижон, Зарафшон ва Қувасой аҳолиси 1,5 бараварга ўсган. Самарқанд ва Наманган шаҳарлари аҳолиси 1 миллиондан ошади, бу ҳам ҳақиқат. Cўнгги йилларда юртимизда, ипотека дастурлари доирасида, 140 мингдан ортиқ уй-жойлар барпо этилди. Бу рақамни олдинги йилларга солиштирганда, 10 мартадан ҳам кўп демакдир.

Бу рақамлар президент Шавкат Мирзиёев иштирокидаги аҳолини сифатли уй-жой билан таъминлаш, экологик вазият ва ҳаво тозалигини яхшилаш масалаларига қаратилган навбатдаги видеоселектор йиғилишида келтирилди.

Республика ҳудудлари бўйлаб “Инсон қадри учун” тамойили асосида келгуси беш йилда “Янги Ўзбекистон массивлари” барпо этилади.

Бу қандай қилинади? Президентнинг таъкидлашича, келгуси 5 йилда “Янги Ўзбекистон массивлари” тамойили асосида 250 мингдан зиёд (йилигa 80 минг атрофида) хонадонлар қурилиши режа қилинган бўлиб, бунда ҳар бир массивга ажратиладиган ер участкаларида саноат лойиҳалари, хизмат кўрсатиш объектлари ва ижтимоий инфратузилма бир вақтда қурилади.

Мисол учун, Ғиждувон туманида 55 минг хонадон бўлиб, 5 мингдан ортиқ оила уй-жойга муҳтож. Шунингдек, 14 минг нафар аҳоли ишсиз. Тумандаги 39 та мактаб 2 сменада ишламоқда, 15 та боғчага талаб мавжуд.

Келтирилишича, куни кеча қабул қилинган қарорга асосан, “Ғиждувон эркин иқтисодий зонаси” ҳудудига қўшимча 200 гектар майдон ажратилди. Бу ерда келгуси икки йилда 200 та лойиҳани амалга ошириш ҳисобига 6 мингта иш ўринлари яратиш режа қилинган. Ушбу массивга сув, канализация, электр тармоқлари олиб бориш, ижтимоий объектлар қуриш учун, келгуси икки йил давомида 50 миллиард сўм талаб этилади.

Худди шу каби, Чустдаги “Гулзор”, Ургутдаги “Мерганча”, Жарқўрғондаги “Қораянтоқ”, Фарғона туманидаги “Мингдонобод”, Чирчиқдаги “Ифтихор” маҳаллалари атрофида кичик саноат зоналари ташкил этилиб, 200 та лойиҳани амалга ошириш ҳамда 7,5 мингта иш ўринлари яратиш белгилаб олинган.

Шунингдек, ҳар бир ҳудудда камида 3 тадан ер майдонлари аниқланиб, жами 40 та уй-жой массивларини барпо этилади.Бунда, ерлар очиқ аукционга чиқарилади ва қайси тадбиркор уйнинг нархини арзон қилиб бериш мажбуриятини олса, унга афзалликлар берилади.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
Абдулазиз Камилов Саудия Арабистоннинг Ўзбекистондаги элчисини қабул қилди.

2021-йилнинг 2-ноябр куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Саудия Арабистони Подшоҳлигининг мамлакатимизга Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Юсуф ал-Утайбийни қабул қилди.

Вазир ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилиб олар экан, Элчини Ўзбекистондаги фаолиятини бошлагани билан табриклади ҳамда унинг масъулиятли лавозимдаги фаолиятига муваффақиятлар тилади.

Суҳбат чоғида томонлар мунтазам мулоқотни давом эттириш ва амалий ҳамкорликни, жумладан, ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги сиёсий маслаҳатлашувлар ҳамда Савдо, иқтисодиёт, фан ва технологиялар, маданият, спорт ва ёшлар масалалари бўйича Ҳукуматлараро комиссиялар мажлисларини ўтказиш орқали ҳамкорликни янада ривожлантиришга ўзаро тайёр эканликларини билдирдилар.

Энергетика, қишлоқ хўжалиги ва туризм соҳаларида инвестиция лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
“Маҳаллий ва хорижий инвесторлар томонидан солиқларни тўлашни кечиктириш механизмларини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2022 йил 1 январдан тадбиркорлик субъектларига (давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган корхоналар, ер қаъридан фойдаланувчилар ва акциз ости маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар бундан мустасно) умумий майдони 1 000 квадрат метрдан ортиқ бўлган ер участкалари, бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини қўлга киритганда мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича ҳисобланган солиқларни тўлашни 6 ойга кечиктириш ҳуқуқи берилади.

Бунда:

солиқларни тўлашни кечиктириш мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 3 ой муддат ичида давлат солиқ хизмати органларини хабардор қилган ва унинг тўланишини таъминлаш (гаров) талаб этилмаган ҳолда амалга оширилади;

солиқларни тўлашни кечиктиришнинг амал қилиш муддати хабарнома юборилган кундан бошлаб ҳисобланади ҳамда унинг тугаган санасидан бошлаб кечиктирилган солиқ суммаси ҳисобланган фоизлар билан бирга тенг улушларда бир йил давомида тўлаб берилади. Солиқ тўлаш муддатларини ўзгартириш имкониятини беришдан фойдаланганлик учун фоизлар солиқлар кечиктирилган санадан бошлаб Марказий банк асосий ставкасининг 50 фоизи миқдорида ҳисобланади;

ер участкаси, бино ва иншоотлар солиқ тўловларини кечиктириш муддати давомида сотилган ёки ижарага берилган тақдирда, мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича кечиктириш муддати давомида ҳисобланган солиқ суммаси тўлиқ миқдорда ундирилади;

солиқ қонунчилигини бузиш хавфи юқори бўлган солиқ тўловчилар гуруҳига киритилган тадбиркорлик субъектларига солиқларни тўлашни кечиктириш тақдим этилмайди.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
Тожикистоннинг ШҲТга раислиги якунлари ва ташкилотнинг ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди

Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази директори Қобилжон Собиров ШҲТ 2021 саммити якунларига бағишланган “ШҲТ 2021 саммити: Тожикистон Республикаси раислиги якунлари ва ташкилотни янада ривожлантириш истиқболлари” мавзусидаги давра суҳбатида иштирок этди. Тадбир 2021 йилнинг 2 ноябрь куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтди ва Тожикистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви Академияси кўмагида Тожикистондаги ШҲТ Дўстлик ва ҳамкорлик маркази томонидан ташкил этилди.

Ушбу тадбирдан мақсад ШҲТнинг юбилей йили якунларини умумлаштириш, Марказ шериклари билан ҳамкорлик, Саммитда қабул қилинган ҳужжатлар тўплами ва ШҲТга аъзо давлатларнинг янги ташаббусларини таҳлил қилиш, шунингдек, халқ дипломатияси институтларининг ташкилотни ривожлантиришдаги, жумладан, ШҲТнинг йигирма йиллиги Душанбе Декларацияси тамойилларини амалга оширишдагикўмаги юзасидан фикр алмашишдан иборат бўлди.

Тадбирда ШҲТнинг Бош котиби, Хитой ШҲТнинг яхши қўшничилик, Дўстлик ва ҳамкорлик қўмитаси Бош котиби, Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари, "SCOLARNetwork" ШҲТдавлатлари ёшлар платформаси вакиллари, Россия, Хитойнинг етакчи экспертлари ва бошқалар иштирок этишди.

ШҲТнинг бош котиби Владимир Норов конференция иштирокчиларига мурожаатида Тожикистон раислигининг устувор вазифалари доирасида, коронавирус пандемияси билан боғлиқ мураккаб шароитларга қарамай, мамлакатларимиз ташқи сиёсатини мувофиқлаштиришни чуқурлаштириш, қўшма ҳамкорлик механизмларини такомиллаштириш, ШҲТнинг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш бўйича изчил йўл тутилганини таъкидлади. Ушбу мураккаб даврда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг минтақавий тинчлик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга муҳим эътибор қаратгани қайд этилди. В.Норов ШҲТда Тожикистоннинг раислиги юқори даражада ўтганлигини қайд этиб, Ўзбекистон Республикасига ушбу шарафли ва масъулиятли вазифани бажаришда улкан муваффақиятлар тилади.

Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотинингХалқ дипломатияси маркази директори Қ.Собиров ШҲТнинг Душанбе саммити Ташкилот тарихида янги саҳифа очганини, бу - имзоланган улкан ҳужжатлар тўплами, жумладан, “ШҲТ оиласи”ни кенгайтириш йўлидаги келишувлар билан тасдиқланганини таъкидлади. Бу Эроннинг ташкилотга тўла ҳуқуқли аъзоси сифатида қабул қилиниши процедурасини бошлаш, шунингдек, Миср, Қатар ва Саудия Арабистонига мулоқот бўйичаҳамкор мақомини бериш бўйича муҳим қарордир. Шундай қилиб, “ШҲТ оиласи” сезиларли даражада кенгайди ва энди у 21 давлатни ўз ичига олади, бу эса Ташкилотнинг очиқлик тамойилига қатъий амал қилиш ниятини яққол тасдиқлайди. Қ.Собиров Ўзбекистоннинг ШҲТга раислигининг устувор йўналишларини таъкидлаб, давлатимиз раҳбари, Ўзбекистон Президентининг ташаббуслари, жумладан, “ШҲТнингэзгу ният элчиси” институтини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи билан конференция қатнашчиларини батафсил таништирди.Тожикистоннинг ШҲТда раислигининг самарали амалга оширилган устувор йўналишлари доирасида, айниқса, 2021 йилнинг февраль ойида Душанбе шаҳрида Тожикистон Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви Академиясида ШҲТ Дўстлик ва ҳамкорлик марказининг очилишини алоҳида таъкидлаш зарур. Тожикистон раҳбарининг ушбу ташаббуси ШҲТ ташкил этилганлигининг юбилей йилида муҳим воқеа бўлди ва ушбу мамлакатнинг аъзо давлатлар ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга, “Шанхай руҳи”ни янада ривожлантириш, тинчлик, барқарорлик ва минтақавий хавфсизликни сақлашга қўшган салмоқли ҳиссаси бўлди.

Ҳозирда Ўзбекистонда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Халқ дипломатияси маркази ва Тожикистондаги ШҲТ Дўстлик ва ҳамкорлик маркази ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари 2021 йилнинг апрель ойида имзоланган ҳамкорлик меморандуми доирасида олиб борилмоқда.
Қ.Собировнинг Душанбега ташрифи чоғида бир қатор қўшма лойиҳалар, жумладан, ШҲТ Модели лойиҳасини амалга ошириш, қўшма конференция ва форумлар ўтказиш, шунингдек, икки мамлакат тарихи ва маданияти билан танишиш учун биргаликда китоблар нашр этиш батафсил муҳокама қилинди. Маданий-гуманитар ҳамкорлик соҳасидаги долзарб масалалар бўйича қўшма илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

Ўтган йиллар мобайнида ШҲТ жаҳон сиёсатининг муҳим субъектига айланди, нуфузли халқаро тузилмалар орасида ўзининг муносиб ўрнини эгаллади. “Шанхай руҳи” тамойилларига асосланган минтақавий ҳамкорлик сезиларли даражада мустаҳкамланди. Душанбеда ўтган бу тадбир бунинг яна бир ёрқин далили бўлди.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
Ўзбекистоннинг энг яхши 10 та мактаби эълон қилинди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясида умумтаълим мактаблари рейтингини эълон қилишга бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Унда таълим сифати бўйича мамлакатнинг энг яхши 10 та мактаби айтилди.

Маълум бўлишича, таълим сифати бўйича республика мактаблари рейтингида қуйидагилар энг юқори поғонани банд этган:

Навоий шаҳридаги 11-сонли, Паркент туманидаги 5-сонли, Миробод туманидаги 60-сонли, Давлатобод туманидаги 58-сонли, Учқудуқ туманидаги 20-сонли, Поп туманидаги 64-сонли, Нарпай туманидаги 6-сонли, Зарафшон шаҳридаги 1-сонли, Косон туманидаги 72-сонли ҳамда Фурқат туманидаги 34-сонли мактаб ўрин олди.

Сўнгги ўринларда эса Оҳангарон т 43-сонли, Риштон туманидаги 56- ва 55-сонли, Деҳқонобод туманидаги 54-сонли, Қарши шаҳридаги 41-сонли, Тўрткўл туманидаги 52-сонли, Қуйи Чирчиқ туманидаги 42-сонли, Амударё туманидаги 61-сонли, Қарши туманидаги 70-сонли ва Деҳқонобод туманидаги 38-сонли мактаб эканлиги маълум бўлди.

Маълумот учун, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси 14 та ҳудуддаги 207 та туман (шаҳар)ларда жойлашган 9622 та мактаблар фаолияти таҳлил қилган.

Рейтинг мезонларини белгилашда халқаро тажриба (Финляндия, АҚШ, Жанубий Корея, Россия) ҳамда маҳаллий устувор масалаларга алоҳида эътибор берилиб, 4 та йўналишда 8 та индикатор белгиланган. Булар:

• ўқувчиларнинг ҳаётга тайёргарлик даражаси (билим даражаси, олийгоҳларга кириш кўрсаткичи, хорижий тилни билиш даражаси ва бандлик);
• педагогларнинг сифат таркиби ва салоҳияти (олий ва биринчи тоифага эга педагоглар улуши);
• мактаблардаги маънавий-маърифий ва ўқув-тарбиявий муҳит
• (5 та ташаббус доирасида амалга оширилган ишлар ва ўқувчилар орасида жиноятчилик);
• маҳаллий ҳокимликларнинг мактаблар ривожи учун қўшган ҳиссаси (маҳаллий бюджетнинг орттирилган маблағлари ҳисобидан мактаб ривожи учун сарфланган маблағлар).

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
📍Oktyabr oyida Navoiy viloyati bo'yicha 331 ta ko'chmas mulk obyektlariga manzil berilgan bo'lib

🔹Karmana tumani - 105 ta
🔹Navoiy shahar - 68 ta
🔹Qiziltepa tumani - 58 ta
🔹Zarafshon shahar - 34 ta
🔹Navbahor tumani - 21 ta
🔹Xatirchi tumani - 15 ta
🔹Nurota tumani - 14 ta
🔹Konimex tumani - 14 ta
🔹Uchquduq tumani - 2 ta

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Navoiy viloyatidagi korxona mahsulotlarining 90 foizi xorijga eksport qilinadi.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Ибрат_учун
БИР ЙИГИТ БОР,
ЎЗБЕКИСТОНДАН!


🎙Абдукарим Мирзаев

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Aссалому алайкум азизлар, Жума айёмингиз муборак бўлсин! 😊

🌹Яқинларингизни биринчи бўлиб табриклаш эсдан чиқмасин ☺️

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
Ҳар бир сўм инвестиция иқтисодиётга натижа бўлиб қайтиши, халқимиз манфаатига хизмат қилиши керак - Президент.

Президент Шавкат Мирзиёев 4 ноябрь куни инвестиция лойиҳаларининг самарадорлигини ошириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Давлатимиз томонидан оқилона иқтисодий дипломатия юритилаётгани натижасида экспорт ва инвестиция миқдори изчил ошиб бормоқда. Хусусан, сўнгги беш йилда хорижий инвестициялар ҳажми 3 баробар ўсган. Бунинг эвазига юзлаб завод ва корхоналар ишга туширилиб, маҳсулот ва хизматлар кўпайди, одамлар ишли бўлди, янги иншоотлар қурилди.

Бундай ишлар ҳар бир тармоқ ва ҳудудда давом этмоқда. Йил бошидан буён 179 та йирик ва 10 мингта ҳудудий лойиҳалар ишга туширилган. Уларга 76 триллион сўм инвестиция йўналтирилган. 143 мингта иш ўрни ташкил этилган.

Йиғилишда янги лойиҳаларни ўз вақтида бажариш ва аввал ишга тушганларини тўлиқ қувватга чиқариш чора-тадбирлари муҳокама қилинди.

Охирги йилларда фойдаланишга топширилган 442 та лойиҳа паст қувватда ишлаётгани қайд этилди. Жойида ўрганилганда, уларнинг 238 тасида хомашё ва бозор топиш, 115 тасида кредит, 35 тасида инфратузилма билан боғлиқ муаммолар борлиги аниқланган.

Вилоят ҳокимларига ушбу корхоналар муаммоларини ҳал этиш юзасидан кўрсатмалар берилди. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига йил якунига қадар 139 та йирик ва 3 мингта ҳудудий лойиҳаларни ишга тушириш вазифаси қўйилди.

Давлатимиз раҳбари ҳар бир сўм инвестиция иқтисодиётга натижа бўлиб қайтиши, халқимиз манфаатига хизмат қилиши кераклигини таъкидлади. Шу боис лойиҳалар бўйича кредитларнинг мақсадли ишлатилиши ва келгусида натижа бериши қатъий назоратга олинди.

Саноат лойиҳаларида асосий эътибор замонавий, рақобатбардош, бозорбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган. Шу боис улар учун илғор хорижий технологиялар харид қилинган.

Йиғилишда жорий йилда импорт қилинган 270 дан ортиқ ускуна ҳали ўрнатилмагани кўрсатиб ўтилди. Бунга сабаб бўлаётган жараёнларни соддалаштириб, ускуналарни тезроқ фойдаланишга киритиш зарурлиги таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев Президент сайлови олдидан халқ билан учрашувларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича янги тизим жорий этилишини айтган эди. Бунинг учун ҳар бир ҳудудда “туман лойиҳа гуруҳлари” ва холдинг компаниялари ташкил этилиши режалаштирилган. Ушбу янги тузилмалар тадбиркорларнинг бизнес ҳамкорига айланади. Улар тадбиркорларнинг ёнида туриб, ғоядан бошлаб, инвесторларни жалб қилиш ва лойиҳаларни тўлиқ қувватда ишлашигача ҳар куни ёрдам беришга масъул бўлади.

Йиғилишда ушбу янги тизимни тез ва самарали ташкил этишга доир вазифалар белгиланди.

Президент хорижий инвестиция ва экспорт ҳажмини оширишда мамлакатимизнинг чет давлатлардаги элчилари фаолияти муҳимлигини таъкидлади. Ҳудуд ва тармоқ раҳбарларига истиқболли лойиҳалар топиб, элчилар билан биргаликда уларни амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди.

Муҳокама қилинган масалалар юзасидан Бош вазир ўринбосарлари, вазирлар ва ҳокимлар ахборот берди.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
Олий таълим муассасалари миллий рейтинг натижалари эълон қилинди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан олий таълим муассасаларининг миллий рейтинги аниқланди. Бу ҳақда ЎзА маълум қилди.

Ушбу рейтинг натижаларига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

– Олий таълим ташкилотлари ўртасида соғлом рақобат муҳитини яратиш, таълим сифатини янада юқори босқичга олиб чиқиш ва уларни халқаро рейтингларга киришига ҳар томонлама кўмаклашиш мақсадида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан сўнгги тўрт йилда олий таълим муассасаларининг Миллий рейтинги эълон қилиб борилмоқда, – дейди Таълим инспекцияси раҳбари Улуғбек Тошкенбоев. – Халқаро тажрибаларга кўра, дунёдаги нуфузли университетлар фаолиятининг асосий бош мезони – бу академик нуфузи, илмий тадқиқот фаолиятининг натижадорлиги ва кадрлар сифатига боғлиқдир.

Анжуман давомида олий таълим муассасалари фаолияти самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари таҳлили ҳақида сўз юритилиб, илмий салоҳият сўнгги уч йилда ўртача 4,2 фоизга ошгани таъкидланди.

Шунингдек, таълим, фан, инновация ва илмий тадқиқотлар натижаларини тижоратлаштириш фаолияти жонланди. Фан доктори (DSc) илмий даражасига ёки профессор унвонига эга профессор ўқитувчилар сони 2 минг 477 нафарга, фан номзоди (PhD) илмий даражасига ёки доцент унвонига эга профессор ўқитувчилар сони 8 минг 710 нафарга етди.

Бундан ташқари, дунёнинг нуфузли 1000 талик рўйхатига кирувчи ОТМларнинг PhD ёки DSc илмий даражасини олган профессор ўқитувчилар сони 450 нафарга (ўтган йили 402 нафар) етди. Нуфузли халқаро журналлардаги илмий мақолалар сони ўтган йилга нисбатан 2 баробарга ошди. Хорижий талабалар сони 1,5 баробарга ўсди. 9 та миллий олий таълим муассасаси THE-Times Higher Education халқаро рейтинг агентлиги томонидан дунёнинг нуфузли олийгоҳлари рўйхатига кириш учун номзод сифатида тан олинди.

Таълим инспекцияси томонидан 2020 йил якунлари бўйича ҳам миллий рейтинг тайёрланди. Миллий рейтинг доирасида битирувчилари мавжуд 62 та олий таълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигига 4 йўналишда 20 та индикаторлар асосида баҳо берилди.

Ижтимоий-гуманитар соҳа ОТМларида етакчи ўринларни Ўзбекистон миллий университети, Самарқанд давлат университети, Тошкент молия институти, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, Ўзбекистон халқаро ислом академияси эгаллаган бўлса, Техника ва қишлоқ хўжалиги соҳаси ОТМларида етакчи ўринларни Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Навоий давлат кончилик институти, Тошкент ахборот технологиялари университети эгаллади.

Шунингдек, медицина соҳаси ОТМларида етакчи ўринларни Тошкент тиббиёт академияси, Бухоро давлат тиббиёт институти, Тошкент педиатрия тиббиёт институти, маданият, санъат ва спорт соҳаси ОТМларида эса Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Миллий рассомчилик ва дизайн институти етакчи ўринларни эгаллаган.

Анжуман якунида миллий рейтингда юқори ўринларни забт этган олий тахлим муассасаларига имтиёз бериш, моддий рағбатлантириш мезанизми ишлаб чиқилгани, паст поғонада турган ОТМларга ҳам методик, ҳам молиявий кўмак бериш чоралари кўрилиши маълум қилинди.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
Афғонистонга иқтисодий кўмак бериш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

3 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев Россия Федерациясининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Олег Малгинов билан учрашди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлигининг Матбуот хизмати маълум қилди.

Афғонистондаги бугунги вазият ва халқаро ҳамжамият, шунингдек, икки давлатнинг Афғонистон йўналишидаги ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги саъй-ҳаракатлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

Россия Элчиси Ўзбекистоннинг Афғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатишда фаол иштирок этаётганини алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, афғон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш, Афғонистонга иқтисодий кўмак бериш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
Ўзбекистон телевидениеси 65 ёшда

Тошкентда дув-дув гап бўлди. Ўзбек хонадонларида экран ичида ҳаракатланаётган дунё, тириклик акс этган бир мўъжиза туғилди. У одамларни хонадонига изнсиз кириб, тўппа-тўғри хонанинг тўридан жой олди.

1956 йилнинг 5 ноябрида Ўрта Осиёда биринчи бўлиб Тошкент телевизион маркази тантанали равишда очилди. Тошкент вақти билан соат 18:00да телекўрсатувлар дастури эфирга берилди. Бу кун Ўзбекистон халқи, айниқса, Тошкент шаҳри ва вилояти аҳолиси ҳаётида катта байрам ва эсда қоладиган кун бўлди.

Батафсил: https://journalist.uz/n/25088

💐 5 ноябрь – Ўзбекистон телевидениеси ташкил этилган сана муносабати билан Ўзбекистон телевидениесини ташкил этишда ҳамда ривожлантиришда ўз ҳиссасини қўшган ва бугунда фаолиятини олиб бораётган барча ходимларни, азиз устозларни, қадрли ҳамкасбларимизни ушбу қутлуғ сана — Ўзбекистон телевидениесининг 65 йиллиги билан самимий қутлаймиз!

Навоийлик ТВ ҳамкасбларни ҳам табриклайман!

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
Пойтахтнинг Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотидаги улуши ҳақида маълумот берилди.

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Иқтисодий ривожланиш ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг маълумотларига таяниб хабар беришича, 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида пойтахтнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти 87,8 трлн. сўмни, яъни ўтган йилнинг мувофиқ даврига нисбатан 114,1 фоизни ташкил қилган.

Тошкентнинг Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотидаги улуши ҳудудлар миқиёсида энг катта бўлиб, 16,9 фоиздан иборат.

Республика бўйлаб ялпи ҳудудий маҳсулотнинг ўсиш кўрсаткичлари — 519,8 трлн. сўм, яъни ўтган йилнинг мувофиқ даврига нисбатан 106,9 фоизни ташкил қилди.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Navoiy viloyatida ham Prezident maktabi ochildi.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
Ўзбекистонда ёшларнинг сони қанча? "Статқўм" аниқлик киритди.

2021 йил 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 14–30 ёшдаги доимий аҳоли сони 9 миллион 726 минг 608 нафарни ташкил этади.

Давлат статистика қўмитаси бу ҳақда хабар қилди.

Қайд этилишича, юқорида кўрсатилган рақамлардан жами 4 973 204 нафари ўғил болалар бўлса, қиз болалар эса 4 753 404 нафар.

Маълумот учун, 2021 йил 1 январь ҳолатига мамлакатда 0–14 ёшдаги жами болалар сони 10 миллион 175 минг 819 нафарни ташкил этган.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир муддат аввал "Ўзбекистонда аёллар кўпми ёки эркаклар?" сарлавҳали хабар бергандик. Ўшанда статистик маълумотлар эркаклар сони аёлларга қараганда 213 730 нафарга кўплигини кўрсатган эди.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида 696 дона автобус ишлаб чиқарилган. Давлат статистика қўмитаси бу ҳақда хабар берди.

Қайд этилишича, автобус ишлаб чиқариш ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 34,1 % га ошган.

Ишлаб чиқарилган автобуслар сони (январь-сентябрь ойларида):

2019 йил – 1 339 та;
2020 йил – 519 та;
2021 йил – 696 тани ташкил этган.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
2022-2023 -ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактабларига жами 45 номдаги инглиз тили ва информатика дарсликлари Cambridge томонидан чоп этилади. Бу ҳақда Республика таълим маркази хабар берди.

Қайд этилишича, бу жараён Халқ таълими вазирлиги ва Америка Қўшма Штатлари Халқаро Тараққиёт Агентлиги (USAID) билан ҳамкорликда амалга оширилаётган "Ўзбекистон Баркамоллик учун Таълим дастури" лойиҳаси доирасида бўлиб ўтади.

Маълумотга кўра, Cambridge томонидан ишлаб чиқилган 1-11-синф Инглиз тили ҳамда 5-11 -синфгача информатика ва ахборот технологиялари фанлари дарсликлари маҳаллийлаштирилиб, ўзбек тилига таржима қилинган.

"Бунинг натижасида Ўзбекистонда 6,5 миллион нафардан зиёд ўқувчилар юқори сифатли дарсликлардан, ўн минглаб ўқитувчилар эса юқори сифатли қўлланмалардан фойдаланиш имкониятига эга бўлади",-дейилади хабарда.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅