Sardor Abduqodirovich
700 subscribers
4.65K photos
972 videos
6 files
4.33K links
-Yoshar Parlamenti a’zosi
-Deputat
-Iqtis.Assambleyasi Nav.vil.Rahbari
-Eksportchilar uyushmasi Nav.vil.Raisi
-Boks Fed Nav.vil.Raisi
-Jiu-Jitsu Fed.Nav.vil.Raisi
Download Telegram
Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон иқтисодиёти ҳақида ижобий хулоса айтди

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон иқтисодиёти бу йил 5,0%, келаси йил 5,5% ўсишини кутмоқда. Аввалроқ, банк мамлакат ялпи ички маҳсулоти 2021 йилда 4% ва 2022 йилда 5% гача ўсишини қайд этганди.

ОТБнинг нашри мамлакат иқтисодиётининг 2021 йилнинг биринчи ярмида 6,2% га ўсишини қайд этган. Хизмат кўрсатиш соҳасидаги ўсиш 8% гача тезлашган.

Инфляция 2021 йилнинг биринчи ярмида секинлашган ва ўтган йилги 13,9 % дан 10,9% гача тушган. ОТБ 2021 ва 2022 йиллар учун инфляция прогнозларини мос равишда 10% ва 9% сақлаб қолди.

ОТБнинг Ўзбекистондаги минтақавий директорининг сўзларига кўра, эмлаш дастурининг амалга оширилиши халқни ҳимоя қилиш ва мамлакат иқтисодий ўсишини қўллаб-қувватлаш учун муҳим.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
Гўзал отган тонг, кунларнинг саййиди ЖУМА муборак!!!

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅

Instagram|Facebook| YouTube|Telegram
#Ҳадис

Қарзлардан қутулиш дуоси

Абу Саъийд розияллоҳу анҳу:

«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирган эдилар, бирдан ансорлардан Абу Умома деб аталадиган кишини кўриб қолдилар. Шунда у зот:«Эй Абу Умома! Масжидда намоз вақтидан бошқа вақтда ўтирганингни кўряпманми?» дедилар.«Мени ғамлар ва қарзлар босди, эй Аллоҳнинг Расули!», деди.«Сенга агар айтсанг, Аллоҳ ғамларингни кетказадиган ва қарзларингни узадиган калималарни ўргатиб қўяйми?» дедилар.«Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули!» деди.«Тонг оттирсанг ва кеч киртирсанг «Аллоҳумма! Иннии аъуузу бика минал ҳамми вал ҳазани ва аъуузу бика минал ажзи вал касали ва аъуузу бика минал жубни вал бухли ва аъуузу бика мин ғолабатид-дайни ва қоҳрир рижали» дегин», дедилар.Ўшандоқ қилган эдим, Аллоҳ ғамларимни кетказди ва қарзларимни узди».

Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Сендан ғам босишидан, маҳзунликдан паноҳ сўрайман. Ожизликдан, дангасаликдан паноҳ сўрайман. Қўрқоқликдан, бахилликдан паноҳ сўрайман. Қарзга ботишдан ва одамларнинг ғолиб келишидан паноҳ сўрайман». Ким ушбу дуони ният ва ихлос билан эрталаб ва кечқурун ўқиб юрса, Аллоҳ таоло унга қарзини узишда ёрдам беради.

"Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан

Яқинларингизга ҳам улашинг

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅

Instagram|Facebook| YouTube|Telegram
Қайси ҳудуд хорижга энг кўп узум экспорт қилган?

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2021 йилнинг 8 ойида ҳудудлар кесимида узум экспорти:

Фарғона вилояти – 34,6 минг тонна

Самарқанд вилояти – 13,9 минг тонна

Тошкент вилояти – 7,8 минг тонна

Хоразм вилояти – 4,6 минг тонна

Наманган вилояти – 4,5 минг тонна

Тошкент шаҳри – 3,0 минг тонна

Сурхондарё вилояти – 2,6 минг тонна

Қашқадарё вилояти – 2,1 минг тонна

Андижон вилояти – 1,9 минг тонна

Бухоро вилояти – 1,8 минг тонна

Жиззах вилояти – 825,5 тонна

Сирдарё вилояти – 675,0 тонна

НАВОИЙ вилояти – 361,1 тонна

Қорақалпоғистон Р. – 238,0 тонна

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
Ўзбекистон ва Қирғизистон тадбиркор аёллари ўртасида “B2B” учрашувлари бўлиб ўтди.

Музокаралар якунида томонлар ўртасида умумий қиймати 13,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 15 га яқин шартнома ва меморандумлар имзоланди.

Шартномалар қурилиш, саноат, ишлаб чиқариш, таълим, текстил маҳсулотларини етказиб бериш каби турли тадбиркорлик соҳаларини қамраб олган бўлиб, Ўзбекистоннинг «Ташпулат Строй Инвест» МЧЖ ва Қирғизистоннинг «Sky Industrial Group», Hyundai Construction», «Lift Sky Elevators» номли компаниялари ўртасида қурилиш молларини етказиб бериш, Иссиқкўл вилоятида коттеджлар ва биноларга лифт ўрнатиш бўйича умумий суммаси 7 млн.АҚШ долларига тенг катта қийматли шартномалар айниқса аҳамиятли.

Ўзбекистоннинг «MUINOK TOUR» ва Қирғизистоннинг «АСТРА КИРГИЗИЯ» корхоналари ўртасида имзоланган меморандум иккала томон давлатлари учун туризм соҳасини ривожлантиришга қаратилган ҳамкорликдаги муҳим қадам бўлди.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
Ўзбекистон ва Қирғизистон тадбиркор аёллари ўртасида 13,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 15 та шартнома ва меморандумлар имзоланди.

Ўзбекистон ва Қирғизистон тадбиркор аёллари ўртасида бўлиб ўтган “B2B” учрашувлари иккала томон тадбиркорлари учун жуда фойдали бўлди. Музокаралар якунида томонлар ўртасида умумий қиймати 13,2 млн. АҚШ долларига тенг бўлган 15 та шартнома ва меморандумлар имзоланди. Бу ҳақда Олий мажлиси Сенати раиси Танзила Нарбаева маълум қилмоқда.

"Тадбиркор-аёлларимиз фаолиятидан хурсандман, бошлаган ишлари хайрли ва баракали бўлсин!

Ҳам минтақавий, ҳам икки томонлама форматларда тадбиркор аёллар ўртасидаги амалий ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш бўйича лойиҳаларимизни амалга оширишда давом этамиз" дейди Нарбаева.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Ёшларга қарата айтмоқчиман: ҳаёт курашларида таслим бўлманг” — Шавкат Мирзиёев

Кеча самарқандлик сайловчилар билан учрашувда Шавкат Мирзиёев ёшларга мурожаат қилиб, ҳаёт синовларида енгилмасликка, доим курашишга чақирди ва ўзи бошидан ўтказган воқеалар, унга қарши қилинган ҳаракатлар ҳақида гапириб берди.

Хусусан, Эрон Президентининг ташрифи доирасида Мирзо Улуғбекка қўйилган ҳайкалнинг очилиш маросимидан 3 соат олдин ҳоким бўлиб ишлаётган Мирзиёевни ишдан олиш учун атайин ҳайкалнинг бошини кесиб кетишган.

“Гап фақат Мирзиёевнинг ишдан олинишида ҳам эмасди, гап Ўзбекистоннинг шарманда бўлишида эди. Тасаввур қилинг, 2 та Президент келсаю, ҳайкалнинг боши бўлмаса, Ватанимиз обрўси нима бўларди?”, - деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари сўзини давом эттирар экан, ушбу фавқулодда вазиятга тушиб қолгач, қандай қилиб бундан чиқиб кетганини йиғилганларга гапириб берди.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅

Instagram|Facebook| YouTube|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Aксириш ва эснашнинг фойдали ва зарарли томонлари!

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅

Instagram|Facebook| YouTube|Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
☀️ Душанба тонги муборак бўлсин.

Бошланган янги ҳафта унумли ва барокатли келсин 🤲

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
Қайси ҳудуд қовун-тарвуз экспортида етакчи?

Ўзбекистон хорижга қиймати 19,3 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 69,7 минг тонна қовун ва тарвуз экспорт қилган.

Бу йил етиштирилган қовун ва тарвузлар 20 та хорижий давлатлар бозорларига етказиб берилган бўлиб, экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 9,5 минг тоннага камайган.

2021 йилнинг январь-август ойларида хорижий давлатларга қовун ва тарвуз экспорт қилган ҳудудлар қуйидагилар:

Хоразм вилояти – 10,2 минг тонна;

Жиззах вилояти – 8,5 минг тонна;

Сирдарё вилояти – 8,1 минг тонна;

Фарғона вилояти – 8,1 минг тонна;

Тошкент вилояти – 7,7 минг тонна;

Қорақалпоғистон Р. – 7,7 минг тонна;

Андижон вилояти – 7,6 минг тонна;

Наманган вилояти – 3,5 минг тонна;

Қашқадарё вилояти – 2,2 минг тонна;

Самарқанд вилояти – 2,0 минг тонна;

Сурхондарё вилояти – 1,9 минг тонна;

Тошкент шаҳри – 1,4 минг тонна;

Бухоро вилояти – 471,0 тонна;

Навоий вилояти – 187,6 тоннани ташкил қилган.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
Республикада 8 ойда 38 333,4 млрд. сўмлик молиявий хизматлар кўрсатилган.

Жорий йилнинг январь-август ойлари давомида республикада 174 812,2 млрд. сўмлик бозор хизматлари кўрсатилган.

Бозор хизматларининг номинал ҳажми 40 858,4 млрд. сўмга ошган.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича кўрсатилган хизматлар ҳажми:

▪️алоқа ва ахборотлаштириш – 10 395,6 млрд;

▪️молиявий – 38 333,4 млрд;

▪️транспорт – 42 087,9 млрд;

▪️шу жумладан: автотранспорт – 22 109,6 млрд;

▪️яшаш ва овқатланиш – 4 684,0 млрд;

▪️савдо – 44 251,0 млрд;

▪️кўчмас мулк билан боғлиқ – 5 062,3 млрд;

▪️таълим соҳаси – 6 868,2 млрд;

▪️соғлиқни сақлаш соҳаси – 3 052,8 млрд;

▪️ижара – 3 525,4 млрд;

▪️компьютер ва маиший товарларни таъмирлаш – 2 920,5 млрд;

▪️шахсий – 4 365,7 млрд;

▪️меъморчилик, изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳаси– 3 670,2 млрд;

▪️бошқалар – 5 595,2 млрд сўмлик бозор хизматлари кўрсатилган.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
Халқаро конференция: Ўзбекистонда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар муҳокама қилинмоқда.

Айни дамда Тошкентдаги Халқаро Вестминстер университетида “Янги Ўзбекистоннинг Миллий барқарор ривожланиш мақсадлари: ютуқлар ва истиқболлар” мавзусида халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

Унда Ўзбекистонда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар муҳокама қилинмоқда.

Маълумотга кўра, конференция Олий Мажлис Сенати, Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистондаги БМТ Тараққиёт дастури, Жаҳон банки ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамкорлигида ташкил этилган.

Ушбу йиғилишда Ўзбекистонда олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар, барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда ислоҳотларнинг аҳамиятини муҳокама қилиш, билим ва тажриба, илмий тадқиқотлар ва ривожланиш стратегиялари натижаларини алмашиш ҳамда ўзаро ҳамкорлик учун йўл хариталарини белгилаб олиш мақсадида ўтказилмоқда.

Шунингдек, изчил, кенг қамровли ва барқарор иқтисодий ўсишга кўмаклашиш, барчани тўлиқ ва сермаҳсул иш билан таъминлаш, уй-жойга эга бўлиш ва “яшил иқтисодиёт”ни кенг жорий этиш, экологик барқарорликни мустаҳкамлаш ва одамларнинг ҳаёт сифатини яхшилаш билан боғлиқ бошқа муҳим масалаларга ҳам йўналтирилган.

Конференциянинг иккинчи қисмида ёшлар вакиллари “Ёшлар сўзлари билан айтганда миллий Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш: ижтимоий ва инновацион лойиҳалар” мавзусида ўз тақдимотлари билан иштирок этишлари кутилмоқда.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
Ўзбекистон 8 ой ичида хориждан 236 624 дона мобил телефон импорт қилган.

Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Унга кўра, 2021 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистон хориждан қиймати 117,4 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 1,6 млн. дона мобил телефон импорт қилган.

Ушбу қиймат ўтган йилнинг мос даври билан солиштирганда 1,2 млн. донага ошган.

Қайд этилишича, Ўзбекистон 12 та давлатдан мобил телефонлар импорт қилган ва улар энг кўп импорт қилинган давлатлар қуйидагилар:

Хитой – 63 млн.

Вьетнам – 41,4 млн.

Ҳиндистон – 5,9 млн.

Қозоғистон – 5,5 млн.

БАА – 960 минг

Германия – 647 минг

Корея – 60 минг

Россия – 18 минг АҚШ долларини ташкил қилган.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
Ўзбекистонда аёл раҳбарлар бошқарувида 36 295 та кичик корхона ва микрофирмалар мавжуд.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида аёл раҳбарлар бошқарувида кичик корхона ва микрофирмалар сони 36 295 тани ташкил этган.

Аёл раҳбарлар бошқарувида кичик корхона ва микрофирмалар сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 6 531 тага ошган.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
Ўзбекистон фуқаролари учун чет элдаги сайлов участкалари манзиллари эълон қилинди.

Жорий йилнинг 24 октябрь куни бўлиб ўтадиган Президент сайловларида чет элда яшовчи ўзбекистонлик фуқароларнинг иштирокини таъминлаш мақсадида дипломатик ва бошқа ваколатхоналарда 54 та участка сайлов комиссияси фаолият кўрсатмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистон дипломатик ваколатхоналари мавжуд бўлмаган 11 та давлатда сайёр сайлов пунктлари ташкиллаштирилади, дея хабар бермоқда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги.

Қайд этилишича, чет элда яшовчи ўзбекистонлик фуқаролар хориждаги сайлов комиссияси участкасига рўйхатга олиш борасида ТИВнинг расмий сайти орқали мурожаат қилишлари мумкин.

Шунингдек сайтда кўрсатилган ҳавола орқали яқин орада жойлашган сайлов комиссияси участкаси ҳақида маълумот олишлари мумкин бўлади.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
«UzAuto Motors» автомобил ишлаб чиқаришни кўпайтирди.

«UzAuto Motors» кенг кўламли модернизация ишларидан сўнг, ўз ишлаб чиқариш ҳажмини оширмоқда, деб хабар берди компания матбуот хизмати.

Қайд этилишича, шу йил июл ойининг ўрталаридан август ойининг охиригача заводда модернизация ишлари олиб борилган.

Шунингдек, яримўтказгичларнинг глобал танқислиги туфайли Chevrolet Lacetti ҳамда Chevrolet Spark автомобилларининг ишлаб чиқарилиши ҳам тўхтатилган эди.

Бугунги кунда «UzAuto Motors» компанияси барча оммабоп автомобил моделларини ишлаб чиқаришни тиклади.

«UzAuto Motors»нинг Асака шаҳридаги заводида ишлаб чиқариш ҳажми кунига ўртача 800дан ортиқ автомобилга етди.

Мажбурий танаффусдан сўнг, ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши, сизга автомобилни етказиб бериш муддатини қисқартириш имконини беради, дейилади хабарда.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида оилалар сони кўп?

Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. Унга кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жами 8 871 412 та оила мавжуд.

Республика ҳудудларида жами оилалар сони:

Қорақалпоғистон Р. – 424198 та;

Андижон вилояти – 824338 та;

Бухоро вилояти – 514710 та;

Жиззах вилояти – 318604 та;

Қашқадарё вилояти – 784635 та;

Навоий вилояти – 277706 та;

Наманган вилояти – 723068 та;

Самарқанд вилояти – 935265 та;

Сурхондарё вилояти – 637852 та;

Сирдарё вилояти – 220002 та;

Тошкент вилояти – 837077 та;

Фарғона вилояти – 1 023042 та;

Хоразм вилояти – 520368 та;

Тошкент шаҳри – 830547 та.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 1 январь ҳолатига кўра Ўзбекистонда 487 586 та кўп болали оилалар борлиги ҳақида хабар берган эдик.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
Республикамизда аҳолига тегишли бўлган 2,8 миллионта енгил автомобиллар бор.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларга тегишли бўлган енгил автомобиллар сони 2 767 126 тани ташкил этган.

Йиллар кесимида жисмоний шахсларга тегишли бўлган енгил автомобиллар сони (1 январь ҳолатига):



🔸 2016 йил — 1 974 182 та

🔸 2017 йил — 2 057 331 та

🔸 2018 йил — 2 133 507 та

🔸 2019 йил — 2 272 185 та

🔸 2020 йил — 2 410 421 та

🔸 2021 йил — 2 767 126 та

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
Август ойида 69 та электромобиль сотиб олинган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилнинг август ойида Ўзбекистонга хориждан 69 та электромобиль импорт қилинган.

Ўзбекистон август ойидаги электромобиллар хариди учун 1,5 млн. АҚШ доллари сарфланган.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅
Сенаторлар таълим муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлаш масалаларини муҳокама қилишди.

2021 йил 24 сентябрь куни Олий Мажлис Сенати Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда сенаторлар, экспертлар, вазирлик ва идоралар масъуллари, Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот вакиллари иштирок этди.

Мажлисда парламент юқори палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида кўриб чиқилиши режалаштирилган масалалар дастлабки тарзда муҳокама қилинди. Шу жумладан, таълим муассасалари битирувчиларини иш билан таъминлашдаги долзарб муаммолар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, таълим муассасалари битирувчилари бандлигини таъминлашда ҳукумат томонидан қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Қонунда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастури лойиҳасини ҳар йили 1 декабрдан кечиктирмай Вазирлар Маҳкамасига киритиши белгилаб қўйилган ва бу тартибга амал қилинмоқда.

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб техникумлар ўқувчиларига амалиёт ўташ жойларини ташкил қилиш ҳамда келгусида ишга жойлашишлари учун 800 га яқин тармоқ корхона ва ташкилотларга бириктириш юзасидан ҳукумат қарори тайёрланган.

Ёшларнинг тадбиркорлик билим ва кўникмаларини ривожлантириш мақсадида олий ва профессионал таълим муассасаларида “Кичик бизнес ва тадбиркорлик асослари”, “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ташкил этиш”, “Туризмда тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш” ва “Бизнесни ташкил этиш ва юритиш” фанлари ва ўқув дастурлари ишлаб чиқилган.

2019-2021 йилларда Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари учун замонавий бинолар қуриш, ходимларни рағбатлантириш ва моддий-техник базасини яхшилаш учун талаб этиладиган харажатларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан 24 млрд 600 млн сўм микдорида маблағлар молиялаштирилиб, 20 та замонавий хизмат кўрсатиш биноси фойдаланишга топширилган.


“Ягона миллий меҳнат тизими” идоралараро дастурий-аппарат комплексида www.ish2.mehnat.uz бўш (вакант) иш ўринлари базаси яратилган.

Мажлисда амалга оширилган ишларни муҳокама қилиш жараёнида сенаторлар томонидан битирувчилар бандлигини таъминлаш борасида бир қатор тавсиялар ҳам илгари сурилди.

Жумладан, олий ва профессионал таълим муассасалари битирувчиларини ўқув-ишлаб чиқариш амалиётига жалб қилиш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш, ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганган ҳолда хусусий секторда кадрларни ишга жойлаштириш бўйича субъектлар фаолиятини рағбатлантириш тизимини яратишга алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

Шунингдек, мажлисда давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2021 йил 1 ярим йиллик якунлари бўйича ижроси ҳам муҳокама қилинди. Бунда асосий эътибор маданият ва спорт соҳаси ҳамда ёшлар учун давлат бюджетидан ажратилган маблағларнинг тўғри сарфланишига қаратилди.

Муҳокамалар якунида Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

🔺𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘⬇️
https://t.me/SardorAbduqodirovich 🦅