Sardor Abduqodirovich
697 subscribers
4.65K photos
972 videos
6 files
4.33K links
-Yoshar Parlamenti a’zosi
-Deputat
-Iqtis.Assambleyasi Nav.vil.Rahbari
-Eksportchilar uyushmasi Nav.vil.Raisi
-Boks Fed Nav.vil.Raisi
-Jiu-Jitsu Fed.Nav.vil.Raisi
Download Telegram
Ўзбекистон Иқтисодиёт Ассамблеясига Ўзбекистон заргарлик саноати уюшмаси ҳам аъзо бўлиш истагини билдирди.
Бу ҳақида икки томон вакиллари иштирок этган учрашувда маълумот берилди. Қайд этиш керакки, уюшма ўз фаолиятини 2017 йил бошлаган. Учрашувда янги режалар ва лойиҳалар мухокама этилди.
Ўзбекистонда тадбиркорликни ривожлантириш, чет давлатлардаги йирик корпорация ва савдо тармоқлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсад қилган Ассамблея ўзида 12 та маҳаллий илғор ассоциацияларни бирлаштиради. Унинг ўз олдига қўйган устувор вазифалари давлатимиз иқтисодиётидаги ўзгаришлар, қонунчилик ва давлат дастурларида нодавлат бизнес сектори вакилларининг иштирокини таьминлаш, уларнинг маҳаллий ва халқаро ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш, тадбиркорлар фаолиятидаги масалаларини юқори давлат ташкилотларига етказишда кўмаклашишдан иборат ҳисобланади.

📬 Ижтимоий тармоқларда бизни кузатиб боринг:🔻
Telegram | Facebook | Instagram

🔎 Расмий саҳифаларимиз:
www.exportuz.com
www.uzbekmart.com
Ўзбекистон Иқтисодиёт Ассамблеяси ҳамда "Future Electro Motors" компанияси рахбарияти ўртасида учрашув ташкил этилди.
Ушбу компания юртимизга электромобилларни олиб келиш билан шуғулланмоқда. Ҳеч кимга сир эмаски, ҳозирда электромобилларга қизиқиш ортиб бормоқда. Ахир бу турда автомобиллар биринчи навбатда экологияни асрашда катта аҳамиятга эгадир.
Учрашувда "Future Electro Motors" компанияси Ўзбекистонда электромобилларни ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирганини маълум қилди. Яқин ойлар ичида Хитой Халқ Республикасидан инвесторлар келиши кўзда тутилган бўлиб, суҳбат давомида ушбу тадбирни ўтказиш бўйича ўзаро маслаҳатлашдилар.

📬 Ижтимоий тармоқларда бизни кузатиб боринг:🔻
Telegram | Facebook | Instagram

🔎 Расмий саҳифаларимиз:
www.exportuz.com
www.uzbekmart.com
Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналарида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказилди.
Жорий йилда эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари инфратузилмасини яхшилаш учун 1 триллион 600 миллиард сўм маблағ ажратилиши таъкидланди.
Президент Шавкат Мирзиёев эндиги энг муҳим масала лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш эканини таъкидлади.

Состоялось совещание по вопросам реализации инвестиционных проектов в свободных экономических и малых промышленных зонах.
Отмечалось, что в нынешнем году на улучшение инфраструктуры свободных экономических и малых промышленных зон будет выделено 1 триллион 600 миллиардов сумов.
Президент Шавкат Мирзиёев указал на важность своевременного запуска намеченных проектов.

#Mirziyoyev #yigilish #sanoat #infratuzilma

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ассалому алайкум
Рамазон ойининг 16-
куни муборак!

Хайрли тонг!
Бошланган кунингиз файзли, барокатли ва унумли ўтсин.
Яхши кайфият ҳамроҳ бўлсин!
👉 https://t.me/SardorAbduqodirovich🦅
Гўзалликни кўриш учун қалбда муҳаббат бўлиши керак. Муҳаббат! Ҳаётга, инсонга, фарзандга, ва ЭНГ аввало ўзингизга муҳаббат!
Фақат муҳаббатдан инсонни кўзлари ёниб туради. Ва бутун дунёга борлиққа нисбатан Ҳа дейди.
Ўзингизга Ҳа дейиш учун изн беринг, азизим.
Хайрли ЯНГИ муҳаббатли тонг!

@SardorAbduqodirovich
Иқтисодий зоналар инфратузилмасини яхшилаш учун 1 триллион 600 миллиард сўм ажратилади

📍
https://uza.uz/uz/posts/261750

@SardorAbduqodirovich
Давлат божхона қўмитаси “Ўзбекистон Республикасига импорт қилинаётган товарларнинг божхона қиймати тўғрисида маълумот олиш” бўйича янги интерактив хизматни жорий қилди.

Республикада фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари учун божхона расмийлаштируви жараёнида қулайликлар яратиш мақсадида Давлат божхона қўмитасининг расмий веб сайтида (www.bojxona.uz, www.customs.uz) 2021 йил 27 апрелдан бошлаб “Ўзбекистон Республикасига импорт қилинаётган товарларнинг божхона қиймати тўғрисида маълумот олиш” интерактив хизмати ишга туширилди.

Мазкур интерактив хизмат орқали исталган шахс маълум бир товарнинг Ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатурасидаги 10 та белгидан иборат ТИФ ТН кодини тўлиқ киритиши орқали республикага олиб кирилган ушбу товарга доир минимал ва максимал божхона қийматлари тўғрисидаги маълумотларни олишлари мумкин.

Мазкур маълумотлар сўнгги бир йил мобайнида божхона тўловларига тортиладиган импорт товарларнинг божхона қийматларини умумлаштирилиши асосида автоматик тарзда шакллантирилади.
Шунингдек, тақдим этилаётган маълумотларни юк жўнатиш
ва ишлаб чиқариш мамлакатлари бўйича ҳам саралаш имконияти мавжуд.

Мазкур интерактив хизмат тавсиявий тусга эга бўлиб, товарларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб бевосита божхона расмийлаштируви жараёнида божхона органи томонидан декларантга ёки божхона брокерига ўз ихтиёрида мавжуд бошқа нархлар тўғрисида ахборот тақдим этиш ҳуқуқи сақланиб қолади.

Интерактив маълумотдан фойдаланиш учун ҳавола ДБҚ расмий сайтининг Электрон хизматлар бўлимига жойлаштирилган.

https://t.me/SardorAbduqodirovich