Sardor Abduqodirovich
698 subscribers
4.65K photos
972 videos
6 files
4.33K links
-Yoshar Parlamenti a’zosi
-Deputat
-Iqtis.Assambleyasi Nav.vil.Rahbari
-Eksportchilar uyushmasi Nav.vil.Raisi
-Boks Fed Nav.vil.Raisi
-Jiu-Jitsu Fed.Nav.vil.Raisi
Download Telegram
Forwarded from Navoiy | Kun.uz
Навоийда 20 минг бошдан кўпроқ от бор

Халқ депутатлари Навоий вилоят кенгашининг бўлиб ўтаётган навбатдаги сессиясида маълум қилинишича, айни пайтда вилоятда 502,7 минг бош йирик шохли мол, 2,3 млн бош қўй ва эчки, 20,2 минг бош от ҳамда 3 млн.дан ортиқ парранда боқилмоқда.

Чорвачиликни ривожлантириш мақсадида йил якунига қадар 43 та хўжаликка 6,7 млрд сўмлик субсидия маблағлари эвазига хориждан 2,5 минг бош зотдор қорамол келтирилиши режалаштирилган. Шунингдек, 31 та лойиҳа бўйича 5,1 минг бош чорва моллари боқиладиган хўжаликлар ташкил этилади. 2021 йилда эса 46 та лойиҳа бўйича 19 минг бош қорамолчилик хўжаликлари ташкил этилиши кўзда тутилган. Муҳим жиҳати, шундан 14 таси йирик бўрдоқчилик комплекси бўлиб, уларининг ҳар бирида 1000 бошдан ортиқ қорамол боқилади.

Вилоятда йилига 103,3 минг тонна гўшт ишлаб чиқарилади бунинг 41,3 минг тоннаси ҳудуд аҳолиси эҳтиёжлари учун йўналтирилади.

👉 Навоий хабарлари
Навоийликларнинг гуручга бўлган эҳтиёжи келгуси олти ой учун 8,2 минг тоннани ташкил этади.

2021 йилнинг май ойига қадар вилоятда картошкага бўлган эҳтиёж 21,7 минг тоннани ташкил этади. Шундан 13,7 минг тоннаси юртимизда етиштирилган маҳсулотлар ҳисобидан, 8 минг тоннаси эса импорт ҳисобидан қопланади. Бу ҳақда бўлиб ўтаётган вилоят сессиясида маълум қилинди.

Вилоятда 2020-2021 йил қиш-баҳор мавсуми учун 12 минг тонна картошка захираси яратиш режалаштирилган. Ҳозирда 94 та тайёрлов корхоналари билан етказиб берувчи қишлоқ хўжалиги корхоналари ўртасида шартномалар тузилиб, жамғариш ишлари бошлаб юборилган.

Навоийликларнинг гуручга бўлган эҳтиёжи келгуси олти ой учун 8,2 минг тоннани ташкил этади. Бунинг асосий қисми захира манбалари орқали жамғарилиб, январь-апрель ойларида тайёрлов корхоналари томонидан ички истеъмол бозорларида арзон нархларда сотилиши таъминланади. Айни пайтда 70 та тайёрлов корхоналари ва гуруч етиштиришга ихтисослашган фермер хўжаликлари ўртасида тегишли шартномалар тузилган.
Ўзбекистонда 9 ойда енгил автомобиль экспорти қарийб 1,5 бараварга ошган

➡️ https://bit.ly/34nSur3

Каналга қўшилиш ⬇️
https://t.me/joinchat/AAAAAEHi_Tk-4p_xI26gIw
Навоий вилоятининг доимий аҳолиси сони 1 млн кишидан ошди

👉 https://kun.uz/87681147
Машинада ёлғиз ҳаракатланаётганда тиббий ниқоб тақиш шартми?Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси

👉Батафсил ўқиш...
Ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларига табрик

Поздравление сотрудникам и ветеранам органов внутренних дел

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида

О награждении группы сотрудников в связи с Днем сотрудников органов внутренних дел Республики Узбекистан

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
25 ОКТЯБРЬ – “ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ”

2006 йил 6 декабрдаги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ, 25 октябрь мамлакатимизда Ички ишлар идоралари ходимлари куни этиб белгиланган. Шу куни ички ишлар идоралари сафида хизмат қилаётган ходимлар ўз касб байрамларини нишонлашади.
Касб байрамингиз муборак бўлсин фидойи Ички ишлар органлари ходимлари!

https://t.me/SardorAbduqodirovich
⚡️ Коронавирус сабаб 1 миллиондан ошиқ одам вафот этди.

2020-йил бошидан бери сайёрамизда 7 миллион киши очликдан вафот этди — БМТ.
"Очлик — бу жимлик билан енгиладиган ҳақиқий пандемия аслида"

Хулоса ўзингиздан!
👉
https://t.me/SardorAbduqodirovich
Negadir berilgan imkoniyatlar yetarli bo'lmasa to'xtab qolamiz, insonning eng katta kuchi - aqlni ishlatishni esa unutib qo'yamiz
👉
https://t.me/SardorAbduqodirovich
Агар гул бўлиб очилиб атрофингга ширин ифор тарқатишга сўз берсанг, тупроқ бўлиб сени бошида олиб юрадиган топилади...

Мавлоно Жалолиддин Румий
.

@SardorAbduqodirovich
Ўзбекистон ҳудудига яна совуқ ҳаво оқими кириб келмоқда
https://hordiq.uz/2020/10/26/uzbekiston-hududiga-yana-sovuq-havo-oqimi-kirib-kelmoqda/
Қорақалпоғистоннинг қуритилган помидорлари Франция ва Италияга экспорт қилинмоқда

Қорақалпоғистон божхона бошқармасида 2020 йилнинг 9 ойи давомида 243,8 млн долларлик товарлар экспорти расмийлаштирилди.

Нукус туманидаги «Biogumus Farm» фермер хўжалиги экспортда янги йўналишни очиб берди. Хўжаликдаги 30 гектар ерда помидорнинг махсус навидан ҳосил олинган.

Табиий шароитда қуритилган помидор маҳсулотига Франция ва Италияда талаб ортиб бормоқда. Ўтган йил 36 тонна қуритилган помидорни экспорт қилган бўлсак, бу йил 72 тоннага етказиш ниятидамиз, – дейди фермер хўжалик иш юритувчиси Шерзод Ниязимбетов.

Қорақалпоғистонда йил бошидан 7 млн доллар қийматидаги 14 512 тонна мева-сабзавот маҳсулотлари Қозоғистон, Россия, Тожикистон ва Ироққа экспорт қилинган.

https://t.me/SardorAbduqodirovich
ФАРМОН ЛОЙИҲАСИ ДЕПУТАТЛАР МУҲОКАМАСИДА
Бугун халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгашининг
навбатдан ташқари ўн учинчи сессияси бўлиб ўтди.
Сессия кун тартибида битта масала - Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мамлакатимиз таълим тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони лойиҳасига таклифлар ишлаб чиқиш ва тақдим этиш тўғрисидаги масала депутатлар муҳокама марказида бўлди.
Таъкидлаш жоизки, давлатимиз Раҳбарининг таълим тизимини янада такомиллаштиришга қаратилган ушбу Фармони лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.
Сессияда кун тартибидаги масала юзасидан Навоий шаҳар ҳокими ўринбосари У.Муродуллаев ҳамда Навоий шаҳар халқ таълими бўлими мудири Р. Ҳайитова сўзга чиқди.
Шундан сўнг депутатлар ҳам лойиҳани атрофлича муҳокама қилиб, ўз таклиф ва тавсияларини билдирдилар.
Сессия якунида кўриб чиқилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Навоий шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати:@Navoiy_shahar_axborot_xizmat