Sardor Abduqodirovich
697 subscribers
4.65K photos
972 videos
6 files
4.33K links
-Yoshar Parlamenti a’zosi
-Deputat
-Iqtis.Assambleyasi Nav.vil.Rahbari
-Eksportchilar uyushmasi Nav.vil.Raisi
-Boks Fed Nav.vil.Raisi
-Jiu-Jitsu Fed.Nav.vil.Raisi
Download Telegram
“НАВРЎЗИНГ – ЯНГИ КУН, ЯНГИ ДАВРОНИНГ МУБОРАК, ЖОНАЖОН ЎЗБЕКИСТОНИМ!”
Наврўз бу тинчлик, тотувлик, фаровонлик байрами. Миллати, динидан қатъий назар, Ўзбекистонда яшаётган барча миллатлар, элатлар учун бирдек севимли айём. Кексаю ёш учун бирдек азиз шодиёна!
Уч минг йилдан зиёд тарихга эга бўлган Наврўзи олам – шарқона янги йил ўзининг янгиланиш, баҳор нафасини бошлаб келиши, халқимизнинг табиати, онгу тафаккури, қалбига чуқур сингиб кетгани, ҳар қайси оила, ҳар қайси хонадонга шоду хуррамлик олиб кириши билан биз учун энг қадрли, азиз ва суюкли миллий байрамдир.
Улуғ бобокалонимиз номи билан аталувчи Навоий шаҳримизда ҳам Наврўз шукуҳи кезиб, кўчалар ободлигида ўзининг ёрқин ифодасини кўрсатмоқда.
Шаҳримизни кезар экансиз, ҳамшаҳарларимиз нигоҳларида байрам кайфиятини кўрасиз.
Ҳеч қачон, шундай бетакрор кунларингга кўз тегмасин, она юртим!
НАВРЎЗ БАЙРАМИ АРАФАСИДА ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР НЕЧА КУН ДАМ ОЛИШАДИ?
Жорий йилда Наврўз байрами шанба кунга тўғри келади. Президент Фармонига биноан, 23 март – душанба куни барча ходимларга қўшимча дам олиш куни бўлади.
Шундай қилиб Наврўз байрами арафасида ўзбекистонликлар 3 кун кетма-кет дам олишади:
21 март – шанба (Наврўз байрами);
22 март – якшанба (дам олиш куни);
23 март – душанба (қўшимча дам олиш куни).
❗️Карантин сабабли ёки Наврўз байрами қолдирилганлиги сабабли 23 мартдаги дам олиш куни бекор бўлди, деган гаплар ёлғон. Бу ҳақда ҳеч қандай расмий ҳужжат қабул қилинмади, Президентнинг 2019 йил 14 ноябрдаги фармони ҳали ҳам ўз кучида турибди.
НАВОИЙДА 178 НАФАР ЮРТДОШЛАРИМИЗ ВАҚТИНЧА КАРАНТИНГА ОЛИНДИ
Бугун – 18 март куни Миср давлатидан 178 нафар мамлакатимиз фуқаролари Навоий халқаро аэропортида кутиб олиниб, Кармана тумани ҳудудидаги Навоий кон-металлургия комбинатига қарашли соғломлаштириш марказига жойлаштирилди.
Карантин кузатувига олинганларнинг 50 нафарини эркаклар, 90 нафарини аёллар ва 40 нафарини болалар ташкил этиб, улар орасида иситма қилган ва бошқа шикоятлари бўлганлар йўқ.
Барча йўловчилар 14 кунлик карантин кузатувига олиниб, уларга махсус тайёргарлик ўқувларидан ўтган 60 нафар тиббиёт ходимлари бириктирилди.
Соғломлаштириш марказига жойлаштирилган барча юртдошларимизнинг белгиланган муддатда зарур тиббий муолажалар, шахсий гигиена ва ҳимоя воситалари ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминланиши ташкил этилган.
Вақтинча карантин муддати тугагач барча юртдошларимиз ўз вилоятлари – яшаш манзилларига тегишли тартибда кузатиб қўйилади.
Навоий вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Forwarded from Navoiy-24
НАВОИЙЛИК ЁШ ТАДБИРКОР 8 ТА ХОРИЖИЙ МАМЛАКАТ БИЗНЕС ВАКИЛЛАРИНИНГ ИШОНЧИНИ ҚОЗОНДИ
Навоийлик тадбиркор Сардор Ғаффоров халқ депутатлари Навоий шаҳар Кенгаши депутати. Ёш ишбилармон хорижий мамлакатлар бизнес доира вакиллари билан музокаралар олиб бориш, уларнинг юртимиздаги ишлаб чиқариш жараёнларига қизиқишини ошириш ва инвестиция киритиш йўлидаги салмоқли ишлар олиб бормоқда. Айни пайтда 8 та хорижий мамлакатлар билан 4-5 йўналишдаги соҳаларда экспорт-импорт ишларини амалга ошириб келаяпти.
Батафсил: http://navoitoday.uz/navoijlik-yosh-tadbirkor-8-ta-horizhij-mamlakat-biznes-vakillarining-ishonchini-ozondi.html
Бизни кузатиб боринг: t.me/navoiy24
«Ҳуррият» газетасининг бугунги сонида филология фанлари доктори Мухтор ХУДОЙҚУЛОВ муаллифлигидаги «Матбуот – маънавият булоғи» сарлавҳали мақола чоп этилибди.
Мақолада муаллиф матбуотнинг жамият ҳаётидаги ўрни, уни ривожлантиришга оид фикрларини ўртоқлашган.

Шунингдек, газета саҳифаларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 16-мартдаги «Ноширлик ва матбаа соҳасини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, «Сўзнинг ер ости бойликлари», «Газета, журнал ушламаган қўллар», «Дўппи киймай қўйди одамлар...», «Бедор қалб битиклари» ва бошқа қизиқарли мақолалар ўрин олган.
Тавсия этамиз.
Ибн Синонинг минг йиллар олдин айтган фикри бугунги кунда жуда актуал!

Ҳурматли юртдошлар, сокинлик ва хотиржамликни йўқотманг.
Мен ўзимни қийнадим узоқ,
Мен ўзимни жарларга отдим:
Ҳар сония соғиндим, бироқ
Ҳар сония сени йўқотдим...
Пойимда ер, бошимда осмон,
Сўздан ўзга бир тасалли йўқ.
Наҳот шундай яшадим осон,
Юрагимга санчилганча ўқ!
Шудринг ичган – майсалар сармаст,
Сойга қўнган юлдузчалар лол:
Қаршиладим тонгларни бесас,
Кутиб олдим тунларни беҳол.
Юрагимни суғуриб отдим,
Вужудимга солганча титроқ:
Ҳар сония сени йўқотдим,
Ҳар сония соғиндим, бироқ...

© Руслан Сабуров
Bugun, 19 mart
☀️ +26°...+14°, Ochiq havo

Hozir: ☀️ +12°, ↙️ 12 m/s

Tong: ☀️ +16°
Kun: ☀️ +25°
Oqshom: ☀️ +24°

Namlik: 40%
Shamol: Sharqiy-shimoli-sharq, 13 m/s
Bosim: 764 mm sim. ust.

Oy: Eski oy
Quyosh chiqishi: 06:44
Quyosh botishi: 18:51
—–———
Сегодня, 19 марта
☀️ +26°...+14°, Ясно

Сейчас: ☀️ +12°, ↙️ 12 м/c

Утром: ☀️ +16°
Днем: ☀️ +25°
Вечером: ☀️ +24°

Влажность: 40%
Ветер: ВСВ, 13 м/c
Давление: 764 мм рт. ст.

Луна: Старая Луна
Восход: 06:44
Закат: 18:51
🍃🌸🍃
АЁЛ

Ҳақсиз, аёл қалби гулга ўхшайди, қанчалик гўзал бўлса шунчалик нозик ҳамдир.

Аёл ҳамма нарсага чидаши мумкин, бироқ туҳматга эмас.

Аёлдан март киши йўқ, қачонки у севиб қолса.

Аёл - гул, бироқ ўзи хоҳласа тиконга ҳам айлана олади.

Қисмат шафқатсиз эканини яна бир оддий ва ҳаётий кўриниши, қалби пок, меҳрибон аёл батфеъл эркакка рўпара бўлишидир.

Йиғи аёл кўзларини янада гўзаллаштиради дейишади. Бироқ мен бундай гўзалликни ҳеч бир аёл кўзларида кўришни хоҳламасдим!

https://t.me/joinchat/AAAAAFJN3JNgfXTiNr-EbQ
Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус инфекцияси бўйича халққа мурожаат қилди. Вазият тўлиқ назорат остида эканини, хавотир ёки ваҳимага тушишга асос йўқлигини таъкидлади.
Молиявий барқарорликни сақлаш ҳамда бозорларда нарх-наво ўсишининг олдини олиш, ҳудудий бюджетлар ва аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича топшириқлар берилди.
– Кўпни кўрган халқимиз янада жипслашиб, аҳил ва ҳамжиҳат бўлиб, бу мураккаб синовларни ҳам енгиб ўтади, – деди давлатимиз раҳбари.

Президент Шавкат Мирзиёев обратился к народу в связи с ситуацией вокруг коронавируса. Он отметил, что ситуация находится под полным контролем, нет никаких оснований для беспокойства или паники.
Даны поручения по сохранению финансовой стабильности и предотвращению роста цен на рынках, поддержке местных бюджетов и населения.
- Уверен, что наш народ, повидавший многое в своей истории, дружно и сплоченно преодолеет эти тяжелые испытания, - сказал глава государства.

#Mirziyoyev #yigilish #murojaat #koronavirus

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“Жўра”, “ўртоқ”, “ошна”. Бу сўзларни кўп ишлатамиз. Кўпинча қўшиб ишлатамиз. Лекин аслида улар бир-биридан маъно жиҳатдан фарқ қилган. Узоқ ўтмишни гапирмаяпман. Яқин-яқингача, совет даврида бу сўзларни фарқлашган. Узоқ ўтмиш ҳақида ҳозир гапиролмайман – масалани ўрганиш керак.

Хуллас, мендаги маълумотга қараганда, “жўра”, “ўртоқ”, “ошна” сўзлари танишларнинг уч хил категориясини билдирган.

- жўра – кўчадаги, маҳалладаги танишлар, ижтимоий алоқалар бўйича уларга яқин турувчи бошқа маҳаллада орттирилган танишлар; бу категорияга кирувчилар билан чойхона ва ҳарфоналар уюштирилган;

- ўртоқ – яқин қариндошлар ичидаги тенгдошлар ва янги даврдан бошлаб синфдошлар, улар билан чойхона қилинмаган, балки доим бир-бириникига меҳмонга, ҳашарга, ёрдамга бориш одат бўлган; тўйларда, маъракаларда асосан ўртоқлар хизмат қилган;

- ошна – бошқа қишлоқ ва шаҳарлардаги дўстлар, танишлар, янги даврдан бошлаб эса курсдошлар ҳам; бошқа юртга борганда уларникида қолиш, бегона жойда улардан ёрдам сўраш одат бўлган; ошначилик авлоддан-авлодга ўтган – икки ошнанинг фарзандлари ҳам ошна бўлган, бир-бирига йўлчиликларда ёрдам беришда, сафар чоғи уйида кутиб олишда давом этган.

“Дўст” эса кўпроқ баландпарвоз, поэтик гап бўлган. Кенг тарқалмаган. Ва ҳар хил маънода қўлланиши мумкин бўлган.

Шунингдек, яна бир категория бўлган – “шерик”. Булар ҳамкасблар, умумий ишга, манфаатга эга одамлар бўлган.

Бугунги кунда ижтимоий муносабатлар кўпайиб кетиши муносабати билан бу категориялар қўшилиб кетди (аслида ўтмишда ҳам бир киши ҳам ўртоқ, ҳам жўра бўлиши мумкин эди, лекин барибир бу жуда кенг тарқалмаганди). Шу муносабат билан бу сўзлар ҳам синонимга айланиб қолди.
Зулмнинг заҳри...

Форс подшоҳларидан бири ўғлига таълим - тарбия бериш учун доно ва тадбирли бир зотни устоз қилиб тайинлади. Унинг сай-ҳаракати туфайли шаҳзода илму одобдан камол топди. Бир куни устози уни сабабсиз қаттиқ урди. Бола катта бўлгунча бу иши учун устозидан ранжиб, унга нисбатан ич-ичидан кек сақлаб юрди. Ҳаёлидан ўша сабабсиз урилган калтак сира нари кетмасди. Орадан анча йиллар ўтди, кексайган подшоҳ вафот этди. Сўнг тахтга шаҳзода ўтирди. Янги подшоҳнинг илк қилган иши устозини ҳузурига чорлаш бўлди. Уни саволга тутди:
- Устоз, фалон йили, фалон куни хеч бир сабабсиз мени қаттиқ урган эдингиз. Нима учун бундай қилгандингиз?
- Эй подшоҳим, илму одобда камолга етганингизни кўргач, тушундимки, сиз отангиздан сўнг тахтга ўтирасиз. Шунда келажакда бирор кимсага зулм қилмаслигингиз учун сизга калтак оғриғини, зулм аламини тоттирган эдим. Подшоҳ устозининг бу жавобидан мамнун бўлиб,
"Рoббим меҳнатларингизнинг ажрини мукаммал қилиб берсин" деб устозини совға-саломлар билан кузатди...
Braziliyada Chevrolet Cobalt ishlab chiqarish to‘xtatildi.

Batafsil — http://dy.uz/x0jaS
Ўзбекистоннинг 177 нафар фуқароси Мисрдан олиб чиқилди
https://hordiq.uz/2020/03/18/uzbekistonning-177-nafar-fuqarosi-misrdan-olib-chiqildi/
Жаримани ўн беш кун ичида ихтиёрий тўлаган ҳуқуқбузар 30 фоиз имтиёзга эга бўлади
https://hordiq.uz/2020/03/18/jarimani-un-besh-kun-ichida-ixtiyoriy-tulagan-huquqbuzar-30-foiz-imtiyozga-ega-buladi/
НАВОИЙ ШАҲРИНИНГ ТУНГИ БЕТАКРОР ЖОЗИБАСИ
Вилоятимиз маркази саналмиш дурдона шаҳар - Навоий шаҳри бугун ҳақиқий маънода инсон ҳайратини оширадиган кентга айланди.
Айниқса, шаҳарнинг тунги манзаралари киши қалбида бетакрор кунлардан шукроналик туйғуларини юксалтирса, ажабмас. Зеро, оқшом чўккач, Навоий шаҳрининг чиройи ва таровати янада ўзгача қиёфа касб этади. Замонавий ва миллийликни ўзида мужассам этган тунги ёритгич чироқлари эса янада ҳайратланарли. Равон йўллар узра шошаётган машиналар карвони эса шаҳарга хос бўлган маназарани намоён этади.
Улуғ бобокалонимиз Алишер Навоий орзу қилган обод ва кўркам шаҳар бугун мамлакатимиз жавоҳири бўлиб, барчанинг эътиборини тортаяпти. Кун сайин бўлаётган ўзгаришлар, ҳар қадамдаги бунёдкорликлар фикримизнинг ёрқин исботи. Энг муҳими, шу гўзал диёр барчамиз учун қадрли ва севимли.