Samarqand viloyat O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibi I Baxtigul Gʻaniyeva
296 subscribers
13.9K photos
843 videos
7 files
3.52K links
Samarqand viloyat
O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibining rasmiy kanali


Telegram: @uzdavkarantin_antikor_bot
Veb sayt: https://samkarantin.uz/


Korrupsiyaga qarshi xizmat: +99871 202 64 64
Ishonch tel: +99871 202 84 84
Download Telegram
Channel name was changed to «Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси»
Самарқанд вилоят Статистика бошқармасининг маълумотига кўра, 2021 йилнинг январ-октябр ойларигача мева ва сабзавотлар экспортининг қиймат жиҳатидан энг катта ҳажми Россия Федерациясига тўғри келди (мева ва сабзавотлар экспорти умумий ҳажмининг 28,2 % и), бу Хитой Халқ Республикасига экспорт ҳажмидан 16,2 % га кўп.

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

https://t.me/Samkarantin
Жорий йилнинг 10 декабр куни Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Нуробод туман бўлими инспекторлари Ш.Азимов, М.Хотамов ҳамда агроном энтомологлар Ғ. Боймуродов, А.Рўзибоевларнинг "Лимон касаллик зараркунандалари ва уларга қарши курашиш" номли мақоласи "Нуробод" газетасида чоп этилди.
Forwarded from SamTVR | MTRK
​​Ҳурматли қишлоқ хўжалиги ходимлари!

Қишлоқ хўжалиги қўшимча имкониятларга бой соҳа. Бозорларимиз файзу баракаси, ҳаётимиз фаровонлиги кўп жиҳатдан унга боғлиқ. Зеро, юртимиз замини саховатли. Шу боис кейинги йилларда аграр соҳани тубдан ислоҳ қилиш ва уни бозор талабларига мослаштириш ишларига катта эътибор қаратилмоқда.
Бугунги кунда мамлакатимизда қишлоқ хўжалигида меҳнат унумдорлигини юксалтириш, мавжуд ресурслардан самарали фойдаланиш, инновацион технологияларни кенг қўллашга алоҳида урғу берилмоқда.
Илғор, замон билан ҳамнафас бугун сиз деҳқон ва фермерларимиз халқ дастурхонини тўкин сочин бўлишида иссиқ кунларни иссиқга, совуқ кунларни совуқга улаб, эл хизматида булар албатта фидокорона меҳнатингиз самарасидир.Чунки, аҳоли ҳар йили кўпайиб бормоқда. Бу бозорда эҳтиёж ҳам ортиб боряпти, дегани. Шундай экан, пайдо бўлаётган эҳтиёжни қондиришнинг энг асосий йўллари бу унумдорлик ва ҳосилдорликни оширишдир.

Ҳурматли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришда фаол иштирок этаётган тадбиркорлар, бобо деҳқонлар, миришкор ғаллакор, боғбону сохибкорлар, илғор пиллакорлар, фермер, аграр соҳа вакиллари!

Сизларни бугунги _“Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни”_ муносабати билан Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси жамоаси номидан билан чин қалбимиздан табриклаймиз!
Зеро, халқ, деҳқон бой бўлса, давлат ҳам бой бўлади. Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини ривожлантириш стратегияси ҳаётий ва аниқ вазифаларга бой эканлиги, сизларни эзгу ниятларда қилаётган заҳматли меҳнатларингиз шарофатидир.
Ушбу машаққатли, шу билан бирга маъсулиятли касбингизга ҳамиша улкан муваффақиятлар ҳамроҳ бўлсин. Халқимиз равнақи йўлида ҳеч хам толманг. Қишлоқ хўжалигида улкан марраларни забт этишда зафарлар ёр бўлсин. Яна бир бор касб байрамингиз муборак бўлсин!

Ҳурмат билан

Ахрор Бобокулов
Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси бошли
ғи
#PRquarantine #Infographic #Samarqand

Фитосанитария талабларига риоя қилган ҳолда ловия маҳсулотини юқоридаги давлатларга экспорт қилишингиз мумкин ! 👆

Каналга уланиш: https://t.me/Samkarantin

🌐 karantin.uz |Facebook|Instagram|YouTubе
Самарқанд вилояти
Булунғур тумани
Юқори нуқта ЙПХ

Жорий йилнинг 10 декабр куни Жиззах вилоятининг Бахмал туманидан ҳаракатланиб келаётган Дамас русумли автотраспорт воситаси тўхтатилганда унга юкланган 500 (беш юз) кг олма маҳсулоти олиб ўтилаётгани аниқ бўлди.
Жиззах вилоятидан Самарқанд вилоятига бозорга сотиш мақсадида олиб ўтилаётган ушбу маҳсулот ҳужжатлари текширилганда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда карантин кўригидан ўтказилмаганлиги, ички фитосанитария сертификати олинмаганлиги аниқ бўлди.
Ушбу маҳсулотни олиб ўтаётган автотраспорт ҳайдовчиси Юқори нуқта ЙПХ ЎКЧМ ( Ўсимликлар карантини чегара маскани) томонидан келгусида маҳсулот етиштирилган ёки сақланаётган ҳудуддан Ўзбекистон Республикасининг “Ўсимликлар карантини тўғрисида” ги Қонуннинг 19- моддаси талабларига кўра карантин остидаги маҳсулотларни юклаш, сақлаш, ташиш ва реализация қилишда маҳсулотлар ўсимликлар карантини объектлари мавжуд эмаслигини тасдиқловчи ҳужжат, ички фитосанитария сертификатини карантин остидаги маҳсулотни юклаш ва уни қабул қилиб олишдан олдин, маҳсулот етиштирилган ва сақланаётган ҳудудни Ўсимликлар карантини ва ҳимояси инспекторлари томонидан маҳсулотни карантин кўригидан тўлиқ ўтказиб, кейин ички фитосанитария сертификати олишлиги тўғрисида, юқоридаги ҳолат такрорланса белгиланган тартибда чора кўрилиши ҳақида огоҳлантирилди.

Инспектор: Н.Ҳамраев

Ҳурматли фуқаро УНУТМАНГ!!! Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 13 октябрдаги ПҚ-4861-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида зарарланган ёки карантин объекти мавжуд қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ортиқ олиб ўтмаслик ёки жойида йўқ қилишингиз шарт. Акс ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 107-108 моддасига асосан маъмурий жавобгарликка тортилишингиз тўғрисида огоҳлантиради.

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
Forwarded from Рамзиддин.
# Banan yetishtirish endi cho‘t emas#
Respublikamizda sitrus mevalar yetishtirish dolzarb mavzu bo‘lib qolmoqda.
Xalqimizning sitrus mevalarga bo‘lgan talabini qondirish uchun mehnatkash xalqimizni xizmati beqiyos desak mubolag‘a bo‘lmaydi. https://t.me/AnhorpastdargomyangiliklasriwBizga qo‘shiling 👉https://t.me/Anhorpastdargomyangiliklasriw
Жорий йилнинг 8 декабр куни Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси Тайлоқ туман бўлими инспекторлари Ш.Ҳотамов ҳамда А.Каримовларнинг “ Бегона ўтларга қарши курашиш чора-тадбирлари” номли мақоласи “Қўшчинор” газетасида чоп этилди.