Samarqand viloyat O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibi I Baxtigul Gʻaniyeva
297 subscribers
13.9K photos
844 videos
7 files
3.52K links
Samarqand viloyat
O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibining rasmiy kanali


Telegram: @uzdavkarantin_antikor_bot
Veb sayt: https://samkarantin.uz/


Korrupsiyaga qarshi xizmat: +99871 202 64 64
Ishonch tel: +99871 202 84 84
Download Telegram
#Умуммиллийлойиҳа
#Яшилмакон
#Самарқандвилояти
#Каттақўрғонтумани
#Пайариқтумани
#Жомбойтумани

“Яшил макон”- Бахт индекси

🌱 Маълумотларга кўра, бахт индексини белгилашда экологик омиллар ҳам етакчи ўрин тутаркан. Ўлкада яшил олам қанчалик катта ҳудудни эгалласа, бахтлилик даражаси ҳам ортар екан. Шундай экан, атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, биохилма-хилликни асраш, “яшил олам”ни кенгайтириш барчамизнинг вазифамиз.
Шундай экан, юртимиз бўйлаб эълон қилинган, дарахт экиш, кўкаламзорлаштиришга қаратилган долзарб 40 кунликда фаол қатнашиш бахт даражасини оширишга яна бир имкондир.
🌱 Ушбу лойиҳа доирасида;
Каттақўрғон туманида “Қўшқўтон” МФЙ ҳудудида “Андоқ” МФЙда 5 минг тупдан ортиқ манзарали ва мевали кўчатлар экилди. Ҳозирги кунгача 7 000 туп дарахт кўчатлари экилиб, шундан 5 000 туп манзарали 2 000 туп мевали кўчатлар;

Пайариқ тумани “Ингинча” массивида 200 туп ток кўчатлари;

Жомбой туманида ўрмон давлат хўжалигидаги 20 га майдонга павлония, арча терак кўчатлари экилди.

Инспектор: Б.Уролов, Ф.Асроров Агроном Энтомолог: Ш. Мамадиеров

❗️Таъкидлаш жоизки, ўлкада яшил олам қанчалик катта ҳудудни эгалласа, шунча осмонимиз мусаффо бўлади. Шунинг учун, биз, Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси ходимлари биохилма-хилликни асраш, яшил оламни кенгайтириш борасидаги бу хайрли лойиҳада фаол иштирок этмоқдамиз. Сизчи?

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
#Назорат
#Иссиқхоналар
#СамарқандВилояти
#СамарқандТумани
#ЖомбойТумани

ИССИҚХОНА — ноқулай иқлим шароитида экинларга сунъий муҳит (ҳарорат, ёруғлик, намлик ва б.) яратадиган иншоот. Асосан, мавсумдан ташқари даврларда маҳсулот етиштириш, иссиқхона ва очиқ дала учун кўчатлар ўстиришга хизмат қилади. Иссиқхонлар хазонрезги даврда ас қотиши билан бир қаторда талайгина муамоларга ҳам дуч келади, яъни, у ерда етиштирилаётган масулотларнинг зараркунанда ҳашаротлар билан зарарланиши ва касалланиш ҳолатлари кузатилади. Албатта, бундай ҳолатларни олдини олиш ва ўсимликларни соғлом ривожланиб, сифатли ва мўл ҳосил бериши учун уларни доимий назоратда ушлаш керак бўлади.
✴️ Мана шундай назорат ишлари вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларида жойлашган иссиқхоналарда мунтазам ташкил этилмоқда.Жумладан,
Самарқанд туманидаги “Истамқулов Робим боғлари” ф/х иссиқхонасининг 0.55 сотихга тенг ер майдонида редисканинг “Селистар”, сабзининг Голланд навлари экилиб, етиштирилмоқда.
“Давронов Aбдурауф” ф/х иссиқхонасида 3 га га тенг ер майдонида кўкат маҳсулотларида карантин назорат тадбирлари ўтказилди.

Aгроном энтомолог: Д. Ёқубов

Жомбой тумани “Дўстлик” ММТП “Каттақишлоқ” МФЙ да жойлашган "Жомбой иссиқхоналари" МЧЖ да 1га экилган бодринг ўсимликларида ҳамда "Жомбой Aгропродуктион" МЧЖ лимонария иссиқхоналари назоратдан ўтказилди. Назорат давомида лимон новдаларини устки шохларини совуқ урганлиги, темир елементи етишмовчилиги, баргларида рассомчи қурт борлиги ва пастки новдаларида гоммоз касаллиги аниқланди.Буларни бартараф етиш учун агротехник тадбирлар туўғрисида, препаратлар билан ишлов бериш тушунчалари ва тавсиялари берилди.
Инспектор: Ф. Aсроров

Инспектор: Aсроров Ф
Агроном энтомолог: Ж.Болтаев, Б. Неъматов


Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA