Samarqand viloyat O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibi I Baxtigul Gʻaniyeva
297 subscribers
13.9K photos
844 videos
7 files
3.52K links
Samarqand viloyat
O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibining rasmiy kanali


Telegram: @uzdavkarantin_antikor_bot
Veb sayt: https://samkarantin.uz/


Korrupsiyaga qarshi xizmat: +99871 202 64 64
Ishonch tel: +99871 202 84 84
Download Telegram
#Коррупция
#Курашиш
#Самарқандвилояти

✴️ Коррупцияга қарши курашишда нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи давлат органлари, балки кенг жамоатчилик назорати билангина кескин ва самарали курашиш мумкин. Чунки, коррупция айни бир соҳа ва бир йўналишни танламайди.
Таъкидлаш жоизки, коррупция жамиятни турли йўллар билан исканжага оладиган даҳшатли иллатдир. Мазкур иллат демократия ва қонун устуворлиги асосларига путур етказади. ✴️ Инсон ҳуқуқларининг бузилишига олиб келади. Ислоҳотларга тўсқинлик қилиб, жамият тараққиётини ортга суради. Оқибатда ҳаёт сифати ёмонлашиб, одамлар хавфсизлигига таҳдид соладиган нохуш ҳодисаларнинг илдиз отиши учун шароит юзага келади.
Ушбуларни олдини олиш мақсадида ҳукуматимиз томонидан “9 декабр-Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни”га бағишланган, Аксилкоррупция ҳафталиги доирасида 2021 йилнинг 22 ноябридан 2 декабрга қадар “Коррупция ривожланишимизга тўсиқ” мавзусида тадбирлар ўтказилиши белгиланган. Мазкур тадбир ижросини таъминлаш мақсадида, жорий йилнинг 23 ноябр куни Вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасида коррупцияга қарши курашиш борасида ташкилотимиз фаолиятидан келиб чиқиб, тизимда коррупцион хавф-хатарларни олдини олиш ва бартараф этиш борасида семинар ташкил этилди.
✴️ Коррупцияга сабаб бўлаётган ҳолатларни ҳамда жамиятни бу балодан қутқариш масаласи муҳокамасини йўлга қўйиш борасида кенг жамоатчиликни, халқаро ҳамжамиятни хабардор қилиб бориш долзарб аҳамиятга эга эканлигини борасида тушунчалар берилди.
✴️ Ўсимликлар карантини ва ҳимояси фаолиятида ҳам коррупцияга қарши курашиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ўсимликлар карантини ходимларининг ҳалол, масъулиятли ва адолатли бўлишлари юзасидан доимий равишда тарғибот ташвиқот ишлари ҳам олиб борилиши йўлга қўйилган.
✴️ Бинобарин, иқтисодиётимизни янада жадал юксалтириш, халқимиз фаровонлигини ошириш борасида бевосита коррупцияга қарши курашиш мақсади йўлида барчамиз бирлашишимиз, бир ёқадан бош чиқаришимиз, ҳамжиҳат ва ҳамфикр бўлишимиз, унда фаол иштирок этишимиз бугунги даврнинг ўзи тақазо этаётганини унутмаслигимиз шарт ва зарур.

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
БозорларНазорат
Самарқандвилояти
Нурободтумани
Пастдарғомтумани
Нарпайтумани

▶️ Вилоятимиз аҳолисини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз ва кафолатли таъминлаш мақсадида, деҳқон, ф/х лари ҳамда тадбиркорларимиз томонидан етиштирилиб, бозор расталарида сотилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотларида доимий карантин назоратлари олиб борилмоқда. Жумладан, Пастдарғом, Нуробод ва Нарпай туманларида ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлимлари томонидан домий назоратлар олиб борилмоқда, ҳамда, бозор радиоузелларида карантин объектлари ҳақида аҳолига карантин инспекторлари ва агроном энтомологлари чиқишлар қилиб тушунчалар бериб тарғибот ишлари олиб боришмоқда.
▶️ Нуробод тумани “Кўкат бозори” да;
▶️ Пастдарғом тумани “Пастдарғом мева-сабзавот” МЧЖда;
▶️ Нарпай тумани “Мирбозор” бозорида Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда чора-тадбирлар олиб борилди.


Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
Самарқанд вилояти

Эрон ва Покистондан олиб кирилаётган картошкада хавфли организмлар аниқланди

Жорий йилнинг 25 сентябр кунидан бошлаб Эрон ва Покистондан олиб кирилаётган картошка маҳсулотларида Ўзбекистон ҳудуди учун карантин объекти ҳисобланган хавфли, зарарли организмлар – олтинранг ва нимранг нематодалар билан зарарланиш ҳолатлари аниқланди.
Покистондан 160 тонна ва Эрондан 120 тонна импорт қилинган картошка партияларида Ўзбекистонда карантин объектлар рўйхатига киритилган олтин рангли картошка нематодаси топилди. Картошканинг ушбу партиялари 14 та юк машинасида етиб келган.
Олтинранг ва нимранг нематодалар картошка ва бошқа турдаги полиз экинлари ҳосилдорлигини 80-90 фоизгача йўқ қилувчи хавфли организм саналади. Уларнинг бутун дунё миқёсида қишлоқ хўжалиги экинларига йиллик зарари 100 миллиард доллардан ортиши ҳисоблаб чиқилган.
Ушбу картошка партияларини фумигация ва бошқа тартиб-қоидалар билан зарарсизлантиришнинг имкони йўқлиги сабабли ушбу маҳсулотларни экспорт қилувчи давлатларга қайтаришга қарор қилиниб, 3 525 тонна картошкани қайтариб юборилди, яна 775 тоннаси йўқ қилинди.
Бундай ҳолатлар такрорланса, Ўзбекистон Эрон ва Покистондан картошка олиб киришни бутунлай тақиқлаши мумкин.
Ушбу мамлакатларнинг карантин органлари фитосанитария талаблари бузилганлиги ҳақида хабардор қилиниб, ушбу ҳолат бўйича бу икки давлатга эътирознома юборилди.
Покистон барча касаллик аниқланган юкларнинг фитосанитар сертификатларини ўрганиб чиқиб, уларнинг қалбақилаштирилганини маълум қилди.
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Ўзбекистонда нематодаларнинг тарқалиши билан картошка, помидор, бақлажон, булғор қалампири ва бошқа полиз экинлари ҳосилдорлигининг камайиши, натижасида генетик модификацияланган сабзавотларга ўтишига ва сабзавотларнинг маҳаллий навларининг йўқолиши олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
Ҳозирда аниқланган қонунбузарликларни бартараф этиш бўйича маслаҳатлашувлар ўтказилиб, фитосанитария талабларига мувофиқ картошка экспорт қилувчи Эрон ва Покистон корхоналари рўйхати тузилмоқда.
Маълум бўлишича, Покистондан олинган картошка Aфғонистонда бошқа мамлакатларда етиштирилган картошка билан аралаштирилиб, озуқа сифатида фойдаланилган.
Эрон жорий йилда Ўзбекистонга картошка етказиб бериш бўйича етакчига айланди – январ, июл ойларида бу мамлакатдан сабзавот маҳсулотлари импорти 119 минг тоннани (умумий импорт ҳажмининг 38,5 фоизини) ташкил этди.
Бу кўрсаткич бўйича Покистон учинчи ўринда (75,5 минг тонна, 24,4 фоиз), Қозоғистондан (85 минг тонна, 27,4 фоиз) кейин. Россия бу рўйхатда олтинчи ўринда – 4,2 минг тонна (1,4%).
Бугунги кунда Ўзбекистонда 86,5 минг гектарда картошка, 24,6 минг гектарда помидор, 12,7 минг гектарда булғор қалампири, 137 минг гектарда полиз екинлари етиштирилмоқда.


Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
Жорий йилнинг 11 ноябр куни " Пайариқ ҳаёти" газетасида туман инспекторлари М.Ҳосилов, С.Суюнов, И.Бозоровларнинг " Помидор куяси" номли мақоласи чоп этилди.
ҲУРМАТЛИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР!

❗️Ҳар ойнинг 30-санасига қадар маиший чиқиндиларни ташиш хизматлари учун тўловларни амалга оширишни унутманг.

💳 Тўловларингизни PayMe, Click, UZPaynet, U-PAY электрон тўловлар орқали амалга оширишингиз мумкин.

⚠️ Ҳурматли истеъмолчилар! Маиший чиқиндиларни ташиш хизматлари узлуксиз фаолият юритишига ўз ҳиссангизни қўшинг. Маиший чиқиндиларни ташиш хизматларидан қарздорлик вужудга келишига йўл қўйманг!

☎️ Мурожаат учун:94 290 27 17.
Самарқанд вилояти "Тоза ҳудуд" давлат унитар корхонаси!