Samarqand viloyat O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibi I Baxtigul Gʻaniyeva
291 subscribers
13.6K photos
805 videos
7 files
3.43K links
Samarqand viloyat
O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibining rasmiy kanali


Telegram: @uzdavkarantin_antikor_bot
Veb sayt: https://samkarantin.uz/


Korrupsiyaga qarshi xizmat: +99871 202 64 64
Ishonch tel: +99871 202 84 84
Download Telegram
Forwarded from SamTVR | MTRK
​​☀️Бугун, 25 июль куни Самарқандда қандай об-ҳаво кузатилади?

Самарқанд вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси 24-29 даража, кундузи 40-45 даража иссиқ бўлади.

Вилоятимизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Ҳарорат 32-37 даража иссиқ бўлади.
Самарқандда экспортёрлар билан учрашув бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 23 июл куни Самарқанд вилояти Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармасида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ташқи иқтисодий фаолият (ТИФ) бўлим бошлиғи ва мутахассислари ҳамда экспортга кўмаклашиш бош мутахассиси М.Халилов иштирокида Самарқанд вилоятида фаолият юритаётган Европа давлатларига экспортни амалга оширувчи 24 та экспортёр корхона раҳбарлари ва маъсул вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. БАТАФСИЛ...👈👈

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати

Каналга уланиш 👇👇

https://t.me/Samkarantin

Facebook I Instagram I Youtube
​​Биологик курашда феромон тутқичларнинг аҳамияти

Қишлоқ хўжалиги экинлар майдонларини кенгайтириш ва уларнинг ҳосилдорлигини ошириш учун карантиндаги ва бошқа иқтисодий хавфи юқори бўлган зараркунандаларга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Бу борада феромониторинг усулининг ўрни катта. Мазкур усул зараркунанданинг табиатда ривожланишини аниқлаш натижасида унга қарши биологик ёки кимёвий усулни ишлатишнинг илмий асосланган муддатини белгилаб бериб, ҳимоя самарадорлигини оширади.
“Феромон” – бу ҳашаротларни ўзаро мулоқоти учун уларнинг махсус безларидан ажратадиган мураккаб молекуляр тузилишга эга бўлган органик кимёвий моддалар аралашмасидан иборатдир. Жинсий феромон тутқичлар экологик тоза биологик ҳимоя воситаси бўлиб, ташқи муҳитга ва ўсимликка зарарсиздир. Жинсий феромон тутқичлар қўлланилиши натижасида зараркунандани пайдо бўлиши, феромонга тушган зараркунанда миқдорига боғлиқ ҳолда, унга қарши кураш муддатлари белгиланади.
Жинсий феромонни асосан урғочи зот ишлаб чиқаради. Жинсий феромон моддаси ҳашаротларнинг махсус эндокрин безлари томонидан ишлаб чиқилиб, ўзга жинсли зотини жалб этиш учун мўлжалланган. Жалб қилинган ҳидлар ушбу турга мансуб бўлган эркак ҳашаротлар асосан тунда учрашиш (урчиш) учун учиб келади.
Ҳозирги вақтда дунёда 600 га яқин ҳашаротларнинг жинсий феромон (ЖФ) таркиби аниқланган бўлиб, булардан 100 тачаси амалда ишлатилади.
Феромон тутқичлар қуйидаги мақсадларда ишлатилади:
1 Феромон тутқичлар ёрдамида айни ҳашаротнинг баҳорда ривожлана бошлаган муддатини ва зичлигини аниқлаш; мавсумда нечта бўғин берганлигини, уларнинг муддатлари ва фенограммасини тузиш.
2 Феромон тутқичларга илинган капалаклар зичлигига қараб қайси ҳимоя усулини ва қайси фурсатда ишлатиш кераклигини аниқлаш; трихограммани далага тарқатиш учун энг самарали фурсатни аниқлаш.

Ж.Жабборов, Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси
Кушработ тумани булими Агроном ентамологи.


🔖  Каналимизга қўшилинг ва яқинларингизни таклиф қилинг!
👇👇👇👇👇👇👇👇👇
https://t.me/Istiqbol_sari
#Самарқанд вилояти
#Пастдарғом тумани
#Тут парвонаси

📍Пастдарғом туманидаги “Лазиза шайдо” фермер хўжалигининг 6 гектарли тут плантатциясида:
📍“Зарибдор ҳосилдор” фермер хўжалигининг 2,5 гектар тут майдонида;
📍“Сардорбек Акрам” фермер хўжалигига экилган 98 туп тут дарахтларида;
📍“Туроп Усмон Нурли воҳаси” фермер хўжалигига экилган 120 туп тут дарахтларида тут парвонасига қарши дала назорат тадбирлари олиб борилди.


Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати

Каналга уланиш 👇👇

https://t.me/Samkarantin

Facebook I Instagram I Youtube