Samarqand viloyat O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibi I Baxtigul Gʻaniyeva
301 subscribers
13.8K photos
842 videos
7 files
3.51K links
Samarqand viloyat
O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibining rasmiy kanali


Telegram: @uzdavkarantin_antikor_bot
Veb sayt: https://samkarantin.uz/


Korrupsiyaga qarshi xizmat: +99871 202 64 64
Ishonch tel: +99871 202 84 84
Download Telegram
#Самарқанд вилояти
#Нарпай тумани
#Биолаборатория

Нарпай тумани "Янги ҳаёт техника хизматлари" МЧЖ га қарашли биолабораторияда "Долзарб 30 кунлик" да ғўза майдонларида зарар келтирувчи касаллик ва ҳашаротларга қарши кураш бўйича Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ҳамда туман бўлимлари энтомолог аграномлари, биолабораториялар юритувчилари иштирокида семенар бўлиб ўтди. Семинарда энтомофагларнинг иқтисодий самарадорлиги ва афзаллиги ҳамда улардан тўғри фойдаланишнинг аҳамияти борасида сўз юритилди.

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати

Каналга уланиш 👇👇

https://t.me/Samkarantin
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Самарқанд вилояти
#Нарпай тумани

Пахтадан янада юқори ҳосил олишда биолабораторияларнинг аҳамияти

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати

Каналга уланиш 👇👇

https://t.me/Samkarantin
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Раҳбари ҳузурида 2020 йил 23 октябрда бўлиб ўтган йиғилишнинг ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан ўтказилаётган навбатдаги Сиёсий (маърифат) ўқув соатида Самарқанд вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ҳодимлари иштирок этиб келмоқда.


Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати

Каналга уланиш 👇👇

https://t.me/Samkarantin
Forwarded from Anhor Juma xabarlari.
Кузги тунлам (Agrotis segetum Den. et Schiff)
Таърифи. Суғориладиган пахтачилик туманларида кенг тарқалган зараркунандалардан биридир. Унинг қуртлари 34 та ўсимликлар оиласига мансуб бўлган юзлаб экинларга зарар етказади. Кузги тунлам қанотларини ёзганда 40 мм га етади. Олдинги қаноти сарғиш-кулранг, орқа қаноти оқ тусда. Олдинги қаноти асосига яқин жойида понасимон қорамтир доғи, қанотининг марказида юмалоқ ва юқорироғида буйраксимон доғи бор.
Ҳаёт кечириши. Капалак кўпи билан 2000 та, аксари 500-600 та тухум қўяди. У тухумларини ўсимликнинг илдиз ёнидаги қисмларига ва тупроқ бетига (биттадан ёки 2-3 тадан) қўяди. Тухуми қуббасимон бўртиқли бўлиб, 0,65 мм келади. Эндигина қўйилган тухумлари оқ рангда бўлади. Кузги тунламнинг етук қурти 5 см катталиккача бўлади. Қурти безовта қилинса, юмалоқ бўлиб олади. Ғумбагининг узунлиги 14-20 мм бўлиб, оч-қўнғир ранг ва охирги бўғимида иккита ўсимтаси бор. Кузги тунламнинг қуртлари кўпгина қишлоқ хўжалик экинларини шунингдек, ғўзани илдиз бўғзига яқин қисмларини, ер бетига чиқмаган уруғ барглари, ўралиб ётган майсаларини кемириб зарарлайди. Уруғбарглар ер бетига чиқиб ёзилганда уларда симметрик бир хилда тешикчалар мавжуд бўлади. Кузги тунлам бир йилда уч марта авлод бериб, ғумбаклик босқичида тупроқда қишлайди.
Зарари. Ғўза, беда, қанд лавлаги, маккажўхори, ғалла, мойли ўсимликлар ва полиз экинлари, шунингдек, печак, ёввойи тожихўроз, шўра, олабута кузги тунламнинг энг хуш кўрган озиғидир. Кузги тунлам қуртлари униб чиқаётган ғўза чигитини шикастлаб,  уруғ паллаларини тешади, илдизларни ёки илдиз бўғзи яқинидаги пояни кемиради, баъзан майсанинг ер устки қисмига ҳам зарар етказади.
Кураш чоралари.
Агротехник тадбирлар. Ерни кузда чуқур шудгорлаш, эрта баҳорда бегона ўтларга қарши курашиш, сифатли суғориш алмашлаб экиш.   
Биологик усул. Ҳар бир авлодига қарши ҳар икки гектар экин майдонига 1 донадан феромон тутқич ўрнатиб, унинг ёрдамида капалаклар учиш муддатини аниқлаб, 1 кечада ҳар бир тутқичга ўртача 2-3 та капалак туша бошласа,  3 кундан сўнг ҳар гектар майдонга 1 грамм ҳисобидан 100 та нуқтага 5 кун оралатиб 3 марта тухумхўр трихограмма чиқариш; ўрта ва катта ёшдаги қуртларига  қарши 1:20, 1:10, 1:5 нисбатда 5 кун оралатиб 3 марта бракон чиқариш.
Кимёвий усул. Агар ҳар 1м2 да қурт сони ўртача 1-1,5 донага етса қуйидаги препаратлардан бирини ишлатиш тавсия этилади: кинмекс, 55 эм.к – 0,6 л/га; вантекс, 6% сус.к. – 0,25-0,3 л/га; децис, 2,5%эм.к. – 0,7 л/га; куракрон, 50% эм.к – 1,2 л/га, политрин-К, 31,5% эм.к – 1,0л/га ҳисобида пуркаш. Ишчи суюқлиги сарфи гектарига 300 литр.
Пастдаргом тумани усимликлар карантини аграном ентамоликлар:
Сафаров А, Рахматов Ш.👉https://t.me/Anhorpastdargomyangiliklasriw
Forwarded from Samarqand viloyati FVB/ O‘zingizni asrang! (Boqiyev Ilhom)
❗️Samarqand viloyati Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi ogohlantiradi!

☀️Yurtimizda anomal issiq ob-havo davom etmoqda. Bunday ob-havo sharoitida xonalarni sovitish uchun elektr energiyasi bo‘lgan ehtiyoj ancha ortgan. Shunday ekan, hurmatli fuqarolar! Elektr energiyasidan foydalanishda quyidagi yong‘in xavfsizligi qoidalariga qat'iy rioya qiling:

- Elektr tarmog‘iga ulangan elektr qurilmalari va jihozlarini qarovsiz qoldirmang;

- nosozligi bo‘lgan elektr jihozlaridan foydalanmang;

- himoya qobig‘i shikastlangan yoki himoyalash xususiyatini yo‘qotgan elektr kabel va simlardan foydalanmang;

- elektr tarmog‘ining yuklamasini ruxsat etilgan me’yoridan oshirmang;

- shikastlangan (nosoz) elektr rozetkalaridan, rubilniklardan, himoya vositalaridan, elektr simlari qutilaridan va boshqa elektr qurilmalardan foydalanmang.

Ushbu qoidalariga rioya qilsangiz sodir bo‘lishi mumkin bo‘lgan favqulodda vaziyatlar va yong‘inlarni oldini olgan bo‘lasiz.

Kanalga ulanish👇👇👇
https://t.me/samarqandfvb
Кузги тунлам заракунандаси ҳақида биласизми?

Таърифи: суғориладиган пахтачилик туманларида кенг тарқалган зараркунандалардан биридир. Унинг қуртлари 34 та ўсимликлар оиласига мансуб бўлган юзлаб экинларга зарар етказади. Кузги тунлам қанотларини ёзганда 40 мм га етади. Олдинги қаноти сарғиш-кулранг, орқа қаноти оқ тусда. Олдинги қаноти асосига яқин жойида понасимон қорамтир доғи, қанотининг марказида юмалоқ ва юқорироғида буйраксимон доғи бор.
Капалак кўпи билан 2000 та, аксари 500-600 та тухум қўяди. У тухумларини ўсимликнинг илдиз ёнидаги қисмларига ва тупроқ бетига қўяди. Тухуми қуббасимон бўртиқли бўлиб, 0,65 мм келади. Эндигина қўйилган тухумлари оқ рангда бўлади. Кузги тунламнинг етук қурти 5 см катталиккача бўлади. Қурти безовта қилинса, юмалоқ бўлиб олади. Ғумбагининг узунлиги 14-20 мм бўлиб, оч-қўнғир ранг ва охирги бўғимида иккита ўсимтаси бор. Кузги тунламнинг қуртлари кўпгина қишлоқ хўжалик экинларини шунингдек, ғўзани илдиз бўғзига яқин қисмларини, ер бетига чиқмаган уруғ барглари, ўралиб ётган майсаларини кемириб зарарлайди. Уруғбарглар ер бетига чиқиб ёзилганда уларда симметрик бир хилда тешикчалар мавжуд бўлади. Кузги тунлам бир йилда уч марта авлод бериб, ғумбаклик босқичида тупроқда қишлайди.
Ғўза, беда, қанд лавлаги, маккажўхори, ғалла, мойли ўсимликлар ва полиз экинлари, шунингдек, печак, ёввойи тожихўроз, шўра, олабута кузги тунламнинг энг хуш кўрган озиғидир. Кузги тунлам қуртлари униб чиқаётган ғўза чигитини шикастлаб,  уруғ паллаларини тешади, илдизларни ёки илдиз бўғзи яқинидаги пояни кемиради, баъзан майсанинг ер устки қисмига ҳам зарар етказади.
Биологик усул. Ҳар бир авлодига қарши ҳар икки гектар экин майдонига 1 донадан феромон тутқич ўрнатиб, унинг ёрдамида капалаклар учиш муддатини аниқлаб, 1 кечада ҳар бир тутқичга ўртача 2-3 та капалак туша бошласа,  3 кундан сўнг ҳар гектар майдонга 1 грамм ҳисобидан 100 та нуқтага 5 кун оралатиб 3 марта тухумхўр трихограмма чиқариш; ўрта ва катта ёшдаги қуртларига  қарши 1:20, 1:10, 1:5 нисбатда 5 кун оралатиб 3 марта бракон чиқариш керак.
Кимёвий усул. Агар ҳар 1м2 да қурт сони ўртача 1-1,5 донага етса қуйидаги препаратлардан бирини ишлатиш тавсия этилади: кинмекс, 55 эм.к – 0,6 л/га; вантекс, 6% сус.к. – 0,25-0,3 л/га; децис, 2,5%эм.к. – 0,7 л/га; куракрон, 50% эм.к – 1,2 л/га, политрин-К, 31,5% эм.к – 1,0л/га ҳисобида пуркаш. Ишчи суюқлиги сарфи гектарига 300 литр.
А.Сафаров,Ш.Раҳматов,
ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман агентлиги ходимлари.

📍Каналга уланиш: 👉 @pdhuz