Samarqand viloyat O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibi I Baxtigul Gʻaniyeva
296 subscribers
13.9K photos
843 videos
7 files
3.52K links
Samarqand viloyat
O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibining rasmiy kanali


Telegram: @uzdavkarantin_antikor_bot
Veb sayt: https://samkarantin.uz/


Korrupsiyaga qarshi xizmat: +99871 202 64 64
Ishonch tel: +99871 202 84 84
Download Telegram
# Самарқанд вилояти
# Пахтачи тумани

Ғаллазорларда октябр ойи юмушлари...

🐛 Зараркунандалар қишлоқ хўжалик экинларига бутун ўсув даври мобайнида, экилгандан бошлаб то уни йиғиб олгунча ва ҳатто омборхоналарда сақланаётган пайтда ҳам зарар келтириши мумкин.
🚜 Қишлок хўжалик экинлари зараркунандаларига қарши кураш усулларидан бири АГРОТЕХНИК тадбирдир.
🚜 Ғалла экилишидаги агротехник чора-тадбирлар ўз вақтида ва меъёрларида сифатли амалга оширилиши ғалладан юқори ва сифатли ҳосил олиш гарови ҳисобланади.
🐛 Зараркунандалар ғаллага жиддий зарар келтириб, ҳосилнинг йўқотилишига ҳамда, дон сифатининг бузилишига олиб келади.
🐛 Зараркунанда ва ҳашаротларга қарши курашишда уларнинг кўпайиш ҳолатига қараб ишлов ўтказилиши лозим.
— Ғалла майдонларини зараркунандалардан тозалаш ва ҳимоя қилишда уруғлик майдонларини дала карантин назоратидан ўтказиш зарур бўлади. Албатта, ушбу ишга масъул бўлган ўсимликларни ҳимоя қилиш инспекторлари ва энтомологлари ҳамда, бошқа соҳа мутахассисларини жалб этиш лозим.
— Агротехник усул ёрдамида зараркунандалар кўпайишининг олдини олиш, баъзида эса бутунлай қириб ташлаш мумкин.
🔹 Бугун 2021 йилнинг 21 октябр куни Пахтчи тумани Ш.Назаров ММТП ҳудудида жойлашган “ Қўшназаров Аслиддин САЖ” ф/х да ҳам 8 гектарли 403-контурда агроном энтомологлар ва инспекторлар томонидан ғалла майдонида агротехник дала назорати ўтказилди.
🔹 Ўсимликлар карантини агроном энтомологлари ва инспекторлари ф/х раҳбарларига агротехник тадбирлардан оқилона фойдаланиш натижасида, кўплаб зарарли ҳашаротлардан, уларнинг ривожланишини олдини олишга, зарар келтириш даражасини камайтиришга сабаб бўлиши, бундай агротехник усуллар қаторига эса тупроққа ишлов бериш, алмашлаб экиш, ўғитлаш муддатлари ва усулларини оқилона ўтказиш, уруғлик сифати, экиш муддати ва усуллари ҳақида, ушбу ишларни эса ўз вақтида ва муддатларида ўтказиш ўсимликларни зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилишга, дориворлардан камроқ фойдаланишга имкон яратилиши борасидаги кўплаб ўзларининг тушунчаларини беришди.
🚜☝️Агротехник усулнинг яна бир афзаллиги шундаки, - маҳсулот пестицид қолдиқларидан тоза бўлади, далаларда эса фойдали ҳашаротларнинг ривожланиши ва кўпайиши учун имкониятлар яратилади. Провардида эса, биз экология тарозисининг бир томонга оғиб кетмаслигини ҳам таъминланган бўламиз; - дейди туман агроном энтомологи Фарҳод Пармонов.

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

https://www.instagram.com/p/CVSIlbLoWot/?utm_medium=share_sheet

https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

https://youtu.be/dv9Y5bzBgXI
Forwarded from SamTVR | MTRK (Мирзо Ихтиёров)
Тил - давлат тимсоли, мулки, руҳи, миллатнинг маданий ва маънавий бойлиги, халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир.
1989 йил 21 октябр куни Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилди. Бунга эса бугун 32 йил тўлди.
Тилимизни эъзозлаш, унинг давлат тили сифатидаги мақоми, жамиятдаги мавқейини юксалтириш, ёш авлодни она тилига ҳурмат руҳида тарбиялаш ҳамда, ўзбек тилининг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтириш учун уни миллий ва умумбашарий тушунчалар асосида тараққий этган тиллар сафига киришида ўз ҳиссамизни қўшишимиз зарурлиги барчамизни бурчимиз эканлигини унутмаслигимиз керак.

Самарқанд вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси раҳбарияти бутун Ўзбекистон аҳлини 21 октябр - Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 32 йиллиги билан самимий муборакбод этади.

Қадринг баланд бўлсин она тилим!
Forwarded from NurNEWS.uz
" Долзарб 15 кунлик"

Туманимизда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Вилоят Бошқармаси ташаббуси билан " Долзарб 15 кунлик" тадбири ўтказилмокда. Агентлиги Нуробод туман бўлими агроном энтомологлари ва инспекторлари туман ҳудуди бўйлаб аҳоли ва хўжаликлар доирасида кенг кўламда тарғибот -ташвиқот ишларини олиб боришаяпти. Ўтказилган учрашувларда томорқа ва боғларда кузги ва қишки мавсумга тайёргарлик юзасидан керакли тавсиялар берилмоқда.

Каналга қўшилинг:👇
👉 @Nurnews_uz
# Самарқанд вилояти
# Жомбой тумани

БОҚҚА БОҚСАНГ БОЛ БЕРАР...

👉 Мамлакатимизда боғдорчилик майдони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Айниқса, интенсив боғлар майдони кенгайиб, ҳосилдорлик ҳам кўпайиб, мева сифати ҳам яхшиланмоқда. Юртимизнинг табиий иқлим шароити мевали дарахтлар ўстириш учун энг қулай ҳисобланади. 👉 Мамлакатимизда мева дарахтлардан олма, нок, беҳи, олча, гилос, ўрик, шафтоли кабилар кўплаб экилади. Бироқ боғларни зараркунанда ва касалликлардан самарали ҳимоя қилмай туриб, улардан сифатли ва юқори ҳосил олиб бўлмайди. Масалан, олма қуртига қарши кураш олиб борилмаса, ҳосилнинг 50 ва ҳатто 70% ини йўқотиш мумкин. Мамлакатимизнинг мевали боғларида 200 дан зиёд зараркунанда ва 50 дан ортиқ касаллик қўзғатувчи замбуруғлар учраши қайд қилинган.
🚜 Ишлов бериб турилмаган мевали боғларда бир ва кўп йиллик бегона ўтларни сезиларли даражада ривожланиши ва тарқалиши кузатилмоқда. Натижада, бу жойларда ҳосилдорликни пасайиб кетиши, бир қатор зараркунандалар ва касалликларни ривожланиши учун қулай шароитлар вужудга келиши мумкин.
🔹 Бугун Жомбой туман ўсимликлар карантини инсекторлари ҳам боғдорчиликдаги мана шундай зараркунандалар ва касалликларга қарши курашиш чора-тадбирлари юзасидан аҳоли хонадонларидан бирида 20 сотихдан иборат мевали боғ дарахтзорларида дала назоратини ўтказишди.
👉 Боғ эгаларига мевали дарахтларда учрайдиган зараркунандалар ва касалликлар, ҳамда, кўп йиллик бегона ўтлар (ажриқ, ғумай, қамиш) тарқалган майдонлар кўпайиб боршини олдини олиш мақсадида қатор оралари мунтазам ҳайдалиши, шу сабабли бегона ўтларга қарши агротехник, механик ва кимёвий кураш усулларини қўллашга жиддий эътибор қаратишлари зарурлиги ҳақида тушунчалар беришди.

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

https://www.instagram.com/p/CVSIlbLoWot/?utm_medium=share_sheet

https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

https://youtu.be/dv9Y5bzBgXI
#PRquarantine #Infographic

Fitosanitariya talablariga rioya qilgan holda anor mahsulotini yuqoridagi davlatlarga eksport qilishingiz mumkin ! 👆

Kanalga ulanish: @uzdavkarantinuz

🌐 karantin.uz |Facebook|Instagram|YouTube
#Матбуот_анжумани

9 ОЙДА 3741 НАФАР МАНСАБДОР ШАХС ВА ФУҚАРОЛАР ЖАРИМАГА ТОРТИЛДИ

Бугун 20 октябрь куни Самарқанд вилоят Матбуот уйида вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан ОАВ вакиллари, журналист ва блогерлар учун навбатдаги матбуот анжумани ўтказилди.

Унда бошқарма бошлиғи А.Раимжанов ҳамда масъул ходимлар экология соҳасидаги янгиликлар, жумладан, атроф-муҳит асраб авайлаш, вилоятда экологик вазиятни яхшилаш борасида ўтган 9 ой мобайнида амалга оширилган ишлар ҳамда кутилаётган ўзгаришлар юзасидан маълумот бериб ўтди.
Мисол учун, 2021 йил 9 ой давомида ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича ўтказилган 3741 та профилак тезкор тадбирлар-рейдлар натижасида аниқланган қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан 3741 нафар мансабдор шахс ва фуқароларга жами 2141887,53 минг сўм жарима солиниб, ҳозирда ундиш ишлари олиб борилмоқда. Шунингдек, 227 та ҳолатда 588551,162 минг сўм табиатга етказилган зарар аниқланган.

Каналга қўшилинг👇👇
https://t.me/econewssamarqand
# Самарқанд вилояти
# Пахтачи тумани

Бозорлар, озиқ-овқат дўконлари пештахталарини деҳқончилик, маҳсулотлари билан тўлдириш учун қишлоқ хўжалигини бозор иқтисодиёти талаблари асосида ривожлантириш талаб этилиши билан бирга, аҳолига тоза ва сифатли маҳсулотларни етказиб бериш асосий аҳамиятга эга.
Шудай экан, бугунги кунда бозорларда сотилаётган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари албатта фитосанитар назоратдан ўтказилиш шарт.
👉 Жорий йилнинг 22 октябр куни Пахтачи туман ўсимликлар карантини инспекторлари ва агроном этомологлари томонидан тумандаги “Деҳқон бозор”ида сабзавот ва полиз экинларида карантин объектлари яъни, маҳсулотларни зарарланишига, ўсимликларни касалланишига сабаб бўладиган зарарли ҳашаротлар, хавфли ўсимлик касалликлари ва бегона ўтлар фитосанитар назортидан ўтказилди.

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin


🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
Тинчлик ва осойишталикни халқимиз қанчалик қадрлаб, шу неъматлар туфайли хотиржам ва фаровон ҳаёт кечиришмоқда. Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик, фуқаролар, эл ва элатлар орасидаги тотувлик сабаб халқимиз эртангги кунга ишонч билан боқмоқда. Бу шубҳасиз, ички ишлар органлари ходимларининг фидойи хизматлари натижасидир.

Бугун 25 – октябрь “Ички ишлар идоралари ходимлари куни” муносабати билан шу соҳа ходимларини касб байрамлари билан чин қалбимиздан муборакбод этамиз.

Ҳурматли ички ишлар ходимлари!
Халқ тинчлиги йўлидаги машшаққатли меҳнатингизга ҳамиша омад ҳамроҳ бўлсин.

Қадрингиз ва қаддингиз ҳамиша баланд бўлсин!

Байрамингиз муборак бўлсин, азиз ички шлар ходимлари!

Ҳурмат билан,

А.Бобақулов
Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси бошлиғи
📌 Жорий йилнинг 23 октябр куни вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 июлдаги “Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғриси”даги ПФ-6262-сон Фармони ва ПҚ-5185-сонли Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳаси бўйича фитосанитария талаблари ҳақида тадбиркорлик субъектлари, аҳоли ва ходимларнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив- ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва моҳиятини тарғибот қилиш мақсадида семинар ташкил этилди.

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin


🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA