Samarqand viloyat O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibi I Baxtigul Gʻaniyeva
298 subscribers
13.2K photos
745 videos
7 files
3.31K links
Samarqand viloyat
O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibining rasmiy kanali


Telegram: @uzdavkarantin_antikor_bot
Veb sayt: https://samkarantin.uz/


Korrupsiyaga qarshi xizmat: +99871 202 64 64
Ishonch tel: +99871 202 84 84
Download Telegram
#Самарқанд вилояти
#Булунғур тумани

Булунғур туманидаги совутгичли омборхоналарда 2023 йил картошка ҳосили учун уруғлик картошка заҳиралари Вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг туман бўлими инспекторлари тамонидан назорат қилиш жараёнлари.


Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати

Расмий саҳифаларимиз👇👇

https://t.me/Samkarantin

Facebook I Instagram I Youtube
#Самарқанд вилояти
#Пастдарғом тумани

Бизнинг ҳудудларда ҳам соя экинларини экиш оммалашиб бормоқда. Пастдарғом тумани Дўстлик ММТП “Чортут” фермер хўжалигига ҳозирда 30 гектар соя экини экилган. Ушбу экиннинг фитосанитар тозалигини таъминлаш мақсадида Ўсимликлар карантини туман бўлими инспекторлари томонидан доимий назорат тадбирлари олиб борилади.
Бу дуккакли экин бизда янги экин тури бўлгани учун ҳозирча унинг касалликлари деярли учрамаяпти, аммо бактериал куйиш, ҳаворанг доғлар ва замбурғли касалликлар билан касалланади. Ҳашоратлардан ўргамчак кана, тунлам, оққанот ва карадрина учрайди, айниқса, пахтага яқин экилган далаларда бу ҳашоратлар соя баргларини сўриб зарарлайди.
Уларга қарши курашишда инспекторлар томонидан хўжалик маъсулларига биологик ва кимёвий кураш чораларини уйғунлашган ҳолда қўллаш яхши самара беришлиги, сўрувчи зараркунандаларга қарши олтинкўз имогасини белгиланган нисбатларда ва тартибда тарқатиш мақсадга мувофиқлиги, кимёвий курашишда эса комплекс таъсир этувчи препаратлардан фойдаланиш зарурлиги каби тавсиялар бериб келинмоқда.
Соя экинини парваришлашда агротехника тадбирлари юқоридаги тавсияларга тўла амал қилган ҳолда, ўз вақтида ўтказилганда мўл ва сифатли ҳосил етиштиришга эришиш мумкин.


Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати

Расмий саҳифаларимиз👇👇

https://t.me/Samkarantin

Facebook I Instagram I Youtube
🍑 Шафтоли экспорти қарийб 16 минг тоннага ошган

🏢 Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг 7 ойида хорижга қиймати 50 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 53,4 минг тонна шафтоли экспорт қилган.

Шафтоли экспорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 16 минг тоннага ошган.

2022 йилнинг 7 ойи давомида Ўзбекистон шафтоли экспорт қилган давлатлар:

🔷 Россия – 45,5 минг тонна

🔷 Қирғиз Р. – 4,6 минг тонна

🔷Қозоғистон – 2,7 минг тонна

🔷 Туркманистон – 412 тонна

🔷 Беларусь – 241 тонна

🔷 Монголия – 7,1 тонна

🔷 БАА – 4 тонна

👇 Каналларимизга аъзо бўлинг
|
Instagram| Facebook| Telegram
Audio
📻 Радио эшиттириш

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Агентлиги томонидан эълон қилинган "Долзарб 15 кунлик” тадбирлари доирасида Нарпай туманида олиб борилаётган ишлар хусусида Самарқанд вилоят бошқармасининг Нарпай туман инспектори Дилшод Жумаев Вилоят телерадиокомпаниясининг “Бугуннинг гапи” деб номланган эшиттиришда маълумот бериб ўтди.

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати

Расмий саҳифамиз👇👇

https://t.me/Samkarantin
Юқорида хабар берганимиздек ғўза зараркундаларидан "Кузги тунлам" ва "Илдиз қурти" каби ҳашаротларнинг капалакларини ушлаш учун фойдаланиладиган "Садш" суюқлигини тайёрланиш жараёни, уни ўрнатиш ва афзаллиги ҳақида маълумот берган эдик. Бугунга келиб эса ғўза майдонларига қўйилган ушбу суюқликларни назорат қилиш вақти ҳам етиб келди. Вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг Каттақўрғон туман инспекторлари томонидан Бўстон ММТП ҳамда Зарафшон ММТП ҳудудларига қарашли фермер хўжаликларга ўрнатилган "Садш" тутқичлари назорат қилинди. Назорат давомида олинган натижалар билан эса ФОТОЛАВҲАлардан хулоса қиламиз.

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати

Каналга уланиш 👇👇

https://t.me/Samkarantin

Facebook I Instagram I Youtube
Forwarded from SamTVR | MTRK
Самарқанддан хорижга 572,31 тонна помидор экспорт қилинган

🍅🍅Самарқанд вилоятидан жорий йилнинг 7 ой давомида хорижга қиймати 648,36 минг АҚШ долларига тенг бўлган 572,31 тонна помидор экспорт қилинган. Бу 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 97,68 тоннага ёки 233,14 минг АҚШ долларига кўпайган.

Помидор асосан, Россия, Мўғилистон, Қозоғистон ва Белоруссия давлатларига экспорт қилинган.

https://t.me/SamTvr
#Самарқанд вилояти
#Нарпай тумани

Нарпай туманидаги Ўзбекистон ММТП ҳудудидаги “Сайфи Қувонов” фермер хўжалигининг 6 гектар майдонига экилиб парваришланаётган мош экинларида баргдан озиқлантириш ишлари олиб борилмоқда. Шу билан бирга, ушбу тадбирлар Вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасининг Нарпай туман инспекторлари томонидан доимий назорат қилинмоқда.

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати

Каналга уланиш 👇👇

https://t.me/Samkarantin

Facebook I Instagram I Youtube