Samarqand viloyat O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibi I Baxtigul Gʻaniyeva
291 subscribers
13K photos
707 videos
7 files
3.25K links
Samarqand viloyat
O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibining rasmiy kanali


Telegram: @uzdavkarantin_antikor_bot
Veb sayt: https://samkarantin.uz/


Korrupsiyaga qarshi xizmat: +99871 202 64 64
Ishonch tel: +99871 202 84 84
Download Telegram
ФОТОЖАМЛАНМА

#Самарқанд шаҳар

Самарқанд вилоятида "Арча унисимон қурти" га қарши хатлов ишлари олиб борилмоқда.


Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати

Каналга уланиш 👇👇

https://t.me/Samkarantin
ФОТОЖАМЛАНМА

#Самарқанд шаҳар #Нарпай тумани

Самарқанд вилоятида "Арча унисимон қурти" га қарши хатлов ишлари олиб борилмоқда.


Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати

Каналга уланиш 👇👇

https://t.me/Samkarantin
Forwarded from Anhor Juma xabarlari.
🛑Узум цикадаси - Arboridia kakogawana
Таърифи. Ток цикадаси унча йирик бўлмаган (1,6-2,0 мм) қанотли ҳашарот, ранги оч кулранг, олд елкасида 2 та қора нуқтаси бор. Яхши учади, тез ҳаракат қилади.
Ҳаёт кечириши. Апрелдан бошлаб узум барглари шикастлана бошлайди. Водий шароитида тез-тез бўладиган кучли шамол цикадани узоқ масофаларга олиб кетади. Шунинг учун ҳам бу ҳашарот тезда тарқаб кетади. Узум цикадаси тўлиқсиз ривожланадиган ҳашарот. У қўйган тухумдан ўзига ўхшаш қанотсиз, майда личинка очиб чиқади, ғумбаклик даврини ўтмай секин-аста етук зотга айланади. Ўзбекистон шароитида мавсумда 2-3 бўғин бериши мумкин.
Зарари. Цикадалар сўрган ток барги хлорофилсизланиб оқариб қолади. Натижада фотосинтез жараёни бузилади, ток касалга чалинади, мева шакарсизланади ва ҳосилдорлик пасаяди.
Кураш чоралари. Узум цикадасига карши курашда олдини олиш чора-тадбирлари (кузда хас-чўпларни йиғиштириб ёқиб юбориш, ток атрофларини ҳайдаш ва б.) ҳамда токнинг бардошлилигини ошириш учун органик ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш катта аҳамиятга эга.
Кимёвий усул. Кимёвий курашда синтетик пиретроидлар ҳамда фосфорли инсектицидлар юқори самара беради. Карбофос  (фуфанон), 57% эм.к – 0.6 л/га; дельтафос (примаголд), 36% эм.к – 1,5л/га; БИ-58, 40% эм.к – 2,0 л/га;  ланнейт 20% эм.к – 1,5л/га; нуррел-Д, 55% эм.к – 1,0л/га; куракрон, 50% эм.к – 1,0л/га, политрин-К, 35% эм.к – 3,0л/га; данитол, 10% эм.к – 1,0л/га, моспилан, 20% эм.к – 0,15л/га, конфидор, 20% эм.к – 0,1 5л/га каби ва бошқа препаратларни пуркаш
O‘simliklar karantini va Ximoyasi Agentligi pastdarg‘om tumanbo‘limi Inspektorlari: R Yuldashev, F Xolmurodovlar. 👉https://t.me/Anhorpastdargomyangiliklasriw
Ўсимликлар карантини ва ҳимоясининг маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бўйича жойларда давра суҳбатлари ташкил этилмоқда.

Ўсимликларда учрайдиган зарарли организмларга қарши курашишни ташкиллаштириш ҳамда фитосанитар хавфсизликни бузган юридик ёки жисмоний шахсларни жаримага тортиш бўйича Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги-илмий тадқиқот институти докторанти Ю.Бўронов ҳамда бошқарма бош юрискосульти томонидан ҳудудларда соҳадаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида агроном-инспекторларга керакли тушунчалар берилмоқда.
Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси ўсимликлар карантини ва ҳимояси органлари ваколатларини белгилаб берувчи 2685-модданинг мазмун моҳияти, ҳамда мазкур моддага мувофиқ, “Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига ушбу Кодекс 107-моддасининг 1-қисмида ҳамда 108-моддасининг 1- қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги тушунчалар берилди.
Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг номидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишга ҳамда жарима тариқасидаги маъмурий жазо чораларини қўллашга доир маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича судга оширилган ҳужжатлар судьялар томонидан қайтиши сабаблари хам тушунтирилди.
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари томонидан Кодекснинг 107-моддаси 2-қисмида ҳамда 108-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилади ва ушбу Кодекснинг 282-моддасида белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун тўғри судга оширилиши ҳақида маълумот берилди.

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати

Каналга уланиш 👇👇

https://t.me/Samkarantin
Мевали боғларга ўз вақтида ишлов бериш юқори ҳосил гаровидир...

Олма ва шафтоли боғларининг асосий зараркунанда ва касалликларига қарши курашиш чоралари ўз вақтида олиб борилмаса ўртача 35-40% ва ундан кўп ҳосил йўқотилиб маҳсулот сифати пасаяди. Албатта, боғ зараркунандаларига қарши курашишда кимёвий препаратларнинг ҳам ўз ўрни бор. Зараркунандаларга қарши контактли кимёвий препаратларни ўз вақтида қўллаш яхши самара беради. Лекин иложи борича маълум бир майдонда оммавий кўпайган зараркунандага қарши ўша майдоннинг ўзида кимёвий ишлов берилса мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки, тартибсиз кимёвий препаратлар зараркунандалар миқдорини бошқариб турувчи фойдали ҳашаротларни ҳам нобуд қилиши мумкин. Ўсимликлар дунёсида эса биофонни сақлаш жуда муҳим ҳисобланади.
Шундай экан, бугунги кунда Нарпай тумани боғдорлари ҳам бу борада ҳосилдорликни сақлаб қолиш йўлида олма ва шафтоли боғлари дарахтларига кимёвий ишлов бериш ишларини олиб боришмоқда. Жумладан, Нарпай “Агроҳамкор” боғдорчилик хўжалигида ҳам олма ва шафтоли дарахтларида учрайдиган зараркунадаларга қарши тартибли ишлов бериш юмушлари шулар жумласидандир. Ўтказилаётган ҳар бир ишлов Ўсимликлар карантини туман агроном-инспекторлари томонидан назоратга олинган.

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизмати

Каналга уланиш 👇👇

https://t.me/Samkarantin

Facebook I Instagram I Youtube
Forwarded from SamTVR | MTRK
ДЕҲҚОН БОЗОРЛАРИДА НАРХ-НАВО БАРҚАРОРЛИГИ ТАЪМИНЛАНМОҚДА

Озиқ-овқат маҳсулотларининг арзон, сифатли ва етарлилиги бугунги куннинг энг муҳим талаби ва халқ розилигининг асосий омилларидан бири. Айниқса, бугунги кунда бозорлардаги нарх-наво барқарорлигини таъминлаш, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини арзонлаштириш халқ манфаатларига хизмат қилиши шубҳасиз.
Шу сабабли бугун туман ҳокими Б.Бобоназаров, туман секторлари раҳбарлари ҳамда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари Жумабозор деҳқон бозорида бўлиб, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархини назорат қилишди. Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини сотувчи савдо ходимлари билан гаплашиб, нархни асоссиз равишда оширмаслик борасида тарғибот ишларини олиб боришди.

https://t.me/SamTvr