Samarqand viloyat O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibi I Baxtigul Gʻaniyeva
296 subscribers
13.9K photos
843 videos
7 files
3.52K links
Samarqand viloyat
O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi matbuot kotibining rasmiy kanali


Telegram: @uzdavkarantin_antikor_bot
Veb sayt: https://samkarantin.uz/


Korrupsiyaga qarshi xizmat: +99871 202 64 64
Ishonch tel: +99871 202 84 84
Download Telegram
Самарқанд вилояти

“8-декабрь Конституция куни”

Ҳар қандай давлатнинг юзи, обрў - эътибори унинг Конституцияси билан белгиланади. Зотан, Конституция давлатни давлат, миллатни миллат сифатида дунёга танитадиган бош Қонундир. У халқимиз учун тинч, обод ва фаровон ҳаёт барпо этиш, Ўзбекистоннинг халқаро майдонда муносиб ўрин эгаллашида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилмоқда.
Шу кунларда барчамиз тинч ва фаровон ҳаётимизнинг муҳим кафолати ҳамда мустаҳкам ҳуқуқий пойдевори бўлган Бош қомусимиз – 8-декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма тўққиз йиллигини кўтаринки кайфият билан нишонламоқдамиз.
Шу муносабат билан 2021 йил 6 декабр куни Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 29 йиллик байрами муносабати билан семинар ташкил этилди.
Семинарни бошқарма бошлиғи А.Бобакулов очиб бераркан,
давлатимиз мустақиллиги халқимизнинг миллий манфаатларини, тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтиришнинг мустаҳкам пойдевори бўлиб келаётганлиги, истиқлол бизни ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш ҳуқуқига эга бўлган ҳолда авлодларга ибрат ва намуна бўладиган буюк ишларни амалга оширишга имкон бераётган буюк куч эканлигини таъкидлаб, семинар иштирокчиларини байрам билан қутлади.
Семинар давомида мамлкатимиз фаравонлиги учун амалга оширилган ишлар, Конституциянинг қабул қилиниш жараёнларидан архив кадрлар мониторда узатилиб, иштирокчиларга ҳавола этилди.

Ушбу тантанали байрам вилоятимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.


Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
Самарқанд вилояти
Булунғур ЙПХ ЎКЧМ
Омонқўтон ЙПХ ЎКЧМ
Самарқанд ТИФ фаолиятидан

Ташқи карантин бўлими фаолиятининг асосий йўналиши карантин остидаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига карантин объектларининг кириб келишининг, тарқалишининг олдини олишдан иборат. Ташқи карантин инспекторлари Самарқанд вилоят бўйича 6 та пунктда иш фаолиятини олиб бормоқда. Шундан Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасидаги “Жартепа” чегара ўтказиш пункти, Самарқанд халқаро аэропорти, “Самарқанд” ва “Улуғбек” ташқи иқтисодий фаолият бўйича божхона зоналари, “ЮҚори нуқта” ва “Омон-Қутон” вилоятлараро постларидир. Aсосий экспорт-импорт операциялари Самарқанд ва Улуғбек ташқи иқтисодий фаолият божхона постларида амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасида етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларини 75 дан ортиқ давлатларга экспорт қилишга имкониятлари бор. Бугунги кунда экспорт қилинадиган асосий маҳсулотлар: янги узум, янги хурмо, қуритилган узум, мош, озиқ-овқат ловия ва бошқа кўплаб қуритилган мева ва сабзавотлар. Бугунги кунга қадар Самарқанд вилоятидан 110 минг тоннадан ортиқ мева-сабзавот экспорт қилиниб, 300 минг тоннадан зиёди импорт қилинган.

Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати

Каналга қўшилинг 👇👇

https://t.me/Samkarantin

🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag

🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541

🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA
Forwarded from Otamurod
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Маҳсулотларимиз хорижда ҳам машҳур» – Ургутда маҳаллий хурмони қандай қуритишмоқда?

Ургут деганда кўпчиликнинг кўз ўнгига халқи тадбиркор ва ишбилармон бўлган ҳудуд келади. Ургутлик тадбиркорлар саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан бирга қуруқ мева тайёрлашда ҳам устаси фаранг бўлиб кетишган. Сўнгги йилларда улар маҳаллий хурмони қуритиш ишларини ҳам йўлга қўйишди.

👉 https://kun.uz/14552640

➡️ Samarqand xabarlari