Самарқанд вилояти
Эрон ва Покистондан олиб кирилаётган картошкада хавфли организмлар аниқланди
✅ Жорий йилнинг 25 сентябр кунидан бошлаб Эрон ва Покистондан олиб кирилаётган картошка маҳсулотларида Ўзбекистон ҳудуди учун карантин объекти ҳисобланган хавфли, зарарли организмлар – олтинранг ва нимранг нематодалар билан зарарланиш ҳолатлари аниқланди.
✅ Покистондан 160 тонна ва Эрондан 120 тонна импорт қилинган картошка партияларида Ўзбекистонда карантин объектлар рўйхатига киритилган олтин рангли картошка нематодаси топилди. Картошканинг ушбу партиялари 14 та юк машинасида етиб келган.
✅ Олтинранг ва нимранг нематодалар картошка ва бошқа турдаги полиз экинлари ҳосилдорлигини 80-90 фоизгача йўқ қилувчи хавфли организм саналади. Уларнинг бутун дунё миқёсида қишлоқ хўжалиги экинларига йиллик зарари 100 миллиард доллардан ортиши ҳисоблаб чиқилган.
Ушбу картошка партияларини фумигация ва бошқа тартиб-қоидалар билан зарарсизлантиришнинг имкони йўқлиги сабабли ушбу маҳсулотларни экспорт қилувчи давлатларга қайтаришга қарор қилиниб, 3 525 тонна картошкани қайтариб юборилди, яна 775 тоннаси йўқ қилинди.
✅ Бундай ҳолатлар такрорланса, Ўзбекистон Эрон ва Покистондан картошка олиб киришни бутунлай тақиқлаши мумкин.
Ушбу мамлакатларнинг карантин органлари фитосанитария талаблари бузилганлиги ҳақида хабардор қилиниб, ушбу ҳолат бўйича бу икки давлатга эътирознома юборилди.
Покистон барча касаллик аниқланган юкларнинг фитосанитар сертификатларини ўрганиб чиқиб, уларнинг қалбақилаштирилганини маълум қилди.
✅ Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Ўзбекистонда нематодаларнинг тарқалиши билан картошка, помидор, бақлажон, булғор қалампири ва бошқа полиз экинлари ҳосилдорлигининг камайиши, натижасида генетик модификацияланган сабзавотларга ўтишига ва сабзавотларнинг маҳаллий навларининг йўқолиши олиб келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
✅Ҳозирда аниқланган қонунбузарликларни бартараф этиш бўйича маслаҳатлашувлар ўтказилиб, фитосанитария талабларига мувофиқ картошка экспорт қилувчи Эрон ва Покистон корхоналари рўйхати тузилмоқда.
Маълум бўлишича, Покистондан олинган картошка Aфғонистонда бошқа мамлакатларда етиштирилган картошка билан аралаштирилиб, озуқа сифатида фойдаланилган.
Эрон жорий йилда Ўзбекистонга картошка етказиб бериш бўйича етакчига айланди – январ, июл ойларида бу мамлакатдан сабзавот маҳсулотлари импорти 119 минг тоннани (умумий импорт ҳажмининг 38,5 фоизини) ташкил этди.
✅ Бу кўрсаткич бўйича Покистон учинчи ўринда (75,5 минг тонна, 24,4 фоиз), Қозоғистондан (85 минг тонна, 27,4 фоиз) кейин. Россия бу рўйхатда олтинчи ўринда – 4,2 минг тонна (1,4%).
Бугунги кунда Ўзбекистонда 86,5 минг гектарда картошка, 24,6 минг гектарда помидор, 12,7 минг гектарда булғор қалампири, 137 минг гектарда полиз екинлари етиштирилмоқда.
Самарқанд вилоят ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси ахборот хизмати
Каналга қўшилинг 👇👇
https://t.me/Samkarantin
🌐 https://www.instagram.com/samkarantin99?r=nametag
🌐 https://www.facebook.com/profile.php?id=100073345246541
🌐 https://youtube.com/channel/UCeMdD5Tkf193unqC6ShdWbA

Telegram
Samarqand viloyat O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi
O'zbekiston Pespublikasi O'simliklar karantini va himoyasi agentligi Samarqand viloyat O'simliklar karantini va himoyasi boshqarmasi rasmiy Telegram kanali
Murojaаt uchun tel: 👇👇
+99891 522 76 31
Baxtigul Ganieva
Murojaаt uchun tel: 👇👇
+99891 522 76 31
Baxtigul Ganieva
Жорий йилнинг 11 ноябр куни " Пайариқ ҳаёти" газетасида туман инспекторлари М.Ҳосилов, С.Суюнов, И.Бозоровларнинг " Помидор куяси" номли мақоласи чоп этилди.
Forwarded from Sherali Iskandar telegram kanali.
ҲУРМАТЛИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАР!
❗️Ҳар ойнинг 30-санасига қадар маиший чиқиндиларни ташиш хизматлари учун тўловларни амалга оширишни унутманг.
💳 Тўловларингизни PayMe, Click, UZPaynet, U-PAY электрон тўловлар орқали амалга оширишингиз мумкин.
⚠️ Ҳурматли истеъмолчилар! Маиший чиқиндиларни ташиш хизматлари узлуксиз фаолият юритишига ўз ҳиссангизни қўшинг. Маиший чиқиндиларни ташиш хизматларидан қарздорлик вужудга келишига йўл қўйманг!
☎️ Мурожаат учун:94 290 27 17.
Самарқанд вилояти "Тоза ҳудуд" давлат унитар корхонаси!