Forwarded from Tashviqot.uz | Rasmiy kanal
Қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар одил судловни амалга ошириш жараёнида фуқаролар ва юридик шахснинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш босқичини янги даражага олиб чиқади
https://tashviqot.uz/index.php/2023/12/29/7094/
https://tashviqot.uz/index.php/2023/12/29/7094/
Forwarded from Tashviqot.uz | Rasmiy kanal
Суд қарорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан қонунчиликка киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан Самарқанд вилоят суди ташаббуси билан тарғибот тадбири ўтказилди
Самарқанд вилоят суди раиси ўринбосари Ш.Мамадияров, вилоят суди судьялари Ҳ.Ярашев, О.Темиров, Ў.Мурадов, фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туман суди раиси Б.Фармонов, Тойлоқ туман адлия бўлими масъул ходимлари иштирокида янги қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти юзасидан Тойлоқ педагогика коллежи биносида фуқаролар ва тадбиркорлар, корхона ва ташкилотлар вакиллари иштирокида семинар машғулоти ўтказилди.
https://tashviqot.uz/index.php/2023/12/29/7109/

Қонунларга киритилган ўзгартиришлар бўйича аниқ мисоллар билан тушунтириш ишлари олиб борилди
Самарқанд вилоят суди судьялари Б.Жураев, Ш.Тавбаев ва Ш.Рамозонов ҳамда ЖИБ Жомбой туман суди раиси А.Абдураззаков, Жомбой туманлараро иқтисодий суди раиси Н.Турсунова ва ФИБ Жомбой туманлараро суди раиси Ш.Муродуллоевалар томонидан Жомбой туман Баркамол авлод маркази биносида, Суд карорларининг қонунийлиги ва асослилигини текшириш тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Иктисодий ва Фуқаролик процессуал кодексларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги ЎРҚ-887-сонли ва ЎРҚ-888-сонли Қонунларини кенг аҳолига тарғиб этиш бўйича семинар ўтказилди.
https://tashviqot.uz/index.php/2023/12/28/7078/

РАСМИЙ АХБОРОТ
Маъмурий иш ҳужжатларига кўра, Ойбек Тувалов (1969 йилда Самарқанд вилоятида туғилган, “Мухаммад-Ойбек” фермер хўжалиги раиси) 2023 йил декабрь ойининг охирида Telegram мессенжеридаги ўзининг профилларидан “Пайариқ туман фермерлари” номли гуруҳга “Пайариқ Кластер” МЧЖнинг фаолиятидан норози бўлиб, МЧЖ олдида жанжал бўлишини айтиб, йиғилишлар ва намойишлар уюштириш ва ўтказиш тартибига қарши хабарлар, видеохабарлар юбориб, фермерлар ва ишчиларни йиғиб, йиғилишлар ўтказиш тартибини бузиб, спиртли ичимлик ичиб, маст ҳолатда АТБ “Агробанк” Пайариқ туман филиали биносида намойиш уюштирган.
Жиноят ишлари бўйича Пайариқ туман судининг 2024 йил 4 январдаги қарорига мувофиқ О. Тувалов Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 201-моддаси (йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини бузиш) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилиб, унга 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Каналга уланиш: 👉 https://t.me/Samarqandvilsudi

Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилинган мурожаат юзасидан
МУНОСАБАТ
https://www.facebook.com/permalink.php?story_fbid=pfbid0qcK847ArDgCvWS3zQKHxjHG5FZCYu6WDagcbDpUKg48evru2TqsUheAxEY9JFM6dl&id=100024384670728
Айни вақтда мурожаатда қайд этилган Ш.Солиев ва А.Мансуровга оид жиноят иши жиноят ишлари бўйича Пайариқ туман суди томонидан мазмунан кўриб чиқилмоқда. Ҳали кўриб тамомланмаган иш юзасидан хулоса чиқариш ёхуд иш якунини тахмин қилиш қонунга хилоф. Шу боис мурожаатда келтирилган важларга суд томонидан ҳуқуқий баҳо берилиши маълум қилинади.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд шаҳридаги "Чокардиза" ҳамда "Қозилар қабристони" деб аталувчи қадимий қабристон ва бу ердаги Абу Мансур ал-Мотурудий зиёратгоҳи ҳақида суҳбат
Каналга уланиш: 👉 https://t.me/Samarqandvilsudi
Каналга уланиш: 👉 https://t.me/Samarqandvilsudi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Узоқ йиллар судьялик лавозимида одил судловни таъминлаш йўлида адолат тантанаси учун касбига садоқат билан фидокорона хизмат қилган, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган суд фахрийси ЗОИР АЛИЕВ билан суҳбат
Каналга уланиш: 👉 https://t.me/Samarqandvilsudi
Каналга уланиш: 👉 https://t.me/Samarqandvilsudi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Узоқ йиллар судьялик лавозимида одил судловни таъминлаш йўлида адолат тантанаси учун касбига садоқат билан фидокорона хизмат қилган, бугунги кунда кексалик гаштини сураётган суд фахрийси ТАЛЪАТ БОБОМУРОДОВ билан суҳбат
Каналга уланиш: 👉 https://t.me/Samarqandvilsudi
Каналга уланиш: 👉 https://t.me/Samarqandvilsudi
Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилинган билдириш юзасидан
Билдиришда танқид остига олинган хатолик бартараф этилди.
Яъни М. Мамаражабовани маъмурий жавобгарликка тортишга оид суд қарори ижроси тўхтатилди. Аниқроғи, М. Мамаражабова томонидан жиноят ишлари бўйича Пайариқ туман судининг 2023 йил 1 декабрдаги қарорига нисбатан келтирилган апелляция тартибидаги шикоят ариза электрон тизимда рўйхатга олинган бўлса-да, техник хатолик туфайли қарор ижрога қаратилган. Негаки айни вақтда “Adolat” ахборот тизимлари комплекси тест режимида ишламоқда.
Мазкур маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақидаги иш вилоят судида апелляция инстанциясида кўриш учун 2023 йил 26 декабрь кунига тайинланган.
Ишни кўриш 2024 йил 3 январь куни давом эттирилиб, суд мажлисида ҳуқуқбузар М. Мамаражабова ва қўшимча гувоҳ Ҳ. Абдуғаниевнинг кўрсатувлари эшитилган.
Ишдаги ҳужжатларни қўшимча ўрганиш учун суд мажлиси 2024 йил 8 январь куни соат 11:00 га қолдирилган.
Апелляция инстанция судида суд қарорининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилиги таъминланади.

Самарқанд вилоят прокуратураси жамоасини Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ташкил топганлигининг 32 йиллиги ҳамда 8 январь - Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни муносабати билан чин қалбимиздан самимий муборакбод этамиз.
Давлат ва жамият манфаатлари ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдек шарафли ишларингизда улкан зафарлар, мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат, хонадонингизга файзу барака тилаймиз!
Ҳурмат билан,
Самарқанд вилоят суди жамоаси.
Давлат ва жамият манфаатлари ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишдек шарафли ишларингизда улкан зафарлар, мустаҳкам соғлиқ, бахт-саодат, хонадонингизга файзу барака тилаймиз!
Ҳурмат билан,
Самарқанд вилоят суди жамоаси.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Самарқанд вилоят суд тизими ҳақида умумий маълумотлар
Forwarded from ZAMON | RASMIY
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
16:00 09.01.2024
PORAXOʻR SOLIQCHILAR QAMALDI
#Samarqand
muxbir: Mo‘tabar Nurmuhammedova
https://t.me/zamon_lavhalar
PORAXOʻR SOLIQCHILAR QAMALDI
#Samarqand
muxbir: Mo‘tabar Nurmuhammedova
https://t.me/zamon_lavhalar
“Адолат” ижтимоий-сиёсий газетасининг 2023 йил 22 декабрдаги №51-сонида эълон қилинган “Қадрнинг бозори қайда?” сарлавҳали мақола юзасидан
Мақолада даъвогар А. Бердихолов гўёки “қарийб беш йилдан буён
йўқотган қадрини излаётгани, аммо тополмаётгани” ҳақида сўз боради ва даъвогарнинг айрим важлари келтирилган. Жумладан, даъвогар аслида иш вақтида ухлаб қолмагани, балки ҳушидан кетганини иддао қилган. Бироқ, у суд мажлиси чоғида бунинг мутлақо аксини, яъни ҳақиқатан ҳам ухлаб қолганини тан олган ва иш берувчининг тазйиқ ўтказгани тўғрисида миқ этмаган. Шунингдек, мақолада даъвогар ўзининг иш қуроли-перфораторнинг “шахталарда санғиб юрувчи аллақандай шубҳали кимсалар қўлидан олингани”ни ҳам гўёки уйдирмадек талқин қилган. Ваҳоланки, айнан шу куни ўта муҳим ва тоифаланган кириш-чиқиш режимини бузиб шахтага кирган Ш. Эшпўлатов, Ш. Юсупов ва А. Қиличов ухлаб ётган А. Бердихоловнинг фойдаланишидаги ЯТ29А русумли бурғулаш ускунаси ва эҳтиёт қисмларни талон-тарож қилган. Улар шу қилмиши учун Қўшработ туман маъмурий судининг 2019 йил 07 майдаги қарорига асосан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 61- ва 210-1-моддалари билан ҳуқуқбузар, деб топилиб, жавобгарликка тортилган. Қолаверса, мақоладаги “Лаҳмчи зиммасида иш қуролларини қўриқлаш вазифаси йўқ. Конда бунинг учун махсус қўриқлаш хизмати бор”, деган эътироз ҳам умуман ноўрин. Зотан, ўша кезда амалда бўлган Меҳнат кодексининг 176-моддасида “ходим ўз меҳнат вазифаларини ҳалол, виждонан бажариши, меҳнат интизомига риоя қилиши, иш берувчининг қонуний фармойишларини ўз вақтида ва аниқ бажариши, технология интизомига, меҳнат муҳофазаси, техника хавфсизлиги ва ишлаб чиқариш санитарияси талабларига риоя қилиши, иш берувчининг мол-мулкини авайлаб-асраши шарт”лиги аниқ белгилаб қўйилган. Мақола сўнгида А. Бердихолов ишдан бўшатилганидан буён нохуш кайфиятда юргани таъкидланган-у, аммо унинг суд қарорлари устидан нега шикоят келтирмагани кўрсатилмаган. Дарвоқе, мазкур фуқаролик иши бўйича чиқарилган суд ҳужжати устидан юқори инстанция судига шикоят берилганлиги ҳақида фуқаролик ишида ҳужжатлар мавжуд эмаслиги маълум қилинади.