26.5K subscribers
1.86K photos
227 videos
1 file
995 links
”Sakiyna” каналининг ҳақиқий телеграм канали.

👉 https://youtube.com/c/SakiynaOfficial
👉 https://instagram.com/sakiyna_official
👉 https://tiktok.com/@sakiyna_official
👉 https://t.me/sakiyna_media_bot

Мурожаат: @Sakiyna_admin_bot
Реклама: @Sakiyna_ads
Download Telegram
Husaynxon Yahyo Abdulmajid domladan she'r 😢❤️
#Шер
Қайта-қайта тинглашингизни тавсия қиламиз. Шунақа маънолар борки, тасаввур қила олмайсиз. Бу инсонга бўлган мухаббатимиз шундай ошганки, албатта сиз хам танийсиз исмлари Хусайн Яхё Абдулмажид қори акамиз бўладилар. Махзунлигингизда сиқилганизда шунчалик тасалли берадики агар тушуна олсангиз. Албатта тингланг.
━━━━━━━ ⸙ - ⸙ ━━━━━━━
@Sakiyna_official | 😓
Audio
#Сабрием

Сабрием ижодларидан ота-она хақида хам бир ижро сўраган эдик. Тўғриси ота деганда ичимиз тирналиб кетади. Сабаби бизни хам баъзи яқинларимиз каби ота дейиш армон бўлиб қолган. Балким шу ижро орқали баъзиларнинг ширин хотираларию ёдига тушиб шу орқали оталарин зикр қилишса. Ота оналаримизни панохида асрасин. Йўқларни Аллох рахматига олсин.

@Sakiyna_official | 👴🧓
#Шер
Эй РОББИМ.

Сезяпсанми я Робби,
Сендан қочиб юрибман,
Ахир нафсга берилиб,
Гуноҳга беркинибман.

Биламанки ҳаққим йўқ,
Афсус чекиб йиғлашга,
Қалбим касал-имкон йўқ,
Ўзимни ҳам сийлашга.

Намозимни ўқийман,
Ҳаловат бор намозда,
Мен ёлғонлар тўқийман,
Юпатгувчи овозда.

Сендан илтижо қилиб,
Неъматларни тилайман,
Ҳузур сўраёлмайман,
Нетайин не қилай ман.

Виждонни ҳам уҳлатдим,
Насиҳатлар кор қилмас,
Инсофларни тугатдим,
Сендан ўзгаси билмас.

Кўнгилга тушар қўрқув,
Ўқияпман Қуръонни,
Ёшларим бўлар дув-дув,
Кўрарсан бу тўфонни.

Руҳим исён қилади,
Озод бўламан дея,
Азобларим инади,
Қалбимга руҳим ила.

Қара сендан қочяпман,
Юзлашгани йўқ юзим,
Дилни ғамга очяпман,
Ўзимни уриб ўзим.

Баъзан тилим бормайди.
Менда борми ўзи ор,
Кўзлар йиғлаб толмайди,
Мендай мажруҳ қайда бор.

Сен менинг сўнгги йўлим,
Йўлдан қолмоқ хатодир,
Сенга элтувчи кийим,
Кафан деган матодир.

Муаллиф: Дониёр Назаров

@Sakiyna_official | 📃
Иншааллоҳ бугун Сени Излаб хикоясининг якуний қисмини тинглаймиз. Айни пайтда монтаж жараёнидамиз. Хикояни интиқиб кутаётганлар учун хушхабар бериб қўяйлик дедик. 15-қисм соат 21:10 да ютуб сахифамизда.
Сени Излаб...
Сени Излабни кутаётганлар учун изохлар гурухини яна очдик.
Сени Излаб Хикояси 15-қисм | Якуний қисм
https://youtu.be/w3h1EjKmIt4 👈

Премерадан сўнг телеграмга аудиосини ташлаймиз.
Сени Излаб Хикояси 15-қисм Якуний Қисм | Сабрием | Сакийна
#Сени_излаб
Муслималар қалбидан чуқур жой эгаллаган залолатдан хидоятга сабаб бўлган Фахрия Ёқубнинг Аллохга Қайтиш ёхуд Сени Излаб хикоясининг 15-ҚИСМ ЯКУНИЙ ҚИСМ. Сакийна канали ва Сабрием ижросида тайёрланди.
Бошқа қисмлар.
━━━━━━━ ⸙ - ⸙ ━━━━━━━
@Sakiyna_official | YouTube
Sakiyna
#Жамланма_Сени_Излаб Фахрия Ёқубнинг янги ибратларга тўлган Сени Излаб ёхуд Аллохга Қайтиш хикояси. Эндиликда кетма-кет тинглашингиз мумкин. 1-қисм | 2-қисм | 3-қисм | 4-қисм | 5-қисм | 6-қисм | 7-қисм | 8-қисм 9-қисм | 10-қисм | 11-қисм | 12-қисм | 13-қисм…
Мана Аллоҳга шукр, Аллохга Қайтиш ёхуд Сени Излаб хикоясини хам ўз нихоясига етказдик. Ибрат олгувчиларни Аллоҳ зиёда қилсин. Ушбу хикояни чиқаришга энг катта сабабчимиз хам ўзимизнинг опамиздек бўлиб қолган Фаҳрия Яқубга миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз.

Умримиз давом этаркан, шу тармоқлар йўқ бўлгунига қадар бу хикоямиз яқинларимизни яхшиликка чорлашдан хеч қачон тўхтаб қолмайди иншааллоҳ.

Тез кунларда ушбу хикоямизнинг жамланма холатлигини хам каналда тақдим этамиз. Хикояни кутиб тинглаганлардан муаллифимиз Фаҳрия Яқуб номидан ва Сакийна канали номидан яна бир бор миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз. Аллох рози бўлсин.
ТЕЗ КУНЛАРДА ТЎЛИҚ ЖАМЛАНМА ХОЛДА ТИНГЛАЙМИЗ ХОЗИР ЭСА БИР ЧЕТДАН ТИНГЛАНГ⤵️
#Фойдали
Мен ҳар доим бахтлиман, биласанми нега?
Чунки мен ҳеч қачон ҳеч кимдан ҳеч нарса кутмайман.
Кутиш ҳар доим зарар беради.
Ҳаёт қисқа, шунинг учун ҳаётингни сев ва хурсанд яша.

Табассум қилишни асло тўхтатма!

Тунчироқдан

@Sakiyna_official | 📌
#Фикр
Назаримизда главнийсига жуфтликларни расмини қўйиб олган тенгдош ака-укаларимиз ёки опаларимиз хаётида уларнинг энг яқинлари хам қалбидан жой ололмагани ва ким қалбидан жой олишга лойиқ эканлигини билдириш учун хам шундай расм қўйишади.


П/С: Айниқса бўйдоқларни главнийсида. Негаки ўзимиз хам шунақа расм қўямизда😁

@Sakiyna_official | 📌
ҚАЛБИНГИЗНИ ТУТИНГ ИККИ ОҒИЗ ДАРДИМ БОР ЁХУД АКРОМ МАЛИКНИНГ ҲАЛҚА АУДИО КИТОБИ
Хар биримизни ичимизда сақлаган хаётий хикоямиз, қиссамиз бор. Аммо уларни хаммасини оммага ибрат учун деб чиқаришга журъатимиз етадими?

Фаолиятимизда яни ижтимоий тармоқдаги бошқарувимизда 2 киши ишлайди. Шу кунларда жуда кўп медиаларни кетма-кет холда етказдик.

Шу кунларда ўзимизнинг соғлигимизда озгина дармонсизлик бўлмоқда. Буни сизларга ахамияти йўқ аммо фаолиятимизда ноқислик қилиб қолсак бизни нотўғри тушунманг деб бир оғиз бўлсада айтиб ўтдик.

Шунинг учун фаолиятимизда саааал ноқислик бўлиши мумкин. Бунинг учун узр сўраймиз.


Шундай бўлса хам ижтимоий тармоқларимиз фаоллиги йўқолмайди ва сизни хеч қачон зериктириб қўймаймиз иншааллоҳ.

Фаоллигимиз этибори сусайиб кетмаслигида кўмакчи бўлишингизда умидвормиз.

© Сакийна канали
Саволлар учун:
@Sakiyna_admin_bot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
Аслида яраларни хам оғриғини қолдириш ё оз бўлсада тўхтатиб туриш учун малхам суртади ёки дори ичади. Ўйлаб кўринг доим ёмғир ёғганида биринчи салбий хотираларимиз эсга тушади. Аслида буни ёмғирга алоқаси йўқ лекин фақат шу сўзсиз хотираларимизни эслатгувчидек гўё. Шу пайтгача нималарни устидан ўтдик ва бундан кейин давом эта оламизми....
━━━━━━━ ⸙ - ⸙ ━━━━━━━
@Sakiyna_official | 🌧
Audio
#Сабрием

Қалби нозикларнинг нозиги бўлган аёлларимиз хақида. Қизлар соғинсалар деб номланган сатрлар Сабрием ижросида.

@Sakiyna_official | 😓
Янги медиамиз кутганлар учун
https://youtu.be/vLUeXrDHPuQ 👈
Эшитиб Йиғлайсиз | Роббим Кечир Деди | Жуда Кучли Таъсирли Дуо
#Сабрием_Омар_Халил
Сиқилганингизда, ва ёнингизда хеч ким йўқлигида мана сизга ечим берадиган ягона йўл. Хаммасини айтинг яширмасдан айтинг. Мана шу қалбимизнинг ором олишига хақиқий (беминнат) йўл. Сабрием ва Омар Халил ижроларини бирлаштирдик.
━━━━━━━ ⸙ - ⸙ ━━━━━━━
@Sakiyna_official | YouTube
#Фойдали

ИСЛОМДА АЁЛНИНГ ЎРНИ

- Эркак киши хотинига хиёнат қилса, тошбўрон бўлади.

- Агар эркакка аёлига бериладиган маҳр белгиланиб туриб, уни бермаса, ўғри ҳисобланади.

- Агар талоқ қилса, аёлидан ҳеч нарса олмайди.

- Агар аёлнинг меросдаги улушини еб кетса, Аллоҳ белгилаган чегарани бузган бўлади. Ким чегарани бузса, ўзига зулм қилибди. Хотинини уриб хорлаганлар пасткаш, уларни икром қилганлар олийжанобдир.

- Эр хотинини олти ойдан кўп муддат ташлаб қўйса, аёлнинг ажралишга ҳаққи бўлади.

- Эркак хотинига онаси каби муомала қила олмайди.

- Агар эр хотинига «сен менга онамнинг орқаси кабисан» деса, унинг бўйнига қул озод қилиш ёки 60 та мискинга таом едириш ёки олтмиш кун рўза тутиш лозим бўлади.

- Агар эр хотинини ёмон кўрса, сабр тавсия этилади. Эҳтимол, Аллоҳ унда кўп яхшиликларни яшириб қўйгандир?..

- Агар эр хотинидан ажралса, унинг фазлини унутишга ҳаққи йўқ; болаларини тортиб олмайди.

- Аёлнинг моли ҳурдир. Агар эрига садақа қилса, иккита ажр олади. Агар ман этса, эр ҳеч нарса қилолмайди.

- Аёлга нисбатан ҳар қандай ҳаддан ошиш жазоланади. Эр унинг таоми, ичимлиги, кийими ва масканига масъул. Эҳтиёжларига қоим туриш мажбурият. Хотиннинг эрига итоат қилиши эса Аллоҳ йўлидаги жиҳоддир.

- Агар эр хотинини яхшиликка буюрса, унга итоат қилади, гуноҳга чорласа, «Холиққа осий бўлинадиган ўринда махлуққа итоат йўқ».

- Киши аёлини ҳимоя қилиб ўлса, шаҳид ҳисобланади.

- Аёл учун Набий алайҳиссалом Бани Қайнуқога қарши урушганлар.

- Аёл сабаб халифа Муътасим қўшинини Амурияга олиб борди.

- Бу – аёлнинг Исломдаги ўрни. Ғарбдаги ўрнини ҳам бир кўрсатингчи!

«Қалблардан сўранг» китобидан

@Sakiyna_official | 🧕