𝑺𝒂𝒌𝒊𝒏𝒂𝒕 🌿
22 subscribers
1.23K photos
581 videos
1 file
16 links
Ибн Қайюм роҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: “Бу мартаба (сакинат) – Аллоҳ тарафидан тортиқ этилувчи мартабалардандир, инсон ўзи эгаллайдиган даражалардан эмас”.☘️☘️

Murojat uchun: @Sakinat_izlaganlar_bot
Download Telegram
АРАФА РЎЗАСИ

@Savollar_kanal 9218-савол

Ассалому алайкум! Яқинда қурбон ҳайити яқинлашмоқда. Арфа куни рўза тутса ажри катта бўлади деб эштдим. Саволим шуки арафа куни рўза қандай тутилади қайси вақтдан қайси вақтгача?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Рамазон рўзаси каби тутилади. Тўғри тақвимдаги бамдоднинг вақти киришидан олдин еб ичишни тўхтатиб ният қилинади. 
عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا، قَالَتْ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم، يَقُولُ: صِيَامُ يَوْمِ عَرَفَةَ، كَصِيَامِ أَلْفِ يَوْمٍ
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Арафа кунининг рўзаси минг куннинг рўзаси кабидир», дедилар».
عَنْ أَبِى قَتَادَةَ  رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِىِّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: صَوْمُ عَرَفَةَ، كَفَّارَةُ سَنَتَيْنِ: سَنَةٍ قَبْلَهُ، وَسَنَةٍ بَعْدَهُ ...
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Арафа кунининг рўзаси икки йилга каффоратдир: ундан олдинги ва ундан кейинги йилга...», дедилар».
عَنْ أَبِي قَتَادَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم، قَالَ: صِيَامُ يَوْمِ عَرَفَةَ، إِنِّي أَحْتَسِبُ عَلَى اللَّهِ، أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ، وَالسَّنَةَ الَّتِي بَعْدَهُ
Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Арафа кунининг рўзаси сабабли Аллоҳ таоло ундан олдинги бир йил ва ундан кейинги бир йилни каффорат қилишини умид қиламан», дедилар».Масала: Зулҳижжанинг тўққизинчи куни, яъни арафа куни рўза тутиш улкан савобларга сабаб бўлади. У сабабли бир йил олдинги ва бир йил кейинги гуноҳлар кечирилади. Агар зулҳижжа ойини дастлабки кунларидан то тўққизинчи кунига қадар рўза тутилса, нур устига аъло нур бўладиФойда: Зулҳижжанинг ўнинчи кунидан ўн учинчи кунигача, яъни тўрт кун рўза тутиш ҳаромдир. Шу боис дастлабки тўққиз кунда рўза тутиш фазилатлидир. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Манба

➡️ Каналга уланиш
19 июль, душанба кунини бомдодидан бошлаб то Жумъа куни аср намозигача ҳар бир фарз намозини тугатиб салом бергандан кейин ташриқ такбири: “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар, ва лиллааҳил-ҳамд” айтилади.

@Sakinat_izlaganlar