@Safonur
69 subscribers
2.46K photos
3.62K videos
656 files
12.9K links
@Musohondomla @Quron_karim_musxaf_bot
Quroni karimni toliq audiosini izlayabganlar bolsa @Quron36_bot
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 Мажолиси хакимул умма Хазрат Ашраф Али Тахонавий рахимахуллох сухбат 4

Каналга Уланиш ⤵️


@navkentmasjidi
САҲИҲ АЛ-БУХОРИЙ | ТАҲОРАТ | ҲАДИС

وَبِإِسْنَادِهِ قَالَ ‏"‏ لاَ يَبُولَنَّ أَحَدُكُمْ فِي الْمَاءِ الدَّائِمِ الَّذِي لاَ يَجْرِي، ثُمَّ يَغْتَسِلُ فِيهِ ‏"‌‏.‏

(Абул Яман) ушбу иснод билан айтади: «Бирортангиз оқмайдиган турғун сувга бавл қилмасин, (чунки) кейин унда ғусл қилиши бор».


@navkentmasjidi
САҲИҲ АЛ-БУХОРИЙ | ТАҲОРАТ | ҲАДИС

"حَدَّثَنَا عَبْدَانُ، قَالَ أَخْبَرَنِي أَبِي، عَنْ شُعْبَةَ، عَنْ أَبِي إِسْحَاقَ، عَنْ عَمْرِو بْنِ مَيْمُونٍ، عَنْ عَبْدِ اللَّهِ، قَالَ بَيْنَا رَسُولُ اللَّهِ ﷺ سَاجِدٌ ح قَالَ وَحَدَّثَنِي أَحْمَدُ بْنُ عُثْمَانَ قَالَ حَدَّثَنَا شُرَيْحُ بْنُ مَسْلَمَةَ قَالَ حَدَّثَنَا إِبْرَاهِيمُ بْنُ يُوسُفَ عَنْ أَبِيهِ عَنْ أَبِي إِسْحَاقَ قَالَ حَدَّثَنِي عَمْرُو بْنُ مَيْمُونٍ أَنَّ عَبْدَ اللَّهِ بْنَ مَسْعُودٍ حَدَّثَهُ أَنَّ النَّبِيَّ ﷺ كَانَ يُصَلِّي عِنْدَ الْبَيْتِ، وَأَبُو جَهْلٍ وَأَصْحَابٌ لَهُ جُلُوسٌ، إِذْ قَالَ بَعْضُهُمْ لِبَعْضٍ أَيُّكُمْ يَجِيءُ بِسَلَى جَزُورِ بَنِي فُلاَنٍ فَيَضَعُهُ عَلَى ظَهْرِ مُحَمَّدٍ إِذَا سَجَدَ فَانْبَعَثَ أَشْقَى الْقَوْمِ فَجَاءَ بِهِ، فَنَظَرَ حَتَّى إِذَا سَجَدَ النَّبِيُّ ﷺ وَضَعَهُ عَلَى ظَهْرِهِ بَيْنَ كَتِفَيْهِ وَأَنَا أَنْظُرُ، لاَ أُغَيِّرُ شَيْئًا، لَوْ كَانَ لِي مَنْعَةٌ‏.‏ قَالَ فَجَعَلُوا يَضْحَكُونَ وَيُحِيلُ بَعْضُهُمْ عَلَى بَعْضٍ، وَرَسُولُ اللَّهِ ﷺ سَاجِدٌ لاَ يَرْفَعُ رَأْسَهُ، حَتَّى جَاءَتْهُ فَاطِمَةُ، فَطَرَحَتْ عَنْ ظَهْرِهِ، فَرَفَعَ رَأْسَهُ ثُمَّ قَالَ ‏

"‏ اللَّهُمَّ عَلَيْكَ بِقُرَيْشٍ ‏"‌‏.‏ ثَلاَثَ مَرَّاتٍ، فَشَقَّ عَلَيْهِمْ إِذْ دَعَا عَلَيْهِمْ ـ قَالَ وَكَانُوا يُرَوْنَ أَنَّ الدَّعْوَةَ فِي ذَلِكَ الْبَلَدِ مُسْتَجَابَةٌ ـ ثُمَّ سَمَّى ‏

"‏ اللَّهُمَّ عَلَيْكَ بِأَبِي جَهْلٍ، وَعَلَيْكَ بِعُتْبَةَ بْنِ رَبِيعَةَ، وَشَيْبَةَ بْنِ رَبِيعَةَ، وَالْوَلِيدِ بْنِ عُتْبَةَ، وَأُمَيَّةَ بْنِ خَلَفٍ، وَعُقْبَةَ بْنِ أَبِي مُعَيْطٍ ‏"‌‏.‏ وَعَدَّ السَّابِعَ فَلَمْ يَحْفَظْهُ قَالَ فَوَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ، لَقَدْ رَأَيْتُ الَّذِينَ عَدَّ رَسُولُ اللَّهِ ﷺ صَرْعَى فِي الْقَلِيبِ قَلِيبِ بَدْرٍ‏.‏"

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу сўзлаб берди:

«Набий ﷺ Байтнинг олдида намоз ўқиётган эдилар. Абу Жаҳл ва унинг шериклари ўтиришган эди. Шу пайт улар бир-бирларига: «Қайси бирингиз фалончилар сўйган туянинг коғоноғини олиб келиб, сажда қилган пайтида Муҳаммаднинг устига ташлайди?» дейишди. Қавмнинг энг бадбахти шошиб туриб, уни олиб келди-да, қараб турди. Набий ﷺ сажда қилганларида, уни у зотнинг устиларига - икки кураклари ўртасига қўйди. Мен эса ҳеч нарсага аралаша олмай, қараб турардим. Қани энди менда ҳимоя кучи бўлса... Улар кулавериб, бир-бирларига суяниб қолишди. Росулуллоҳ ﷺ эса саждада эдилар. Бошларини кўтара олмасдилар. Ниҳоят, Фотима келиб, уни устиларидан олиб, отиб юборди. Шундагина у зот бошларини кўтардилар. Сўнгра уч марта:

«Аллоҳим, Қурайшни Ўзингга солдим!» дедилар. Дуоибад қилганлари уларга оғир ботди. Улар бу шаҳарда дуо албатта мустажоб бўлади, деб билишарди. Сўнгра номма-ном айтдилар:

«Аллоҳим, Абу Жаҳлни Ўзингга солдим! Утба ибн Робиъани, Шайба ибн Робиъани, Валид ибн Утбани, Умайя ибн Халафни, Уқба ибн Абу Муъайтни Ўзингга солдим!» - Еттинчисини ҳам санаганлар, аммо (Абдуллоҳ ибн Масъуд) уни эслаб қолмаган - «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, Росулуллоҳ ﷺ санаган кишиларнинг ташландиқ қудуқда - Бадр қудуғида ўлиб ётганларини кўрганман».

💡 Коғонок - урғочи ҳайвоннинг ҳомиласини ўраб турувчи шиллиқ парда.


@navkentmasjidi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АСМАУЛ ХУСНА 4-ДАРС...

АЛЛОХНИНГ ИСМЛАРИ ВА СИФАТЛАРИ ХАКИДАГИ ДАРС🌹

АБДУЛЛОХ ДОМЛА 🌴🌴🌴

Биздан Узоклашманг ⤵️


@navkentmasjidi
ПОКИЗА ҲАЁТНИ ИСТАГАНЛАР ҚУЙИДАГИ ЎН ЧЕЧАКНИ ЎЗЛАРИ УЧУН УЗИБ ОЛСИНЛАР

🌸 Саҳар чоқларида истиғфор айтишни одат қилмоқ.
"Улар сабрли, садоқатли, итоатли, саховатли ва саҳар чоқларида Аллоҳдан мағфират сўрайдиган кишилар эди" (Оли Имрон сураси, 17-оят).

🌸 Фикрлаш учун хилватда қолмоқ. "...ва осмонлару ернинг яратилиши ҳақида фикр юритадилар" (Оли Имрон сураси, 191-оят).

🌸 Яхшилар билан суҳбатдош бўлмоқ. "Сиз ўзингизни эртаю кеч Парвардигорлари "юзи"ни истаб, Унга илтижо қиладиган зотлар билан бирга сабр қилишга унданг!" (Каҳф сураси, 2-оят).

🌸 Ҳамиша Аллоҳни эсда тутмоқ. "Эй имон келтирганлар! Аллоҳни кўп эслангиз" (Аҳзоб сураси, 41-оят).

🌸 Хушуъ билан намоз ўқимоқ. "Улар намозларида ўзларини камтар тутувчидирлар" (Муъминун сураси, 2-оят).

🌸 Тадаббур билан Қуръон ўқимоқ. "Қуръон (оятларининг маънолари) ҳақида (чуқурроқ) фикр юритмайдиларми?!" (Нисо сураси, 82-оят).

🌸 Қаттиқ иссиқ кунларда нафл рўзалар тутмоқ.
Ҳадис: "Аллоҳ таоло фахрланиб айтади: бандам ўзининг таоми, ичимлиги ва шаҳватини Мен учун тарк қилди".

🌸 Садақани яширинча бермоқ.
Ҳадис: "Ўнг қўл берганни чап қўл билмасин".

🌸 Мусулмоннинг биронта ғамини кетказмоқ.
Ҳадис: "Мусулмондан ғамни кетказган инсонни Аллоҳ ҳам қиёмат кунида ғамини кетказади".

🌸 Бу ўткинчи дунёдан зуҳд билан ўтмоқ. "Ҳолбуки, охират яхшироқ ва боқийроқдир" (Аъло сураси, 17-оят) .

"Ғам-қайғусиз яшай десангиз (ўксинма)" китобидан.


@navkentmasjidi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📹 Tasavvuf va suluk: 9-dars | Аbdulqodir Аbdur Rahim

Каналга Уланиш ⤵️

@navkentmasjidi
Жазоирда 1816 - 1824 йиллар давомида ишлаган Америка консули Уильям Шарль дейди: «Жазоирда ўтказган саккиз йилим мобайнида бирон марта ҳеч бир жазоирлик аёлнинг юзи ва тана шаклини кўрмаганман!”

@navkentmasjidi
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал:
Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21), Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)

Каналга аъзо бўлиш учун ушбу линкни босинг! 👇


@navkentmasjidi
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙💐🌹ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!🌙🕋

💐🍃Авф этилмаган БАНДА;
💐🍃Қабул бўлмаган ДУО;
💐🍃Даф бўлмаган БАЛО;
💐🍃Шифо топмаган ХАСТА;
💐🍃Ҳузур топмаган ҚАЛБ;
💐🍃"АЛЛОҲ"ни зикр қилмаган "ТИЛ" қолмасин!

🍃💐 Дард кимда, қайғу кимда,
🍃💐 Бахт кимда, туйғу кимда,
🍃💐 Шодлик қалби муслимда
🍃💐 Жума айём муборак!

💐🍃 Динимиз доим омон,
💐🍃 Дилларда ишқу имон.
💐🍃 Эй муҳтарам мусулмон,
💐🍃 Жума айём муборак!

🌹🍃🌹ЖУМА МУБОРАК АЗИЗ ДИНДОШИМ.🌹🍃🌹

☝️АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИН


@navkentmasjidi
Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жон таслим қилаётганларингизга «Лаа илааҳа иллаллоҳу»ни талқин қилинглар», дедилар”.

Имом Муслим ривоят қилган.

Имом Нававий дедилар: “Бунинг маъноси шулки, кимга ўлим ҳозир бўлса, демак. Бундан мурод, лаа илааҳа иллаллоҳни унга зикр қилиб, эслатиб туринглар, токи, охирги сўзи ҳадисдаги келгани «Кимнинг охирги сўзи "Лаа илаҳа иллаллоҳ" бўлса, жаннатга киради” каби бўлсин дейишади. Бу ҳадисдаги талқин айтишга бўлган амр мандубдир...

Нававийнинг “Саҳиҳи Муслим”га шарҳидан.


@navkentmasjidi
Смотрите "#одоблар_ҳақида 107-дарс#Жаноза_одоби. Мусохон ибн Абдулмажид домла." на YouTube
https://youtu.be/nrl0V1EhXP8
Audio
Одоблар ҳақида 107-дарс. Жаноза одоби.

Янгиқўрғон тумани Тўрақул ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби.

Мусохон ибн Абдулмажид домла.


@navkentmasjidi
САЛАВОТ АЙТИШНИНГ
ВОЖИБЛИГИ

بِسْمِ الله الرَّحْمنِ الرَّحِيمِ

Бисмиллаҳир-Роҳманир-Роҳийм. Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин. Севикли Пайғамбаримиз ҳазрати Муҳаммад Мустафога (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) сўнгсиз салоту саломлар бўлсин! Раббимиз Аллоҳ таоло марҳамат қиладики:

اعوذ بالله من اشيطان الرجيم * بسم الله الرحمن الرحيم*
إِنَّ اللَّهَ وَمَلَائِكَتَهُ يُصَلُّونَ عَلَى النَّبِيِّ يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا
صَلُّوا عَلَيْهِ وَسَلِّمُوا تَسْلِيمًا
Маъноси:
“Дарҳақиқат, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга саловот айтурлар (шарафини юксалтиб, шонини улуғлаб ёд этурлар). Эй иймон келтирганлар! Сизлар ҳам у зотга (тўлиқ таслимият билан) салоту салом йўлланглар!” (33/Аҳзоб, 56).

Салавот Аллоҳдан бўлса, бандаларига раҳмат, мағфират ва неъматдир; фаришталардан бўлса, истиғфорлари ва хизматлари билан иззат-икром кўрсатмоқдир, умматларидан бўлса, дуо ва эъзозлашдир (Фақиҳ Абул-Лайс Самарқандий).

Ушбу ояти карима ҳукмига кўра, севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиш (Аллоҳ таолонинг амри сифатида) фарздир. Аммо саҳиҳ қавлга кўра, муборак номлари зикр қилинганда салавот келтириш вожибдир (“Ҳақ дини, Қуръон тили”, “Тафсири Ҳилол”). Бунда бир мажлисда номлари ўтганда ёки ҳар гал номлари айтилганда салавот айтиш вожиб бўлади, деганлар ҳам бор. Баъзи муфассирлар: «Умрида бир марта салавот айтиш вожиб”, деганлар (“Тафсири Қози Байзовий”).

Бу ҳукмларнинг далили, севикли ПайҒамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг: «Олдида номим зикр қилинганида менга салавот айтмаган кишининг бурни ерга ишқалансин”, деганларидир (“Сунани Термизий”, Дуолар китоби, 3545-ҳадис).

САЛАВОТ ҚАНДАЙ ШАКЛДА
АЙТИЛАДИ?

Мўъминлар ҳар намознинг ҳар ташаҳҳудида ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салом йўллар, яъни:
“Ассалому алайка, йо аййуҳан-набиййу ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ” дер эдилар.
Юқоридаги: «Эй иймон келтирганлар! Сизлар ҳам у зотга салоту салом йўлланглар!” (33/Аҳзоб, 56) деган ояти карима нозил бўлгач, баъзи саҳобалар: «Эй Аллоҳнинг Расули! Бу сизга салом беришни (ташаҳҳуддан) билиб олдик. Энди сизга қандай салавот айтамиз?» - деб сўрадилар. Шунда марҳамат қилиб дедиларки: «Бундай деб айтингизлар: «Аллоҳумма солли ъало Муҳаммадин ва ъало оли Муҳаммад, камо соллайта ъало Иброҳийма ва ъало оли Иброҳийм, иннака Ҳамийдум-Мажийд. Ва борик ъало Муҳаммадин ва ъало оли Муҳаммад, камо борокта ъало Иброҳийма ва ъало оли Иброҳийм, иннака Ҳамийдум-Мажийд» («Саҳиҳи Бухорий», 4797; «Сунани Термизий», 351-боб, 483-ҳадис. Ҳазрати Каъб ибн Ужра розияллоҳу анҳу ривоятлари).
Бу салавотнинг бир мисоли, холос. Салавотнинг кўплаб турлари бор, қуйида баъзилари зикр қилинади.

Мирзо Аҳмад Хушназар
(Мирзо Кенжабек)


@navkentmasjidi
Surat Al-Kahf
Maher al-Muaiqly
Каҳф сура Мохир Муайқилий қироати



Каналга аъзо бўлиш: 👇🏻👇🏻👇🏻


@navkentmasjidi
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

👉 Дўстларингизга ҳам улашинг:

@navkentmasjidi
Audio
Жума марузаси. Илим одоб ахлоқ фаровон ҳаёт таянчи.

Янгиқўрғон тумани Тўрақул ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби.

Мусохон ибн Абдулмажид домла.


@navkentmasjidi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Жума марузаси. Илим одоб ахлоқ фаравон ҳаёт таянчи.

Янгиқўрғон тумани Тўрақул ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби.

Мусохон ибн Абдулмажид домла.

@navkentmasjidi
Смотрите "#Жума_марузаси#Илим_одоб_ахлоқ_фаровон_ҳаёт_таянчи. Мусохон ибн Абдулмажид домла" на YouTube
https://youtu.be/p5yKYmi1STw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиқўрғон тумани Тўрақул ҳожи жомеъ масжиди имом хатиби.

Мусохон ибн Абдулмажид домла.


@navkentmasjidi
Сорбонна университети Парижда жойлашган бўлиб, 1258 йилда ташкил топган. Ўша университетда 400 йил давомида тиббиёт илми араб тилида таълим бериб келинган. Бугунга келиб эса ўзини “доно” сановчи, бир “мутафаккир” келиб олади-да, араб тили замонавий илмларга мос эмас, дея фалсафа тўқий бошлайди.
Бу ўриндаги муаммода тил ожиз эмас, балки ўша тил аҳли ожиздир.


@navkentmasjidi