Sirdaryo | Live rasmiy ️xabarlar
13.2K subscribers
25.1K photos
4.21K videos
15 files
10.2K links
"Sirdaryo Live" расмий ахборот хизматининг телеграм канали

⚡️ Тезкор ва ишончли хабарлар

•Веб-сайт: sirdaryo-live.uz
•RU: @SirdaryoLIVERU

✍️ Мурожаат учун: @SirdaryoLive_bot
📩 Хамкорлик учун: @UzAmirVine
📱 Хабар чиқариш: @SirdaryoAxborotXizmati
Download Telegram
Ўзбекистонга 500 минг дозадан ортиқ Moderna вакцинаси олиб келинди

🔸 @SV_LIVE
Дахшат: Андижон вилоятида шу йилнинг 1 январь куни ноқонуний ўрнатилган балонга газ тўлдирилиши оқибатида транспорт воситаси ҳайдовчиси оғир жароҳат олди — унинг ортидаги такси ҳайдовчиси эса вафот этди

🔸 @SV_LIVE
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда мингга яқин фуқаролар йўлни тўсиб ҳаракатланганига изоҳ берилди

🔸 @SV_LIVE
Гулистон шаҳрида ҳудудий инвестиция дастури доирасида 2022 йил учун режалаштирилган вазифалар тасдиқланди

🔸 @SV_LIVE
Сирдарёда кўп йиллар мобайнида яшаб ижод қилган ва муваффақиятга эришган Ўзбекистон халқ артисти Шафоат Раҳматуллаева ҳақида

🔸 @SV_LIVE
«Жиззахда онамни ИИБ ходими уриб тан жароҳати етказди ёрдам беринг» сарлавҳали видеомурожаат юзасидан прокуратура томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда

🔸 @SV_LIVE
Гулистон шаҳар санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлими бошлиғи ҳамда 16 нафар ишчи ходим ихтиёрий равишда бустер доза билан эмланишди

🔸 @SV_LIVE
«Халқ таълими мудири ислоҳотчи, мактаб директори ватанпарвар, ўқитувчи фидойи бўлиши керак!»

Вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган мажлисда миллий рейтинг натижалари таҳлили муҳокама қилинди. Бугунги кунда вилоятдаги 318 та мактабда 157 минг 601 нафар ўқувчига 12 минг 774 нафар педагог таълим-тарбия бериб келмоқда. Миллий рейтинг натижалари бўйича Сирдарё вилояти Республика ҳудудлари орасида 11 ўриндан 9-ўринга кўтарилди — 2021 йилда битирувчиларнинг олий таълимга жалб қилиш кўрсаткичи бўйича Оқолтин, Ховос ва Сирдарё туманлари энг паст даражада деб топилди

🔸 @SV_LIVE
#Вазият_оғирлашмоқда

❗️Кеча 425 нафар инсонда ковид аниқланди, бу йилги учун рекорд кўрсаткич, ўлим хам юқори

4 нафар бемор вафот этди.

🔸 @SV_LIVE
❗️Ижтимоий тармоқлар ва Telegram-каналларда янги қонун кучга кириши натижасида эндиликда барча телефон қўнғироқлари ёзиб олиниши ва барча ижтимоий тармоқ саҳифалари кузатув остида бўлиши тўғрисида хабарлар тарқалмоқда. Мазкур хабарлар ёлғон ва хақиқатга мос келмайди.

⚖️ Эслатиб ўтамиз, аҳоли ўртасида ёлғон ахборот тарқатганлик учун жавобгарлик мавжуд

🔸 @SV_LIVE
Oʻz ishini shunchaki emas, sidqidildan, halol bajarayotgan inson borki, u vatan va tinchlik himoyachisidir.

Jannatmakon diyorimiz - Yangi Oʻzbekiston rivoji uchun befarq boʻlmagan barchani Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlari tashkil etilganining shonli 30 yilligi va Vatan himoyachilari kuni bilan samimiy muborakbod etaman.

Sirdaryo viloyati hokimi G'ofurjon Mirzayev

🔸 @SV_LIVE
Сирдарё вилояти касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси ташаббуси билан Гулистон шаҳар, Мирзаобод, Ховос, Сирдарё туманларидаги нуфузли профессионал таълим муассасалари директорлари Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларидаги профессионал таълим муассасаларида тажриба алмашишди

🔸 @SV_LIVE
Бугун 14 январь — Ватан ҳимоячилари куни!

«Sirdaryo LIVE» ижодий жамоаси, сана муносабати билан барча йигитларни, ватандошларимизни ҳамда сирдарёлик мард, жасур ўғлонларни ушбу қутлуғ айём билан чин дилдан муборакбод этамиз!

🔸 @SV_LIVE
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​​​“Туркистон ислом ҳаракати” террористик ташкилоти аъзоси Ўзбекистонга олиб келинди

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида террористик жиноятларни содир этганлиги учун 23 йилдан буён қидирувда бўлган “У.С.” хорижда ушланиб, мамлакатимизга олиб келинди.

Хусусан, 1967 йил Тошкент вилоятида туғилган “У.С.” 1998 йилда Чеченистонда жанговар тайёргарликдан ўтиб, 1999 йилнинг 16 февраль куни Тошкент шаҳрида амалга оширилган қўпорувчилик ҳаракатларида иштирок этади ва ўша йилнинг март ойида айланма йўллар орқали хорижга чиқиб кетади.

Шунингдек, “У.С.” иорданиялик Амир Хаттоб томонидан Чеченистонда ташкил этилган жангариларни тайёрлаш лагерларига “Туркистон ислом ҳаракати” халқаро террористик ташкилотининг Ўзбекистондан бўлган аъзоларини жўнатиш билан ҳам шуғулланган.

Таъкидлаш лозимки, “У.С.” 2001 йилнинг ноябр ойида бошқа шахснинг номига расмийлаштирилган сохта ҳужжатлар асосида МДҲга аъзо давлатлардан бирининг фуқаролигини олиб, ўша мамлакат ҳудудида яшириниб юрган.

Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг чет эл махсус хизматлари билан ҳамкорликда олиб борган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида “У.С.” ҳибсга олинди.

Ҳозирда унга нисбатан қўзғатилган жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

🔸 @SV_LIVE
👆🏻Огохлик - давр талаби. Сохта чакирикларга эргашманг

🔸 @SV_LIVE