Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ишдан келсам, одам борида ҳам, йўғида ҳам - ҳамма хонада чироқ ёниқ. Иккита телевизор ҳам. Қолганларини айтмай қўя қолай. Хуллас, ҳеч кимга нафи тегмаётганларини ўчирдим. Уйда фақат набираларим бор эди. Уларга қаттиқ дакки бермадим. Чунки улар ҳали бола. Ётиғи билан тушунтирдим. Электрни беҳуда сарфлаш ҳам уволлар сирасидан эканлигини айтдим. Ва атиги битта чироқни ёқиш ёки ўчириш электр тармоғи тугул электр корхонасида ҳам шу заҳоти сезилиши ҳақида қуйидаги эшитганим ва кўрганимни айтиб бердим.
... Хизмат юзасидан бир неча бор Марказий Осиёдаги гигант корхона - Сирдарё иссиқлик электр станцияси ичида бўлганман. Улкан, қудратли генераторларнинг баланд шовқинли иш маромини кузатганман. Ҳақиқатан ҳар жиҳатдан маҳобатли, у.
Ишлаб чиқарилаётган электр энергияси миқдори бошқарув пультидаги мониторларда мунтазам акс этиб, қизиғи, рақамлар дам-бадам ўзгариб ҳам туради. Бунга қизиқиб сўрасам, рақамларнинг тез-тез ўзгариши истеъмолчилар томонидан ўчириш-ёқишларнинг умумий кўриниши экан. Яъни истеъмол кўпайса, рақам йириклашади, камайганда эса аксинча, албатта.
Бир челакни тўлдириб олсангиз, дарё суви камайиб қолмайди гуё. Аслида эса ундай эмас. Лекин бир вақтнинг ўзида миллионлаб, миллиардлаб пақирда сув олинса, қанчалар тўлиб-тошмасин, ҳар қандай дарё ҳам дарҳол саёзланиши аниқ. Шу маънода миллионлаб, миллиардлаб чироқларнинг бир вақтда, беҳуда ёниб туриши ҳам, таъбир жоиз бўлса, электр дарёсини саёзлантириб қўяди. Агар ҳар биримиз фақат керакли электр воситаларинигина токка улаб, қолганларини бекорга ёқиб қўймасак, эҳ-ҳе, шунинг ўзидан ўзимизга ҳам, бошқаларга ҳам қанчадан-қанча фойда келтирамиз.
Алқисса: битта бўлсада заруратсиз ёниб турган чироқ ё бошқа электр жиҳозини ўчирсак, қайсидир юртдошимизнинг хонадонига ёруғлик улашамиз, унинг ўчиқ чироғи ёнади. Ва бу билан ҳам уволга йўл қўймаймиз, ҳам кимгадир наф келтиришдек савобга эга бўламиз.
Омон бўлингизлар, азизлар! Ҳар биримизнинг уйимиз ҳам, кўнглимиз ҳам чароғон бўлсин, илоҳи.
Аҳмадали Шерназаров, “Халқ сўзи” газетасининг Сирдарё вилояти бўйича мухбири
Telegram | TelegramRU | Facebook | YouTube | Twitter | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Жараёнларни кузатиб боринг!
Telegram | TelegramRU | Facebook | YouTube | Twitter | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Sirdaryo | Live rasmiy ️xabarlar
Photo
“Иссиқлик электр станциялари” АЖ “Сирдарё ИEС” филиали Бошланғич ташкилот етакчиси ташаббуси билан қаҳратон совуқ ва қорли кунларда электр энергиясини ишлаб чиқариш борасида фидокорона меҳнат қилаётган энергетикларнинг йўлларини равон қилиш ва музламалардан тозалаш бўйича ишлари қизғин давом этмоқда.
Telegram | TelegramRU | Facebook | YouTube | Twitter | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from SIRDARYO YOSHLARI
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Yoshlar ishlari agentligi Oqoltin tumani bo‘limi tashabbusi bilan tuzilgan volontyorlar jamoasi hamkorligida, tuman tibbiyot birlashmasida qor va muzlamalarni tozalash ishlari olib borilmoqda.
Bizni kuzatishda davom eting...
🇺🇿 sirdaryoyoshlari
Bizni kuzatishda davom eting...
🇺🇿 sirdaryoyoshlari
#ОАВБИЗҲАҚИМИЗДА
«Мингдан ортиқ ўзбошимчалик» – Сирдарёда ер билан боғлиқ қонун бузилиш холатлари ҳақида маълумот берилди
Кадастр агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган ер ва кадастр назорати тадбирлари натижасида 2022 йил давомида 1 011 та ҳолатда 264,43 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди.
Telegram | TelegramRU | Facebook | YouTube | Twitter | Instagram
«Мингдан ортиқ ўзбошимчалик» – Сирдарёда ер билан боғлиқ қонун бузилиш холатлари ҳақида маълумот берилди
Кадастр агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган ер ва кадастр назорати тадбирлари натижасида 2022 йил давомида 1 011 та ҳолатда 264,43 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди.
Telegram | TelegramRU | Facebook | YouTube | Twitter | Instagram