Sirdaryo | Live rasmiy ️xabarlar
13.2K subscribers
25.1K photos
4.21K videos
15 files
10.2K links
"Sirdaryo Live" расмий ахборот хизматининг телеграм канали

⚡️ Тезкор ва ишончли хабарлар

•Веб-сайт: sirdaryo-live.uz
•RU: @SirdaryoLIVERU

✍️ Мурожаат учун: @SirdaryoLive_bot
📩 Хамкорлик учун: @UzAmirVine
📱 Хабар чиқариш: @SirdaryoAxborotXizmati
Download Telegram
Гулистон шаҳрида 10 мингга яқин аҳоли хонадонларида электр таъминоти яхшиланади

Шаҳар истеъмолчиларига куз-қиш мавсумида сифатли ва барқарор электр энергия етказиб бериш мақсадида «Алпомиш» подстанциясига 10 000 кВА қувватга эга бўлган йирик трансформатор ўрнатилган эди. Ноябрь ойининг сўнгги кунларида эса иккинчи худди шу қувватдаги трансформатор ўрнатиш ишлари якунига етказилмоқда.

Эндиликда катта қувватли трансформаторлар шаҳарнинг 10 мингга яқин аҳолиси ва 1 500 дан зиёд тадбиркорлик субъектларини сифатли электр энергияси билан таъминлашга хизмат қилади.

sirdaryo-live.uz

Telegram | TelegramRU | Facebook | YouTube | Twitter | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ойлик_доирасида

"Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" доирасида Гулистон шаҳрида амалга оширилаётган профилактик тадбирлар тафсилоти.

sirdaryo-live.uz

Telegram | TelegramRU | Facebook | YouTube | Twitter | Instagram
#беғараз_донорлик_акцияси

Бор меҳримиз сенга, болажон!

8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан “Бор меҳримиз сенга, болажон” шиори остида ўтказиладиган беғараз донорлик акциясига барча кўнгиллиларни таклиф қиламиз.

Акция 1 декабрь куни соат 9:00 дан – 16:00 гача Республика қон қўйиш маркази ҳамда унинг ҳудудий бўлимларида ўтказилади.

Азиз юртдошлар, бемор болажонлар ҳаётини асраб қолишга ўз ҳиссангизни қўшинг!

☎️ (67) 226-38-04
(99) 474-63-52


sirdaryo-live.uz

Telegram | TelegramRU | Facebook | YouTube | Twitter | Instagram
Хитой компаниялари Сирдарёда қамишдан ип ва мато ишлаб чиқарувчи корхона қуришни режалаштирмоқда

Вилоят ҳокими Хитойнинг етакчи компаниялари вакилларини қабул қилди. Мулоқот давомида ҳамкорликни кенгайтиришга оид янги лойиҳа ва таклифлар кўриб чиқилди.

Маълум қилинишича, хитойлик сармоядорлар вилоят ҳудудидаги ўзлаштирилмаган, балл бонитети паст ва шўрланиш даражаси юқори 10 минг гектар майдонида қамиш етиштириш, уни қайта ишлаш йўли билан импорт ўрнини босувчи тайёр маҳсулотлар, жумладан мебелсозликда кенг фойдаланиладиган хомашё - МДФ, ДСП, шунингдек, қамиш толасидан ип ва мато ишлаб чиқаришни мақсад қилган.

Лойиҳанинг умумий қиймати 100 млн АҚШ доллари бўлиб, асосий ишлаб чиқариш қувватлари «Сирдарё» ЭИЗ Янгиер шаҳар ҳудудига жойлаштирилиши назарда тутилмоқда.

Вилоят ҳокими қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳаси ривожи учун муҳим бўлган мазкур лойиҳани ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини билдирди. Учрашув якунлари бўйича лойиҳанинг техник шартларини ишлаб чиқиш ва амалий босқичга ўтишга келишилди.

sirdaryo-live.uz

Telegram | TelegramRU | Facebook | YouTube | Twitter | Instagram
E-auksion.uz электрон савдо майдончаси орқали Сирдарё вилоятидан Бизнес учун 345 та Давлат мулкини ижарага олинг!

➤ Оқолтин туманидан 50 та (кўриш)
➤ Боёвут туманидан 45 та (кўриш)
➤ Сайхунобод туманидан 26 та (кўриш)
➤ Гулистон туманидан 26 та (кўриш)
➤ Сардоба туманидан 44 та (кўриш)
➤ Мирзаобод туманидан 27 та (кўриш)
➤ Сирдарё туманидан 27 та (кўриш)
➤ Ховос туманидан 28 та (кўриш)
➤ Гулистон туманидан 40 та (кўриш)
➤ Ширин туманидан 5 та (кўриш)
➤ Янгиер туманидан 27 та (кўриш)

*Лот маълумотларида нархлар йиллик ижара ставкаси миқдорида кўрсатилган.

sirdaryo-live.uz

Telegram | TelegramRU | Facebook | YouTube | Twitter | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❄️☃️Бугун қиш фаслининг биринчи куни!

Янги йил кириб келишига 30 кун қолди!

sirdaryo-live.uz

Telegram | TelegramRU | Facebook | YouTube | Twitter | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Расман
❗️Бугун, 1 декабрдан бошлаб барча турдаги жарималар нархлари ошди!


Имкон қадар жаримага тушманг. Огоҳ бўлинг.

Ҳайдовчиларга юбориб, хабардор қилинг!

sirdaryo-live.uz

Telegram | TelegramRU | Facebook | YouTube | Twitter | Instagram
Дунёдаги биринчи банкомат қайси давлатда ўрнатилган?
Anonymous Quiz
16%
АҚШ
8%
Хитой
13%
Буюк Британия
64%
Германия
Транспорт бошқармаси қошида автоматлаштирилган диспетчерлик хизмати ташкил этилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-59-сонли қарорининг 3-бандига асосан Сирдарё вилоятида 2024 йилда шаҳарларда автобус йўналишларининг янги тармоғи жорий этилишини, автоматлаштирилган тўлов тизими ва автоматлаштирилган диспетчерлик хизмати босқичма-босқич йўлга қўйилиши белгиланган.

Вилоят транспорт бошқармаси ҳузурида “Йўловчи ташишни мониторинг ва назорат қилиш" давлат муассасаси ташкил этилиши ва ушбу муассасада 2024 йил 1 июнга қадар автоматлаштирилган диспетчерлик хизмати фаолият йўлга қўйилиши режалаштирилмоқда.

Автоматлаштирилган диспетчерлик марказига 10 дан зиёд ишчи жалб қилинади. Улар ташувчилар томонидан йўналиш кўрсаткичлари бажарилиши мониторинги юритилади, бажарилган иш ҳажми ва сифатини аниқланиб, баҳоланади. Шунингдек, йўлкира ҳақи тўланиши ва кўрсатилган хизматлар сифати доимий назорат қилиб борилади.

sirdaryo-live.uz

Telegram | TelegramRU | Facebook | YouTube | Twitter | Instagram
#Тезкор

❗️Бугун.уз хабар беришича:

❗️Тошкентда «криминал авторитет» Бахти Ташкентский ҳамда 200 га яқин жиноятчилар қўлга олинди

Ўзбекистон бўйлаб 24 соат ичида жиноий гуруҳларнинг 200 га яқин аъзоси қўлга олинган, уларнинг орасида мафия бошлиқлари ҳам бор.

sirdaryo-live.uz

Telegram | TelegramRU | Facebook | YouTube | Twitter | Instagram
#Тезкор

⚡️Жентра ишлаб чиқариши тўхтатилади

Узавтомторс 2024 йилдан бошлаб, chevrolet lacetti (gentra) русумли енгил автомобилларни ишлаб чиқармасликка қарор қилди.

Ўзбекистонда “котта боллар” даври ҳам тугади 😀

sirdaryo-live.uz

Telegram | TelegramRU | Facebook | YouTube | Twitter | Instagram
ЯНГИ СИРДАРЁ-36.pdf
9.6 MB
“Янги Сирдарё” газетасининг 2-декабрь кунги 36-сони PDF ҳамда Веб форматда мутолаа учун ҳавола қилинмоқда

Ушбу сонда:


Гигант электр станцияси тармоққа уланди;
Элдан олқиш олиб яшамоқ бахти;
Ерни ноқонуний ўзлаштиришга йўл қўйилмайди;
ИИБ фахрийларини йўқлаб...;
Аҳоли манфаатлари доимо эътиборда;
Ёрдамга муҳтожлар — ижтимоий ҳимояда;
“Қишнинг қилиғидан қўрқмаймиз”;
Ўзига талабчан талаба;
Сирдарё вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази бош врачининг халқимизга - МУРОЖААТИ;
Фуқароларни қўллаб-қувватлаш —бурчимиз;
Устоз журналист хонадонида;
Ҳеч ким эътибордан четда эмас.

sirdaryo-live.uz

Telegram | TelegramRU | Facebook | YouTube | Twitter | Instagram
Янгиер шаҳрида божхона ходимлари иштирокида сайёр учрашув бўлиб ўтди

Сирдарё вилоятида инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида амалга оширилиши ва “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режими афзалликларини тарғиб қилиш мақсадида Сирдарё вилояти божхона бошқармасида ташкил этилган Ишчи гуруҳ бошқарма раҳбарияти бошчилигида Янгиер шаҳрида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан сайёр учрашув ўтказилди.

Янгиер шаҳрида жойлашган “Yangiyer Flour Trading” МЧЖда шаҳар ҳокимлиги ва Савдо-саноат палатаси вакиллари иштирокида ўтказилган учрашувда, ушбу шаҳардаги “Intergrain”, “Elegant Fiber Textile”, “Eco Wood Plyus”, “Eurasian Industrial Union” ва “Mosyan Tekstil” МЧЖ вакиллари ҳам иштирок этишди.

Учрашувда “Божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимининг мазмун-моҳияти, товарлар божхона ҳудудида қайта ишлаш мақсадида олиб кирилганда божхона тўловларидан озод қилинганлиги, иқтисодий сиёсат чоралари қўлланилмаслиги ва бошқа имтиёзлар ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.

sirdaryo-live.uz

Telegram | TelegramRU | Facebook | YouTube | Twitter | Instagram
🗣 Ханчжоу-2022: Сирдарёда Осиё ва параосиё ўйинлари ғолиблари бўлган 18 нафар спортчилар ва уларнинг мураббийлари тақдирланди.

sirdaryo-live.uz

Telegram | TelegramRU | Facebook | YouTube | Twitter | Instagram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM