Sirdaryo | Live rasmiy ️xabarlar
13.2K subscribers
25.1K photos
4.21K videos
15 files
10.2K links
"Sirdaryo Live" расмий ахборот хизматининг телеграм канали

⚡️ Тезкор ва ишончли хабарлар

•Веб-сайт: sirdaryo-live.uz
•RU: @SirdaryoLIVERU

✍️ Мурожаат учун: @SirdaryoLive_bot
📩 Хамкорлик учун: @UzAmirVine
📱 Хабар чиқариш: @SirdaryoAxborotXizmati
Download Telegram
Уруш фахрийсига эхтиром

👉🏻 @SV_LIVE
"Маҳалла" газетасининг xolis_nazar расмий каналида эълон қилинган "Сардоба" тошқинидан сўнг шароитлар яхшиланди, бироқ... деб номланган мурожаат юзасидан

Мирзаобод туман ҳокимлиги маҳалла ва оилани қўллаб- қувватлаш бўлими мутасаддилари томонидан ўрганиш олиб борилди. Ўрганиш давомида ушбу мурожаатни маҳалла раиси Ўктам Кенжаев ёзмаганлиги маълум бўлди.
Фуқароларнинг ўзини- ўзи бошқариш органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартиби тўғрисидаги низомга асосан маҳалла раиси, унинг ўринбосарлари, маслаҳатчиси, масъул котиби томонидан ҳар бир маҳаллада фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлаш тизими йўлга қўйилган.
Мирзаобод тумани Навбаҳор маҳалласи раиси
Ўктам Кенжаевнинг сўзи:
"Менинг номимдан расмий каналга мурожаат ёзган инсонга саволим бор.
Менинг номимдан фикр билдиришга сизга ким ҳуқуқ берди"

👉🏻 @SV_LIVE
#Мурожаат

💥 Сардоба тумани ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Х.Джавлонов:

Туманда 2021 йилнинг 4 ой давомида умумий жиноятлар 33 та (2020 йил 22 та), умумий жиноятчилик 11 тага 50% га ошган.

Жумладан ЖҚБ соҳаси бўйича 13 та (2020 йил 9 та ) содир этилиб 44.4% га ошган.

104 ва 109 моддалар бўйича жиноятлар 1 тадан ошиб кетишга йўл қўйилган, ўтган 3 ой давомида ўғирлик 1/3, фирибгарлик 2/4 содир этилган бўлса, олиб борилган тезкор профилактик ишлар натижасида 2021 йил апрел ойида ушбу турдаги жиноятлар содир этилишига йўл қўйилмади.

Олдини олиш лозим бўлган ЖКнинг 266 модда 2 қисми билан содир этилган йўл транспорт ҳодисалари 1/1 содир этилган.

Фуқароларимиздан йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиб қолишиингизни сўраб қоламиз!

👉🏻 @SV_LIVE
❗️Гулистонда профилактика инспекторлари томонидан бир кунида ниқобсиз 210 киши жаримага тортилди.

Профилактика инспекторлари томонидан карантин қоидаларини бузиш билан боғлиқ бир кунда (04.05.2021й) биргина Гулистон шахрида 210 та маъмурий ҳуқуқбузарлик холати аниқланди, шундан фуқаролар жамоат жойларида тиббий ниқобсиз харакатланганликлари учун маъмурий жавобгарликка тортилди.

‼️ Эслатиб ўтамиз, жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш 1.225.000 сўм жарима билан жазоланади.

Ҳурматли Сирдарёликлар карантин чекловларини бузганлик учун жавобгарлик тўғрисидаяна бир бор огоҳлантирамиз !

Ўзингиз доимо ниқобда бўлинг !

Бошқаларга ҳам ниқоб тақиб юришни доимо эслатиб туринг!

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

👉🏻 @SV_LIVE
Ширин шаҳар 1-умумий ўрта таълим мактабида 9-"А"синф ўқувчилари томонидан "Биз одам савдосига қаршимиз"мавзусида маънавий тадбир намоиш этдилар.

Shirin shahar xalq ta'limi bo'limi matbuot kotibi

👉🏻 @SV_LIVE
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ижтимоий тармоқлар орқали тарқалган “Янги давр маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйларда сув таъминотидаги узилишлар билан боғлиқ” такрорий мурожаат юзасидан

Мазкур мурожаат юзасидан “Сув таъминоти” МЧЖ Оқолтин туман бўлими ҳамда туман ҳокимлиги ахборот хизмати ўрганиш олиб борди. Ушбу кўп қаватли уйларда яшовчи фуқаролар билан ўтказилган суҳбат давомида сув таъминоти билан боғлиқ муаммо йўқлиги ичимлик суви кун давомида икки марта, эрталаб соат 07:00 дан 09:00 гача ва кечки вақт 17:00 дан 19:00 гача узликсиз етказиб берилаётганлигини айтишди.

Мурожаат такрор-такрор айнан ким томонидан нима мақсадда юборилаётганлигини аниқлаш имкони бўлмаганлиги сабабли, келтирилган важларни асоссиз деб ҳисоблаймиз.

👉🏻 @SV_LIVE
Сирдарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари назорати остида Сардоба туманида карантин чекловлари бўйича рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

‼️ Эслатиб ўтамиз, жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш 1.225.000 сўм жарима билан жазоланади.

Ҳурматли Сирдарёликлар карантин чекловларини бузганлик учун жавобгарлик тўғрисида яна бир бор огоҳлантирамиз !

Ўзингиз доимо ниқобда бўлинг !

Бошқаларга ҳам ниқоб тақиб юришни доимо эслатиб туринг!

👉🏻 @SV_LIVE
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Долзарб

Гулистонда булган холат

Тадбиркорни магазинидан Солиқ келиб тадбиркорни таварлани мусодара қилиткан пайт тадбиркор дўконни ва мошинани ёқворди😱

Бунга солиқ ҳодимлари тўсқинлик қилгани ёқ....❗️

П/с - Тадбиркорни шу даражага олиб келишни нима кераги бор...

Расмий маьлумот кутиб қоламиз...

👉🏻 @SV_LIVE
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Эркак алимент тўламаса нима бўлади?

Ўзини болаларига ҳам алимент тўламасдан қочиб юрган эркаклар билиб қўйгани яхши оқибатини

👉🏻 @SV_LIVE
💥Сардоба туман Ахборот кутубхона маркази томонидан 2-сектор ҳудудига қарашли Халқаобод маҳалласи ҳамда туман Халқ банкига QR кодли плакатлар ўрнатилди.

👉🏻 @SV_LIVE
"Энг ёш ижодкор" кўрик-танловининг "Туризм ва экология" йўналиши бўйича вилоят босқичи бўлиб ўтди

Танловда Оқолтин туман "Баркамол авлод" болалар мактабининг "Карвинг" тўгараги аъзоси, 2-умумтаълим мактаби ўқувчиси Р.Амирова 1-ўринни ва "Экодизайн" тўгараги аъзоси, 1-умумтаълим ўқувчиси С. Баҳтиёрова муносиб равишда 2-ўринни эгаллади.

👉🏻 @SV_LIVE
Қизлар ўртасида одоб-ахлоқ, тарбия, маънавият, маърифат, соғлом турмуш тарзи маданиятини тарғиб этишга қаратилган ишларни амалга ошираётган фаол хотин-қизлар ўртасида "Қизлар одоби тарғиботчиси" кўрик танловининг Сирдарё вилоят босқичи ўтказилди.
Унда танловнинг туман, шаҳар босқичларида ғолиб бўлган иштирокчилар ўзаро беллашдилар.
Танловда Оқолтин тумани номидан иштирок этган 2- умумтаълим мактабининг ўқитувчиси Гулжахон Байдуллаева фахрли 2-ўринга муносиб деб топилди.

👉🏻 @SV_LIVE
Янгиер шаҳар 3-сектор раҳбари З.Собиров шаҳар ИИБ ходимларининг ота-оналари билан учрашув ўтказди

👉🏻 @SV_LIVE
Мирзаобод туманидаги 25-умумий ўрта таълим мактабида ёшларда интернетдан фойдаланиш маданиятини шакллантириш, бузғунчи ғоялар таъсирининг олдини олиш мақсадида, шу таълим муассасасидаги ўқувчи ёшлар билан "Интернетдан фойдаланиш маданияти" бўйича давра сухбати ўтказилди. Тадбирда Республика маънавият ва маърифат маркази Мирзаобод туман бўлинмаси рахбари Ш.Жумабоева,туман ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари И.Султонова ҳамда мактабнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича директор ўринбосари Ф.Абдураззақовалар иштирок этдилар. Давра сухбатида XXI аср технологиялар асри эканлиги , инсониятни бир қатор қулайликлар билан таъминланганлигига қарамай, бир қатор муаммолар ҳам борлигини инкор қилиб бўлмаслиги ҳақида сўз борди. Замон ва маконни танламайдиган мулоқотнинг таклиф этилган турлари, инсоннинг ахборот олиш, танлаш ва сақлаш, тарқатиш борасидаги ахборот истеъмоли маданиятини юксалтириш борасида фикр мулоҳазалар ўртага ташланди.

👉🏻 @SV_LIVE
Бугун таваллуд кун!

Сирдарё тумани Ички ишлар бошқармаси бошлиғи подполковник Абдуллаев Ойбек Турғунович 1980 йил 5 майда Сирдарё вилояти, Янгиер шаҳрида туғилган.

Ойбек Абдуллаев 2002 йил ИИВ Академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолияти давомида Ички ишлар тизимида масъул лавозимларда ишлаб, 2019 йил 20 августдан буён Сирдарё тумани Ички ишлар бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритиб келмоқда.

👉🏻 @SV_LIVE
#ҳотира

Ҳаётлигида ўз мактабини яратган аёл

“Биласизми,-дейди вилоят перинатал марказ директори, опанинг ишонган шогирди Ханифа Садиқова. -Устозимизнинг саъйи ҳаракати билан вилоят туғруқ комплексимиз ва жамоамиз 2003 йилнинг декабрь ойида Ўзбекистондаги “Энг яхши туғруқхона” деган ЮНИСЕФнинг махсус сертификатини қўлга киритди. 2009 йилга келиб “Бехатар оналик” дастури асосида ишлаётган туғруқ комплексимиз Сирдарё вилоят перинатал марказига айлантирилди.”

👉🏻 @SV_LIVE
БЕШ ТАШАББУС ИЖРОСИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР
Ширин шаҳар 4-умумтаълим мактабида Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббуси ижросига бағишланган анжуман бўлиб ўтди. Анжуманда Ширин шаҳар халқ таълими бўлими мутасаддилари, шаҳарнинг бошқа таълим муассасалари ўқувчи ва педагоглари, ОАВлари вакиллари иштирок этди. Умумтаълим мактабининг икки юздан ортиқ ўғил-қиз иштирок этган тадбирда ўқувчилар ўзларининг китобхонлик, мусиқа ва санъат, спорт, ахборот технологиялари, касбий тайёргарлик йўналишлари бўйича ўзларининг маҳоратларини намойиш этдилар.

👉🏻 @SV_LIVE