Sirdaryo | Live rasmiy ️xabarlar
13.2K subscribers
25.1K photos
4.21K videos
15 files
10.2K links
"Sirdaryo Live" расмий ахборот хизматининг телеграм канали

⚡️ Тезкор ва ишончли хабарлар

•Веб-сайт: sirdaryo-live.uz
•RU: @SirdaryoLIVERU

✍️ Мурожаат учун: @SirdaryoLive_bot
📩 Хамкорлик учун: @UzAmirVine
📱 Хабар чиқариш: @SirdaryoAxborotXizmati
Download Telegram
Sirdaryo | Live rasmiy ️xabarlar
⚡️Гугл зилзиладан 1-2 минут олдин барча инсонларни огоҳлантирди. Telegram | TelegramRU | Facebook | YouTube | Twitter | Instagram
🇺🇿 Айрим Аndroid фойдаланувчилари ер қимирлашидан (бир неча сония ёки дақика) аввал у ҳақида хабар олишга улгуришган.

Telegram | TelegramRU | Facebook | YouTube | Twitter | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Дахшат

Тошкентда ЗИЛЗИЛА кучлилигидан ҳамма ташқарига чиқиб олибди😨

Зилзила яна қайтиши мумкин

Telegram | TelegramRU | Facebook | YouTube | Twitter | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#долзарб #тарқатинг

❗️Зилзила вақтида нима қилиш керак?

Савоб учун яқинларга улашинг, жудаям фойдали видео экан, айни дамда дунё ЗИЛИЛА хавфи остида турибди

Telegram | TelegramRU | Facebook | YouTube | Twitter | Instagram
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ

Телефонингизда мана шу расмдаги функцияларнинг ҳаммаси ёқиб қўйилсин, шунда сизга зилзиладан аввал хабар келади.

Кечқурун ухлаётганда овози чиқиб эшитилади!

Telegram | TelegramRU | Facebook | YouTube | Twitter | Instagram
‼️ ФВВ расмий баёноти: Хавотирга ўрин йўқ!

Аввалроқ хабар берганимиздек, бугун 21-март куни Тошкент вақти билан соат 21:47да Афғонистонда зилзила содир бўлди. Ушбу зилзила кучи Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, хусусан Сирдарё вилоятида ҳам сезиларли даражада 5 баллик қайд этилганди. Кейинчалик, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги расмий баёнот билан чиқиш қилди ва хавотирга ўрин йўқлигини таъкидламоқда:

"Республика ҳудудида ҳеч қандай кўнгилсиз ҳодисалар кузатилмади. Бино ва иншоотларга зарар етмаган. Ўз навбатида, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолидан саросимага тушмасликни ва ваҳимага берилмасликни сўраб қолади. Бази-базида шундай зилзилалар республикамиз ҳудудида кузатилиб туради", — дейилади ФВВ Ахборот хизмати хабарида 🤝👍

Telegram | TelegramRU | Facebook | YouTube | Twitter | Instagram
#Тезкор #Расман

Ўзбекистондаги барча масжидларда эртадан Таровиҳ намозлари (Ҳатми Қуръон) ўқиш бошланади.

Бу ойни ғафлатда ўтказманг,  сиз ва бизга таровиҳ намозларида иштирок этиш насиб қилмоқда.. Фурсатни қўлдан бой  берманг!

Эртадан масжидларимизда хуфтон намозидан сўнг, таровиҳ намозлари

Рамазон рўзаси эса 23-мартдан бошланади.

Дўстларингизни ҳам биринчилардан хабардор қилинг

Telegram | TelegramRU | Facebook | YouTube | Twitter | Instagram
#Фойдали
⚡️Ушбу учта дастурни ўрнатишни тавсия қиламиз.

Биринчиси яқин атрофни кўрсатади ва зилзиладан тахминан 20-30 сония олдин овозли сигнал билан хабар беради, қолганлари эса 5-10 дақиқадан сўнг кўрсатади.

Telegram | TelegramRU | Facebook | YouTube | Twitter | Instagram
Қайта кучли зилзиланинг бўлиш эҳтимоли жуда кам (йўқ ҳисоби)

Афғонистонда содир бўлган кучли зилзила икки плитанинг ўзаро бирлашган нуқтасига яқин ҳудудда содир бўлди.

Ўзбекистонда сейсмик қўзғалиш кўп жиҳатдан Ҳиндистон ва Евроосиё плиталарининг ўзаро таъсирига боғлиқ. Мазкур плиталарнинг сейсмик туташуви Афғонистонда жойлашган бўлиб, у ерда чуқур фокусли зилзилалар (130 кмдан чуқурликда) тез-тез учрайди. Ўзбекистонда мазкур сейсмик фаолликнинг акс садолари етиб келади. Соат 21:47 да кузатилган зилзила ҳам шулар жумласидан.

Эпимарказида 6.6 магнитудали зилзиланинг 220 км чуқурликда бўлиши ва ортидан афтершоклар кузатилмаслиги унинг анчагина чуқурликда рўй бергани билан тушунтирилади. Бундай жараёнда ортидан қисқа вақтда яна қайта кучли зилзиланинг бўлиш эҳтимоли жуда кам (йўқ ҳисоби).

Telegram | TelegramRU | Facebook | YouTube | Twitter | Instagram
❗️Шошилинч хизмат телефон рақамлари

Зилзиладан кейинги ҳолатларда ёрдам олиш учун 1050 қисқа рақамига қўнғироқ қилинг.

Яқинларингизга ҳам юборинг.

Telegram | TelegramRU | Facebook | YouTube | Twitter | Instagram
Бугун 22-март – Халқаро таксичилар куни.

1907-йилнинг 22-март кунида Лондон кўчаларида махсус ҳисоблагичлар билан жиҳозланган биринчи автомобиллар пайдо бўлган. Лондон таксичилари ҳисоблагични “таксометр” деб аташган – франтсузча “такс” (тўлов) ва юнонча “метрон” (ўлчов). Ўшандан бери шахсий шаҳар транспорти таксилар, такси ҳайдовчилари эса таксичилар деб атала бошланган.

Telegram | TelegramRU | Facebook | YouTube | Twitter | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ТЕЗКОР
❗️Фарғонадаги кўп қаватли уйлардан бирида зилзиладан деворлар ёрилиб кетибди.😨

Фарғонада ЗИЗЛИЛА узоқ вақт силкиниб турган.

Тожикистонда 7 баллдан юқори зилзила содир бўлгани айтилмоқда. Тожикистонга энг яқин худуд Фарғона хисобланади.

Telegram | TelegramRU | Facebook | YouTube | Twitter | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Покистонда ҳам жонли эфирда пайтида кучли зилзила содир бўлгани намойиш этилди.

Бошловчи хотиржамлик билан эфирни давом эттирган.

Telegram | TelegramRU | Facebook | YouTube | Twitter | Instagram
🔬ЕВРОПА ТЕХНОЛОГИЯСИ АСОСИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛГАН ЭНГ СЎНГИ МОДЕЛДАГИ ТЕКШИРУВ АППАРАТИ
🥳 ГУЛИСТОНДА 🥳
🏥 УМУМИЙ НАРХИ :
150 000 сум
🔹 Бош мия ( бош оғриғи, бош айланиши, уйқусизлик чарчаш сабаблари );
🔹 Юрак қон томирлари касалликлари
🔹 Жигар, ўт қопи, ошқозон- ичак касалликлари.
🔹 Кўз, Қулоқ, томоқ, бурун.
🔹 Ўпка-бронхлар ( AСМA ).
🔹 Бепуштлик сабаблари, Простата.
🔹 Умуртқа поғонаси, бел оғриғи, мушаклардаги оғриқлар, (ГРИЖA).
🔹 Бачадон найча-тухумдонлар.
🔹 Гижжа паразитларнинг тури ва сонини аниқлаш

👩‍⚕️ МAЛAКAЛИ МУТАХАСИС ТОМОНИДAН ТЎЛИҚ ТЕКШИРУВДAН УТКАЗИЛАДИ
📳 Биз билан боғланиб навбатга ёздиришни унутманг!!!!
🧑‍💻 Ягона алока марказимиз :
☎️
+99899 4648287
+99890 6870690
+998672254079
🗂 Манзил :
СИРДАРЁ ВИЛ,ГУЛИСТОН ШАХАР.
5 МАКТАБ ЁНИДАГИ БРЕНД КОФЕ ОФЕСИМИЗГА МАРХАМАТ.
ДИОГНОСТИКАНИМИЗ ФАКАТ ЖУМА ВА ЯКШАНБА КУНЛАРИ БУЛАДИ.

👨🏻‍💻 Реклама учун: @UzAmirVine

📱 @SV_LIVE - ишончли хабарлар
​​Ҳурматли маҳалла тизими ходимлари ва фаоллари!

Юртимизда яшаётган ҳар бир инсон, миллати, тили ва динидан қатъи назар, ўз ҳаётини, қувонч-у ташвишларини маҳалладан айри ҳолда тасаввур эта олмайди. Чунки ҳар биримизнинг онг-шууримиз, дунё қарашимиз, эътиқод ва тафаккуримиз шу табаррук масканда шакллананиб, сайқал топади, юксалади.

Маҳалла обод бўлса – юрт обод бўлади. Маҳаллада ўзгариш бўлса, бутун жамият ўзгаради.

Шу сабабли сўнги йилларда халқ билан давлат ўртасидаги ишончли кўприк вазифасини бажарадиган ўзига хос ноёб тузилма — маҳаллага эътибор катта.

Давлатимиз раҳбарининг шахсий иродаси билан ушбу тизимнинг нуфузи ва фаолияти самарасини кучайтириш, уни фуқаролар ўз фикри ва дардини, таклиф-тавсияларини эркин айтадиган, муаммосига ечим топадиган чинакам халқчил идорага айлантириш йўлида бор куч ва имкониятлар сафарбар этилган.

Бугун яшариш ва янгиланиш, меҳр-оқибат айёми — Наврўз тантаналари яна бир шодиёнага уланиб кетди.

Муҳтарам Президентимизнинг ташаббуси билан 22 март мамлакатдаги барча ислоҳотлар ва ўзгаришларнинг таянч нуқтаси бўлган Маҳалла тизимида меҳнат қилаётган ходимларнинг касб байрами куни этиб белгиланган.

Ушбу сана муносабати билан ҳаётини маҳаллага боғлаган, аҳолининг тинчлиги ва фаровонлиги йўлида меҳнат қилаётган барча масъулларни табриклайман.

Халқ ишончини оқлаш, унга муносиб бўлиш – дунёдаги энг улуғ бахтдир. Шундай бахт, шундай шараф ҳаммангизга насиб этсин!

Касб байрамингиз муборак бўлсин!

А.Махмудалиев,
Сирдарё вилояти ҳокими в.б.


Telegram | TelegramRU | Facebook | YouTube | Twitter | Instagram
22 март - "Intel Pentium" процессорлари етказиб берилиши бошланган кун
 
     "Intel" компанияси ўзининг "Pentium" микропроцессорларини етказиб беришни 1993 йил ушбу санада эълон қилган эди.
     Кўпчилик инсонлар уйда, ишда фойдаланиб келаётган шахсий компьютерларида ушбу процессорларнинг янги авлодлари ўрнатилган.
     Бизга машҳур ушбу компанияга 1968 йилда америкалик инженерлар Роберт Нойс ва Жордон Мор томонидан асос солинган.
     Ҳозирги кунда компания сунъий интеллект (AI), 5G тармоғи ва интернет учун қурилмалар ишлаб чиқариш билан шуғулланмоқда.

     Манба: www.computerhistory.com

Telegram | TelegramRU | Facebook | YouTube | Twitter | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бефарқ_эмасман

Бир сават ичидаги олмаларнинг барчаси чиримаслиги учун у саватнинг ичидаги бузилган, чириган ва истеъмолга ярамай қолган олмаларни бошқаларига алмаштириш ёки чиқариб ташлаш керак бўлади. Худди шундай жамиятларда ҳам. Жамиятлар ўсгани сари ўзгаришларга ва тузатишларга эҳтиёж сезади.

Бугун «#Бефарқ_эмасман» деган челленж ҳақида хабар топдим ва мен ҳам ўз муносабатимни билдирай ва бизни кузатаётганларни ҳам бефарқ бўлмасликка чақирай деган маънода мурожаат қиляпман.

Конституциямиздаги айрим ижобий ўзгаришлар ҳақида сўз боряпти. Бир нарсаларни тузатиш керак, ўзгартириш керак, яхшилаш керак-ки  саватдаги жами олмалар чириб қолмасин.

Сиз ҳам бефарқ бўлмаган ҳолда тузалиш йўлидаги ўз қадамингизни ташлайсиз деган умиддамиз. Жамиятимиз учун ҳар бир овоз ва ҳар бир фикр ўта муҳимдир. Шундай экан сиз ҳам бефарқ бўлманг!

Telegram | TelegramRU | Facebook | YouTube | Twitter | Instagram