Sirdaryo | Live rasmiy ️xabarlar
14.7K subscribers
25K photos
4.11K videos
14 files
9.97K links
"Sirdaryo Live" расмий ахборот хизматининг телеграм канали

⚡️ Тезкор ва ишончли хабарлар

•Веб-сайт: sirdaryo-live.uz
•RU: @SirdaryoLIVERU

✍️ Мурожаат учун: @SirdaryoLive_bot
📩 Хамкорлик учун: @UzAmirVine
📱 Хабар чиқариш: @SirdaryoAxborotXizmati
Download Telegram
Сирдарё туманда янги масжид қурилиши бошланди

▫️Президентимиз раҳнамолигида янги масжидлар қурилиши юртимизнинг барча ҳудудларида бўлгани сингари Сирдарё туманида ҳам изчил давом эттириляпти. Бугун "Элобод" маҳалласида янги масжид қурилиши бошланди.

Унда туман ҳокими Ботиржон Мирзақулов, имом-хатиблар, нуронийлар ва намозхонлар иштирок этди.

Тавдбирда туман ҳокими масжид кўркам, барча талаб ва эҳтиёжларга мос бўлишига доир фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Туман бош имоми Аминжон домла Исмоилов туманда масжидлар сони 6 та эканлигини айтиб ўтиб, 4 та масжид янги манзилда қайта қурилаётганини таъкидлади.

Мазкур янги масжид икки қаватдан иборат бўлиб, бир вақтда икки мингга яқин киши намоз ўқишига мўлжалланган бўлади. Лойиҳада назарда тутилганидек, аёллар намозхонаси, тахоратхона, автотураргоҳ мавжуд бўлади.

Тадбир давомида имом-хатиблар томонидан ушбу масжид қурилиши тез фурсатда якунланиб, нaмозхонларга топширилишини Аллоҳдан сўраб дуолар қилинди.

📱 @SV_LIVE - ишончли хабарлар
▫️1 августдан 10 августгача спортнинг мини футбол, стол теннис, стритбол ҳамда волейбол турлари бўйича мусобақаларда иштирок этиш учун Оқолтин туманидаги ёшлар ўртасида саралаш мусобақаларига старт берилди.

Ушбу мини футбол бўйича мусобақасида Оқолтин туманининг 13 та маҳалласидан 100 га яқин спорт ихлосмандлари ғолиблик учун майдонда тўп сурмоқда. Барча жамоаларга омад тилаб қоламиз.

📱 @SV_LIVE - ишончли хабарлар
👉🏻 https://t.me/+2wjyGGG4WTo4YzBi
📸 instagram.com/SirdaryoLIVE
Уважаемые Сирдарьинцы специально для русско говорящего народа мы открыли русскую версия нашего канала 😊📲

Ежедневные публикации новостей, мероприятий, погоды и многого другого интересного у нас на канале переходим быстрей и поддерживем наше сообщество 🤝😃

⬇️ Ссылка на канал ⤵️

https://t.me/SirdaryoLiveRU
📆Бугун, 2 август

🌧 +36°...+20°, Ёмғир

Ҳозир: ☁️ +25°, ↗️ 1.2 м/с

Тонг: ☁️ +26°
Кун: ☁️ +33°
Оқшом: ☁️ +23°

Намлик: 26%
Шамол: Жанубий-жануби-шарқий, 7.3 м/с
Босим: 754 мм сим. уст.

Ой: Ўсаётган ой
Қуёш чиқиши: 05:22
Қуёш ботиши: 19:39

📱 @SV_LIVE - ишончли хабарлар
👉🏻 https://t.me/+2wjyGGG4WTo4YzBi
📸 instagram.com/SirdaryoLIVE
#Ижодий_имтиҳон_2022

Олий таълим муассасаларида касбий, ижодий имтиҳонлар бошланди

Аввал хабар берганимиздек, 1–10 август кунлари мамлакатимизнинг 46 та ОТМда касбий имтиҳонлар бўлиб ўтади.

Обуначилар ва абитуриентлар ота-оналарига имтиҳон жараёнлари ҳақида тезкор ва батафсил маълумот бериб бориш мақсадида махсус “Eduuzijodiy2022” телеграм канали фаолияти йўлга қўйилди.

Унда сиз имтиҳонлар қайси олий таълим муассасасида бўлиб ўтаётгани, имтиҳон ўтказиладиган жойлар, ўқув хоналарни жонли тарзда кузатишингиз мумкин бўлади. Шунингдек, махсус каналга имтиҳонлар ҳақидаги хабарлар (фото ва видеолавҳа) ҳам жойлаб борилади.

Ижодий имтиҳонларни холис ва шаффоф ўтказилишини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида жараёнларга депутатлар, ОАВ вакиллари, блоггерлар, давлат ва жамоат арбоблари ҳам таклиф этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ОТМда бўлиб ўтаётган имтиҳонларни imtihon.edu.uz платформаси ҳамда олийгоҳларнинг расмий YouTube каналлари орқали жонли кузатиб боришингиз мумкин.

📱 @SV_LIVE - ишончли хабарлар
Абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари диққатига!

▫️Гулистон давлат университетида бакалавриат йўналишига ўтказилаётган касбий (ижодий) имтиҳонларни қуйидаги ҳавола орқали жонли эфирда кузатишингиз мумкин

http://res.guldu.uz/IJODIY-22.html

📱 @SV_LIVE - ишончли хабарлар
👉🏻 https://t.me/+2wjyGGG4WTo4YzBi
📸 instagram.com/SirdaryoLIVE