Saida Mirziyoyeva
33.1K subscribers
2.02K photos
293 videos
134 links
Download Telegram
Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди муҳим лойиҳани ишга туширмоқда. Бугун АОКАнинг ходимлари учун гендер сезгирлик бўйича уч кунлик тренинг бошланди.
АОКА ходимлари уч кун давомида халқаро ва маҳаллий экспертлардан республика ОАВ контентини мониторинг ва таҳлил қилишни ўрганадилар. Натижалар ҳисобот шаклида тақдим этилади. Сўнг гендер сезгирлик масалаларини ёритишда мавжуд муаммолар бўйича қўлланма ишлаб чиқилади.

Таъкидлаб айтаман-ки, бу цензура эмас ва цензура бўлиши ҳам мумкин эмас. Гап халқаро мажбуриятларимиз ва давлатимиз сиёсатига катта зарар етказаётган стереотипларни тарғиб қилиш ҳақида гап кетяпти. Ва энг муҳими, бу нарса жамиятимизда маданий оилавий муомала-муносабатларни ўрнатишга тўсиқ бўлади. Одамлар одатий бўлиб қолган муносабатларни намойиш этувчи сериалларни томоша қилмоқда, кўп ҳолларда аёлни айбдор қилиб кўрсатувчи газета сарлавҳалари ва нашрларини ўқимоқда.

Агар ОАВ ва телеканалларда хабарларни тўғри тақдим этишга ёрдам берувчи қўлланма бўлса, биз тез орада кликбейтдан халос бўламиз. Жамият эса аёлларнинг жамиятдаги ўрнига нисбатан архаик қарашларини ўзгартиради. Менимча, бу жамиятда аёлларга нисбатан зўравонлик ва камситишнинг барча шаклларини кескин қоралаш йўлидаги муҳим қадамдир.
Общественный фонд поддержки и развития национальных масс-медиа запускает очень важный проект. Сегодня начался трёхдневный тренинг для сотрудников АИМК по гендерной чувствительности.

Три дня сотрудники АИМК будут учиться у международных и национальных экспертов мониторить и анализировать контент наших СМИ. Итоги будут сформированы в виде отчёта, а затем будет составлено руководство по основным проблемам гендерно-чувствительного освещения.

Сразу хочу сказать, что это не цензура и цензурой быть не может. Речь идёт о тиражировании стереотипов, которые наносят огромный вред нашим международным обязательствам и политике государства. И самое главное, мешают нашему обществу принимать цивилизованные правила поведения в семье. Люди смотрят сериалы с устоявшимися схемами отношений, читают заголовки газет и публикации, где очень часто женщина становится заведомо виноватой.

Если у СМИ и телеканалов будет руководство в помощь, как именно нужно подавать новости, в скором времени мы избавимся от кликбейта. А общество постепенно станет избавляться от архаичного взгляда на роль женщин. Я считаю, это важный шаг в направлении однозначного осуждения любых форм насилия и дискриминации в отношении женщин в обществе.
Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси 30 июнь куни Парижда Лувр музейи ҳамда Араб дунёси институти билан Ўзбекистоннинг маданий ва тарихий меросига бағишланган иккита йирик кўргазма ўтказиш бўйича битимлар имзолади.

“Ўзбекистон воҳалари хазиналари. Карвон йўллари чорраҳасида” кўргазмаси 2022 йилнинг 24 ноябридан 2023 йилнинг 6 мартига қадар Лувр музейида бўлиб ўтади ва у Ўзбекистоннинг Ипак йўли бўйлаб III-XV асрларга оид маданий меросига бағишланади. Ушбу кўргазма учун ўзбек ва француз мутахассислари Ўзбекистон музейларидаги 70 га яқин экспонатларни махсус реставрация қиладилар.

Араб дунёси институтидаги "Самарқанд сари йўл: Ўзбекистон жилолари ва улуғворлиги" кўргазмаси 2022 йилннг 22 ноябрида очилиб, 2023 йилнинг 4 июнига қадар давом этади. Унда Ўзбекистоннинг ХIХ-ХХ асрларга алоқадор бой моддий маданияти намойиш этилади.

@acdfuz
30 июня в Париже Фонд развития культуры и искусства подписал соглашения с Музеем Лувра и Институтом арабского мира о проведении двух широкомасштабных выставок, посвящённых культурному и историческому наследию Узбекистана.

Выставка «Сокровища оазисов Узбекистана. На пересечении караванных путей» пройдёт в Музее Лувра с 24 ноября 2022 года по 6 марта 2023 года и будет посвящена культурному наследию Узбекистана, который был расположен на Шёлковом пути с III по XV века. Специально для выставки узбекские и французские специалисты реставрируют около 70 экспонатов из музеев Узбекистана.

Выставка «Дорога в Самарканд, цвета и великолепие Узбекистана» в Институте арабского мира откроется 22 ноября 2022 года и продлится до 4 июня 2023 года. Она представит богатейшую материальную культуру Узбекистана рубежа XIX-XX веков.

@acdfuz
Вояга етмаган қизнинг номусига теккан уч киши шартли равишда озодликка чиқарилгани ҳақида хабар топгач, қаттиқ тушкунлик ва оғриқни ҳис қилдим. Бу одамлар нормал ҳаётга қайтишди, яна болалар билан ишлашда давом этишмоқда.

Бизнинг вояга етмаганлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир қонунчилигимиз болалардан кўра кўпроқ жиноятчилар ҳақида қайғуради ва менинг фикримча, бу адолатсизликни зудлик билан тузатиш зарур.

Жиноят кодексининг 128 ва 129-моддалари болалар ва ўсмирларни ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро стандартларга жавоб бермайди. Бундай жиноятлар учун, истисно тариқасида, озодликни чеклаш ёки аҳлоқ тузатиш ишлари тарзида жазо қўлланилмаслиги керак. Ушбу моддаларни кучайтириш керак, уларга барвақт озод бўлиш имкониятисиз жиддий муддатлар қўлланилиши лозим.

Ҳозир эса ҳаддан ташқари енгил жазолар потенциал жиноятчиларни қўрқитмайди ва турли "самосуд"ларга туртки бермоқда.

Шуни ёдда тутиш керакки, болалар ва ўсмирларни манипуляция қилиш, уларни қўрқитиш осон, улар ўзларининг хатти-ҳаракатлари учун онгли равишда жавобгар бўлолмайдилар. Ҳар қандай ҳолатда айб бутунлай катталарга юкланади.

Келинг, зўравонларга эмас болаларга ғамхўрлик қилайлик. Бу соҳага доир қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш зарур. Қанча тез булса, шунча яхши.