КУЗГИ-ҚИШКИ МАВСУМДА МЕЛИОРАЦИЯ ТАДБИРЛАРИ КЕНГ ҚАМРОВДА АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА
Фарғона вилоятида кузги-қишки мавсумда ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, шўрланган майдонларни барқарорлаштириш ҳамда ҳосилдорликни ошириш мақсадида мелиорация зовур тармоқларини тозалаш ва шўр ювиш ишлари изчил давом этмоқда.
Айни пайтда Сирдарё–Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги мелиорация объектларини мавсумга тайёр ҳолатга келтириш бўйича кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, 537 километр узунликдаги коллектор тармоқлари тозаланиб, сизот ва пойноб сувларининг эркин ҳаракатланиши учун қулай шароит яратилмоқда.
Мелиорация объектларини тизимли таъмирлаш мақсадида жами 16 та лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Шундан 4 таси ўтган йилдан давом этувчи, 12 таси эса янги бошланган лойиҳалар ҳисобланади. Ушбу ишлар учун жами 30,2 миллиард сўм маблағ ажратилган.
Мазкур маблағлар ҳисобига 766,6 километр узунликдаги коллектор тармоқлари таъмирланиб, тикланади. Шунингдек, 245 та кузатув қудуғига автоматик назорат қурилмалари ўрнатилиши режалаштирилган. Хусусан, 2025 йилда мелиоратив кузатув қудуқларига онлайн мониторинг қилиш имконини берувчи 70 та дайвер қурилмаси ўрнатилиб, ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Шу билан бирга, вилоятда 2026 йил ҳосили учун 26 минг 170 гектар турли даражада шўрланган майдонларда ер тайёрлаш ва шўр ювиш ишларини амалга ошириш белгиланган. Ҳозирга қадар 23 минг 367 гектар майдонда ер тайёрлаш, 31 минг 48 гектар майдонда эса шўр ювиш ишлари бажарилди.
Бундан ташқари, кузги-қишки мавсумга тайёргарлик жараёнида мавжуд гидропостлар ҳам тозаланиб, оқланиб, зарур таъмирлаш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу чора-тадбирлар ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ҳамда келгуси йил ҳосили учун мустаҳкам замин яратишга хизмат қилмоқда.
Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати

Forwarded from Shavkat Mirziyoyev_press-service
Bugun O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev Oliy Majlis va O‘zbekiston xalqiga Murojaatnomani taqdim etadi.
Murojaatnomaning to‘g‘ridan-to‘g‘ri translyatsiyasini soat 11:00 dan boshlab:
“O‘zbekiston 24”, “O‘zbekiston” (surdotarjima bilan), “Mahalla”, “Madaniyat va ma’rifat”, “O‘zbekiston tarixi”, “Mening yurtim”, “Sevimli”, “Milliy”, “Zo‘r TV”, “Renessans TV”;
“Toshkent” va “Dunyo bo‘ylab” (ruscha tarjimasi bilan);
“Yoshlar” va “Uzreport TV” (inglizcha tarjimasi bilan) telekanallarida;
Prezident matbuot xizmatining Telegram, Facebookdagi sahifalari hamda YouTubedagi rasmiy kanalida tomosha qiling.
—
Сегодня Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев обратится с Посланием к Олий Мажлису и народу Узбекистана.
Смотрите прямую трансляцию Послания c 11:00:
на телеканалах «O‘zbekiston 24», «O‘zbekiston» (с сурдопереводом), «Mahalla», «Madaniyat va ma’rifat», «O‘zbekiston tarixi», «Mening yurtim», «Sevimli», «Milliy», «Zo‘r TV», «Renessans TV»;
«Toshkent» и «Dunyo bo‘ylab» (с русским переводом);
«Yoshlar» и «Uzreport TV» (с английским переводом);
на страницах пресс-службы Президента в Telegram и Facebook, а также на официальном канале в YouTube.
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X

ҚУВА ТУМАНИДАГИ “ДЕҲҚОНОБОД” КАНАЛИ ҚАЙТА ТИКЛАНМОҚДА
Қишлоқ хўжалигида барқарор ривожланишни таъминлаш, юқори ҳосилдорликка эришиш ва аҳоли фаровонлигини ошириш, аввало, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш билан боғлиқ.
Шу маънода Қува туманида сувни тежаш, ирригация тизимларини янгилаш ва қишлоқ хўжалиги ерларини кафолатли сув билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар муҳим аҳамият касб этмоқда.
Айни пайтда Қува туманида хўжаликлараро ариқ ва каналларни бетонлаштириш ишлари изчил давом эттириляпти.
Ушбу ишлар сув йўқотилишини камайтириш, мавжуд ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин майдонларини барқарор сув билан таъминлашга хизмат қилади.
Тумандаги энг йирик ирригация иншоотларидан бири – 1929 йилда фойдаланишга топширилган “Деҳқонобод” каналини бетонлаштириш ишлари қизғин паллага кирди. Мазкур лойиҳа “Muhammad Layt” масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилмоқда.
Лойиҳа доирасида “Деҳқонобод” каналининг 10 километру 200 метрини бетонлаштириш ишлари режалаштирилган бўлиб, ҳозирга қадар 3 километри тўлиқ бетонланди. Канал тумандаги “Раҳматов”, “Деҳқонобод”, “Улуғбек”, “Абдураззақов” ММТП ҳудудларини қамраб олиб, 25 та фермер хўжалиги, 9 та маҳалла фуқаролар йиғини, шунингдек, 7 мингга яқин аҳоли хонадонларининг томорқа ерлари учун муҳим сув манбаи ҳисобланади.
Бетонлаштириш ишлари тўлиқ якунлангач, сув йўқотилиши кескин камайиб, каналнинг ўтказиш қобилияти тўлиқ тикланади. Бу эса фермер хўжаликлари ҳамда аҳоли томорқаларини кафолатли сув билан таъминлашга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳосилдорлигини оширишга хизмат қилади.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning Oliy Majlis va Oʻzbekiston xalqiga Murojaatnomasi
—
Послание Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева Олий Мажлису и народу Узбекистана
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
—
Послание Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева Олий Мажлису и народу Узбекистана
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
ПРЕЗИДЕНТ МУРОЖААТНОМАСИ МАЗМУН- МОҲИЯТИНИ КЕНГ ТУШУНТИРИШ МАҚСАДИДА ДАВР СУҲБАТИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.
Президентимизнинг Олий Мажлис ва халқимизга йўллаган навбатдаги Мурожаатномасининг мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида Сирдарё–Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида давр суҳбати ташкил этилди.
Қайд этилганидек, Мурожаатнома сўнгги йилларда мамлакатимизда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотларни чуқур таҳлил қилиш, эришилган ютуқларни холисона баҳолаш ҳамда Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлидаги келгуси қадамларни аниқ белгилаб бериши билан алоҳида аҳамиятга эга. Хусусан, иқтисодиётни барқарор ривожлантириш, аҳоли фаровонлигини ошириш, ижтимоий ҳимояни кучайтириш, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларини янада такомиллаштириш, коррупцияга қарши курашни изчил давом эттириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, Мурожаатномада қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, замонавий сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш, айниқса, томчилатиб ва ёмғирлатиб суғориш усулларини оммалаштириш муҳим вазифа этиб белгиланганлиги таъкидланди. Бу орқали сув сарфини камайтириш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ҳамда ҳосилдорликни оширишга эришиш мумкинлиги қайд этилди.
Тадбирда сўзга чиққан Сирдарё–Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи Фахриддин Турсунов Президент Мурожаатномаси мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда муҳим дастурий ҳужжат эканини таъкидлади. У ўз чиқишида Мурожаатномада белгиланган вазифалар, айниқса, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, ирригация тизимини модернизация қилиш, сув тежовчи технологияларни жорий этиш масалалари соҳада фаолият олиб бораётган ҳар бир мутахассис олдига аниқ вазифалар қўяётганини қайд этди.

Forwarded from Umidjon Alijon o‘g‘li
💧Suv xo‘jaligi vazirligi faoliyati, amalga oshirilayotgan loyihalar, hududlardagi ishlar hamda sohadagi islohotlar bo‘yicha rasmiy va ishonchli axborotlar vazirlikning quyidagi ijtimoiy tarmoqlardagi sahifa va kanallarida:
🔵 Facebook: https://www.facebook.com/suvxojaligi
🎬 YouTube: https://www.youtube.com/@suvxojaligi
📷 Instagram: https://www.instagram.com/suvxojaligivazirligi/
🚀 Telegram: https://t.me/TGminwater va https://t.me/suvchivazirlik
💬 Bundan tashqari siz vazirlikning https://gov.uz/uz/suvchi sayti orqali ham tanishib borishingiz mumkin!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Муносабат
🔹СУВ РЕСУРСЛАРИДАН САМАРАЛИ ФОЙДАЛАНИШ МАСАЛАЛАРИ БЕЛГИЛАБ БЕРИЛДИ
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган навбатдаги Мурожаатномаси мамлакат тараққиётининг муҳим омили бўлган сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш борасидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратди. Бу бежиз эмас, албатта.
Ота-боболаримиз сувдан мақсадли фойдаланиш, исроф ва ифлос қилмасликка чақирган. Сувни зар, сувчини заргарга қиёслашган. Сайёрамизда она табиат неъмати бўлган сув танқислиги долзарб масалага айланиб бораётган бугунги кунда, бу кўҳна ибора қанчалик муҳимлигини илғаб олиш қийин эмас. Чунки сув — нафақат қишлоқ хўжалиги, балки, иқтисодиёт, экология ва аҳоли фаровонлигини белгилаб берувчи асосий омил ҳисобланади.
Айнан шу нуқтаи назардан, сувни тежайдиган технологияларни жорий этишга 2026 йилда 3 триллион 300 миллиард сўм маблағ ажратилиши мамлакатда бу йўналишга қанчалик катта эътибор қаратилаётганидан далолат беради. Бу ислоҳотлар Фарғона вилоятида ҳам бўй кўрсатиб бормоқда. Бугунги кунда вилоятимизда 3 та сув омбори, 6 минг 214 км хўжаликлараро, 12 минг 398 км ички суғориш тармоқлари, 168 та насос станцияси, 3 минг 589 та тик қудуқ ва насос агрегатлари, 15 минг 57 км коллектор-дренаж тармоқлари мавжуд.
2025 йилда ирригация ва мелиорация тадбирлари учун давлат томонидан 269 миллиард сўмдан ортиқ маблағ ажратилган. Сўнгги икки йилда эса 103 миллиард сўм сармоя ҳисобига 11 та йирик каналнинг 91 километри бетонлаштирилди. Бу сув оқимларини меъёрлаштирди, исрофгарчиликларнинг олдини олиш имкониятини берди.
Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги 660-сон қарори асосида Фарғона вилоятида 2025–2026 йилларда 7 та ирригация объектида 48,3 км канални реконструкция қилиш учун 59 миллиард сўм маблағлар ажратилгани бу борадаги ишлар самарадорлигини янада оширишга хизмат қилмоқда. Бу ислоҳотларда фақат давлат томонидан ажратилаётган маблағлари билан чекланиб қолмаяпти. Фермер ва кластерлар томонидан 2 минг километрдан ортиқ ички ариқларни бетонлаштириш ишлари амалга оширилди. Муҳими бу йўналишда иш олиб бориш истагида бўлган ташаббускорлар сафи кундан кунга ортиб бормоқда.
Эзгу мақсад йўлида амалга оширилаётган ҳаётбахш ислоҳотлар келажакка қаратилган режаларда ҳам бўй кўсатмоқда. 2026 йилда 40,7 минг гектар ерда замонавий сув тежовчи технологиялар жорий этилади. Фарғона шаҳрида эса умумий қиймати 8 миллион доллар бўлган замонавий ишлаб чиқариш корхонаси ишга туширилиши режалаштирилган. Бу нафақат сув тежаш, балки маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, қўшимча иш ўринлари яратиш орқали агросаноат салоҳиятини ошириш имкониятини беради.
Сирасини айтганда, Президентимиз Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижроси Фарғона вилоятида изчил амалга оширилмоқда. Бу сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, экологик барқарорликни таъминлаш ва қишлоқ хўжалиги тараққиётида мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилади.
Фахриддин Турсунов,
Сирдарё–Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи.

❤1
#Biz_OAV_nigohida
“Янги Фарғона” газетасининг Янги йил сонида ушбу газета мухбири Алишер Шокировнинг “Деҳқонобод канали қайта тикланмоқда” сарлавҳали мақоласи чоп этилди.

Forwarded from UzA | Расмий канал
“Ўзбекистон – 2030” стратегияси қайта кўриб чиқилади
Батафсил: https://uza.uz/posts/800917
Телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTube | X
–Эришилган улкан натижалар, янги устувор вазифалар “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда. Юртимизнинг келгуси беш йиллик тараққиётига дахлдор бўлган ушбу ҳужжат кенг жамоатчилик муҳокамасидан ўтказилиб, аҳолимизнинг фикр-мулоҳазалари асосида такомиллаштирилади. Парламент вакилларини ҳам бу жараёнда ўз таклифлари билан фаол иштирок этишга чақираман, – деди Президентимиз.
Батафсил: https://uza.uz/posts/800917
Телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTube | X