SIRDARYO-SO‘X ITHB matbuot xizmati
125 subscribers
1.67K photos
184 videos
18 files
156 links
🇺🇿 SIRDARYO-SO'X IRRIGATSIYA TIZIMLARI HAVZA BOSHQARMASI 📝rasmiy telegram kanali

🏛️ manzil: 150105, Farg'ona shahar,
Al-Farg'oniy ko'chasi-72

☎️ +998 73 244-67-83

📩 e-mail: sirdaryosuh@exat.uz.
fv.havza@minwater.uz
Download Telegram
Yoshlar o‘rtasida V Paraosiyo o‘yinlari g‘oliblari – O‘zbekiston sport delegatsiyasi a’zolariga tabrik

Поздравление победителям V молодежных Параазиатских игр – членам спортивной делегации Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
“Ўзбекистон қишлоқ ва сув хўжалиги” журналининг янги сони нашрдан чиқди.
12-сон, 2025.pdf
6 MB
Журналнинг электрон версияси билан шу ерда танишиш мумкин.
Prezident Shavkat Mirziyoyevga suv xoʻjaligida energiya samaradorligini oshirish, ilmiy salohiyatni rivojlantirish va xalqaro hamkorlikni mustahkamlash ishlari yuzasidan axborot berildi.

Президенту Шавкат Мирзиёеву доложено о проводимой в водном хозяйстве работе по повышению энергоэффективности, развитию научного потенциала и укреплению международного сотрудничества.

#Mirziyoyev #taqdimot #suvxujaligi #talim

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Фарғона вилояти

ЎЗБЕКИСТОН ТУМАНИДА ИРРИГАЦИЯ ВА МЕЛИОРАЦИЯ ТАДБИРЛАРИ АВЖ ПАЛЛАДА


Ўзбекистон туманида 2025-2026 йилларнинг куз ва қиш ойларида 14,6 км узунликдаги хўжаликлараро суғориш тармоқларини ҳамда 715,87 км узунликда ички суғориш тармоқларини тозалаш тадбирларини ўтказиш режалаштирилган. Шунингдек, сув йўқотишларини камайтириш мақсадида мавсум давомида туман бўйича жами 19,6 км канал ва ариқларни бетонлаштириш мақсад қилинган.

Айни кунларда сув ресурсларидан самарали фойдаланишга қаратилган мазкур ирригация ва мелиорация тадбирлари, яъни канал ва ариқлар ҳамда коллектор-дренажларни тозалаш, таъмирлаш, тиклаш ва бетонлаштириш ишлари жадал давом этмоқда.

Ушбу тадбирлар самарадорлигини ошириш мақсадида мавсум бошида туман ҳокимлигининг ташаббуси ва кўмагида Ўзбекистон тумани сув етказиб бериш хизмати давлат муассасасига янги экскаватор ва бетон қорғич махсус техника харид қилинди. Муассаса сувчи-миробларини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга мавсумий иссиқ кийим-бошлар ва оёқ кийимлари тарқатилди.

Тадбирлар доирасида ҳозирда “Ғаниобод” ММТП ҳудудидаги икки ва ундан ортиқ сув истеъмолчиларига, хусусан фермер хўжаликларига хизмат кўрсатувчи “Қўчқорали ота-3” ариғининг режадаги 2,5 км қисмининг 1 км шу кунгача бетонлаштирилди ва бу ишлар авж паллада.

“Пахтақайнар” ММТП ҳудудидаги истеъмолчиларга сув етказиб берувчи бетон каналнинг 2, 5 км қисми куч воситалари ва махсус техникалар ёрдамида тозаланмоқда. Шунингдек, Ўқчи маҳалласи ҳудудидаги 280 гектар аҳоли томорқалари ҳамда фермер хўжаликлари ер майдонларига хизмат кўрсатувчи "Чап қирғоқ" каналида жойлашган “Эски Яйпан" ариғининг 1,5 км қисмида бетонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Туман ҳудудида ирригация-мелиорация тармоқларини ривожлантириш тадбирлари қизғин давом этмоқда.

Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Prezident Shavkat Mirziyoyev rasmiy tashrif bilan Yaponiyaga keldi.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл с официальным визитом в Японию.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
ТОШЛОҚ ТУМАНИДА СУВ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Тошлоқ туманида қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида сув тежовчи технологияларни жорий этишга бағишланган кўргазмали семинар бўлиб ўтди.

Семинарда туман ҳокимлари, уларнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосарлари, «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси раҳбарлари, фермер хўжаликлари раҳбарлари қатнашди.

Дастлаб сувни тежайдиган суғориш технологияларини кенг жорий этиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларида қуёш панеллари орқали сув етказиб берувчи “Кавсар” суғориш тизими технологияларидан фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.

Семинарда таъкидланганидек, мамлакатимизда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, сув йўқотишларини камайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, канал ва ариқларни бетонлаштириш, замонавий суғориш тизимларини жорий этиш сув танқислиги шароитида муҳим аҳамият касб этиши қайд этилди.

Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати