"ШАҲОБИДДИН БОБО" масжиди
4.96K subscribers
24.7K photos
5.69K videos
25 files
34.7K links
Хоразм вилояти Урганч туманидаги "Ҳазрати Шаҳобиддин бобо" масжидининг дийний-маърифий канали.
Download Telegram
САЛАМ САВДОСИДА БУҒДОЙГА ПУЛ БЕРИБ, ЎРНИГА СОМОН ОЛСА БЎЛАДИМИ?
#салам #савдо #буғдой

1226-CАВОЛ: Биз қишлоқда яшаймиз. Буғдой олишга олдиндан пул бериб қўямиз. Бу бизга буғдой пишган вақтдагидан арзонга тушади. Аммо баъзан буғдой эккан одамнинг буғдойи яхши бўлмай, ўрнига сомон ёки ер бераман дейди. Шундай ҳолатларда буғдой ўрнига сомон ёки ер олса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Сиз айтган келишув салам савдоси дейилади. Бунинг бир қанча шартлари бор. (Салам савдоси ҳақида қуйида ўқинг: https://t.me/diniysavollar/398).
Сиз сўраган саволга келсак, бундай келишув жоиз эмас. Агар буғдой эккан деҳқон келишилган буғдойни бера олмаса, бозордан келишилган сифатдаги буғдойни олиб беради. Айнан ўзи эккан буғдой бўлиши шарт эмас. Шунинг учун ҳам фиқҳий китобларимизда салам савдосидаги маҳсулот икки томон келишаётган ва топширилаётган вақтда мавжуд бўлиши шарт дейилган. Агар деҳқон бозордан ҳам топиб бера олмаса, буюртмачи буғдой топилишини кутади ёки берган пулини қайтиб олади. Бошқа маҳсулот ёки келишилган маҳсулотнинг ўша кундаги қийматини олмайди. Масалан, буюртмачи деҳқонга бир тонна буғдойга килосига 1000 сўмдан келишиб, бир миллион пул берди. Муддат келган вақтда иккинчи томон келишилган буғдойни топиб бера олмади. Унинг ўрнига ер ёки сомон бера олмайди. Ёки шу кунга келиб, буғдойнинг нархи 1200 сўм бўлган бўлса, бир миллион икки юз минг пул олмайди. Бу хато ҳисобланади.

Бу каби саволларга фиқҳий китобларимизда жавоблар берилган. Жумладан, Бурҳониддин Марғиноний раҳимаҳуллоҳ шундай деган:
وَلَوْ انْقَطَعَ بَعْدَ الْمَحِلِّ فَرَبُّ السَّلَمِ بِالْخِيَارِ ، إنْ شَاءَ فَسَخَ السَّلَمَ ، وَإِنْ شَاءَ انْتَظَرَ وُجُودَهُ
“Маҳсулотни топшириш муддати келган вақтда маҳсулот топилмай қолса, маблағ эгаси, ихтиёрли бўлади. Хоҳласа, салам битимини бекор қилади (яъни берган маблағини қайтиб олади). Хоҳласа, маҳсулот топилишини кутиб туради”
. (“Ҳидоя” китоби).

Демак, буғдой учун пул берган томон унинг ўрнига ер ёки сомон олиши мумкин эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ЭЛЛИК МАРТА ТАВОФ ҚИЛИШ
#тавоф #ажр #ҳадис

1227-CАВОЛ: 50 марта тавоф қилса катта ажрга эга бўлиш ҳақида ҳадисларда келган экан. Шунда 50 та тавоф қандай адо этилади? Етти айлана етти тавоф ҳисобланадими ёки битта тавоф ҳисобланадими? Ҳар 7 тадан кейин 2 ракат намоз ўқиладими ёки охирида ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу борада Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:
مَنْ طَافَ بِالْبَيْتِ خَمْسِينَ مَرَّة خَرَجَ مِنْ ذُنُوبه كَيَوْمِ وَلَدَتْهُ أُمّه (رَوَاهُ التِّرْمِذِيّ)
“Ким байтни эллик бор тавоф қилса, онадан янги туғилган кунидагидек гуноҳларидан чиқади”
(Имом Термизий ривояти).
Элликта тавоф деган сўзни элликта айлана деб тушунмаслик лозим. Чунки етти айлана битта тавоф ҳисобланади. Мана шу етти айланадан эллик марта қилинади. Чунки бир айлана қилиш билан тавоф ибодати қилинган бўлмайди. Қолаверса, имом Ибн Абу Шайбанинг Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан қилган ривоятида “خمسين أسبوعا – Элликта етти айланиш”, деган ибора билан келган. Тўлиқ етти айлананинг ўзи битта тавоф ҳисобланади. Масалан, умрага борган инсон бир марта умра қилса, битта тавоф қилган бўлади. Кейин яна умра қилса ёки нафл тавофнинг ўзини қилса, иккинчи тавофни қилган бўлади.

Юқоридаги ҳадисда зикр қилинган эллик марта тавофни бир мартада ёки битта сафар давомида қилиш шарт эмас, бутун умр давомида қилиши мумкин ("Файзул қодир" китоби).

Мазкур тавофларни қилишда етти айланиб, бир тавофни тугатгач, нафл намоз ўқиш макруҳ бўлмаган вақтда икки ракатли тавоф намозини ўқийди. Биринчи тавофдан кейин тавоф намозини ўқимасдан кейинги тавофни қилиш макруҳ ҳисобланади. Шунинг учун ҳар тавофдан кейин тавоф намозини ўқийди, кейин янги тавофни қилади. Бу ҳақида фиқҳий китобларимизда баён қилинган. Жумладан, Аллома Косоний раҳимаҳуллоҳ бундай деган:
ويصلى لكل أسبوع ركعتين في الوقت الذى لا يكره فيه التطوع ويكره الجمع بين أسبوعين من غير صلاة بينهما عند أبى حنيفة ومحمد
“Зиёратчи ҳар етти айлана қилиб бўлгач, нафл ўқиш макруҳ бўлмаган вақтда икки ракат тавоф намозини ўқийди. Биринчи тавофдан кейин тавоф намозини ўқимай, иккинчи тавофни қилиш имом Абу Ҳанифа ва Муҳаммад раҳимаҳумаллоҳлар наздида макруҳдир”
. (“Бадоеъус саноеъ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ФОТИҲА СУРАСИНИ ЗАМ СУРА ЎРНИГА ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#Фотиҳа #зам #сура

1228-CАВОЛ: Фарз намозда зам сура ўрнига Фотиҳа сурасини ўзини такрор ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Йўқ, бундай қилиб бўлмайди. Чунки Фотиҳа сурасини бир ракатнинг ўзида такрор ўқиш шариатда жорий бўлмаган. Бу ҳақда Аллома Зайлаий шундай деганлар:
"وَلَوْ كَرَّرَهَا خَالَفَ الْمَشْرُوعَ أَيْ ؛ لِأَنَّ تَكْرَارَ الْفَاتِحَةِ فِي قِيَامٍ وَاحِدٍ غَيْرُ مَشْرُوعٍ"
“Агар Фотиҳани такрор ўқиса, шаръий амалнинг хилофини қилган бўлади. Чунки бир қиёмнинг ўзида Фотиҳани такрор ўқиш машруъ эмасдир”
(“Табйинул-ҳақоиқ” китоби).
Бундан ташқари намозда Фотиҳадан кейин алоҳида зам сурани ўқиши вожиб амал саналади. Бу ҳақида Аллома Шурунбулолий айтадилар:
( و ) الثاني ( ضم سورة ) قصيرة ( أو ثلاث آيات ) قصار لقوله صلى الله عليه و سلم " لا صلاة لمن لم يقرأ بالحمد لله " وسورة في فريضة أو غيرها
“Иккинчи вожиб Фотиҳага бирорта қисқа сурани ёки камида қисқа уч оятни қўшиб ўқишдир. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Алҳамду лиллаҳ ва зам сурани ўқимаган кишининг намози дуруст бўлмайди. Хоҳ, фарз, хоҳ бошқа намоз бўлсин”
, дедилар” (“Мароқил-фалоҳ” китоби).
Агар намоз ўқиётган киши адашиб, Фотиҳа сурасидан кейин зам суранинг ўрнига яна Фотиҳа сурасини ўзини ўқиса, унинг намози дуруст бўлсада, охирида саҳв саждасини адо этиши вожиб бўлади. Бу ҳақида шундай зикр қилинган:
"فِي الْخِزَانَةِ وَغَيْرِهِ أَنَّ تَكْرَارَ الْفَاتِحَةِ فِي الْأُولَيَيْنِ يُوجِبُ السَّهْوَ وَيُمْكِنُ أَنْ يُقَالَ : إنَّ التَّكْرَارَ لَمْ يُوجِبْ بَلْ تَرْكَ السُّورَةِ فَإِنَّهَا تَجِبُ أَنْ تَلِيَ الْفَاتِحَةَ"
“Хизона ва бошқа китобларда зикр қилинишича: Фотиҳа сурасини аввалги икки ракатда такрор ўқиш саҳв саждасини вожиб қилади. Бу жойда вожибни такрор қилиш саҳвни вожиб қилмайди, балки зам сурани тарк қилиш вожиб қилади. Чунки зам сура Фотиҳадан кейиноқ ўқилиши вожиб бўлади, деб айтиш мумкин”
(“Мажмаул-анҳур” китоби).
Шуни ҳам таъкидлаш жоизки, мазкур ҳукм фарз ва вожиб намозларнинг ўзига тегишли бўлиб, нафл намозларда шундай қилса, унга саҳв саждаси вожиб бўлмайди.
"وَيَنْبَغِي أَنْ يُقَيَّدَ ذَلِكَ بِالْفَرَائِضِ لِأَنَّ تَكْرَارَ الْفَاتِحَةِ فِي النَّوَافِلِ لَمْ يُكْرَهْ"
“Мазкур ҳукм фарзларгагина қайдланиши лозим бўлади. Чунки Фотиҳани нафл намозларида такрор ўқиш макруҳ саналмайди”
(“Мажмаул-анҳур”).
Хулоса қилиб айтганда, фарз намозини ўқиётган киши зам сура ўрнига Фотиҳани қайтадан ўқиса, сўнгидан дарҳол бошқа сура ёки камида уч оят зам қилиши ҳамда намоз охирида саҳв саждаси қилиши вожиб бўлади. Нафлларда Фотиҳани такрор ўқиш макруҳ бўлмасада, ундан кейин зам сура ўқиш вожибдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Истиғфор айтишни унутманг!!!

ИСТИҒФОР.

استغفر الله وأتوب إليه 100 مرة.

Ўқилиши
“Астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ”.
100 марта

Маъноси: “Аллоҳдан кечиришини
сўрайман, Унга тавба қиламан!”

Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир кунда юз марта “астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ” деб айтганлар

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳга қасамки, мен бир кунда Аллоҳга етмиш мартадан зиёд истиғфор айтиб, тавба қиламан”, деганларини эшитганман”
(Бухорий ва Аҳмад ривоят қилган).


🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
НАМОЗ ТУГАГАНДА ўқиладиган дуо

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатсалар, уч марта «Астағфируллоҳ», деб сўнгра:

اللهُمَّ أَنْتَ السَّلاَمُ وَمِنْكَ السَّلاَمُ تَبَارَكْتَ يَا ذَا الْجَلاَلِ وَالإِكْرَامِ

«Аллоҳумма антас салам ва минкас салам, табарокта йа зал жалали вал икром», деб айтар эдилар.

(Маъноси: Эй Аллоҳим, Сен саломсан ва салом Сендандир. Эй улуғ ва ҳурматли зот, Сен баракотлисан.)

Имом Муслим ривоятлари.

• Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан фориғ бўлсалар:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، اللهُمَّ لاَ مَانِعَ لِمَا أَعْطَيْتَ وَلاَ مُعْطِيَ لِمَا مَنَعْتَ وَلاَ يَنْفَعُ ذَا الْجَدِّ مِنْكَ الْجَدُّ

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодир. Аллоҳумма ла маниъа лима аътойта ва ла муътийа лима манаъта ва ла йанфаъу зал жадди минкал жадд»ни ўқир эдилар.

(Маъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар нарсага қодирдир. Эй Раббим, Сен берган нарсани манъ қилувчи йўқ. Ва Сен манъ қилган нарсани берувчи йўқ. Буюклик Сендандир, бошқанинг буюклиги фойда бермайди.)

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ алайҳиссалом:
«Ким ҳар бир намоз сўнгида ўттиз уч мартадан «субҳаналлоҳ, алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар», деб юзинчисини

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр», деб айтса, гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечирилади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

• Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг қўлларимдан ушлаб: «Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўраман ва сенга ҳар намоз сўнгида

اللهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ

«Аллоҳумма аъинний ъала зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибадатик»ни айтишни тавсия қиламан», дедилар».

(Маъноси: Эй Аллоҳим, Сени зикр этишда, Сенга шукр қилишда ва ибодатингни гўзал бажаришда менга ёрдам бер.)

Абу Довуд ва Насаий ривоятлари.

• Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз сўнгида:

اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ وَعَذَابِ القَبْرِ

«Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри ва ъазабил қобр», деб айтар эдилар.

(Маъноси: Аллоҳим, куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан Сендан паноҳ тилайман.)

Ибн Сунний ривоятлари.

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
20. Namoz o'qish tartibi
hidoyat.uz
Намоз уқиш тартиби

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
НАМОЗ ЎҚИШ ТАРТИБИ

Бир кунда беш вақт (бомдод, пешин, аср, шом ва хуфтон) намоз ўқиш ҳар бир мусулмонга фарздир.

БОМДОД НАМОЗИ

Бомдод намози икки ракат суннат, икки ракат фарз - жами тўрт ракатдан иборат.

Бомдод намозининг икки ракат суннати қуйидагича ўқилади.

1. "Аллоҳ ризолиги учун қибла томонга юзланиб, бугунги бомдод намозининг икки ракат суннатини ўқишга ният қилдим", деб қўнгилдан ўтказилади.

2. "Аллоу акбар", деб ифтитоҳ такбири айтилади. Бу такбирда эркаклар қўллар кафтини қиблага қаратиб, бош бармоқларининг учини қулоқларининг юмшоқ жойига текказишади. Аёллар қўлларини елка баробарида кўтарадилар.

3. Қўллар боғланади. Эркаклар ўнг қўл кафтини чап қўл устига қўйишади. Ўнг қўлнинг бош ва кичик бармоқлари билан чап қўл билагини ушлашади. Аёллар ўнг қўлни чап қўл устига тутиб, қўлларини кўкракка қўядилар. Бу ҳол "қиём" дейилади. Қиёмда (тик турган ҳолда) сажда қилинадиган жойга қараб, навбати билан қуйидагилар ўқилади:

САНО ДУОСИ
Субҳанакаллоуҳумма ва биҳамдика ва табаро-касмука ва тааъла жаддука ва ла илаҳа ғойрук.

ФОТИҲА СУРАСИ
Аъузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм. Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Алҳамдулиллаҳи роббил ъаламийн. Ар-роҳманир роҳийм. Малики явмиддин. Иййака наъбуду ва иййака настаъийн. Иҳдинас сиротал мустақим. Сиротоллазийна анъамта ъалайҳим ғойрил мағзуби ълайҳим валлаззоллийн.

КАВСАР СУРАСИ
Инна аътойнакал-кавсар. Фасолли лироббика ванҳар. Инна шаниаъка ҳувал абтар. 

ИХЛОС СУРАСИ
Қул ҳуваллоҳу аҳад. Аллаҳус сомад. Лам ялид ва лам юлад ва лам якуллаҳу куфуван аҳад.

ФАЛАҚ СУРАСИ
Қул аъузу бироббил фалақ. Мин шарри ма холақ. Ва мин шарри ғосиқин иза вақоб. Ва мин шаррин-наф-фассати фил ъуқод. Ва мин шарри ҳасидин иза ҳасад.

АН-НОС СУРАСИ
Қул аъузу бирробин-нас. Маликин-нас, илаҳин-нас. Мин шаррил васвасил хоннас. Аллазий васвису фий судурин-нас. Минал жаннати ван-нас.

4. Зам сура тугагач, "Аллоҳу акбар", деб руку қилинади. Эркаклар тирсаклари ва тиззаларини букмасдан, бармоқларини очган ҳолда, тиззаларини маҳкам чангаллаб эгиладилар (90 градус ҳолатда). Аёллар эркакларга нисбатан озроқ эгиладилар (яъни эркаклардек 90 градусгача эгилишмайди). Рукуда уч марта "Субҳана роббиял азийм" (маъноси: Эй буюк Роббим, Сен барча нуқсуонлардан поксан), дейилади.

5. Рукудан "Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ" (Аллоҳ Уни ҳамд этганларни эшитгувчидир), деб қад кўтарилади, бу ҳолат "қавма" дейилади. Қавма ҳолида "Роббана лакал ҳамд" (Эй Роббимиз, ҳар турли ҳамд-санолар ёлғиз Сенгадир), дейилади.

6. "Аллоҳу акбар", деб аввал тиззалар, кейин қўллар, сўнг пешона ва бурун ерга текказилиб, сажда қилинади. Сажда қилинаётганда оёқ панжалари қиблага қаратилади, эркакларнинг тирсаклари ерга тегмайди. Аёллар тирсакларини ерга қўядилар. Саждада уч марта: "Субҳана роббиял аъла" (Эй улуғ Роббим, Сен бутун нуқсонлардан поксан), дейилади.

7. "Аллоҳу акбар", деб саждадан бош кўтарилади ва тиз чўккан ҳолда бироз ўтирилади, бу ҳолат "жалса" дейилади. Жалсада қўллар, бармоқлар ўз ҳолича тутилиб, сонга қўйилади. Бармоқ учлари тизза билан тенг бўлиши лозим.

Эркаклар чап оёқлари устига ўтирадилар. Ўнг оёқ панжалари қиблага қаратилади. Аёллар оёқларини ўнг тарафдан чиқариб ўтирадилар.

8. "Аллоҳу акбар", деб иккинчи марта сажда қилинади. Саждада уч марта "Субҳана роббиял аъла", дейилади. Шу билан биринчи ракат тугайди.

9. "Аллоҳу акбар", деб қиёмга (тикка) турилади.

10. Қиёмда "Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм"дан бошлаб, Фотиҳа сураси, орқасидан бир зам сура ўқилади.

11. "Аллоҳу акбар", деб руку қилинади. Рукуда уч марта "Субҳана роббиял азийм", дейилади.

12. "Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ", деб тик турилади, кетидан "Роббана лакал ҳамд", дейилади.

13. "Аллоҳу акбар", деб саждага борилади. Саждада уч марта "Субҳана роббиял аъла", дейилади.

14. "Аллоҳу акбар", деб саждадан бош кўтарилади ва бироз ўтирилади.

15. "Аллоҳу акбар", деб иккинчи бор сажда қилинади. Саждада уч марта "Субҳана роббиял аъла", дейилади.

16. "Аллоҳу акбар", деб деб саждадан бош кўтарилиб қаъдада ўтирилади ва қуйидагилар ўқилади:

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
АТТАҲИЙЯТ ДУОСИ

Аттаҳийяту лиллаҳи вас-солавату ваттоййибат. Ассаламу ъалайка айюҳан-набийю ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Ассалому ъалайна ва ъала ибадилла-ҳис-солиҳийн. Ашҳаду алла илаҳа иллалоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳ.

САЛОВОТ

Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадив-ва ъала Муҳаммад. Кама соллайта ъала Иброҳима ва ъала али Иброҳим. Иннака ҳамидум-мажид.

Аллоҳумма барик ъала Муҳаммадив-ва ъала али Муҳаммад. Кама барокта ъала Иброҳим ва ъала али Иброҳим. Иннака ҳамидум-мажид.

ДУО

Роббана атина фид-дунйа ҳасанатав-ва фил ахироти ҳасанатав-ва қина азабан-нар.

17. Аввал ўнг, кейин чап елкага: "Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳ", деб салом бериб намоздан чиқилади.

Шу билан бомдод намозининг икки ракат суннати тугайди.

Бомдод намозининг икки ракат фарзи ҳам худди шу тартибда ўқилади. Фарқи - аввало, эркаклар ниятидан олдин (бошқа фарз намозлар олдидан ҳам) қуйидаги иқомат такбирини айтишади:

Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!
Аллоҳу акбар! Аллоҳу акбар!
Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ!
Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳ!
Ашаду анна Муҳуммадар расулуллоҳ!
Ашаду анна Муҳуммадар расулуллоҳ!
Ҳайя ъалас-солаҳ!
Ҳайя ъалас-солаҳ!
Ҳайя ъалал фалаҳ!
Ҳайя ъалал фалаҳ!
Қод қоматис-солаҳ, қод қоматис-солаҳ.
Аллоҳу акбар!
Аллоҳу акбар!
Ла илаҳа иллаллоҳ.   

Иқомат такбирининг лафзлари азонникига ўхшайди, фарқи - буниси тез айтилади.

Бомдод намозининг фарзига қуйидагича ният қилинади: "Аллоҳ розилиги учун бомдод намозининг икки ракат фарзини ўз вақтида ўқишни ният қилдим".

Қолган қисми суннат билан бир хил давом этаверади.

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Солавот айтишни унутманг, азизлар!

АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД.

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
ҚИСҚА ВА АЙТИЛИШИ ОСОН БЎЛГАН САЛОВАТЛАР
РАСУЛУЛЛОҲНИ СОҒИНГАН ДЎСТЛАРИМ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)! Мана шу муборак ерларни қайта-қайта зиёрат қилиш барчамизга насиб этсин!!!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат этадилар
«Ҳар кун юз марта саловати шариф келтирган киши маҳшар майдонининг чидаб бўлмас иссиғидан қутилади. Ўша даҳшатли кунда арш соясида мен билан бирга бўлади!»
Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала оли саййидина Муҳаммад.
Aссалоту вас-салому алайка ё Расулаллоҳ
Aссалоту вас -салому алайка ё Ҳабибаллоҳ
Aссалоту вас-салому алайка ё Халилаллоҳ
Aссалоту вас- салому алайка ё Софийяллоҳ
Aссалоту вас-салому алайка ё Валийяллоҳ
Aссалоту вас-салому алайка ё Манихтароҳуллоҳ
Aссалоту вас-салому алайка ё Саййидал -аввалийна вал-охирий
Aссалоту вас-салому алайка ё Шафиял-музнибийн
Aссалоту вас-салому алайка ё Хотамман-набиййин
Aссалоту вас-салому алайка ё Раҳматал-лил оламийн
Aссалоту вас-салому алайка ё Имомал-Муттақийн
Aссалоту вас-салому алайка ё Расула Роббил-оламийн

Биз билан бирга бўлинг
t.me/SHahobiddinbobo
Agar nasibang bo'lganida edi
Jobir Ahmad
“Агар насибанг бўлганида эди”

Жуда таъсирли ҳаётий воқеа...

🌿Тингланг ва яқинларингизга ҳам улашинг!

Биз билан бирга бўлинг
t.me/SHahobiddinbobo
🍃🌸🍃
#саловат

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ким менга бир маротаба саловат айтса, Аллоҳ унга ўн маротаба саловат айтади ва ундан ўнта хатони ўчиради».
Имом Бухорий ривояти.

Саловатлар

📿 Соллаллоҳу алайҳи васаллам

📿 Соллаллоҳу ъалайка йа Росулаллоҳ

📿 Аллоҳумма солли ъала саййидина Муҳаммад

📿 Аллоҳумма солли ва саллим ъала набиййина Муҳаммад.

📿 Аллоҳумма солли ва саллим ъала саййидина Муҳаммадин ва ъала аалиҳи ва асҳабиҳи ажмаъийн.

Биз билан бирга бўлинг
t.me/SHahobiddinbobo
Уммати Муҳаммадий фазилати
@umarhalil
#Танбеҳул_ғофилин

68-Боб: Муҳаммад алайҳиссалом умматларининг фазилати


Улар дунёда охирги келадиган ва қиёматда аввалги бўлиб жаннатга кирадиган умматдир.

Manba: ©️umarhalil

Биз билан бирга бўлинг
t.me/SHahobiddinbobo
bob. 234-hadis. Ekinzorga chi
118
Экинзорга чиқиш! Шайх Мухаммад Содиқ Мухаммад Юсуф ҳазратлари

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo