"ШАҲОБИДДИН БОБО" масжиди
4.96K subscribers
23K photos
5.13K videos
25 files
31.9K links
Хоразм вилояти Урганч туманидаги "Ҳазрати Шаҳобиддин бобо" масжидининг дийний-маърифий канали.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕌 Қуръонда бир сура бор ёдлаган одамни жаннатга олиб кирмагунча қўймайди.

Биласизми бу қайси сура ⁉️

Оҳиратига этиборли одам буни албатта эшитади❗️

🛅https://t.me/SHahobiddinbobo
Бир олим ва бир ориф

Ҳазрат Муфтий Илоҳийбахш Кондеҳлавий тақвода маъруф ва машҳур бўлган улуғ уламолардан эди. Бир маротаба беъмор бўлиб ётиб қолдилар. Оғриқ вақтида «оҳ-оҳ» деб инграш ўрнига «Аллоҳ, Аллоҳ» дер эдилар. У кишининг ҳам олим, ҳам ориф бир биродари Муфтий ҳазратнинг «оҳ-оҳ» дейиш ўрнига такаллуф билан, ўзларини қийнаб бўлса ҳам Аллоҳ, Аллоҳ деб зикр қилаётганларини кўриб: «Эй дўстим, «оҳ-оҳ» денг, шунда ором топасиз», дедилар. Дарҳақиқат шундай ҳам бўлди.
Ҳазрат айтдиларки, у кишининг биродари ғолибо такаллуф билан Аллоҳ, Аллоҳ дейишда бир навъи даъво борлигини сезган. Зеро беморлик вақтида Ҳақ таоло инсондан ўз пастлиги ва ожизлигини кўз олдида тутишини истайди. Чунончи Мавлоно Румий айтганлар:
Чунки бар мехат би бандад баста бош,
Чун кушояд чобуку баржаста бош.

Маъноси: Сени михга михлаб қўйсалар, қимираламай тур. Михдан чиқариб юборса, эпчил ва чаққон бўл.

Муҳаммад Шафиъ Усмонийдан устоз Ёрқинжон домла роҳимаҳуллоҳ таржимаси


🛅https://t.me/SHahobiddinbobo
Сеҳрни йўқ қилувчи дуо

اللهم إنك قد أقدرت بعض خلقك علي السحر والشر ولكنك أحتفظت لذاتك بإذن الضر فأعوذ بما أحتفظت به مما أقدرت عليه بحق قولك ﴿وَمَا هُمْ بِضَارِّينَ بِهِ مِنْ أَحَدٍ إِلَّا بِإِذْنِ اللهِ

Ўқилиши:
Аллоҳумма иннака қод ақдарта баъзо холқика аълас сиҳри ваш шарри ва лакиннака иҳтафазта лизатика биизниз-зорри. Фааъузу бима иҳтафазта биҳи мимма ақдарта алайҳи биҳаққи қовлика "Вама ҳум бизооррийна биҳи мин аҳадин илла биизниллаҳ".

Маъноси:
Аллоҳим Сен баъзи халқингни сеҳр ва ёмонликка қодир қилдинг. Лекин ёмонликнинг таъсирини Ўзингни изнингда сақлаб қолдинг. Ўзингни изнингда сақлаб қолган нарсанг билан қодир қилган нарсангдан паноҳ беришингни Ўзингни қуйидаги сўзинг ҳаққи ҳурмати сўрайман: "Ва улар Аллоҳнинг изнисиз бирор кишига зарар етказувчи эмасдилар" (Бақара сураси, 102-оят).

©️Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳнинг дуоларидан.

🛅https://t.me/SHahobiddinbobo
#Кун_ояти

Айтинг (эй Муҳаммад): "Агар Оллоҳни севсангиз, менга эргашинглар. Шунда Оллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират қилади. Оллоҳ (гуноҳларни) мағфират қилувчи, меҳрибондир".

Ол-Имрон сураси 31-оят.

Шайҳ Алоуддин Мансур таржимаси



🛅https://t.me/SHahobiddinbobo
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

40 кун масжидда жамоат билан намоз ўқиши

САВОЛ: Ассалому алайкум! 40 кун 5 махал Имом Аллоҳу Акбар деб намозни бошлагунига қадар масжидга етиб бориб намозларини адо қилса Аллоҳдан нима сўралса ижобат бўлади деган ҳадис борми? Баъзи жойларда 40 махал 8 кун ўқиса ҳам бўлади дейишди. Илтимос шу саволимга аниқлик киритиб берсангиз.

ЖАВОБ: Ва алайкум ассалом! Ҳадисда қуйидагича келади:

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ صَلَّى لِلَّهِ أَرْبَعِينَ يَوْمًا فِي جَمَاعَةٍ يُدْرِكُ التَّكْبِيرَةَ الْأُولَى، كُتِبَتْ لَهُ بَرَاءَتَانِ: بَرَاءَةٌ مِنَ النَّارِ، وَبَرَاءَةٌ مِنَ النِّفَاقِ 

Анас Ибн Моликдан:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким қириқ кун биринчи такбирага етишиб жамоатта намоз ўқиса, унга икки озодлик ёзилади, дўзаҳдан озодлик ва нифоқдан (мунофиқликдан) озодлик», дедилар».

Имом Термизий ривояти. Валлоҳу аълам!

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

Дўстларингизга ҳам улашинг


🛅https://t.me/SHahobiddinbobo
Жаннатнинг саккизта дарвозаси бўлиб, Қиёмат куни ҳар дарвозага фаришталар туриб олишади.

Уларнинг юзлари оппоқ бўлиб, табассум билан у ерга кираётган мўминларни олқишлаб, қаршилаб туришади.

Жаннат дарвозаларининг номлари қуйидагичадир:

1. Намоз дарвозаси – бундан намозни қолдирмасдан адо этганлар киради.

2.  Ғазот дарвозаси – бундан ғазот қилганлар киради.

3. Райён дарвозаси – бундан рўзадорлар киради.

4. Садақа дарвозаси – бундан садақа берувчилар киради.

5. Айман дарвозаси – бундан ҳисоб китоб қилинмайдиганлар киради.

6. Афв қилувчилар дарвозаси – бундан одамларни афв қилиб кечирувчилар киради.

7. Зикр дарвозаси – бундан Аллоҳни зикр қилганлар киради.

8. Ҳаж дарвозаси – Байтуллоҳни ҳаж қилувчилар киради.

Аллоҳим саккиз жаннат эшикларидан киришни  насиб этсин барчамизга


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!


🛅https://t.me/SHahobiddinbobo
Қалб сиррига эришган зотларни биласанми, қанақа бўлишади?
Ғазабланмайдилар!
Хафа бўлмайдилар!
Қалбни вайрон қилмайдилар!
Қалблари вайрон ҳам бўлмайди!
Ҳар бир нарсада гўзалликни кўрадилар!
Ҳар бир нарсани инсон боласидан деб билмайдилар,
Роббиларидан деб биладилар!
Ҳар бир нарсани Ундан умид қилиб, кутадилар!
Сукут сақлайдилар!
Сукут сақлаб туриб (сукут орқали, қалбдан) гаплашадилар!

МAВЛОНО ЖАЛОЛИДДИН РУМИЙ ҚУДДИСА СИРРУҲУ



🛅https://t.me/SHahobiddinbobo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
17. Савол-жавоб: Жунуб кишининг ғусл қилмасдан ухлаши мумкинми?

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !

Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!

Бугун ҳафтанинг ЧОРШАНБА куни.

22- май.                                            2024 й.
14 - Зулқаъда                                    1445 й.


🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbob
#Аллоҳнинг_исмлари
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни
ёд олса, жаннатга киради. Албатта, Аллоҳ тоқдир ва
тоқни яхши кўради», дедилар».
Икки шайх ва Термизий ривояти қилишган.

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
Asmaul Husna: 55-57
@shams_solih
#AsmaulHusna | ‏﷽

🎧| 55. Ал-Матийн/
🎧| 56. Ал-Валийй /
🎧| 57. Ал-Ҳамийд /
•┈┈•🍃•┈┈•🍃•┈┈•🍃•┈┈•

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
Audio
#Медиа

73-мўжиза - "Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дуолари сабабли Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) умматнинг энг доносига айланди"

💾 - 3,47 мб
⌛️ - 3,07 дақ.

#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_мўжизалари

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Ал-адаб ал-Муфрад». 1-қисм

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
💿 📕Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф хазратларининг БАХТИЁР ОИЛА китобини аудио нусхасини каналимиз оркали хавола этиб борамиз.

https://t.me/SHahobiddinbobo
Audio
Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф
#БАХТИЁР_ОИЛА_АУДИО
🔈12 - Фатво ва илмий бахслар буйича
✔️Mp3 форматда 2,4 мб

https://t.me/SHahobiddinbobo
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM