"ШАҲОБИДДИН БОБО" масжиди
4.94K subscribers
24.5K photos
5.59K videos
25 files
34.3K links
Хоразм вилояти Урганч туманидаги "Ҳазрати Шаҳобиддин бобо" масжидининг дийний-маърифий канали.
Download Telegram
#Кун_ҳикмати

Қалб Аллоҳ билан бирга бўлганда ҳаловат топади. Бошқаларнинг ёнида эса чарчайди.

Абдулқодир Жийлоний қуддиса сирруҳу



🛅https://t.me/SHahobiddinbobo
#Аллоҳнинг_исмлари
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни
ёд олса, жаннатга киради. Албатта, Аллоҳ тоқдир ва
тоқни яхши кўради», дедилар».
Икки шайх ва Термизий ривояти қилишган.

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
Asmaul Husna 49-51
@shams_solih
#AsmaulHusna | ‏﷽

🎧| 49. Ал-Мажийд / المَجِيدُ
🎧| 50. Ал-Баъис / البَاعِثُ
🎧| 51. Аш-Шаҳийд / الشَّهِيدُ
•┈┈•🍃•┈┈•🍃•┈┈•🍃•┈┈•


🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
Audio
#Медиа

71-мўжиза - "Ҳеч қачон тўймагин"

💾 - 2,72 мб
⌛️ - 2,27 дақ.

#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_мўжизалари

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Ал-адаб ал-Муфрад». 1-қисм

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
💿 📕Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф хазратларининг БАХТИЁР ОИЛА китобини аудио нусхасини каналимиз оркали хавола этиб борамиз.

https://t.me/SHahobiddinbobo
Audio
Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф
#БАХТИЁР_ОИЛА_АУДИО
🔈11 - Тиббий курикдан утиш
✔️Mp3 форматда 532,7 кб

https://t.me/SHahobiddinbobo
#ЭСЛАТМА

ИММУНИТЕТНИ КУЧАЙТИРИБ, КАСАЛЛАРНИ БАРТАРАФ ҚИЛУВЧИ 8 ХИЛ ТАОМ:

1. Анор
2. Қатиқ
3. Саримсоқ
4. Пиёз
5. Кўк чой
6. шууфан
7. Қовоқ
8. Брукилли

УЧТА НАРСА ЖИСМНИ КАСАЛ ҚИЛАДИ

1. Кўп ейишлик
2. Кўп гапиришлик
3. Кўп ухлашлик.


БАДАННИ БУЗУВЧИ ТЎРТТА НАРСА

1. Қайғу-ғам
2. Хафалик
3. Очлик
4. Уйқусизлик (бедорлик)


ТЎРТТА НАРСА ЮЗНИ ЧИРОЙЛИКЛАШТИРАДИ ВА КЎРКАМЛАШТИРАДИ

1. Тақво
2. Вафо
3. Саховат
4. Муруват


РИЗҚНИ КЕНГАЙТИРУВЧИ ТЎРТТА НАРСА

1. Кечаси ўқиладигон намоз
2. Саҳарларда айтиладигон кўп истиғфор
3. Садақа беришга одатланиш
4. Эрталаб ва кечқуранги зикрларда бардавом бўлиш

РИЗҚНИ ТАНГЛАШТИРУВЧИ ТЎРТТА НАРСА

1. Саҳар маҳал ухлашлик
2. Кам намозлик
3. Дангасалик
4. Хиёнат


ҚАЧОНКИ МАЪСИЯТ ОСТОНАСИГА КЕЛИБ ҚОЛСАНГИЗ ҚУЙИДАГИ УЧ ОЯТНИ ЭСЛАНГ!

1. Алам яълам бианналлоҳа яро.
2. Ва лиман хоофа мақома Роббиҳи жаннатан.
3. Вамайяттақиллааҳа яжъал лаҳу махрожа.

Агар мана шу гаплар сизга ёққан бўлса тарқатмасдан қўйманг! Чунки, яхшиликка далолат қилган уни қилувчи билан бир ҳилдир.

Якка кураш 90 дақиқа,
сериаллар 60 дақиқа,
кинолар 130 дақиқа,
намоз эса, бор-йўғи 5 дақиқа, жаҳаннам ҳам жаннат ҳам абадий.
Бу нарсалар ақиллилар ақлларини юргизиш учун.
Ватсаппда 300 та шеригингиз бор...

Телефонда 80 та...

Минтақада 50 та бўлиши мумкин.
Қийинчиликда 1 та, жанозада қариндошлар

Қабрда эса яна ёлғизсиз.

Ажабланманг, - бу ҳаёт.


☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Истиғфор айтишни унутманг!!!

ИСТИҒФОР.

استغفر الله وأتوب إليه 100 مرة.

Ўқилиши
“Астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ”.
100 марта

Маъноси: “Аллоҳдан кечиришини
сўрайман, Унга тавба қиламан!”

Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир кунда юз марта “астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ” деб айтганлар

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳга қасамки, мен бир кунда Аллоҳга етмиш мартадан зиёд истиғфор айтиб, тавба қиламан”, деганларини эшитганман”
(Бухорий ва Аҳмад ривоят қилган).


🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
114-savol
Fatvo hay'ati
ИСТИХОРА НАМОЗИ
#намоз

114-CАВОЛ

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
ИСТИХОРА НАМОЗИ ҚАЙСИ ПАЙТЛАРДА ЎҚИЛАДИ?
#намоз

907-CАВОЛ: Истихора намози қайси пайтларда ўқилади? Aгар қайсидир ниятга эришишни чин кўнгилдан хоҳласа Aллоҳдан сўраб ушбу намозни ўқиса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Мусулмон киши мубоҳ бўлган икки ишдан қайси бирини қилишини билмай қолганида, хайрлисини танлаш учун икки ракат истихора намози ўқийди. Истихора намозидан сўнг махсус дуоси бор шуни ўқийди.

Сиз бирор ҳожатингиз бўлиб, шу ҳожатингизни сўрамоқчи бўлсангиз, бунинг учун ҳожат намозини ўқинг.

“Роддул Муҳтор” китобида қуйидагича келтирилган: “Машойихларимиз айтадилар: “Биз Ҳожат намозини ўқиб Аллоҳ таолодан нимаики сўраган бўлсак, барчаси раво бўлди”. Машҳур саҳоба Абу Дардо разияллоҳу анҳу шундай деганлар:

اني سمعت رسول الله صلي الله عليه و سلم يقول: من توضا فاسبغ الوضوء ثم صلي ركعتين يتمهما اعطاه الله ما سال معجلا او مؤخرا (مسند الامام احمد)

“Мен, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни мана бундай деганларини эшитганман: “Кимки таҳорат олиб уни мукаммал қилса, сўнгра икки ракъат намозни хушуъ ва хузуъ билан ўқиса, Аллоҳ таоло сўраган нарсаларини тезда ёки бир оз вақтдан кейин беради” (Имом Аҳмад ривоят қилганлар). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
ИСТИХОРА НАМОЗИ

“Истихора” сўзи луғатда “хайр, яъни яхшиликни талаб қилиш” деган маънони англатади. Мусулмон киши икки ишдан қайси бирини қилишини билмай қолганида хайрлисини танлаш учун икки ракат истихора намози ўқийди. Бу намозни ҳар бир мубоҳ ишдан олдин ўқиш мустаҳабдир. 

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ҳамма ишларда истихора қилишни худди Қуръондан сурани ўргатгандек ўргатар эдилар. У зот: “Қачон бирингиз бир иш қилмоқчи бўлса, фарз намоздан бошқа икки ракат намоз ўқисин. Сўнг “Аллоҳим, албатта, Сендан илминг ила истихора қиламан. Сенинг қудратинг ила қудрат сўрайман. Сендан улуғ фазлингдан сўрайман. Албатта, Сен қодир бўлурсан, мен қодир бўлмасман. Сен билурсан, мен билмасман. Сен ғайбларни ўта яхши билувчи зотсан. Аллоҳим! Агар ушбу иш динимда, маошимда ва ишим оқибатида яхши эканини билсанг (ёки ҳозирги ишимдаю, келгусида) уни менга тақдир қилгин, менга осон эт, сўнгра уни мен учун баракали қилгин. Агар ушбу иш динимда, маошимда ва ишим оқибатида (ёки ҳозирги ишимдаю келгусида) ёмон эканини билсанг, уни мендан буриб юбор, мени ундан буриб юбор. Ва менга қаерда бўлса ҳам яхшиликни тақдир қил, сўнгра мени унга рози қил”, десин ва ҳожатини айтсин”, дедилар”. 

Имом Бухорий, Абу Довуд, Термизий, Насоий ривоят қилган.

Истихора намозидан сўнг ушбу дуо ўқилади: 

اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْتَخِيرُكَ بِعِلْمِكَ، وَأَسْتَقْدِرُكَ بِقُدْرَتِكَ، وَأَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ الْعَظِيمِ، فَإِنَّكَ تَقْدِرُ وَلَا أَقْدِرُ، وَتَعْلَمُ وَلَا أَعْلَمُ، وَأَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ، اللَّهُمَّ إِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الْأَمْرَ خَيْرٌ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي، - عَاجِلِ أَمْرِي وَآجِلِهِ -، فَاقْدُرْهُ لِي وَيَسِّرْهُ لِي، ثُمَّ بَارِكْ لِي فِيهِ، وَإِنْ كُنْتَ تَعْلَمُ أَنَّ هَذَا الْأَمْرَ شَرٌّ لِي فِي دِينِي وَمَعَاشِي وَعَاقِبَةِ أَمْرِي، - فِي عَاجِلِ أَمْرِي وَآجِلِهِ -، فَاصْرِفْهُ عَنِّي وَاصْرِفْنِي عَنْهُ، وَاقْدُرْ لِيَ الْخَيْرَ حَيْثُ كَانَ، ثُمَّ أَرْضِنِي بِهِ.

“Аллоҳумма инний астахийрука биъилмика ва астақдирука биқудротика ва ас’алука мин фазликал ъазийм. Фаиннака тақдиру ва ла ақдиру ва таъламу ва ла аъламу ва анта ъалламул ғуйуб. Аллоҳумма ин кунта таъламу анна ҳазал амро хойрун лий фий дийний ва маъаший ва ъақибати амрий, ъажили амрий ва ожилиҳи, фақдурҳу лий ва яссирҳу лий, сумма барик лий фийҳи ва ин кунта таъламу анна ҳазал амро шаррун лий фий дийний ва маъаший ва ъақибати амрий, ъажили амрий ва ожилиҳи фасрифҳу ъанний вақдурлил хойро ҳайсу кана сумма роззиний биҳ” деб, ҳожати айтилади. 

Маъноси: “Аллоҳим, Сенинг илминг билан Сендан яхшилик сўрайман. Сенинг қудратинг билан Сендан қодирлик ва улуғ фазлингни сўрайман. Сен (ҳар нарсага) қодирсан, мен қодир эмасман. Сен (ҳар нарсани) билувчисан, мен билмайман. Сен ғайбни билувчисан. Аллоҳим, агар мана шу қилаётган ишим (ҳожатининг номини айтади) динимда, яшашимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун яхши бўлса, уни менга насиб эт ва осон қил. Сўнг уни менга барокотли қил. Агар мана шу ишим (ҳожатининг номини айтади) динимда, яшашимда, ишларимнинг оқибатида, дунё ва охиратимда мен учун ёмон бўлса, мендан уни узоқлаштир, қаерда бўлса ҳам, мен учун яхшиликни тақдир қил ва мени ундан рози эт”. 

Дуодаги “мана шу иш”, деган ерига келганда ўз ҳожатини зикр қилади, сўнгра ўша ишни қилиш ёки қилмаслик тўғрисида кўнгли мойил бўлган томонга ҳаракат қилади. Ушбу намозни ўқигандан кейин мазкур иш ҳақида ўйламай, Аллоҳ ихтиёр қиладиган нарсани кутиб юради. Кейин кўнглига тушиб, ўзига маъқул бўлиб, қилгиси келиб қолса амалга оширади. Бу ҳақда туш кўриши ҳам мумкин. Агар иш бир тарафга ўтмай туриб қолса истихора намозини яна қайтадан ўқийди. Қайта ўқиш етти мартагача бўлади. Истихора намозида хоҳлаган сурасини ўқийди. Лекин биринчи ракатида “Фотиҳа” сурасидан кейин “Кофирун” сурасини, иккинчи ракатда “Ихлос” сурасини ўқиса яхши.

 “Мўминнинг меърожи” китоби.

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
Усмон (розияллоху анху) айтдилар:

--- «Ким беш вақт намозни ЎЗ ВАҚТИДА адо этиб, шундай бардавом бўлса, Аллоҳ
таоло уни тўққизта НЕЪМАТ* ила икром қилади:

1. Аллоҳ уни ЯХШИ* кўради.
2. Бадани соғлом бўлади.
3. Фаришталар қўриқлайди.
4. Ҳовлисига БАРАКА ёғилади.
5. Юзида солиҳларнинг БЕЛГИсини зоҳир қилиб қўяди...
6. Қалбини "МУЛОЙИМ" қилиб қўяди.
7. Сирот кўпригидан чақмоқ чаққанидек (тез) ўтиб кетади.
8. Аллоҳ унга дўзахдан нажот беради.
9. Хавф ва ғам~ғуссаси бўлмаган кишилар билан бирга (жаннатда) ёнма~ён
қилиб қўяди»!

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
​​ Шукур нима?

🌱 Фақат тилда шукур айтишнинг ўзи шукр эмас. Балки шукр аъзоларда зоҳир бўлсагина ҳаққонийдир.

Кўзнинг шукури яҳшиликни кўрганда очилиб, ёмонликка юмилмоғидир.

Қулоқларнинг шукури яҳшилик гапирилганда эшитиб, ёмонлик гапирилганда, рад этмоғидир.

Қориннинг шукури ҳалолни сингдириб,ҳаромдан ирганмоғидир.

Қўлларнинг шукури фақат ҳаққа бўлган нарсага узанмоғидир.

Оёқларнинг шукури фақат яҳшилик сари юрмоғидир...

Бишр Хофий



Якинларингизга улашинг!
Савобидан бахраманд булинг

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Солавот айтишни унутманг, азизлар!

АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД.

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳақларида
БИЛАСИЗМИ?
Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайхи васаллам қайси фаслда туғилганлар?
Жавоб: Баҳорда;
Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилаётганларида кимлар доялик қилишган?
Жавоб: Абдураҳмон ибн Авфнинг онаси Шифо.
Савол: Пайғамбаримиз Хадича розийаллоҳу анҳога уйланганларида маҳрига нима берганлар?
Жавоб: Йигирмата урғочи бўталоқ.
Савол: Ислом динини қабул қилганлар "мусулмонлар" дейилади. Уларни "мусулмонлар" деб ким атаган?
Жавоб: Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло.
Савол: Аллоҳ таоло Меърож кечаси Пайғамбаримизга Бақара сурасининг қайси оятларини ато этган?
Жавоб: Аманар росул (285 - 286-оятлар).
Савол: Тоифдан қувилиб боғ ичига яширинган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдларига узум олиб келган ва кисқа суҳбатдан сўнг мусулмон бўлган насроний қулнинг исми нима?
Жавоб: Аддос.
Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун араблар ичида елкаси ерга тегмаган, тенги йўқ паҳлавон билан яккама-якка курашиб, уни кетма-кет уч бор енгадилар. Ўша паҳлавоннинг исми нима?
Жавоб: Рукона ибн Абду Язид.
Савол: Ислом тарихида биринчи бўлиб шаҳидлик мартабасига ким эришган?
Жавоб: Сумайя розияллоҳу анҳо (Аммор ибн Ёсирнинг онаси). Сумайя розияллоҳу анҳони бадбахт Абу Жаҳл ўлдиради.
Савол: Пайғамбаримиз билан бирга энг биринчи намоз ўқиган саҳоба ким? Жавоб: Хадича розияллоҳу анҳо.
Савол: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ака-укалари ва опа-сингиллари ҳам бўлганми?
Жавоб: Ёлғиз фарзанд бўлганлар.

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
#Буни_билиш_керак
“Оят” сўзи араб тилида “мўъжиза”, “белги”, “ибрат” каби маъноларни англатади. Истилоҳда эса, оят – Қуръон сураларининг бошланиши ва охирига эга бўлган қисмларидир. Мадина мусҳафида оятларнинг сони 6236тани ташкил этади. Энг қисқа оятлар икки ҳарф “طه” (То, ҳо), “يس” (Ё, син), “حم” (Ҳо, мим) (“Ёсин”, “Ғофир”, “Фуссилат” сураларининг биринчи ояти)дан иборат бўлса, энг узуни 540 ҳарфдан ташкил топган (“Бақара” сурасининг 282-ояти).

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo