"ШАҲОБИДДИН БОБО" масжиди
4.95K subscribers
24.7K photos
5.69K videos
25 files
34.7K links
Хоразм вилояти Урганч туманидаги "Ҳазрати Шаҳобиддин бобо" масжидининг дийний-маърифий канали.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Каналимизга контакт кушганлардан, кушилганлардан Аллох рози бусин 🤲

🌐Биз билан бирга бўлинг👇
https://t.me/SHahobiddinbobo
بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم


Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!


Аллоҳ ҳақ субҳанаҳу ва таоло кунимизни хайрли ва баракотли айласин !

Эй, Роббимиз, бизга динда, дунё ва охиратда афв, офиятни ҳамда икки дунё саодатини насиб этгин!

Бугун ҳафтанинг ПАЙШАНБА куни.

18- аперль                                         2024 й.
9 - ШАВВОЛ                                      1445 й

МЎЪМИННИНГ ЎЗИ МАСЖИД КАБИДИР...

Мўъминнинг ўзи масжид кабидир, қалби қандил, муҳаббати қандилнинг нури каби, таваккули қандилнинг арқони каби, оғзи масжиднинг деразаси каби... Қандил масжид эшигига осилгандир, агар тиллар қалбдаги нарсаларга очилса, бу нурлар оғиз деразасидан чиқиб, Аршга етади.

Аллоҳ таолонинг сўзи:

إِلَيْهِ يَصْعَدُ الْكَلِمُ الطَّيِّبُ

Унга фақат (тавҳидни билдирувчи) гўзал сўзлар юксалур... (Фотир сураси, 10-оят).

"Абул-футуҳ" — Шайх Аҳмад Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ.

🌐Биз билан бирга бўлинг👇
https://t.me/SHahobiddinbobo
#Аллоҳнинг_исмлари
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳнинг тўқсон тўққизта исми бор. Ким уларни
ёд олса, жаннатга киради. Албатта, Аллоҳ тоқдир ва
тоқни яхши кўради», дедилар».
Икки шайх ва Термизий ривояти қилишган.

🌐Биз билан бирга бўлинг👇
https://t.me/SHahobiddinbobo
17. Al-VAHHAB
@azonuzfm
#AsmaulHusna | ‏﷽

🎧 17. Ал-Ваҳҳоб | الْوَهَّابُ
•┈┈•🍃•┈┈•🍃•┈┈•🍃•┈┈•

Аллоҳнинг изни ила янги бир лойиҳага қўл урдик, «Асмаул-Ҳусна» номи остидаги ушбу лойиҳамиз орқали Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони янада яқиндан таниб, Ҳадисда келтирилган жаннат аҳлларидан бўлиш барчамизга насиб этсин, омийн.

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
КАСБ-ҲУНАРГА ОИД ҲАДИСЛАР
#Динимизни_ўрганамиз

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар:

- Киши ўз қўл меҳнати билан касб қилиб топганидан яхшироқ ва ҳалолроқ ризқ қозонмаган. Кишининг ўзига, аҳли-оиласига, фарзандига ва хизматчисига инфоқ қилган нарсаси ҳам садақа (яъни, ажр-савоб)дир (Ибн Можа ривояти).

- Шубҳасиз, киши ризқ­ланадиган нарсаларнинг энг ҳалоли ва ёқимлиси ўз касби орқали топганидир (Ибн Ҳиббон, Абу Довуд ривояти).

- Ким ҳалол меҳнат қилиб, ҳориб-чарчаган ҳолда тунаса, гуноҳлари кечирилган ҳолда тунайди (Ибн Асокир, Табароний ривояти).

- Албатта, Аллоҳ таоло Ўз бандасини ҳалол ризқ талабида ҳориб-чарчаган ҳолда кўришни яхши кўради (“Кашфул хафо”).

- Ким одамларга тила­ниш­дан ўзини тийиш, оиласини боқиш ҳамда қўшнисига меҳр-мурувват кўрсатиш учун ҳалол мол-дунё топиш ҳаракатида бўлса, ўша киши қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурига юзи тўлин ойдек нур сочиб боради (“Шуъабул имон”).

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
Аҳли сунна вал жамоа

Расул алайҳиссаломнинг саҳобалари вафот этиб кетгач, Ислом аҳли эътиқодида неча фирқа юзага келди?

Етмиш уч фирқа. Аммо машҳурлари учтадир: аҳли сунна вал жамоа фирқаси, шиа фирқаси, мўътазила фирқаси.

Ушбу уч фирқанинг (мазҳабнинг) энг тўғри йўлдагиси қайси?

Аҳли сунна вал жамоанинг эътиқоди ҳақдир.

Биз қайси мазҳабданмиз?

Биз аҳли сунна вал жамоа мазҳабиданмиз.

Унинг тариқати қандай?

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ва у кишининг саҳобалари қандай йўл тутган бўлса, дин ва шариат ҳукмларига қай тариқа эътиқод қўйган бўлса, аҳли сунна вал жамоа ҳам шу йўлдан боради.

Шианинг эътиқоди қай йўсиндадир?

Улар кўп масалада аҳли сунна вал жамоа билан ҳаммаслак бўлсалар-да, жузъий ноўхшашликлари ҳам бўлади. Масалан, аҳли сунна вал жамоа Абу Бакр Сиддиқни халифа этиб сайлади. Аммо шиа мазҳабидагилар Расул алайҳиссаломдан сўнг халифаликка у кишининг қариндоши ҳазрати Али мустаҳиқ, дедилар. Орада келишмовчилик пайдо бўлди.

Мўътазила мазҳабининг йўли қандай?

Уларнинг ҳам ноўхшашлиги бор. Масалан, улар қабрда маййитнинг тирилмоғига ва савол этувчи фаришталар келишига, ўлган кишининг роҳат ё азоб кўрмоғига, Сирот кўпригига, Аллоҳ таоло жаннати кишиларга кўринмоғига ва яна бошқа шу каби масалаларга ишонмайдилар.

Аҳли сунна вал жамоа мазҳабидагиларнинг номланиши қандай?

Сунний.

Шиа фирқасидагиларнинг-чи?

Шиий.

Мўътазила мазҳабидагиларнинг-чи?

Мўътазилий, деб аташади. Ўз ақлига таяниб, шариат ҳукмларига зоҳиран эътиқод қилмайдиганлар мўътазила қаторига киради.

Шиа ва мўътазила мазҳабидан бўлган киши мусулмонми ёки йўқми?

Ислом динининг ҳақлигига имон келтириб, қибла томонга қараб намоз ўқиганлари мусулмондир. Баъзи масалаларда хато эътиқод қилганлиги учун гуноҳкордир. Уларни бесабаб кофир дейиш яхши эмас. Чунки улар Аллоҳ таолонинг борлигига ва бирлигига ишонишади. Муҳаммад алайҳиссалом Аллоҳнинг ҳақ пайғамбари эканлигига, Каломи шарифга имон келтиришади.

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
Audio
#Медиа

57-мўжиза - "Менга учинчи қўлни ҳам бер"

💾 - 1,80 мб
⌛️ - 1,58 дақ.

#Расулуллоҳ_соллаллоҳу_алайҳи_васаллам_мўжизалари

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Ал-адаб ал-Муфрад». 1-қисм

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
💿 📕Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф хазратларининг БАХТИЁР ОИЛА китобини аудио нусхасини каналимиз оркали хавола этиб борамиз.

https://t.me/SHahobiddinbobo
Audio
Шайх Мухаммад Содик Мухаммад Юсуф
🔈БАХТИЁР ОИЛА
03 - Ишбошиларнинг бурчи
✔️Mp3 форматда 8,3 мб

https://t.me/SHahobiddinbobo
​​ТЎЛОВИ ҚИЛИНГАН, ЛЕКИН ҲАЛИ БИТМАГАН УЙДАН ЗАКОТ БЕРИЛАДИМИ?
#закот #уй #тўлов

1215-CАВОЛ: Оилам билан истиқомат қилиш учун уй олиш мақсадим бор. Табиийки бир деганда уй олиш бир мунча қийинроқ. Шуни инобатга олиб, ҳамда яхши жамғарма бўлгани учун ва албатта Роббимнинг мадади билан пул тўплаб икки хоналик иккита уйга тўлов қилдим. Иккаласининг тўловини босқичма-босқич (бўлиб-бўлиб) амалга оширганман, иккинчи уй эса ҳали битмаган. Закотни қандай тўлашим керак?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Уч турдаги молдан закот чиқарилади. Бу ҳақида Аллома Косоний раҳимаҳуллоҳ қуйидагича баён қилган:
أَمْوَالُ الزَّكَاةِ أَنْوَاعٌ ثَلَاثَةٌ أَحَدُهَا : الْأَثْمَانُ الْمُطْلَقَةُ وَهِيَ الذَّهَبُ وَالْفِضَّةُ ، وَالثَّانِي : أَمْوَالُ التِّجَارَةِ وَهِيَ الْعُرُوض الْمُعَدَّةُ لِلتِّجَارَةِ ، وَالثَّالِثُ : السَّوَائِمُ
“Закот бериладиган моллар уч турлидир: 1) Тилла ва кумуш 2) Тижорат маҳсулотлари (яъни тижорат учун тайёрлаб қўйилган маҳсулотлар) 3) Чорва ҳайвонлари”. (“Бадоиъус саноиъ” китоби).
Сиз уйларни оилангиз билан яшаш учун олдим дебсиз. Агар иккала уйни ҳам яшаш учун олган бўлсангиз, закот бермайсиз. Чунки уларни тижорат мақсадида сотиб олмагансиз.
وَلَيْسَ فِي دُورِ السُّكْنَى وَثِيَابِ الْبَدَنِ وَأَثَاثِ الْمَنَازِلِ وَدَوَابِّ الرُّكُوبِ وَعَبِيدِ الْخِدْمَةِ وَسِلَاحِ الِاسْتِعْمَالِ زَكَاةٌ لِأَنَّهَا مَشْغُولَةٌ بِحَوَائِجِهِ الْأَصْلِيَّةِ
“Яшаб турган ховлиси, устидаги кийими, уй жиҳозлари, уловлар, хизматкорлар, иш қуролларида закот йўқ. Чунки, улар аслий ҳожатлари ҳисобланади” ("Жавҳаратун наййира" китоби).
Агар бирида яшаш, иккинчисини сотиш мақсадида олган бўлсангиз, сотиш мақсадидаги уй тайёр бўлиб, калитини қўлга олгунга қадар унинг қийматидан закот бермайсиз. Уй сизга ўтгандан кейин закот молига қўшилади. Бундай уй учун тўлаган пулдан ҳам закот бермайсиз. Уни сиздан олган томон закот беради. Чунки сизлар қилган савдо шариатда “Истисноъ (ясаб бериш, қуриб бериш) савдоси” дейилади. Истисноъ савдосида маҳсулот буюртмачига топширилгунга қадар буюртмачининг эмас, ишлаб чиқарувчининг мулки бўлади. Бу савдо ҳақида барча фиқҳий китобларимизда маълумотлар берилган. Жумладан “Фиқҳул буюъ” китобида шундай дейилган:
و المصنوع قبل التسلیم ملك للصانع،
الثمن المدفوع مقدما عند إبرام العقد مملوك للصانع، یجوز له الانتفاع و الاسترباح به، و تجب علیه الزکاة فیه
“Ишлаб чиқарилган маҳсулот буюртмачига топширилгунига қадар бажарувчининг мулки ҳисобланади.
Савдо битими тузилган вақтда маҳсулот учун берилган маблағ иш бажарувчининг мулкига ўтади. У бу пуллардан фойдаланиши мумкин ва мазкур пуллардан закот бериш унинг зиммасига лозим бўлади”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
​​ҚАРЗ БЕРИШ ЭВАЗИГА МАҲСУЛОТНИ АРЗОН ОЛИШ
#қарз #маҳсулот #эваз

1216-CАВОЛ: Мисол учун А исмли шахс машина сотувчиси. Машиналарини 10 мингдан сотаётган бўлса, Б исмли шахс унинг машинасини сотиб олмоқчи бўлса, А исмли шахсга “Мен сенга тижоратингни янада ривожлантириш учун маълум миқдор қарз бераман, фақат 10 минглик машинани менга 7 мингга сотасан”, деб келишса бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Шариатимизда бундай келишув жоиз эмас. Чунки ҳар қандай қарз фойда келтирса, рибо ҳисобланади. Бунга Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан нақл қилинган қуйидаги ҳадис ҳам далолат қилади:
"كلُّ قرض جرَّ منفعة فهو ربا" (رواه البيهقي)
“Ҳар қандай манфаат келтирган қарз – рибодир” (Имом Байҳақий ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🕌 #Жума_суҳбати

▶️МАВЗУ: ЗАИФЛАРНИ КАМСИТИШ — КАТТА ГУНОҲ

📖Қуръони каримда инсонларни, уларни ичида заиф ҳолларини камситиш, уларни масхара қилиш ҳақида нима дейилган?

🔹Инсонлар ўртасида аслида фазилат ва устунлик нимада?

🔸 Исломда Заифҳол инсонлар, ночорлар ва имконияти чекланганларга нисбатан қандай муомалада бўлишга чақирилган?


🗣 Абдуғофур домла НИЁЗҚУЛОВ –
Фатво маркази бош мутахассиси

🗣 Аббос домла ҚОСИМОВ – Фатво маркази мутахассиси

🌐 FULL HD

#Жума_суҳбатлари #juma_suhbati

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
18   Апрель   2024й.
09  Шаввол  1445й.

Ифторлик   - 19:45

🤲 ИФТОРЛИК ДУОСИ
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.

Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Истиғфор айтишни унутманг!!!

ИСТИҒФОР.

استغفر الله وأتوب إليه 100 مرة.

Ўқилиши
“Астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ”.
100 марта

Маъноси: “Аллоҳдан кечиришини
сўрайман, Унга тавба қиламан!”

Пайғамбаримиз алайҳиссалом бир кунда юз марта “астағфируллоҳа ва атувбу илайҳ” деб айтганлар

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтади:
“Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳга қасамки, мен бир кунда Аллоҳга етмиш мартадан зиёд истиғфор айтиб, тавба қиламан”, деганларини эшитганман”
(Бухорий ва Аҳмад ривоят қилган).


🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дуоларимиз нега ижобат бўлмаяпти?!

🫵 Эшитинг ва тафаккур қилинг.



📲Дўстларингизга хам улашинг☝️
🌐Биз билан бирга бўлинг
https://t.me/SHahobiddinbobo