This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃🌺🍃
Яхшиям Аллоҳим гаплашган сари гаплашгинг келаверадиган инсонларни яратган...
Масалан, сизни...❤️❤️❤️✨🤍
@SHAMSINURIJODI

👍62💋8🍓3
Кўксимдаги аланга
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
104-қисм
— Шаҳнур ҳали шу ерда ўқийман десанг?
Акмал уни кўргани учун таажубини яширмади.
— Менга бу ерда ўқишга йўл бўлсин. Қайлиғимни олиб кетгани келгандим,- Шаҳнур Интизорга қўл чўзди.
Акмал ҳайратланиб бир қизга бир йигитга қаради.
— Ким қайлиғинг?
— Таниш бу Интизор.
Интизор ҳам ҳайратдан ҳоли эмасди.
— Биз курсдошмиз.
— Иее буни қарая, зўрку. Интизор айтмайсизам?
Интизор икковига ҳам қарамай юриб кета бошлади.
— Бироз уятчанроқ. Майли гаплашармиз.
Шаҳнур ўзича Акмалга изоҳ бериб Интизорни изидан чопган Шаҳнурга қараб қолди.
— Бу ёғи қизиқ бўлдику.
Интизор ва Шаҳнур. Йўқ бунга асло йўл қўйиб бўлмайди. Буни умуман иложи йўқ. Интизор билан оралари бузилиб кетган бўлса ҳам Акмал шу онда Шаҳнурни асл юзини кўргани сабабли қизни йигитга раво кўра олмаётганди.
— Алло, Ассалому алайкум. Менга камера бор, керак бўлса алоқага чиқинг деб визитка бергандингиз .
— Ваалайкум, қанақа камера керак?
— Иложи борича овози билан бирга ёзиб олсин. Ҳамда қулай бўлсинки ҳеч ким пайқамасин.
— Унақасидан жуда кўп. Келаверинг визиткада манзил ёзилган.
Акмал қўлидаги визиткага қараб жилмайди.
— Сени асқотади деб ўйламагандим. Интизор мени гапимга ишонмаслиги аниқ. Аммо камера ёзувига эмас!
Акмал кулганча керакли манзил томон йўл олди.
***
Тўхтамай кетаётган қизни ортидан Шаҳнур бироз юришига тўғри келди.
— Рост осмонда юришинг жонга тегди .
— Тушунмадим?- Интизор таққа тўхтади.
— Бунчалик ортингдан югуртиришинг яхши ишми?
Шаҳнур қизни қўлини мажбуран сиқди.
— Ҳаддингиздан ошманг.
— Тўй ойни охирида бўлади. Бу сенга жазо, мени менсимаганинг учун.
— Пушаймон бўласиз.
— Жоним янги ҳаётга тайёр тур.
Интизор сочидан силамоқчи бўлган қўлларни силтаб ташлади.
Давоми бор...

👍604🔥157😭89💯17🤔14👏7🏆5
Мен бунақа асар ёзмаганман.
Кўзингизни каттароқ очиб қаранг.
Менда сотув бўлаётган асар каналимда бериб борилади.
Ўзингиз эьтибор бермай қўшиласиз айбдор мен бўламанми?
Одамга мия нимага берилган? Уни ишлатиш керак қўпол бўлса хам. Мен ўзимни ёзган асарларимга ва шу каналимга жавоб бераман
Бировни ҳақи менга керак эмас.

👍167🔥25😱23🤔8👏4😭4
ШАМСИНУР ижоди
#ТЎҚНАШУВ МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 113-қисм - Лайло нима гап? Бувиси набирасига синчиклаб қаради. - Тинчлик буви. - Дадангдан хафа бўлма. Ойинг ўзини... Ҳуллас шу сабаб қаттиқ туради. - Шунча йил йўқ бўлиб кетмасликлари керак эди. Биз керак эмасдикку, энди эсларига…
#ТЎҚНАШУВ:
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
114-қисм
Маматбой қаҳ-қаҳ уриб кулди, беписанд нигоҳлари билан қаради.
— Ким мен билан қуда бўлади, сенми? Қуёш урдими дейман? Мен сенга ўзингни эпла деяпман, сен бўлса қудачилик дейсан. Менинг қизимни кимга сўраяпсан?
Мехмон хотиржамлик билан чойини ҳўплади:
— Менга эмас, бояка. Мен ўртадаги одамман. Номзод ўзингизнинг эски “қадрдонингиз“. Яхшиси олдингизга ўзи келади.
Маматбойнинг қўлидаги пиёла столга “тақ“ этиб тушди. Даврадагилар сукунатга чўмди.
- Мен аллақандай, таг зотини тайини йўқлар билан қуда бўлмайман.
Шу билан суҳбат совиб кетди.
***
Сухроб хотинини кийган кийимига эътироз билдирди.
- Бу кийимни қайтиб кийма.
- Нега?
- Қорнинг бироз бўлса ҳам билиняпти.
- Нима қипти билинса? Бола ўз эримдан бўлса?
Сухробни юзи ўзгарди. Чуқур нафас олди.
- Хўш, дейлик бола мендан. Уни қандай йўл билан пайдо бўлишини биласан. Сени қорнингни кўрган ҳар бир одамни ҳаёлига бизнинг муносабатлар келишини истамайман. Мени тушундингми?
Висола индамади. Бу қўпол эрига яна нима дея оларди.
- Тушундингми дедим?
Сухробни овози баландроқ чиқди.
- Ҳа, тушундим.
- Қорнингда бола бор учун ўзимни босиб турибман. Мен билан ўйнашма.
Висола кулиб юборди. Кейин Сухробни қучиб олди.
- Сизнингча мени уришга кўзингиз қиядими?
Сухроб хўрсиндида хотинини қучди. Чинданам бу ерда нимадир хато.
- Бугун овсиним овқат қилибди ..
- Маза қилиб ичар эканмизда?
Висола Сухробни қорнига мушти билан урди.
- Уххх, нима бало, темирми қўлинг?
- Хавотир олманг, сизникидек кўкартирмайди.
- Чақиб олдингда энди?
- Ҳа, жонли мешогизманку.
Висола кийимини алиштиришга тушди. Сухроб эса деразадан Соҳибани кузатиб қолди.
Давоми бор...
Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😊😘👍

🔥1.15K👍505🤔184👏51😱28💯25😭22🍓12🏆8🤩6
ШАМСИНУР ижоди
#ТЎҚНАШУВ: МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 114-қисм Маматбой қаҳ-қаҳ уриб кулди, беписанд нигоҳлари билан қаради. — Ким мен билан қуда бўлади, сенми? Қуёш урдими дейман? Мен сенга ўзингни эпла деяпман, сен бўлса қудачилик дейсан. Менинг қизимни кимга сўраяпсан? Мехмон…
#ТЎҚНАШУВ:
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
115-қисм
Бу муаммони ечиши керак. Сардор соддалиги сабаб панд еди. Қандай қилиб қизни шу пайтгача кимлигини билмаслиги мумкин? Соҳибани бир кўришдаёқ Суҳроб тахмин қилиб бўлганди енгил табиат эканлигини. Аммо укаси, ҳаммани ўзига ўхшатиб кўнгли пок ҳисоблайди. Дадасику тамом қилган одам, умуман фарқи йўқ унга. Аммо Сардор, бу ҳолатда давом этиб бўлмайди, сихни ҳам кабобни ҳам куйдирмай буни ечимини топиш керак.
***
Темур имкон қадар Ҳамзани йўлидан чиқмасликка уринарди. Бугун иккиси тўқнаш келиб қолди. Барибир қочиб қутилиб бўлмас экан.
- Яхшимисан Ҳамза?
Темур довдираб қолди.
- Сенга нима?
Гавдаси янада каттариб, бақувват бўлган Ҳамзани овози дўриллаб чиқди.
- Бу нима деганинг? Дўст эдикку?
- Қойил, сен ҳамма дўстингни хотинига осиласанми?
Темур бу сирни Ҳамза билмайди деб ўйлаганди. Ҳамза шартта уни бўйнидан бўғди.
- Мен ҳамон унутмадим. Унутолмадим. Ўғлингни йиғиштириб юр, қизимни атрофида ўралашмасин. Агар яна бир марта кўрсам, қўйдек бўғизлаб ташлайман.
Темурни дами ичига тушиб кетди.
- Ҳамза, балки ...
- Йиғиштир карамшўрвангни. Сени огоҳлантирдим. Кейин мендан ўпкалама.
Ҳамза атрофига одамлар йиғилганига ҳам эътибор қилмай, уни силтадида, юриб кетди.
Ҳамзанинг важоҳатидан Темур ўзини анчагача ўнглаб ололмади. Бўйнидаги бармоқ излари эмас, Ҳамзанинг сўзлари томоғига тиқилган тошдек нафасини қайтарарди. “Демак, билган... Шунча йил билиб, ичига ютиб келган“, деб ўйлади у титраб.
Темур уйига қандай етиб келганини билмай қолди. Дарвоза олдида Малик машинасини артиб, ҳуш кайфиятда қўшиқ ҳиргойи қилиб турарди. Ўғлининг беғамлиги Темурнинг ғазабини қўзитиб юборди.
— Кир ичкарига! — деб бақирди Темур.
Малик ажабланиб отасига қаради:
— Тинчликми, ада? Рангингиз оқариб кетибди?
Давоми бор...
Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘😊👍

👍1.43K🔥439😭121💯54🤔51👏22🤗10🍓6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✨🦚✨
Тун пардасин ёйди осмонга,
Ой ҳам чиқди чиройли тўлиб!
Шукур айлайлик ўтган ҳар онга,
Эртагача ухланг ширин туш кўриб!✨🌹
Азиз диндошим тунингиз хайрли бўлсин. Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!🤲
Реаксиялар босишни унутманг (❤️😍 👍 🔥 )
Яқинларингизга ҳам улашинг...✈️ 💌
𝑻𝑬𝑳𝑬𝑮𝑹𝑨𝑴➡️ ➡️ @SHAMSINURIJODI✅

Реаксиялар босишни унутманг (❤️
Яқинларингизга ҳам улашинг...
𝑻𝑬𝑳𝑬𝑮𝑹𝑨𝑴
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍62🔥26👏9💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
МУРОДБАХШ ЧОРШАНБА ТОНГИ МУБОРАК БЎЛСИН
🍃
🍃
🍃
Аллоҳ паноҳида бўлинг!
🍃Чоршанба кунингиз хайрли ўтсин, азизларим🍃
Реаксиялар босишни унутманг (❤️
Яқинларингизга ҳам улашинг...
𝑻𝑬𝑳𝑬𝑮𝑹𝑨𝑴
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍45🔥9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❤️Жигар опа, жигар сингил меҳрибони,
💐Кўрса яшнаб кетар ахир нур жаҳони,
❤️Доим муштоқ кутар ота хонадони,
💐Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.
@SHAMSINURIJODI
💐Кўрса яшнаб кетар ахир нур жаҳони,
❤️Доим муштоқ кутар ота хонадони,
💐Дийдорлашиб турсин доим опа сингил.
@SHAMSINURIJODI
💯35👍14🍓3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қизи бор ота оналарга💐
Реаксиялар босишни унутманг (❤️😍 👍 🔥 )
Яқинларингизга ҳам улашинг...✈️ 💌
𝑻𝑬𝑳𝑬𝑮𝑹𝑨𝑴➡️ ➡️ @SHAMSINURIJODI✅
Реаксиялар босишни унутманг (❤️
Яқинларингизга ҳам улашинг...
𝑻𝑬𝑳𝑬𝑮𝑹𝑨𝑴
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍77🔥17👏4🍓3😢1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👏58👍17🔥11💯4😍3🤗2🤩1
ШАМСИНУР ижоди
#ТЎҚНАШУВ: МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 115-қисм Бу муаммони ечиши керак. Сардор соддалиги сабаб панд еди. Қандай қилиб қизни шу пайтгача кимлигини билмаслиги мумкин? Соҳибани бир кўришдаёқ Суҳроб тахмин қилиб бўлганди енгил табиат эканлигини. Аммо укаси, ҳаммани ўзига…
#ТЎҚНАШУВ
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
116-қисм
— Сенга Лайло билан кўришишни тақиқлайман . Унинг отаси кимлигини биласанми? Мени бўғиб ўлдиришига бир баҳя қолди! Икки дунёда ҳам рози бўлмайди у.
Маликнинг қўлидаги латта ерга тушди. Унинг нигоҳидан ҳавотирини пайқаш мумкин эди.
— Агар Лайлонинг отаси шунчалик нафратланаётган бўлса, демак, бунинг сабаби бор. Сиз мендан ниманидир яширяпсиз, ада. Онам иккингиз нимани яширяпсизлар?
Темур жавоб беролмай, юзини буриб олди.
- Дада, билишга ҳаққим борми?
- Ишингни қил.
Темур хонасига кириб кетди.
***
Маматбой уйда эмас, қолган оила аъзолар овқатланиб ўтиришибди. Соҳиба атай Сухробга мулозамат қилиб егуликлар узатиб турибди. Ҳеч ким эътибор бермаса ҳам, Висолани кўзи унда.
- Овсинжон, ҳиди ўткир атир сепганмисиз?
- Ҳа, ёқтирган атирларимдан бири.
- Ҳммм, майликуя, бугун қайним қайтадиларми?
- Йўқ.
Соҳиба ҳайрон бўлди.
- Унда нега бу турдаги атирни сепдингиз? Бунақа атирлар фақат эри ёнида сепилмайдими?
Зебо опа сўз ўйинига ҳайрон қараб турибди. У Висолани ақлли эканини, бежизга гапирмаслигини яхши биларди.
- Воой, опа бу сиз ўйлагандақа атир эмас.
- Ҳа энди, айтдим қўйдимда.
- Аслида Соҳибахон овсинингиз тўғри айтди. Атирни фақат эри олдида сепиш керак. Динимизда шундай дейилган. Кейин , мана бу узун тирноқларингизни олиб қўйинг. Биринчидан тахорат ўтмаса, иккинчидан тозаликка ҳам тўғри келмайди.
- Хўп ойижон. Сиз нима десангиз шу.
Ер остидан эса, Висолага еб қўйгудек қараб қўйди. Шу билан дастурхон бошига сукут чўкди. Ҳеч ким ортиқча сўзламади. Энди дуо қилиб туришгандики, Маматбойни оёққа туролмас даражада маст ҳолатда келтиришди.
- Сухроб дадангга қарайсанми? Биз кетақолайлик. Кўп ичиб юбордилар.
Сухроб аста отасини ўзига суяб олдида, хонасига олиб кириб кетди. Чиндаман Маматбой нима деяпти билмасди.
- Ҳаммангни ишинг тушади менга, сенлар мени олдимда бир пул санлар.
Давоми бор...
Реакциялар босиб мени хурсанд қилинг 😘👍😊
@shamsinurijodi

👍1.34K🔥406🤔169💯57😭27👏25😱21😘16👀12💋5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌹Орзу қилинг охири гўзал бўлсин. Чиройли амал қилинг якуни ЖАННАТ бўлсин🥰
Реаксиялар босишни унутманг (❤️😍 👍 🔥 )
Яқинларингизга ҳам улашинг...✈️ 💌
𝑻𝑬𝑳𝑬𝑮𝑹𝑨𝑴➡️ ➡️ @SHAMSINURIJODI✅
Реаксиялар босишни унутманг (❤️
Яқинларингизга ҳам улашинг...
𝑻𝑬𝑳𝑬𝑮𝑹𝑨𝑴
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍71🔥18👏9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Дадаси расмга доим кулиб тушгин деган экан😁
Реаксиялар босишни унутманг (❤️😍 👍 🔥 )
Яқинларингизга ҳам улашинг...✈️ 💌
𝑻𝑬𝑳𝑬𝑮𝑹𝑨𝑴➡️ ➡️ @SHAMSINURIJODI✅
Реаксиялар босишни унутманг (❤️
Яқинларингизга ҳам улашинг...
𝑻𝑬𝑳𝑬𝑮𝑹𝑨𝑴
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🤩114🤗51😘19👍11🔥11👏3😱1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қучоқлашишнинг фойдалари
• Нормал босим
• Ўзини яхши ҳис қилиш
• Иммунитет кўтарилиши
• Оғриқлар камайиши
• Стресс камайиши
• Қўрқувни енгиш
• Ишонч ошиши
• Медитация
• Ўзига бўлган ишонч ошиши
• Алоқаларни муҳтаҳкамлаш
Реаксиялар босишни унутманг (❤️😍 👍 🔥 )
Яқинларингизга ҳам улашинг...✈️ 💌
𝑻𝑬𝑳𝑬𝑮𝑹𝑨𝑴➡️ ➡️ @SHAMSINURIJODI✅
• Нормал босим
• Ўзини яхши ҳис қилиш
• Иммунитет кўтарилиши
• Оғриқлар камайиши
• Стресс камайиши
• Қўрқувни енгиш
• Ишонч ошиши
• Медитация
• Ўзига бўлган ишонч ошиши
• Алоқаларни муҳтаҳкамлаш
Реаксиялар босишни унутманг (❤️
Яқинларингизга ҳам улашинг...
𝑻𝑬𝑳𝑬𝑮𝑹𝑨𝑴
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥59👍28😭12💯5
Кўксимдаги аланга
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
105-қисм
— Мени ёмон кўрасанми, ёки ўзингни шунақа тутасанми?
— Мендан нари туришга сизга фойдали. Мен ўзимга жавоб беролмай қолсам сизга қийин бўлади.
— О, таҳдид ҳам қила оламан де? - Шаҳнур писанд қилмай гапирди.
— Мен таҳдид қилмайман. Амалда бажара оламан.
— Ўзингга жудаям ишончинг кучли. Менга янаям ёқиб кетяпсан.
— Мақсадга ўтинг. Бирор муддаойингиз борми? - Интизорни тоқати тоқ бўла бошлади.
— Сен билан севишганлардек айланиб юрсак. Қўл ушлашиб дегандек. Ундан кейингилари ҳам бору, фақат айтсам қўрқиб кетмагин дейман.
— Мен сизга айтгандим. Вақтимни оляпсиз.
— Киногами, паркками борсак.
— Кейинчи?
— Ойим бугун уйингизга борадилар. Тўйни тезлаштириш бўйича.
— Нега? Шунчалик шошилиш шартми?
— Сен мени ўзингга яқинлаштирмаганинг сари мени сабрим тугаб боряпти.
Шаҳнур ростини айтди. У аллақачон Интизор билан бўладиган висол онини бир зум ҳам ҳаёлидан чиқармай қўйган. Буни эса ошкора айтолмайди.
— Жуда шошилаётган бўлсангиз, мендан бошқа номзод тиқилиб ётибди. Мен ваъдасида тура оладиган инсонларни ҳурмат қиламан. Аксинча бўлса ўша одам мен учун ҳурматини йўқотади.
— Бунчалик жиддийлашиш керак эмас.
— Хайр, мени домлам кутиб қолди. Бугун операцияга киришимиз керак.
— Мендан ҳам муҳимми?- Шаҳнур жахлини зўрға жиловлаб турарди.
— Бу қандай гап бўлди? Мен ўйин ўйнаш учун кираман демадим. Бу мени соҳам. Шунча йиллик қилган меҳнатим.
— Узр.
— Майли, соғ бўлинг.
Интизор тез юрганча олдинлаб кетди. Шаҳнур аламини машинадан олиб бир тепдию, неча ҳафтадан бери қўлидан бир иш келмаётган Нодирага қўнғироқ қилди.
— Алло.
— Ноди яхшимисан?
— Яхши. Қаердасиз? Бугун дўконга келмадингиз?
— Ҳозир бораман. Агар иш ўхшаган бўлса сен билан квартирада нишонласакми дегандим.
Шаҳнур атайин «квартира» сўзига урғу берди. Чунки Нодира квартира деса доим учиб боргудек турарди.
— Яқин қолди жоним.
— Унда ўшангача квартирага бормай турамиз .
— Шаҳнууур, негааа.
— Яхшироқ нишонлаш учун жоним. Назаримда сен бирга бўлишимизни истамайсан. Шунинг учун ортга суряпсан.

🔥506🤔173👍123👏18😱9😢9
ШАМСИНУР ижоди
#ТЎҚНАШУВ МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 116-қисм — Сенга Лайло билан кўришишни тақиқлайман . Унинг отаси кимлигини биласанми? Мени бўғиб ўлдиришига бир баҳя қолди! Икки дунёда ҳам рози бўлмайди у. Маликнинг қўлидаги латта ерга тушди. Унинг нигоҳидан ҳавотирини пайқаш…
#ТЎҚНАШУВ:
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
117-қисм
Маматбойни тўшакка ётқизган Суҳробнинг ичи ғалати бўлиб кетди. Отаси баъзи пайт жуда кўп алжираб юборади Отасининг маст ҳолдаги алжирашлари қулоғига гўёки ҳақиқатнинг акси бўлиб кирарди. “Бир пульсизлар...“ Мехмонларга ҳам шунақа деб шарманда қилмаган бўлса бўлди. Ҳайдовчини ҳам сўкибди камига.
Суҳроб отасининг устига чойшабни ёпаркан, унинг юзидаги кибр ҳатто уйқуда ҳам йўқолмаганини кўриб нафрати қўзиди.
Суҳроб хонадан чиқиб, чироқни ўчирди. Коридорда эса Соҳиба кутиб турарди. Унинг нигоҳларидаги ифода Суҳробни беъетибор қолдирмади.
— Суҳроб ака, дадангиз ҳали ҳам ўша-ўша, — деди Соҳиба пичирлаб. — Ҳаммадан юқори туришни яхши кўрадилар.
— Сенга нима — Суҳроб тўхтамай ўтиб кетмоқчи бўлди.
— Шошилманг. Мен сизга керакли одамман. Сиз билан тил топишсак бўлади...
Соҳиба Суҳробни кийими устидан қўлини оҳиста юритди. Билинар билинмас соқолига ҳам қўл узатди.
Суҳроб бирдан тўхтади. Ошхона томонга қаради, қолганлар ҳамон стол атрофидан туришмаган. Кейин Соҳибага яқин келиб, унинг кўзларига тик қаради.
- Ҳўш.
- Умрим бино бўлиб сиздақаси менга орзу бўлган.
***
Темур ўғлининг кўзига қарай олмади. Маликнинг овқат бошида ҳамон тунд қиёфада ўтирарди.
— Мен Лайлодан воз кечмайман, — деди садафдек тишлари орасидан. — Аксинча, энди у учун, курашаман. Керак бўлса отасини ҳам кўндираман.
- Малик бас қил. Гап тамом. Агар уни десанг бу уйдан кет.
- Дадасииии.
Сора аралашди.
- Гапимни айтдим. Ё ўша Ҳамзани қизини десин ёки бизни.
- Сизни ўзингиз айбдорсиз, бошида олиб бераман деманг эди. Мен қанча қаршилик қилдим.
- Сора, ўчириб ўтир. Илтимос сендан.
- Болам, бу бўлмайдиган савдо. Эркак кишисан, чимилдиқ иситади. Эртага уйлаб қўйсак унутасан уни.
- Ойи, мен уни севаман. Нега тушунмайсиз?
Абдумалик тушкун аҳволда гапирди.
- Барибир уни отаси рози бўлмайди. Мен бунга кафолат бераман.

👍1.26K🔥348🤔140😱74💯31👏29😭24🏆14🤩7💋6🤗6
ШАМСИНУР ижоди
#ТЎҚНАШУВ: МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 117-қисм Маматбойни тўшакка ётқизган Суҳробнинг ичи ғалати бўлиб кетди. Отаси баъзи пайт жуда кўп алжираб юборади Отасининг маст ҳолдаги алжирашлари қулоғига гўёки ҳақиқатнинг акси бўлиб кирарди. “Бир пульсизлар...“ Мехмонларга…
#ТЎҚНАШУВ:
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
118-қисм
- Аслида бунга сабаб нима?
Эр хотин бир бири билан кўз уруштириб олишди. Барибир ҳақиқатни Абдумаликка айтишолмасди.
- Биз душманмиз, ёшликдан. Шу ҳолос.
- Даданг Лайлони онасини севган. У эса Ҳамзага теккан. Шу сабаб.
Сора гапни ўз фойдасига ўзгартириб юборди.
***
Висола хонасида Лайло билан телефонда гаплашиб ўтирарди.
- Синглим, дадамизни тушунишга ҳаракат қил.
- Опа, Малик яхши бола.
- Сенга айтгандим мен, бизни оилалар тўғри келмайди деб.
- Сабабини айтмагансиз? Нима учун опа?
Висола ўйланиб қолди. Нечадир йилки бу сирни ичида сақлайди. Қандай айтсин? Айтса синглиси ишонармикан?
- Опа, нега жимсиз?
- Темур нафси бузуқ ойимни...
Висола йиғлаб юборди..
- Ойим ўшанда йиғлагандилар, дадамни севишларини, уларга хиёнат қилмасликларини айтгандилар. Аммо Маликни дадаси барибир мақсадига етди. Иккинчи маротаба уйга яширинча кирган куни мен ҳожат қистаб уйғонганман, ўша куни улар қай ҳолатда бўлган билмайман, лекин дадам уларни бирга кўрган. Аммо ўшандаям ойим жуда кўп марта ялингандилар.
-Опа нега бу гапни шу пайтгача айтмадингиз?
- Чунки ойимга сўз берганман. Ўша куни...
Висола йиғлаб юборди. Кўз олдида ўша мудхиш тун гавдаланди.
Онаси қизини уйғоқлигини кўрганди.
- Қизим, кўрган ҳамма нарсанг фақат дадангга айт. Бошқа биров билмасин.
Онаси йиғларди.
- Бобомгачи?
- Айтма, фақат дадангга айт. Жон қизим бошқа бировга айтма. Мени яхши кўрсанг айтма.
- Агар ўша тунда ойимга сўз бермаганимда ҳаммага айтардим. Бу ойимни сўнгги илтимоси бўлган экан. Кейин ойимни фақат осилиб турган оёқларини эслайман. Бу шармандаликка чидолмай ўзларини ҳалок қилдилар.
Висола ўксиб ўксиб йиғлай бошлади. Нариги томонда, онасини эслаб қолмаган, ҳали она сутига зор бўлган ҳолатида онасидан айрилган Лайло тинмай йиғларди.
Висола ортидан келиб қучилган қўллар эгасига қаради. Сухроб ҳаммасини эшитганди.
- Йиғлама, боламизни ўйла.
Висола кўз ёшини артди.
- Дадамни ўн олти йил шу гапни айтиш учун кутдим. Лекин энди айтмайман.
- Нега?
- Лайло, поччанг келдилар. Яна гаплашамиз. Гапларимни ўйлаб кўр.
Давоми бор...
Реакциялар босишни унутманг😘😊
Бу эьтибор дегани👍

👏1.01K👍474🔥291😭121😢90🍓17💯14😱13🏆10
ШАМСИНУР ижоди
Кўксимдаги аланга МУАЛЛИФ ШАМСИНУР 105-қисм — Мени ёмон кўрасанми, ёки ўзингни шунақа тутасанми? — Мендан нари туришга сизга фойдали. Мен ўзимга жавоб беролмай қолсам сизга қийин бўлади. — О, таҳдид ҳам қила оламан де? - Шаҳнур писанд қилмай гапирди. — Мен…
Кўксимдаги аланга
МУАЛЛИФ ШАМСИНУР
106-қисм
— Ундай эмас,- Нодира зорланди.
— Дўконга кечроқ бораман. Ишларим бор.
Алоқа узилди. Шаҳнур мийғида кулиб қўйди.
— Ана энди қушча ҳаракатга тушади. Жуда ақллисан Шаҳнур.
***
Интизор тасбеҳ олиш учун китоб дўконига кирди. Пештахтада исломий китоблар, тасбеҳ , мисвок ва бошқа нарсалар расмлари туширилгани учун ҳам ташриф буюрди. У аслида тасбеҳни бозордан оламан дея ортга суриб юрганди. Дўконга кириб ўз соҳасига оид китобларни кўриб юрар экан унга китоб тутқазган одамга ҳайрон қаради.
— Сиз...
— Бу шайх ҳазратларининг «Иймон» китоби. Динга кириш шундан бошланади.
— Мен диндан чиққанманми?
— Йўқ, фақат муслималар фарзларини билмайсиз. Намоз ўқийсизми?
— Йўқ, ҳали қарисам ўқийман.
— Агар қаримасдан вафот топсангиз, Аллоҳ таолога қандай жавоб берасиз? Биринчи сўраладиган фарз бу намоздир.
— Сиз эскиликка жуда берилиб кетибсиз,- Интизор тилидагини қайтармай айтди. Усмон эса кулиб қўйди.
— Сиз бу китобни ўқинг. Кейин динимизни макон ва замон танламаслигини англаб етасиз.
— Рахмат.
— Арзимайди.
Усмон қиздан узоқлашди. Қўлида эса «Ҳадис ва ҳаёт» китобларининг тўлиқ тўплами мавжуд эди. Интизор қўлидаги китобга қараб қолди.
ДАВОМИ БОР...

👍665🔥140👏90😘31😭15