Jaloliddin Rumiy 📚
40.5K subscribers
475 photos
23 videos
1 file
26 links
Xar narsaga siqilma ey ko’ngil, Na bu dardlar qoluvchi na bu umr. 🍃

• Reklama @Rumiypg

©hikmatlaruz
©Ziyouz
©Arabicuz
Download Telegram
Ҳаё бошни эгиш ёки юзнинг қизариши эмас.
Ҳаё – Аллоҳ сени қайтарган нарсаларида топмаслиги, буюрган нарсаларида йўқотмаслигидир!

@IkromSharif
35🔥9💯51
Кечаги сўровномага кўра энг кўп овоз олган мавзу “Бир китоб тахлили” бўлди.
Демак бугун сизлар била ажоиб бир китобни тахлил қиламиз. Унгача шу китобдан бир ўқувчининг эътирофини иқтибос ўлароқ келтириб турамиз:

«Бу китобни ўқиётган пайтимда ажойиб воқеа содир бўлди. Аввалига китобга бир марта кўз югуртириб чиқдим. Кейин алоҳида эътибор билан бир бошдан ўқидим. Кейинчалик шундай бўлдики, бирор муаммога дуч келсам, шу китобни қўлимга олиб, бир неча саҳифа ўкир эдим. Қизиғи, ана шу бир неча саҳифаларда ҳам ўзига хос фикр ёки гўзал дуо ёзилган булар, ёки мушкулимни енгиллатадиган, ғамларимни аритадиган бирор ҳаётий тажриба топилар эди. Аллоҳ таоло бу китобни сабаб қилиб, мендан жуда кўп маҳзунликларни кетказди. Шунинг учун бу китобдан коллеж ва олий ўқув юртларида ҳам фойдаланишса, ўрта таълим мактабларидаги қизларга йқитилса, китобнинг мағзини чақишлари учун ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан татбиқ этилса, Аллоҳнинг ёрдами билан бу китобдан кўплар манфаат олган бўлар эди».
13🕊2👀2🔥1
Er xotiniga sms yozdi.

– Ishxonada tepada yiqilib oyog‘im qayrildi.
Qattiq og‘ridi, og‘riq kuchaydi.
Maftuna mashinasida shifoxonaga opkelib qo‘ydi, oyog‘im sinibdi, gips qilishar ekan.

Xotinidan sms keldi:
– Maftuna kim?


@Rumiy_pg  ✍️
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁919🌚2👀1
#эрхотинлик

Менга шу гап ёқди:))

Эрни тушуниш керак. У тушунилишни истайди. Севилиш унга у қадар муҳим эмас.
Хотинни эса тушуниш эмас, севиш керак. У севилишни истайди. Ўзи уни тушуниб ҳам бўлмайди.
😁6420🔥10💯81
Allohga yoqish uchun harakat qilish kerak..

#Abdukarim Mirzayev


@Rumiy_pg — hikmatli soʻzlar!
19🕊4💯3🔥2
Ey do’st, darding nima bo’lsa bo’lsin, Umiding har zamon Alloh bo’lsin..

#Mavlono Rumiy


@Rumiy_pg — hikmatli soʻzlar!
75🕊11🔥92
Жаннат сўрасанг, «Аллоҳим, Сендан жаннат сўрайман», деб айтма, чунки дўзахга тушиб, кейин жаннатга кирадиганлар ҳам бор. «Аллоҳим, ҳисоб-китобсиз, азоб- уқубат кўрсатмай жаннатга дохил қил», дегин.

@IkromSharif
40🔥10🕊5🌚1
Талҳа ибн Абдурраҳмон ибн Авф Қурайшнинг энг сахий кишиларидан эди. Бир куни хотини унга деди:
– Ака-укаларингиз ёмон одам экан.
– Нега?
– Бойлигингизда сиздан ҳар куни хабар олишади. Камбағал бўлсангиз, умуман келишмайди.
Талҳа шундай деди:
– Аллоҳга қасамки, бу — уларнинг гўзал ахлоқ соҳиби эканидандир. Уларни икром қилишга қодир бўлганимизда келишади. Бунга қодир бўлмаган пайтимизда хижолат бўлмасин деб, келишмайди.

Мовардий айтадилар:
«Талҳа ўзининг гўзал хулқи билан бу ишни гўзал таъвил қилганига боқинг. У биродарларининг ёмон феълини гўзал ишга айлантирди. Ошкора хиёнатини вафога дўндирди. Бу иш қалб саломатлиги дунёда роҳат, охиратда эса ғанимат эканига далолатдир. Бу иш жаннатга киришнинг сабабларидандир».
23🔥64
Биз бу дунё ҳаётида худди рангли қаламлар кабимиз. Рангларимиз  турлича бўлиб, бир биримизга мос тушмасак-да, лекин ҳаёт манзараси  барчамиз бирга жам бўлганимиздагина мукаммал бўлади.

«Ҳикматлар чашмаси»дан

© Устоз Қудратуллоҳ Сидиқметов ҳафизаҳуллоҳ
💯148🔥3
Хато тушунча!

Кўпчилик эрлар рафиқаларини ўз қолипларига солишга ҳаракат қиладилар. Қиладиган ҳар бир ишлари ёки айтадиган ҳар бир гаплари ўз услубида бўлишини истайди. Бу ҳолат кўпчилик эрларда кузатилади. Уларга айтар гапимиз шуки, бундай хоҳишингиз ҳаргиз рўёбга чиқмайди. Рафиқангиз айни сиз хоҳлайдиган услубда муомала қилиши, сиздек фикр юртиши, гаплашиши ҳатто турмуш ҳаётдаги зарурий ишларни сиз истаган шаклда бажаришини кутиб ўтирманг. Чунки аёл зотининг фикр юритиши, ҳаётга боқиши, дунё қараши, ишларга баҳо бериши эркакникидан тубдан фарқ қилади. Демак ўз-ўзидан муомала маданияти, гаплашиш услуби ҳам фарқли бўлади. Кўп эрлар ҳаётнинг мана шу нуқтасини яхши англамаганлари учун оилада можаро ва келишмовчилик пайдо бўлади. Оқил эр бундай ҳолатларни тўғри баҳолаб ўртадаги турлиликдан кир қидирмайди ва аёлининг ҳолатини тўғри қабул қилади. Зеро, Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
وَلَيْسَ الذَّكَرُ كَالأُنثَى
«Ва ўғил қиз каби эмас»
(Оли Имрон 36)


© Ikrom sharif
23💯7🕊5🔥4🌚1
– Аллоҳ таоло мени яхши кўрадими?
– Ҳа, яхши кўради. Сен тунда гуноҳлар билан Унга исён қиласан. У эса сенинг жонингни гуноҳинг устида олмайди, балки тавба қилар, деб тонгда сени ўйғотади, яна фурсат беради. Аслида У сенинг тавбангга муҳтож эмас.
Мана шу сени яхши кўриши аломатидир.
53💯13🔥7🕊51
Нафс билан суҳбат

Иброҳим Таймий айтадилар: Нафсимни Жаннатга «киритдим», унинг меваларидан егиздим, анҳорларидан ичирдим, бокира ҳурларини қучоқлатдим...

Кейин уни дўзахга «киритдим», ундаги заққумдан егиздим, йирингидан ичирдим, занжири ва кишанлари билан уни боғладим...

Кейин нафсимга:
— «Танла, қайси бирини истайсан?», дедим.
— «Дунёга қайтиб солиҳ амал қилишни истайман!», деди у.
— «Сен дунёдасан. Қани, унда амал қилиб ол», дедим.
28🔥112
Фарзандингиз бирор ваъда бериб, кейин уни бузса, "Хўп дедингу қилмадинг, энди иккинчи бор мендан бирор нарса сўрама!" — деманг.

Тўғрироғи:
— Болажоним, ваъдага хилоф қилиш мусулмонга ярашмайди. Аллоҳ таоло ваъдсини бузганларни хушламайди, кейин одамлар орасида ҳам ишончни йўқотиб қўясан. Келаси гал диққатлироқ бўл! — денг.

Бола сизга эмас, иймони, виждони, мурувватига содиқ бўлиши кераклигини англасин.

@IkromSharif
147🔥7
Агар шайтон сенга:
“Қанча дуо қиласан, лекин натижаси кўринмаяпти-ку?” — деса, унга шундай жавоб бер:
“Мен натижа учун эмас, балки ибодат қилиш учун дуо қиламан.”

Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ.

Изоҳ: Дуонинг ўзи ҳам ибодатдир. Шунинг учун ижобат кечикса ҳам, мўмин банда дуодан тўхтамайди. Чунки у Аллоҳга илтижо қилишнинг ўзи билан ҳам ибодат қилаётган бўлади.
🔥18🕊15111
Баъзи уйларда ҳолат яхши эмас.
Ота-она ўртасида келишмовчилик бўлади, болалар баъзан ҳолдан тойдиради, ёки уйда умумий муҳит оғир, ҳамма асабий бўлади.
Шунда одам ўзини ғалати ҳис қилади. Яшаяпти, лекин зериккан, жим, лекин ичи тўла гап, танаси шу ерда, лекин руҳи бошқа жойларда кезади…

Ечим нима?
Катта ўзгаришлар қилиш шарт эмас. Кичик нарсадан бошланг: яхши гапдан.
Юмшоқроқ гапиринг, сабр билан эшитинг ва дарҳол натижа кутманг. Яхши сўзнинг ўзи яхшилик. Лекин сабр қилиш ҳам керак.
Чунки йиллаб тўпланган муаммо бир кунда йўқолиб қолмайди.

Оилага доим катта қарорлар шарт эмас. Кўпинча кераги — бироз суҳбат, бироз меҳр, бироз сабр.
Дўстлар ҳам сабрга муҳтож, ишдаги одамлар ҳам меҳрга муҳтож. Ҳаммамизга ҳам бироз тинчлик, бироз хордиқ керак.
Шундагина олдинга юра оламиз.

@IkromSharif
21🔥2🌚1
Бугун мен ўқиган энг ажойиб илм:

Илмлар фақатгина китоблардан олинмайди.
Китобларда ҳам топилмайдиган илмлар бор; фақирликдан олинадиган илмлар бор, бало-мусибатлардан, ҳасталиклардан ва ҳатто ғам-ташвишлар ва мушкулотлардан ўрганиладиган илмлар бор.
35💯30🔥87
Покиза қалбли эр—хотинлар шунчаки тасодифий учрашмайди. Балки, уларни пок ниятлар жамлайди.(амаллар ниятларга боғлиқ)
Мутовалли Ша’ровий айтганларидек: Агар икки киши орасидаги гўзал алоқани кўрсанг, уларнинг учинчиси Аллоҳ эканлигини билиб олавер.
30🔥7
"Мен илгари салафи солиҳларнинг узоқ вақт Қуръон тиловати, ибодат ва илм ўқишдан ҳеч малолланмагани ва зерикмаганини эшитиб, жуда ажабланар ва ҳайратланар эдим.
Кейин қўл телефонлари чиқиб, одамлар унга қанчалик боғланиб қолганларини кўриб, салафларнинг ҳолини тушундим – одам нимага муҳаббат қўйса, ундан ҳеч малол ва чарчоқ туймас экан!"

Аллоҳим, бизларни ўзингга ва ўзинг яхши кўрган нарсаларга муҳаббатли қил!
25🔥9🕊4
Баъзан оиланинг пароканда бўлиши хиёнат ёки сотқинликдан эмас, балки «маслаҳат» деб айтилган сўз қарорга айланган жойдан бошланади.

Эр ва хотин ўртасида ҳал бўлиши керак бўлган ишларга учинчи инсон аралаша бошласа — ишонч секин-аста йўқолади, обрў сусаяди, қалблардаги хотиржамлик эса тарк этади.

Қариндош-уруғларни ҳурмат қилиш — динимиз амри.
Аммо оиланинг чегарасини асраш — ҳам бир масъулият.

Чунки мустаҳкам оила ташқаридан эмас,
балки қалблар бирлашган уйнинг ичидан қурилади.
26🔥4🕊4👀1
“Мен сени асраб-авайлайман”
Қалбим айнан шу сўзларни эшитишни жуда-жуда истайди.
“Мен сени севаман” ёки “Сен менга кераксан” эмас, балки… асрайман деган оддий, аммо юракка яқин сўз.

Асраш — оғир пайтларда индамай юз ўгирмаслик.
Шунчаки ёнимда бўлиш, мени қучоқлаб:
“Ҳаммаси яхши бўлади” деб айтиш.

Мен ўзимни хавфсиз ҳис қилишни истайман.
Ёнимда таянч бўладиган, девордек мустаҳкам инсон керак.

Чунки одам энг азиз нарсасини асраб-авайлайди.
Мен ҳам ким учундир азиз, қадрли инсон бўлишни истайман.
Шу — етарли.
16🔥6🕊4
ЯХШИ ГУМОНДА БЎЛИНГ!

Муҳаббат ва дўстлик – бу иккиси турли фитна-фасодлар бўронига қаршилик кўрсата олади. Лекин бу иккисини биргина нарса, яъни, англашилмовчилик парча-парча қилиб юборади.
Дўстларингиз ҳақида яхши гумонда бўлинг!

"Ҳикматлар чашмаси"дан
11🔥4🕊4