Forwarded from Huzurim - حب
— Севгини тирик тутган, сақлаган, яшатган нарса нима?
— Ахлоқ, тўғрилик, жуфтига садоқат, севги ва ўзаро ҳурмат! Ана шу ифодаларни ўз ичига олган муносабатнинг номидир севги.

❤13🔥4
Энг буюк ва энг муқаддас муҳаббат ота-онанинг ўз фарзандига бўлган муҳаббатидир. Фақат уларгина ҳар қандай ҳолатингизда – гўзал бўлсангиз ҳам, хунук бўлсангиз ҳам, яхши бўлсангиз ҳам, ёмон бўлсангиз ҳам сизни севишдан тўхтамайди. Сиз уларни ёқтирасизми, ёқтирмайсизми, боймисиз, камбағалми, бахтлимисиз ёки бахтсиз – уларнинг сизга нисбатан муҳаббати асло ўзгармайди.
Улар сизни ютуқ ва камчиликларингиз билан, қандай бўлсангиз, шундайлигингизча, ҳеч қандай шартсиз севишади. Ўртадаги келишмовчиликлар ёки масофалар ҳам муҳаббатларига тўсиқ бўлолмайди. Бундай муҳаббатни бошқа ҳеч қаерда топа олмайсиз. Шундай экан, уни ўзга қалблардан излаб, ўзингизни беҳуда қийнаманг...
"Оғриқлардан сабоқлар" китобидан
Улар сизни ютуқ ва камчиликларингиз билан, қандай бўлсангиз, шундайлигингизча, ҳеч қандай шартсиз севишади. Ўртадаги келишмовчиликлар ёки масофалар ҳам муҳаббатларига тўсиқ бўлолмайди. Бундай муҳаббатни бошқа ҳеч қаерда топа олмайсиз. Шундай экан, уни ўзга қалблардан излаб, ўзингизни беҳуда қийнаманг...
❤10🔥8💯5
#tabassum
Bir kuni er-xotin urishib qolibdi.⠀
Eri:
– Sen bilan ortiq yashay olmayman. Narsalaringni olgin-da, ota uyingga jo'na! – debdi.
Xotini ketibdi.
Kun kech bo'lgach, eri sekin telefonni olib xotiniga qo'ng'iroq qilib debdi:
– Onasi, boraymi..?
– Mayli. Faqat bitta shartim bor.⠀
– Xo'sh?
– Oshxonaga kiring.
– Kirdim.
– Qo'lingizga likopchani olib, uni zarb bilan yerga uring.
– Urdim.
– Endi siniqlarini yig'ib, avvalgi holiga keltiring.
– Iye, xotin. Men plastik tarelkani yerga urgandim. Singani yo'q..!
– Obbo! Ming yillik rivoyatni rasvo qildingiz. Keling, tezroq olib keting. Ota-onamga birrovga keldim, degandim, — debdi xotini.
🤍🌝😂
@Rumiy_pg✍️

@Rumiy_pg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁49❤16🌚2
Ҳаё бошни эгиш ёки юзнинг қизариши эмас.
Ҳаё – Аллоҳ сени қайтарган нарсаларида топмаслиги, буюрган нарсаларида йўқотмаслигидир!
@IkromSharif

❤32🔥8💯5⚡1
Кечаги сўровномага кўра энг кўп овоз олган мавзу “Бир китоб тахлили” бўлди.
Демак бугун сизлар била ажоиб бир китобни тахлил қиламиз. Унгача шу китобдан бир ўқувчининг эътирофини иқтибос ўлароқ келтириб турамиз:
«Бу китобни ўқиётган пайтимда ажойиб воқеа содир бўлди. Аввалига китобга бир марта кўз югуртириб чиқдим. Кейин алоҳида эътибор билан бир бошдан ўқидим. Кейинчалик шундай бўлдики, бирор муаммога дуч келсам, шу китобни қўлимга олиб, бир неча саҳифа ўкир эдим. Қизиғи, ана шу бир неча саҳифаларда ҳам ўзига хос фикр ёки гўзал дуо ёзилган булар, ёки мушкулимни енгиллатадиган, ғамларимни аритадиган бирор ҳаётий тажриба топилар эди. Аллоҳ таоло бу китобни сабаб қилиб, мендан жуда кўп маҳзунликларни кетказди. Шунинг учун бу китобдан коллеж ва олий ўқув юртларида ҳам фойдаланишса, ўрта таълим мактабларидаги қизларга йқитилса, китобнинг мағзини чақишлари учун ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатдан татбиқ этилса, Аллоҳнинг ёрдами билан бу китобдан кўплар манфаат олган бўлар эди».

❤9🕊2👀2🔥1
Er xotiniga sms yozdi.
– Ishxonada tepada yiqilib oyog‘im qayrildi.
Qattiq og‘ridi, og‘riq kuchaydi.
Maftuna mashinasida shifoxonaga opkelib qo‘ydi, oyog‘im sinibdi, gips qilishar ekan.
Xotinidan sms keldi:
– Maftuna kim?
@Rumiy_pg✍️
– Ishxonada tepada yiqilib oyog‘im qayrildi.
Qattiq og‘ridi, og‘riq kuchaydi.
Maftuna mashinasida shifoxonaga opkelib qo‘ydi, oyog‘im sinibdi, gips qilishar ekan.
Xotinidan sms keldi:
– Maftuna kim?
@Rumiy_pg
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁88❤9🌚2👀1
#эрхотинлик
Менга шу гап ёқди:))
Эрни тушуниш керак. У тушунилишни истайди. Севилиш унга у қадар муҳим эмас.
Хотинни эса тушуниш эмас, севиш керак. У севилишни истайди. Ўзи уни тушуниб ҳам бўлмайди.

😁63❤18🔥10💯8⚡1
Жаннат сўрасанг, «Аллоҳим, Сендан жаннат сўрайман», деб айтма, чунки дўзахга тушиб, кейин жаннатга кирадиганлар ҳам бор. «Аллоҳим, ҳисоб-китобсиз, азоб- уқубат кўрсатмай жаннатга дохил қил», дегин.
@IkromSharif
@IkromSharif
❤36🔥9🕊3🌚1
Талҳа ибн Абдурраҳмон ибн Авф Қурайшнинг энг сахий кишиларидан эди. Бир куни хотини унга деди:
– Ака-укаларингиз ёмон одам экан.
– Нега?
– Бойлигингизда сиздан ҳар куни хабар олишади. Камбағал бўлсангиз, умуман келишмайди.
Талҳа шундай деди:
– Аллоҳга қасамки, бу — уларнинг гўзал ахлоқ соҳиби эканидандир. Уларни икром қилишга қодир бўлганимизда келишади. Бунга қодир бўлмаган пайтимизда хижолат бўлмасин деб, келишмайди.
Мовардий айтадилар:
«Талҳа ўзининг гўзал хулқи билан бу ишни гўзал таъвил қилганига боқинг. У биродарларининг ёмон феълини гўзал ишга айлантирди. Ошкора хиёнатини вафога дўндирди. Бу иш қалб саломатлиги дунёда роҳат, охиратда эса ғанимат эканига далолатдир. Бу иш жаннатга киришнинг сабабларидандир».

❤20🔥6⚡2
Хато тушунча!
Кўпчилик эрлар рафиқаларини ўз қолипларига солишга ҳаракат қиладилар. Қиладиган ҳар бир ишлари ёки айтадиган ҳар бир гаплари ўз услубида бўлишини истайди. Бу ҳолат кўпчилик эрларда кузатилади. Уларга айтар гапимиз шуки, бундай хоҳишингиз ҳаргиз рўёбга чиқмайди. Рафиқангиз айни сиз хоҳлайдиган услубда муомала қилиши, сиздек фикр юртиши, гаплашиши ҳатто турмуш ҳаётдаги зарурий ишларни сиз истаган шаклда бажаришини кутиб ўтирманг. Чунки аёл зотининг фикр юритиши, ҳаётга боқиши, дунё қараши, ишларга баҳо бериши эркакникидан тубдан фарқ қилади. Демак ўз-ўзидан муомала маданияти, гаплашиш услуби ҳам фарқли бўлади. Кўп эрлар ҳаётнинг мана шу нуқтасини яхши англамаганлари учун оилада можаро ва келишмовчилик пайдо бўлади. Оқил эр бундай ҳолатларни тўғри баҳолаб ўртадаги турлиликдан кир қидирмайди ва аёлининг ҳолатини тўғри қабул қилади. Зеро, Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:
وَلَيْسَ الذَّكَرُ كَالأُنثَى
«Ва ўғил қиз каби эмас»
(Оли Имрон 36)
© Ikrom sharif

❤23💯7🕊5🔥4🌚1
Нафс билан суҳбат
Иброҳим Таймий айтадилар: Нафсимни Жаннатга «киритдим», унинг меваларидан егиздим, анҳорларидан ичирдим, бокира ҳурларини қучоқлатдим...
Кейин уни дўзахга «киритдим», ундаги заққумдан егиздим, йирингидан ичирдим, занжири ва кишанлари билан уни боғладим...
Кейин нафсимга:
— «Танла, қайси бирини истайсан?», дедим.
— «Дунёга қайтиб солиҳ амал қилишни истайман!», деди у.
— «Сен дунёдасан. Қани, унда амал қилиб ол», дедим.

❤23🔥11⚡2
Фарзандингиз бирор ваъда бериб, кейин уни бузса, "Хўп дедингу қилмадинг, энди иккинчи бор мендан бирор нарса сўрама!" — деманг.
Тўғрироғи:
— Болажоним, ваъдага хилоф қилиш мусулмонга ярашмайди. Аллоҳ таоло ваъдсини бузганларни хушламайди, кейин одамлар орасида ҳам ишончни йўқотиб қўясан. Келаси гал диққатлироқ бўл! — денг.
Бола сизга эмас, иймони, виждони, мурувватига содиқ бўлиши кераклигини англасин.

❤10⚡7🔥7
Агар шайтон сенга:
“Қанча дуо қиласан, лекин натижаси кўринмаяпти-ку?” — деса, унга шундай жавоб бер:
“Мен натижа учун эмас, балки ибодат қилиш учун дуо қиламан.”
Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ.
Изоҳ: Дуонинг ўзи ҳам ибодатдир. Шунинг учун ижобат кечикса ҳам, мўмин банда дуодан тўхтамайди. Чунки у Аллоҳга илтижо қилишнинг ўзи билан ҳам ибодат қилаётган бўлади.

🔥15🕊15❤11
Баъзи уйларда ҳолат яхши эмас.
Ота-она ўртасида келишмовчилик бўлади, болалар баъзан ҳолдан тойдиради, ёки уйда умумий муҳит оғир, ҳамма асабий бўлади.
Шунда одам ўзини ғалати ҳис қилади. Яшаяпти, лекин зериккан, жим, лекин ичи тўла гап, танаси шу ерда, лекин руҳи бошқа жойларда кезади…
Ечим нима?
Катта ўзгаришлар қилиш шарт эмас. Кичик нарсадан бошланг: яхши гапдан.
Юмшоқроқ гапиринг, сабр билан эшитинг ва дарҳол натижа кутманг. Яхши сўзнинг ўзи яхшилик. Лекин сабр қилиш ҳам керак.
Чунки йиллаб тўпланган муаммо бир кунда йўқолиб қолмайди.
Оилага доим катта қарорлар шарт эмас. Кўпинча кераги — бироз суҳбат, бироз меҳр, бироз сабр.
Дўстлар ҳам сабрга муҳтож, ишдаги одамлар ҳам меҳрга муҳтож. Ҳаммамизга ҳам бироз тинчлик, бироз хордиқ керак.
Шундагина олдинга юра оламиз.

❤19🔥2🌚1