Камеруннинг ФИФА томонидан тақиқланган формалари ёдингиздами?
2002 йилда Камерун терма жамоаси Малида бўлиб ўтадиган Африка миллатлар кубогига асосий фаворитлардан бири сифатида йўл олган эди. Жамоа таркибида фаолиятининг чўққисидаги Ригобер Сонг, ёш Самюэль Это’о, Жереми, Лорен ва Африканинг энг яхши дарвозабонларидан бири ҳисобланган Жак Сонго’о каби юлдузлар бор эди. Puma компанияси "Бўйсунмас шерлар"га ҳам ажралиб туриш, ҳам Камеруннинг иссиқ иқлимида, энг жазирама кунларда ҳам яхши ўйнаш имконини берадиган форма яратди. Шу тариқа Puma ва Камерун футбол тарихидаги энг рамзий дизайнлардан бирини тақдим этди — енгсиз футболкалар.
Камерун Африка миллатлар кубогини тўртинчи марта қўлга киритди, Сонг эса турнирнинг энг яхши футболчиси деб топилди. Энди навбат Япония–Кореяда ўтадиган Жаҳон чемпионатига эди. Аммо ФИФА Камеруннинг формаларидан мамнун бўлмади ва уларни қоидаларга зид деб ҳисоблади. Расмий сабаб шунда эдики, енглар бўлмагани учун турнир эмблемасини жойлаштиришнинг имкони йўқ эди. Камерун бу баҳсда ғалаба қозона олмаслиги аён бўлгач, Puma футболкаларга қора енглар қўшишга мажбур бўлди.
ФИФА Puma’нинг дизайн тажрибасини маъқулламаган бўлса-да, Камеруннинг енгсиз формаси футбол либослари тарихида муҳим ва унутилмас босқич сифатида қолди.
Кўпроқ тарихий кадрлар бу ерда
👇👇👇
@retro90foto

❤20👍6
🔥144❤84👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
2010 йил Жанубий Африка Республикасида ўтган Жаҳон чемпионатида урилган энг чиройли 10 та голни томоша қилинг.
Кўпроқ тарихий кадрлар бу ерда
👇👇👇
@retro90foto
Кўпроқ тарихий кадрлар бу ерда
👇👇👇
@retro90foto
🔥14❤4😁1
Мориентес "Реал"дан қасос олган иккита ўйин
Бугун Европа чемпионлар лигаси доирасид "Реал Мадрид" "Монако"га қарши ўйнаркан. Бу икки жамоа ўртасидаги энг машҳур тўқнашувлардан бири 2004 йил бўлиб ўтган.
Бўлажак финалчи "Монако" илк баҳсни Мадридда ўтказган. "Реал" сафида ўша баҳсда ўйнаган футболчиларга бир назар ташланг: Икер Касильяс, Дэвид Бекхэм, Гути, Луиш Фигу, Рауль, Зинедин Зидан, Роналдо. Дастлабки баҳсда мезбонлар 82-дақиқда 4:1 ҳисобида олдинда эдилар. Бироқ баҳс охирида "Реал"га тегишли бўлган ва "Монако"га ижарага берилган Фернандо Мориентес ҳисобни қисқартиради - 4:2. Шу натижадан кейин ҳам "Галактикос" кўринишидан осонлик билан кейинга босқичга чиқадигандек эди.
Монте Карлодаги жавоб учрашувида Рауль ҳисобни очган ва умумий ҳисоб 5:2 га етганди. "Монако" мухлислари ҳам кейинги босқичдан умидни узишганди, бироқ...
Биринчи тайм охирида "Монако" етакчиси Людовик Жюли ҳисобни тенглаштиради. Иккинчи тайм бошида "Реал"га керак бўлмай қолган Мориентес яна Мадрид клубини ранжитади, умумий ҳисоб 5:4 монегасклар яна битта гол уришса сафарда кўпроқ гол уришгани боис ярим финалга чиқишарди. Ана ўша голни 66-дақиқада Жюли уради ва "Монако" Карлуш Кейруш бошчилигидаги "Галактикос"ни мусобақадан чиқариб юборади.
Фернандо Мориентеснинг иккита голи "Реал" таслим этилишида муҳим аҳамият касб этди.
"Реал Мадрид" - "Монако" 4:2
Голлар: Иван Эльгера 51, Зинедин Зидан 70, Луиш Фигу 77, Роналдо 81 - Себастьян Скилаччи 43, Фернандо Мориентес 83.
"Монако" - "Реал Мадрид" 3:1
Голлар: Людовик Жюли 45+1, 66, Фернандо Мориентес 48 - Рауль 36.
https://www.youtube.com/watch?v=AT5lmdhjCrE

YouTube
Monaco 3-1 Real Madrid | Quart de finale Retour | Ligue des Champions 2003-2004 | TF1/FR
Citoyens, citoyennes bonjour c'est AB69 et bienvenue sur ma chaîne Youtube où tu pourras trouver les plus beaux matchs de la LDC des années 2000 en langue française en résumé long format.
Si tu penses comme moi que le foot, c’était mieux avant, n'hésite…

❤11👍1
Роппа-роса 15 йил олдин Бақоев Иорданияга иккита гол урганди
Қатар мезбонлиги остида ўтказилган 2011 йилги Осиё кубоги Ўзбекистон терма жамоаси учун ҳозирча тарихдаги энг яхшиси бўлиб турибди.
Боиси, аввалги турнирларда чорак финалдан ортга қайтган жамоамиз бу сафар ярим финал босқичига қадар етиб борди. Гарчи, кейинги икки беллашувда мағлуб бўлган бўлсакда якунда қитъанинг кучли тўрт жамоаси қаторидан жой олди. Демак, бугун бизга тарихий ғалабани тортиқ қилган Иордания билан ўйинни ёдга оламиз.
Вадим Абрамов шогирдлари гуруҳ босқичининг сўнгги турида Хитой билан 2:2 ҳисобида дуранг қайд этган ҳолда биринчи ўрин билан чорак финалга чиқди. Рақиб Аднан Ҳамад бошчилигидаги Иордания терма жамоаси эди. Улар ҳам ҳудди биз каби гуруҳда етти очко тўплади. Фақат, иккинчи ўринни эгаллади. Ушбу ҳал қилувчи ва бир баҳсдан иборатлиги футболчиларга қўшимча масъулият юкларди. Боз устига ортга ҳеч қандай йўл йўқлиги сабаб икки жамоани фақат ғалаба қониқтирарди. Таркибда олдинги ўйинларга қараганда сезиларди ўзгаришларга қўл урилганини кўришимиз мумкин. Максим Шацких, Виктор Карпенко, Станислав Андреев, Олим Навкаровларнинг ўрни Санжар Турсунов, Саҳоб Жўраев, Улуғбек Бақоев, Шавкат Муллажонов, Жасур Ҳасанов билан тўлдирилди. Қайсидир маънода рақиб учун кутилмаган таркиб десак ҳам бўлади.
Футболчилар учрашувнинг дастлабки дақиқаларидан асосан эҳтиёткорликка урғу қаратишди. Биргина гол ўйинни буткул ўзгартириб юбориш ҳеч гапмаслигини билишарди. Бизнинг ҳужумларимиз Жасур Ҳасановнинг қанотидан уюштирилди. Жамоа Ҳасановнинг тезкорлигидан ва дриблингларидан унумли фойдаланиш пайида бўлишди. Айнан унинг тўп узатмалари иорданиялик ҳимоячиларни шошириб қўйди. Шунингдек Гейнрих бир қатор кескин вазиятларни голга айлантира олмади. Тенг курашлар остида ўтган биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Ғалабага бўлга иштиёқ ва хоҳиш терма жамоамизда кучли эканлиги яққол кўзга ташланди. 46-дақиқада Иордания терма жамоаси ўйинчиси Сервер Жепаровни қўполлик билан тўхтатиб қолинади. Стандартни Жепаровнинг ўзи амалга оширади, унинг заргарона узатмасини Улуғбек Бақоев боши билан голга айлантиради. Жарима майдончаси ичида ҳимоячилар ҳужумчимизни эътиборсиз қолдиришганди.
Қизиқ бир маълумот, Вадим Абрамов мусобақага тайёргарлик жараёнида Бақоевни якуний таркибга киритишни ўйламаган эди. Ўқув йиғин машғулотларида ўзини кўрсатган ва катта эҳтимол билан турнирга бориши кутилган Ярослав Крушельницкий жароҳат олади. Унинг ўрнини тўлдириш мақсадида тезкорлик билан таркибга ҳужумчи Улуғбек Бақоев таклиф қилинади. 2-рақам аслида Крушельницкий тегишли эди. Орадан уч дақиқа ўтгач таблодаги ҳисоб ўзгарди. Тўпни марказда назорат қилаётган Гейнрих қанотда тезлик билан кетаётган Жасур Ҳасановга оширади, у эса ўз услубида тўпни марказий ҳужумчи Бақоевга узатади. Махоратли форвард жамоадошининг пасини Амир Шафи қўриқлаётган дарвоза тўрига жойлаб қўйяди.
Ўйинчиларимизнинг икки голига 58-дақиқада Башар Бани Ёсин Игнатий Нестеров дарвозасини ишғол қилиб жавоб қайтаради. Бурчакдан оширилган тўпни посбонимиз қайтаришга муваффақ бўлади, қайтган тўпга эса Башар биринчи бўлиб етиб келади ва орадаги фарқни қисқартиради. Зарбани қайтаришда жароҳат орттириб олган Нестеровнинг ўрнига Темур Жўраев майдонга тушади. Гарчи, ушбу баҳсда тўп ўтказмаган бўлсада, Австралия ва Жанубий Кореяга қарши кечган ўйинларда ўз дарвозасидан тўққизта тўп олиб чиқади. Биз учун ярим финал эшикларини очган учрашув тўлақонли Бақоевнинг бенефисига айланган дея оламиз.
Ўзбекистон – Иордания 2:1
21.01. 2011. Доха. “Халифа” стадиони. 16073 томошабин.
Бош ҳакам: Абдул Малик Башир (Сингапур)
Голлар: Улуғбек Бақоев 46, 49 - Башар Бани Ёсин 58.
Ўзбекистон: Игнатий Нестеров (Темур Жўраев, 62), Шавкатжон Муллажонов, Саҳоб Жўраев, Одил Аҳмедов, Азиз Ҳайдаров, Темур Кападзе, Сервер Жепаров, Санжар Турсунов, Жасур Ҳасанов (Станислав Андреев, 57), Александр Гейнрих (Анзур Исмоилов, 70), Улуғбек Бақоев.
https://www.youtube.com/watch?v=kTOje2bBH3I

O'zbekiston vs Iordaniya 2-1 Osiyo Kubogi 2011 chorak final. Ulugb'ek Baqoyevdan dubl.
#Retro_Futbol
"Завқланинг, орзу қилинг, бизни кузатинг". Бу championat.asia сайтининг янги шиорига айланди.
https://www.championat.asia
Бизнинг инстаграм - https://www.instagram.com/championat.asia/
Бизнинг твиттер - https://twitter.com/championatasia
Бизнинг…

❤10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
😁31❤7👍4🤣4🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1994 йил АҚШ мезбонлик қилган Жаҳон чемпионатида урилган энг чиройли 10 та голни томоша қилинг.
Кўпроқ тарихий кадрлар бу ерда
👇👇👇
@retro90foto
Кўпроқ тарихий кадрлар бу ерда
👇👇👇
@retro90foto
❤5👍5👏2
Австралиядан шармандали мағлубият қабул қилиб олинган ўйин
Бундан роппа-роса 15 йил олдин Қатар яшил майдонларида ўтган Осиё кубоги ярим финалида Ўзбекистон терма жамоаси Австралияга 0:6 ҳисобида ютқазганди.
Вадим Абрамов бошчилигидаги жамоа Иорданияни ютганидан кейин тарихда илк бор ярим финалга чиққан. Бироқ бу босқич биз учун жуда баландлик қилди. Чорак финалда Игнатий Нестеров жароҳат олгани боис Австралия билан учрашувда дарвозани Темур Жўраев қўриқлаган. "Соккерузлар" қарши ҳужумда бизни бир неча бор жазолашган. Австралия сафида Европа топ клубларида ўйнаётган футболчилар кўпчиликни ташкил қиларди.
Бу мағлубият Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихидаги энг йирик иккинчи мағлубият бўлди.
Ўзбекистон - Австралия 0:6
Осиё кубоги-2011 Ярим финал
25.01.2011. Доҳа, "Ҳалифа" стадиони, 24826 томошабин.
Ҳакам: Али Ҳамад Ал Бадвави (БАА)
Голлар: 0:1 - Гарри Кюэлл 5, 0:2 - Саша Огненовски 35, 0:3 - Дэвид Карней 65, 0:4 - Брет Эмертон 74, 0:5 - Карл Валери 82, 0:6 - Робби Крус 83.
Ўзбекистон: Тимур Жўраев, Саҳоб Жўраев, Анзур Исмоилов, Одил Аҳмедов, Виктор Карпенко (Азиз Ибрагимов 71), Жасур Ҳасанов (Марат Бикмаев 55), Сервер Жепаров, Азиз Ҳайдаров, Тимур Кападзе, Максим Шацких (Санжар Турсунов 60), Улугбек Бакаев.
https://www.youtube.com/watch?v=MMGlo211owc

Uzbekistan -Australia 0:6 AFC Asian Cup 2011 25.01.2011
Asian Cup 2011
1/2 final
Uzbekistan -Australia 0:6
Кубок Азии 2011
1/2 финала
Узбекистан-Австралия 0:6
1/2 final
Uzbekistan -Australia 0:6
Кубок Азии 2011
1/2 финала
Узбекистан-Австралия 0:6
❤4🥱4😢2🤯1😭1
Ниҳат Қаҳвачи деган футболчини эшитганмисиз? 2002–2003 йилги мавсум кичкина бюджетли "Реал Сосьедад" клуби сал қолса "Галактикос"ни ортда қолдириб Испания чемпиони бўлиши мумкин эди.
Франциялик мураббий Рейнальд Денуэкс бошчилигидаги "Сосьедад" ўша мавсум Ла Лиганинг дастлабки 19 та турида умуман мағлуб бўлмайди. Клуб ўзининг уй стадиони бўлган "Аноэта"да "Реал Мадрид"ни 4:2 ҳисобида таслим қилган, "Барселона" эса 2:1 ҳисобида мағлуб этилган.
Ҳужумчилар Ниҳат Қаҳвачи, Дарко Ковачевич, ярим ҳимоячилар Валерий Карпин, 21 ёшли Хаби Алонсо, Микель Аранбуру, Хавьер Де Педро, ҳимоячилар Айтор Рекрате, Агустин Арансабаль, дарвозабон Сандер Вестерфельд "Сосьедад" билан чемпионлик сари дадил боришди.
36-турда Сан Себастьян клуби Мадрид клубидан 1 очко олдинда эди. Бироқ 37-турда Вигода "Сельта"га қарши баҳсда қабул қилиб олинган аламли мағлубият "Сосьедад"ни ажойиб ўтган мавсумни фақатгина кумуш медаллар билан тугатишига сабаб бўлди.

❤18👍2
🔥79❤55