O'zbek tili va adabiyoti (Davron Akbar bilan)
45.9K subscribers
1.42K photos
150 videos
444 files
705 links
Davron Akbarning sahifasiga xush kelibsiz!

Kanalda test kitoblarimiz haqida ma'lumot, sara testlar, shuningdek, ta'lim yangiliklari berib boriladi.

Manzil: Namangan viloyati

Donat: https://tirikchilik.uz/davronakbar

Reklama: @Renessansstudy_reklama
Download Telegram
REGBOOKS
🔠🅰️🔠🔠🔠🔠🔠🔠 ☄️Ona tili va adabiyot fanidan eng so'nggi standartda tayyorlangan milliy sertifikat kitobining II qismi nashrdan chiqdi. 🔖 Mazkur kitob Davron Akbar tomonidan avvalroq taqdim etilgan I qism kitobining davomi hisoblanadi. Unga 2026-yil va undan…
Xabaringiz bor milliy sertifikat kitobining 2-qismi bugun nashrdan chiqdi. Ertaga hududlarga yanada ko'proq tarqatiladi.

Mabodo hududlarga yetib bormagan bo'lsa, nashriyot telefonlariga murojaat eting. Tezda yetkazib berishadi.

@Renessansstudy
62👍29🔥8👏4
Kim kitobni oldi? Taassurotlarni aytinglar-chi!

@Renessansstudy
❤‍🔥4224🔥18💘16🤷‍♀11👍7
Бугун 11-синфларга дарсга кирдим.
Йиллик режамдаги мавзудан сал четлаб, аср мавзусини- экология ва атроф-муҳитни асраш, тоза ичимлик суви ва озиқ-овқат муаммоси, инсоният яқин келажакда жуда катта глобал хавф остида эканлигини, бутун Ер сайёраси катаклизмга тушиб қолишини етарли мисоллар, илмий далиллар, кузатганларим ва ўқиганларим орқали 45 минут тушунтириб бердим- "жағим тинмади".
Камига катта монитор орқали лавҳа ҳам қўйиб бердим.

Дарс сўнгида ўқувчилардан нима фикрларингиз бор, табиат ва уни асраш ҳақида қандай таклифларингиз, ғояларингиз, лойиҳаларингиз бор деб сўрадим.
Ҳеч кимдан садо чиқмади.

Афсусланиб тургандим, бир ўқувчим қўл кўтарди.
Хурсанд бўлдим.
-Хайрият- е.
Қани, марҳамат.
Нима фикрларинг бор, қандай таклифларинг, қўшимчаларинг бор, марҳамат- дедим.
-Устоз. Бўлдими.
Жавоб беринг.
Курсим бор(!)- деса бўладими.
Зўрға ўзимни босдим...

Биз фарзандларимизни "олим" қилаётгандирмиз, эҳтимол.
Бироқ, одам қилолмаяпмиз.

Балки уларга илм ўргатаётгандирмиз.
Бироқ шу илмни қаерга, нима мақсадда ишлатишлари кераклигини ўргатмаяпмиз.

Ўқувчиларимиз ер юзида неча хил ўсимлик, неча хил гуллар, неча хил мевалар, бир йиллик ва кўп йиллик ўсимликлар, уларнинг ҳужайрасидан тортиб, тур, синф, классификатсияларини ҳам билишар, аммо, ўз ҳовлисига, кўчасига, мактабига қачон битта ниҳол экканини эслолмаса керак.

Электр токини, ток кучини, кучланишни, кетма-кету параллель уланишларнинг қонун-қоидаларини, Кулон қонуни, Ом қонуни, Кирхгофф қонуни, Жоул-Ленс қонунларини, атмосфера ҳодисаларини "ёрворишар", балки.
Бироқ, электр энергиясини тежашни, ҳавони ифлослантирмасликни хаёлларига ҳам келтиришмайди.

Дунё океанлари, машҳур шаршаралар, энг катта кўллар, энг узун ва энг серсув дарёларни билишар.
Бироқ, маҳалласидан оқиб ўтувчи ариққни ахлатлардан тозалашмайди.
Уйидаги сув жўмраги ҳуда-беҳуда очиқ.
Сувни ёп десанг, пулини тўлаяпманку, дейди.

Аслида айб ўзимизда.
Экология ва атроф-муҳитни асраш, дов-дарахтлар ва гулларни кўпайтириш, ичимлик сувини исроф қилмаслик кераклигини уқтирамиз-у бироқ, мактабларда бир замонлар уюштириладиган шанбаликларни, ўқувчиларнинг ўз синф хоналарини тозалаб, гулларга сув қуйиш каби ишларни мажбурий меҳнат баҳонасида йўқ қилиб юбордик.

Биз таълимнинг мазмунини ўзгартиришимиз керак.
Афсуски биз фақат унинг сиртини ялтироқ қилиш билан оворамиз.

Аввал айтгандим, яна айтаман
Таълим тизимида қилинган оқилона ва стратегик ислоҳот камида 25 йилдан кейин натижа беради
Аммо халқ ва давлат камида 250 йил бахтли яшайди

Биз эса тизимда деярли ҳар йили узоқни кўзламаган ислоҳотлар, янгиликлар, "пиар"лар қилиш билан оворамиз.

Ваҳоланки, таълим тизими ҳар қандай давлатнинг "оғир карвон"и.
тутуриқсиз ислоҳотларни "ёқтирмайди".

Мактабларда технология фани ўргатилади.
Аммо ўқувчиларнинг аксарияти арра, теша, рандани ушлашни билмайди.
Кетмон десанг белкуракни, белкурак десанг елка қисадиган авлодни шакллантирдик. Энг оддий сантехника ишларида уқуви йўқ.

Физика фани ўтилади.
Аммо уйда лампочка, включателни алмаштиришни, электр симларини пайвандлашни, оддий радиоприёмникни тузатишни, дазмолнинг спиральини алмаштиришни билишмайди.

География ўтилади. Аммо дунё томонларини, ўзи турган жойнинг географик кенглигини, чегарадош республикаларни, мамлакат пойтахтларини, демографик "портлаш", урбанизатсия нималигини, ерларни қачон юмшатиш, қачон ўғит бериш, қачон суғоришни билишмайди.
Нега биздан шарқ томондаги мамлакатлар вақт бўйича олдин, ғарб томондаги мамлакатлар эса орқада эканлигига қизиқиб ҳам кўришмайди.

Хорижий тилларнинг ҳеч бўлмаса биттасида фикрини ифодалай олмайди.

Иншо, баён, диктантни қўя туринг, ариза, билдиришнома, тавсифнома, маълумотнома- иш қоғозлари ёзишни билмайди. Битта гапда 5-6та хато.
Ишонмасангиз кўчалардаги баннерларга эътибор беринг. Ҳар икки гапнинг биттаси хато.

Davomi👇👇👇
134🔥42😢32💯23👍183😁2💔2❤‍🔥1
Математика, геометрия ўқитилади.
Аммо таъмирталаб уйига қанча бўёқ, қанча гулқоғоз- қанча хом-ашё кетишини чамалаб билмайди.Жахон тарихи у ёқда турсин, аксарияти юртимиз тарихини билмайди.
"Собир Рахимов ким?" деган саволга "Метро бекатининг номи" ,"Ренессанс" нима? деган саволга "Телеканал номи" дейишганига қандай чидаш мумкин.

Яқинда бир мажлисда иштирок этдим.
Табриклар, қарсаклар, мақтовлар.

Билсам, ўқувчилар ОТМ ларга кириш учун имтиёз берадиган хориж ва миллий сертификатларни олишибди.
Ажойиб.
Баракалла.

"Сертификатчи" ўқувчилардан бирига қизиқиб савол бердим.

-Навоийдан битта айт.
-Йўналишимда йўқ(!)
-"Хамса"ни санаб бер
-Вариантлар борми(!)
-Бобурдан айт.
Бош чайқайди.
-Қодирий асарларини санаб бер.
Жим.
-Ренессанс нима?
Жимжитлик.
-Энг яхши кўрган адибинг ким?
-Энг яхши асаринг қайси?
-Битта шеър айтиб бер.
-Мадҳиямизни айтиб бер
-"Серқуёш"ними..?

Биз кўп нарсага эришаётгандирмиз, эҳтимол.
Лекин ундан кўп нарсани бой бермаяпмизми.

Ота-оналарни, афсуски, биз-педагогларни ҳам фақат болаларимизни ўқишга кириши-ю алламбало(аслида ҳеч кимга керак эмас)жадваллар қизиқтираяпди.
Фарзандларимиз талаба бўлса бўлди.
Битирувчиларимиз ОТМларга кўпроқ кириб, фоизимиз ошса, бизга шу керак.

Натижада ўқувчилар ўзларига керакли бўлган фанларни ўқиб, қолган фанларга деярли эътибор беришмаганлигидан фанлар уларнинг наздида керак-нокеракка ажратилди.

Хўш, энди айтинг.
Ўша ОТМ ларга қабул қилинган битирувчиларнинг неча фоизи талабалик даврида ўқишни яхши давом эттирдию, неча фоизи диплом ишини муваффақиятли ҳимоя қилди.
Улардан қай бири ҳаётда ўз йўлини топиб кетдию, қай бири адашди.
Қай бири илм кетидан қувдию, қай бири мол-дунё кетидан қувиб, коррупция ва бошқа ёмон ишларга ўралашиб қолди.
Қай бири халқим, деди.
Қайси бири ҳалқумим, деди...

Жиноятчилар ҳам, коррупсионерлар ҳам, товламачию ўғри-каззоблар ҳам қачонлардир ўқувчи бўлган.

Қачонлардир улар ҳам мактабга борган.
Ёзишни, ҳисоблашни, "Алифбе"ни ўрганишган.

Устозлари қўлларидан ушлаб "Она", "Ватан", "Мактаб" каби муқаддас сўзларни ёзишга ўргатишган.
Ҳар ҳолда онасини қорнидан жиноятчи бўлиб туғилишмагандир.

Ёзмишларимда бор эди.
Бугунги жиноят кечаги тарбиянинг маҳсулидир.

Маҳалладаги битта жиноятчи учун оила билан бирга мактаб ҳам, жамият ҳам тенг айбдор.

Таълим, хусусан, мактаб таълими бундай бўлмайди.
Мактаб таълими ўқувчини ОТМГА киритиш учун эмас(!), ҳаётга тайёрлаш учун керак.

Биз эса, афсуски, мақсадни кичик оламиз- "Олий таълимга кириш".
Ахир ОТМГА кирмасдан туриб ҳам киши жамиятда ўз ўрнини топиши, мавқейини ошириши, ҳаётини йўлга қўйиши мумкинку.

Мен бу билан ўқувчиларимизнинг илм олиш шаштини пасайтирмоқчи эмасман.
Шунчаки, педагогларимизга фарзандларимизнинг аввало ҳаётда қоқилмасликларини, ҳаёт синовлари олдида довдираб қолмасликлари ҳамда ҳар қандай муаммога ечим топа олишга ўргатишлари кераклигини уқтирмоқчиман, холос.

Унутманг, миллат тақдири сиёсатшунослар билан думалоқ стол атрофида эмас, синф хоналаридаги парталарда, ўқувчи ва ўқитувчилар билан ҳал бўлади.

Яна бир гап.
Келажак ёшлар қўлида, деймиз.
Йўқ. Келажак ёшлар қўлида эмас.
Келажак шу ёшларни тарбиялаётган катталар қўлида.
Бу ҳам ҳақиқат.

ОТМГА кирган боладан ота-она ва мактаб манфаатдор.

Ҳаётга тайёр боладан жамият ва давлат манфаатдор.

Энди ўйланг, бизга қай бири муҳим.

Назаримда таълим тизими фақат бир томонлама бўлиб қолаяпди.
Фокусимиз ўқувчиларнинг фақат олийгоҳларга киришига, мактаб, туман, шаҳар рейтингини оширишга қаратилган бўлиб қолаяпди.

Бизга ОТМ ларга кирган бахтли битирувчилар эмас, жамиятда ўз ўрнини топган бахтли инсонлар керак.

Эркинжон Ярашев
"Таълим фидокори" кўкрак нишони соҳиби.
Мактабгача ва мактаб таълими аълочиси

@Renessansstudy
👍19554🔥35😢18💯11👏5❤‍🔥3😭2
Bugungi yoshlar jamiyatdan deyarli uzilib bo'ldi. Ularning o'z yo'li bor, ammo bu yo'l jamiyat bilan parallel ketyapti: bu - orzu-havas va maishiy yo'l.

Jamiyatda nima bo'lyapti, kim qancha pullarni yeb yuboryapti, xavf-xatar aslida nimada - birortasi bilan ishi yo'q. Balki, bu ongli qilingandir, bilmadim.

@Renessansstudy
1👏91💯4836😢1413😭13🔥8❤‍🔥6🕊4👍3
Forwarded from REGBOOKS
📢📢📢📢📢📢

☄️Ona tili va adabiyot fanidan eng so'nggi standartda tayyorlangan milliy sertifikat kitobining II qismi nashrdan chiqdi!

🛍 Endilikda ushbu kitobimizni ham Uzum marketdan sotib olishingiz mumkin!

🛒 Uzum market orqali buyurtma berish

📚 Kitobdan namuna ko'rish

Hoziroq buyurtma bering:
📲 +998930082700 |💎 Telegram

🌐 Bizni kuzatish uchun manzillar:
Telegram | YouTube | Facebook | Instagram | X
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
19👍9🔥4🎉2
1-2-3-MART KUNLARI boʻlib oʻtadigan 3 kunlik ESSE MARAFON darslariga start berildi.


🔢🔣🔤🔤🔤: ESSENING KIRISH QISMI
🔢🔣🔤🔤🔤: ESSENING ASOSIY QISMI
🔢🔣🔤🔤🔤: ESSENING POZITSIYA VA XULOSA QISMI

Har bir dars oxirida eng koʻp tushadigan esse mavzulariga maxsus qoliplar, eng sara esse yozgan oʻquvchilarga pul mukofotlari — barchasi siz uchun.


Bularning bari 🌌🌌🌌🌌🌌 faqatgina esse qoliplari va pul mukofotlariga ega boʻlish uchun shu xabarni 5 ta ona tili va adabiyot oʻqiydigan yaqinlar guruhiga yoinki tanishlarga yuborib qoʻyishingiz kifoya. Skrinshotini esa ushbu xabar ostida qoldiring.


3 kunlik marafon darslarida qatnashish uchun quyidagi havola orqali kanalga aʼzo boʻling
☺️☺️☺️☺️☺️☺️☺️
@MAHLIYO_ODILBOYEVA1
@MAHLIYO_ODILBOYEVA1
@MAHLIYO_ODILBOYEVA1


ENG MUHIMI BU OXIRI EMAS, BU BOSHLANISHI. Sizni esse darslaridan boshqa bepul darslar va diagnostik testlar ham kutmoqda.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
21🔥3👍2🥰1😍1💘1
Milliy sertifikat kitobimizning 2-qismidan!

Javobni izohga yozishingiz mumkin...

@Renessansstudy
41🔥105😁5
Turk tilida 0 dan B2 va C1 darajagacha🎉🎉🎉2-3 oyda

📅Darslar haftada 6 kun
3 kun grammatika
Kun lugʻat va konuşma

Dars shakli: 💻online va yopiq guruhda boʻlib oʻtadi. Barcha dars jonli tushuntiriladi!!!

📝uyga vazifalar lichkada tekshiriladi. Tushunmagan savollarga batafsil takror javob beriladi.
🎥🎙️Darslar yozib olinadi. Takror koʻrish imkoniyati bor

0 dan yangi guruhda darslar 1-martdan boshlanadi. Ertalabgi va kechgi guruh shakllantirdik. Ma’qul kelgan guruhga registratsiya qildiraverasiz
Ertalabgi guruh dars vaqti 08:30
Kechgi guruh dars vaqti 22:00


A2 daraja darslari 1-mart sanasidan boshlanadi. Bu guruhga qabul ochiq
Dars vaqti 21:00

B1 daraja darslari 1-martdan boshlanadi. Qabul ochiq
Dars vaqti. 19:00

B2 guruh qabul yopiq

💰Kurs narxi 200.000
Admin @filolog0403

Individual ham shugʻullanamiz. Faqat 2 kishi qabul qilinadi.
Kurs narxi 500.000

Oʻqishni maqsad qilganlar yozsin va qaroringiz qat’iy boʻlganidan keyin toʻlov qiling! Chunki online ta’limda tolov qaytarilmaydi

1-proba dars soat 19:00 da boʻladi

9860 0466 0803 4578
Shahobiddinova Gulhayo


https://t.me/turktilionline25
28
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bunaqa videolarni ham ko'rib turinglar, biroz dam olasiz.

@Renessansstudy
😁13134🤗15😘7👍6🔥32🤷‍♀1❤‍🔥1🐳1🤝1
📝 Yangi 5-8-9 sinf ona tili darsliklardagi TOPSHIRIQLAR YECHIMI sizni oʻylantiryaptimi ⁉️

Bizda bunga yechim bor 🔥

💥 “Ona tili — oson va qiziqarli” kanali aynan topshiriqlar yechimini berib boradigan kanal.
Bu kanalda:
🔜 5-sinf
8-sinf
9-sinf
yangi nashr etilgan ona tili darsliklari topshiriqlari yechimi bosqichma-bosqich, tushunarli yechiladi.
🔜 Murakkab topshiriqlar oson metodlar bilan izohlanadi.


Biz bilan darslikdagi har bir topshiriqni ishonch bilan tushuntiring. Bir marta kirib ko‘ring. Ehtimol, ertangi darsingiz shu yerdan boshlanar

📱 𝙊𝙣𝙖 𝙩𝙞𝙡𝙞 – 𝙤𝙨𝙤𝙣 𝙫𝙖 𝙦𝙞𝙯𝙞𝙦𝙖𝙧𝙡𝙞
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
29👍10🔥3👏2🥰1😍1
#Milliy_sertifikat_2_qism

Quyidagi gapda qatnashgan gap haqidagi xato hukmni aniqlang.

Sershovqin musiqalar inson miyasiga tosh bilan urgandek ta’sir etadi, oxir-oqibat kasallikni yuzaga keltiradi. Masalan, shovqindan yurak urishi tezlashishi, qon bosimi oshishi va nafas olish buzilishi mumkin.

A) Ko‘makchini o‘rin-payt kelishigi bilan almashtirib qo‘llash mumkin.

B) Qo‘shimcha qo‘llash bilan bog‘liq uslubiy xatolik kuzatilgan.

C) Chiqish kelishigini ko‘makchi bilan almashtirib qo‘llash mumkin.

D) Lug‘aviy qo‘shimchani ko‘makchi bilan almashtirib qo‘llash mumkin.

@Renessansstudy
23🐳1
Shovqinli musiqalar va sershovqin musiqalar - nima farqi bor?!

Shovqinli musiqa deganda juda baland ovozda bo'ladigan, baland basli va qichqiriqli musiqalar tushuniladi.

Sershovqin musiqa deganda shovqin ko'p ishlatiladigan, effektlar ko'p uchraydigan, buzilgan tovushlari serob bo'lgan musiqalar tushuniladi. Masalan, Aphex Twinning "Come to daddy" musiqasini aytish mumkin.


Demak, shovqinli musiqani qanday eshitilishiga ko'ra aniqlaymiz, sershovqin musiqani esa kuyning nimadan tarkib topganiga qarab aniqlaymiz.

@Renessansstudy
41👍22😱12🔥8
2 oylik Sertifikat kursi 300 ming 🔥


Milliy sertifikat uchun tayyorlanmoqchisiz?

Ammo ham sifatli ham hamyonbop kurs qidiryapsizmi?

Unda sizni ustoz Muxtasar Nizomiddinova tomonidan tashkil qilinayotgan 2 oylik Milliy sertifikat kursiga taklif qilamiz🌚

Kurs tartibi:

Dushanba: Esse darsi (Jonli)
Seshanba: Grammatika darsi(Videodars)
Chorshanba: Gʻaza va matn tahlili (Jonli)
Payshanba: Grammatika (Jonli)
Juma: Badiiy asar savol-javob(Jonli)
Shanba: Grammatika (Videodars)
Yakshanba: Diagnostik test (Imtihon)

📍Darslar haftada 7 kun: 3 kun Jonli 4 kun videodars shaklida boʻladi.

Dars vaqti: 20:00- 22:00

💰Toʻlov: 9-martdan 9-maygacha: 300 ming.

Natijalarni @namuna_dars_1 kanalidan topasiz.

📨 Murojaat uchun: @nmd_admin


❗️ Bugun 20:00 da kursga qoʻshilish istagidagilar uchun quyidagi Kanalda NAMUNA DARS o'tib beriladi.

📌Ulanib oling:

@milliy_sertifikat_ona_tilii
@milliy_sertifikat_ona_tilii
@milliy_sertifikat_ona_tilii
15🔥6😁2👏1🤔1
Fevral imtihonlarining natijalari chiqishi kutilyapti. Xudo xohlasa, shu bir-ikki kunda chiqadi. Barchaga omad yor bo'lsin!

UTP: Oxirgi imtihonlar 8-fevralda o'tkazildi. 21 ish kunida chiqishi belgilangan. Agentlik 5 kunlik ish kunida faoliyat olib boradi. Natijalar esa bayramdan keyin chiqishi belgilangan.

@Renessansstudy
73😱1913🥰8🙏6❤‍🔥4😁1😢1
NIHOYAT, SIZ  KUTGAN QABULNI BOSHLADIK!!!

💥RAMAZON CHEGIRMASI!

🔥YANADA TEZKOR A+lar
🔥YANADA TEZKOR 100 foizlik ustamalar!

🔥Aprelda boʻlib oʻtadigan MS imtihoni hamda ATTESTATSIYA  uchun 💯%   YANADA TEZKOR kursimizga marhamat!

Darslar
imiz 5-martdan boshlanadi.

💥Jonli videochat darslari har kuni bo'ladi!

📒 Kursimizda: 
Grammatika darslari;
Barcha mavzulardan MS testlari;
Har kuni esse yozish;
G‘azal, qit’a, boshqa janrlar va she’riy san’atlar;
Ilmiy va badiiy matn testlarini osongina yechish usullari;
O'tilgan mavzulardan muntazam  testlar taqdim etiladi;
Rash modelida baholanuvchi  diagnostik test
lar.
Darslarni 5 karra A+ sohibi, 15 yillik tajribaga ega repetitor-Oybek Ulug'murodov olib boradi.

💥Dastlabki 10 kishiga bepul!
💵Butun dastur  imtihongacha  chegirma narxda (2 oyga) umumiy 200 ming.

Quyidagi kartaga to'lov qilib, @Oybek_ulugmurodov_admini lichkasiga chekni yuboring.
5614681806562843
(Oybek Ulug'murodov nomida)
📱Quyidagi kanallarga ulanib oling.
https://t.me/+hFhgjdUp-11jNzQ6
152🥰1
Milliy sertifikat va attestatsiyaga tayyorlanuvchi talabgorlarga kuzgi imtihonlarga tayyorlanish uchun online guruhlarda foydalanilgan avvalgi test bazani havola etamiz.

Yangi imtihonlarga esa yangi testlarni shakllantirishda davom etamiz.

@Renessansstudy
48👍17🔥9💘3
🎆🔤🔤🔤🔤🔤🔤🎆

🤩😎 Aprel-may imtihoni uchun shakllantirilgan yangi test bazasiga to‘g‘ri kelishi taxmin qilinayotgan Davron Akbar muallifligidagi 2-milliy sertifikat test kitobining izchil tahlili kerakmi? Quyidagi ko‘k yozuv ustiga bosib namunani ko'rishingiz mumkin. (Sotuv tartibini keyinroq hangamalashamiz. 😁)

Davron Akbar muallifligidagi 2-milliy sertifikat test tahlilidan namuna

🤯 Badiiy san'atlarni aniqlashda qiynalyapsizmi? Agar shunday bo‘lsa, @Mirzabek_onatili kanalidagi badiiy san'atlar 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤 aynan siz uchun. Har kuni kechki soatlarda. 🔤🔤🔤🔤🔤 tarzda olib boriladigan mutlaqo bepul darslarimizda qatnashing va badiiy san'atlarni aniqlashning eng samarali usullarini o‘rganib oling. (Xohlasangiz, kitobchamni 20 mingga sotib oling, sizga yoqishiga ishonchim komil😊)

Xullas, ushbu 👇👇👇👇 kanal sizga eng sara ma'lumotlarni bardavom ulashib boradi.

Darslarni men, Xadjiyev Mirzabek, o‘tib beraman.

🎇 @Mirzabek_onatili 🎇

🎆 @Mirzabek_onatili 🎆

🎆 @Mirzabek_onatili 🎆

E'lonni yaqinlaringizga ham ulashing, savobga sherik bo‘ling.🤓🤓🤓

Bu hali hammasi emas, ona tili fanidan 🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤🔤 darslari ham o‘tib beriladi.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
29🔥7😁4💘2❤‍🔥1
Alisher Navoiy. Mukammal asarlar to'plami. 1-jild.pdf
2.4 MB
Alisher Navoiy. Mukammal asarlar to'plami. 1-jild.pdf

@Renessansstudy
5
Tibbiy yo'nalishlarga superkontrakt asosida o'qish tugatilmoqda. Qonun loyihasiga ko'ra endilikda abituriyentlar tibbiyot yo'nalishiga ball yetmay qolsa, tabaqalashtirilgan kontrakt to'lab o'qiy olmaydi.

Bundan tashqari, minimal o'tish bali sifatida maksimal balning 70 foizini to'plash majburiy etib belgilanmoqda. Bu ball 132 ball atrofida bo'ladi.

@Renessansstudy
76🔥31👏21👍20😱6😁4😢1💯1
Oliy ta'lim vazirligi tayyorlashi lozim bo'lgan taklifda homilador va 3 yoshgacha farzandi bo'lgan ayollarning o'qishini vaqtinchalik "Masofaviy ta'lim"da davom ettirishiga imkon berilishi kutilyapti.

@Renessansstudy
👍10941🔥19👏7