Rayyon.org
45 subscribers
149 photos
38 videos
9 files
75 links
Hidoyat sari

فَٱعْلَمْ أَنَّهُۥ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا ٱللَّهُ وَٱسْتَغْفِرْ لِذَنۢبِكَ 47.19
«Бас, (Muhammad ﷺ) ҳеч қандай ҳақ илоҳ (маъбуд) йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг ва ўз гуноҳингиз учун … мағфират сўранг!»

@Inihol_bot
Download Telegram
Абдуллоҳ ибн Муборак раҳимаҳуллоҳ деди: “Камтарликнинг боши — дунё неъматида сендан паст бўлган киши қаторига ўзингни қўйиб, ундан дунёинг билан устун эмаслигингни билишинг. Ҳамда дунё неъматида сендан юқори бўлган киши қаршисида қадрингни кўтариб, дунёси билан у сендан устун эмаслигини билишингдир”. Қатода разияллоҳу анҳу деди: “Кимга мол-дунё, чирой, гўзал либос ёки илм берилган бўлса-ю, бироқ у тавозели бўлмаса, буларнинг бари унга қиёмат куни бало бўлади”.
Абдулмалик ибн Марвондан: “Қандай киши афзал бўлади?” деб сўралганида, у: “Куч-қудратга эга бўлатуриб камтар бўлган, хоҳлаб турган нарсасидан ўзини тийган ва қодир бўлатуриб ўч олмаган киши”, деб айтган.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ деди: “Тавозе — йўлингда учраган ҳар бир мусулмонни ўзингдан афзалроқ деб билишинг”.

@Rayyonorg
🌙 ҚAДР КЕЧAСИ БЎЛИШИ УМИД ҚИЛИНAДИГAН ТОҚ КЕЧAЛAР 🌙

• Якшанба 20-рамазон — 21-кеча
• Сешанба 22-рамазон — 23-кеча
• Пайшанба 24-рамазон — 25-кеча
• Шанба 26-рамазон — 27-кеча
• Душанба 28-рамазон — 29-кеча

🌌 Кеча - шомдан бомдодгача давом этади.

🤲 Қадр кечаси ўқиладиган дуо:

اللَّهُمَّ إِنَّكَ عَفُوٌّ تُحِبُّ الْعَفْوَ فَاعْفُ عَنِّي

🌸 Ўқилиши: Аллоҳумма иннака афуввун туҳиббул афва фаъфу анний.

🌸 Маъноси: “Эй Аллоҳ, албатта Сен афв қилувчисан, афвни яхши кўрасан, мени афв қил!”

┈┉┅━۩❀ ❅ ❀۩━┅┉┈
#Эълон

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва баракотуҳ.

Азиз диндошлар! Бугун 11 май 2021 йил (ҳижрий 29 рамазон 1442 йил) сешанба куни Ислом оламида шаввол ойи ҳилоли кўринмагани боис эртага 12 май чоршанба куни рамазон ойининг ўттизинчи куни ҳисобланади ва бугун охирги таровеҳ намози адо этилади. Эртасига 13 май пайшанба Ийдул фитр — Рамазон ҳайитини қарши оламиз, иншааллоҳ.

Аллоҳ таоло рамазон ойида қилаётган ибодатларимизни барчамиздан ҳусни қабул айласин, бу ойда йўл қўйган хато-камчиликларимизни афв этсин ва кейинги рамазонларга саломат етказсин.

Islomnuri
Байрам одоблар :
1 Такбир айтишлик .
2 Ийд намозига чиқишдан олдин хурмо емоқлик ( тоқ сон қилиб ).
3 Эркаклар энг яхши кийимларини кийишлик, аммо аёллар Ийд намозига чиқишда чиройлик кийимларини киймайдилар.
4 Ийд намозига ғусл қилишлик .
5 Одамлар бир бирларини байрам билан табриклашлик.
6 Ийд намозига ким қаердан чиқса чиққан йўлидан эмас бошқа йўл билан қайтишлик.

Ибн Усаймин мажмуу алфатава 223-216/16

@rayyonorg
Болаларга ҳайитлик берса бўладими?

Савол:
Биз икки ҳайитда болаларга арзимаган миқдордаги пулни ҳайитлик қилиб беришга одатланганмиз, шу иш жоизми?

Жавоб:
Бисмиллаҳ, алҳамду лиллаҳ, вассолату вассаламу ала расулиллаҳ. Катталарга бўлсин, кичикларга бўлсин "ҳайитлик" беришнинг зарари йўқ. Балки бу гўзал ахлоқлар ва чиройли одатлар жумласидан. Фақат қуйидаги нарсаларга эътибор қилиш лозим:

1- Ҳайитлик беришда адолатга риоя қилиш. Фарзандларнинг баъзиларига бериб баъзиларига бермаслик тўғри эмас. Бу улар қалбида нафрат ва ҳасадни пайдо қилади.

2- Ҳайитликни оила аъзоларининг ҳаммасига бир хил миқдорда бериш лозим эмас. Бунда ёш эътибор қилинади. Катталарга ёш болаларга берилган миқдорни берилмайди. Оилаликка бўйдоққа берилганни берилмайди ва ҳоказо.

3- Ҳайит кунлари болаларнинг қўлларида ҳайитлик туфайли пул кўпайгани учун уларга назоратни кучайтириш лозим бўлади. Кўча-кўйларда ҳар хил фасод эшиклари очилган бўлади. Майда қиморбозлик, кино-театр ва шу каби жойларга бесўроқ кетиб қолмасинлар. Валлоҳу аълам.

Жавоб Шайх Муҳаммад Солиҳ ал-Мунажжид ва мўътабар уламолар фатволари асосида берилди.

@rayyonorg
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аcҳоблари ийд куни кўришсалар бир бирларига Аллоҳ бизлардан ва сизлардан қабул қилсин деб бир бирларига Айтар эдилар.

@rayyonorg
Rayyon.org pinned a photo
‏من أقوال السلف الصالح

قال الإمام الشافعي رحمه الله :

اشد الأعمال ثلاثة الجود من قلة ، والورع في خلوة ، وكلمة الحق عند من يرجى ويخاف

САЛАФИ СОЛИҲЛАР ДУРДОНАЛАРИДАН

Имом Шофеий роҳимаҳуллоҳ деди:

"Энг қийин амаллар учта: етишмовчиликда саховатли бўлиш, ёлғиз қолганда тақво қилиш, умид қилинадиган ва қўрқиладиган (бошлиқ-султон) ҳузурида ҳақни айтиш".

@rayyonorg
#ХУШХАБАР

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам сийратларига бағишланган, бутун дунё уламолари эътирофига сазовор бўлган асар — «Ар-раҳиқ ал-махтум» китоби энди Play marketда!

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам туғилганларидан бошлаб то вафот этгунларигача бўлган давр ҳақида саҳиҳ (ишончли) хабарлар асосида ҳикоя қилувчи бу бебаҳо асарни жиҳозингизга қуйидаги ҳавола орқали юклаб олишингиз мумкин: ⤵️

https://play.google.com/store/apps/details?id=com.freelinestudios.ar_rahiq_al_makhtum

Муаллиф: Софиюрраҳмон Муборакпурий
Таржимон: Исмоил Ёқуб
Манба: www.islamnuri.com

"Islom Nuri" саҳифаси
•••┄┄┄┄┄༻❅༺┄┄┄┄┄•••
YouTube | Facebook | Telegram
​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​ 🌕🌕🌕

Азиз диндошим, "Айёмул бийз" - "Ойдин кечалар"нинг кундузларидаги рўзани ўтказиб юборманг! 1442 ҳижрий йил, шаввол ойининг 13-, 14-, 15-кунлари 2021 йилнинг 25, 26 ва 27 май (сешанба, чоршанба ва пайшанба) кунларига тўғри келмоқда.

Бу кунлар ҳижрий-қамарий ойнинг 13, 14, 15-кунлари бўлиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам шу кунларда рўза тутишга тарғиб қилардилар.

Абу Зардан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ойдан уч ойдин кечанинг кундузларида: ўн уч, ўн тўрт ва ўн бешинчи кунлари рўза тутишимизга буюрдилар (Насоий ривояти 2422, 2423. Ҳасан ҳадис).

https://t.me/islomnuricom
Росулуллох солаллоҳу алайхи ва саллам айтдилар:

- " Кичигимизни рахм қилмайдиган ва каттамизни хаққини билмайдиган киши биздан эмас "

📜 Имом Абу Довуд, Термизий ва Ахмад ривояти, Албоний сахих деган

@rayyonorg
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Исломда ўсмирлик...
YouTube da тиниқроқ сифати билан https://youtu.be/_dZXo8hc6JQ
​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​🌴🌴 Эртага 7.06.2021, ҳижрий тарихда 26 – шаввол, 1442 йил душанба! 🌴🌴

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

📤 Азизларингизга улашишни унутманг!

https://t.me/islomnuricom
🔴عاجل:
أعلنت #المحكمة_العليا بـ #السعودية أن:
🔴 الأول من شهر #ذي_الحجة 1442
يوم الأحد 11 يوليو .
🔴 #يوم_عرفة (09 ذو الحجة )
يوم الاثنين 19 يوليو .
🔴 #عيد_الأضحى_المبارك (10 ذو الحجة )
يوم الثلاثاء 20 يوليو.
#مشروع_بذرة_خير_الدعوي
#هلال_ذو_الحجة

🔴 Тезкор :
Эълон Саудия Арабистони олий маҳкамаси хабар беришича Зулҳижжанинг биринчи куни 11- июлга тўғри келар экан .
Аърафа куни эса Зулҳижжанинг 9- куни яни 19- июл куни
Иъйдул адҳа эса (қурбон ҳайит ) Зулҳижжанинг 10-куни яни 20-июл

🤲اللهم بلغنا هذه الأيام المباركة ووفقنا
فيها لعمل ما يرضيك

Аллоҳ бизларни ушбу муборак кунларга етказгин, ва у кунларда сени рози қиладигон солиҳ амаллар қилишликга бизларни муаффақ қилгин, Аллоҳумма Амин.

#مشروع_بذرة_خير_الدعوي
#هلال_ذو_الحجة
@rayyonorg
Зулҳижжанинг ўн кунидаги 44 фойда.pdf
800.4 KB
#Китоб #Зулҳижжа #амал_мавсуми

_✍🏻 Ассалому алайкум вароҳматуллоҳ. Азизлар, Аллоҳ таолонинг фазли марҳамати билан Зулҳижжа ойи ҳам кириб келди. Маълумки, Зулҳижжа ойининг аввалги ўн кунлиги Аллоҳнинг фазли ёғиладиган тоат-ибодат мавсумларидан биридир. Бу муборак кунлар мусулмон киши учун кўп солиҳ амаллар қилиб, Аллоҳга янада яқинлашиш учун бир фурсатдир. Ушбу фурсатни ғанимат билиш ва ундан кўплаб фойдалар олиш мақсадида, эътиборингизга Шайх Солиҳ Мунажжид ҳафизаҳуллоҳнинг «Зулҳижжанинг ўн кунидаги 44 фойда» номли рисоласини тақдим қиламиз. Ушбу рисола қисқа ва лўнда шаклда ушбу муборак кунлардан қандай фойдалар олишимиз мумкинлигини баён қилади. Аллоҳ таоло барчамизга яхшилик мавсумларини ғанимат билишга тавфиқ берсин ва барчамизни зикр, шукр ва чиройли ибодат қилувчилардан қилсин! Аллоҳумма амин.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎞 ZUL-HIJJANING 10 KUNLIGIDA NIMA AMALLAR QILAMIZ?
SHAYX MUHAMMAD SOLIH MUNAJJID

Яқинларингизга ҳам юборинг
.

🎬 https://youtu.be/z93YsAHUcac

YouTube | Instagram | FaceBook
➡️t.me/AsarMedia
قال النبي صلى الله عليه وسلم لأبي بكر رضي الله عنه : وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَلشِّرْكُ أَخْفَى مِنْ دَبِيبِ النَّمْلِ ، أَلَا أَدُلُّكَ عَلَى شَيْءٍ إِذَا قُلْتَهُ ذَهَبَ عَنْكَ قَلِيلُهُ وَكَثِيرُهُ ؟ قَالَ : قُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ أَنْ أُشْرِكَ بِكَ وَأَنَا أَعْلَمُ، وَأَسْتَغْفِرُكَ لما لا أعلم
رواه البخاري في " الأدب المفرد " (716)

Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Бакр розияллоҳу анҳуга айтдилар: "Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, албатта, ширк чумолининг қадам товушидан кўра ҳам яшириндир. Сени бир нарсага йўллаб қўяйми? Агар уни айтсанг сендан (ширкнинг) ози ҳам, кўпи ҳам узоқ бўлади. "Аллоҳумма, инний аъуузу бика ан ушрика бика ва ана аъламу ва астағфирука лимаа лаа аъламу" (Аллоҳим, мен Сендан билиб туриб Ўзинга ширк келтириб қўйишликдан паноҳ сўрайман ва билмаганларимни кечиришингни сўрайман) деб айт".

Имом Бухорий "Ал-Адабул Муфрад"да ривоят қилган, 716-ҳадис.

@rayyonorg
#eslatma

Ertaga Payshanba !

Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi: Rasululloh sollallohu alayhi va sallam dedilar: «Amallar har dushanba, payshanba kunlari (Allohga) ko‘rsatiladi. Mening amalim ro‘zador bo‘lgan holimda ko‘rsatilishini istayman» (Imom Termiziy rivoyati).

Agar qodir bo‘lsangiz ro‘zadorlar karvoniga qo‘shiling! Agar qodir bo‘lolmasangiz, boshqa dindoshlaringizga eslating. Bilmaysizki, sizning eslatishingiz sababli qanchalar ro‘za tutarkin! Siz sababli ro‘za tutgan kishi barobarida sizga ham savob yoziladi. @rayyonorg