Rayyon.org
45 subscribers
149 photos
38 videos
9 files
75 links
Hidoyat sari

فَٱعْلَمْ أَنَّهُۥ لَآ إِلَٰهَ إِلَّا ٱللَّهُ وَٱسْتَغْفِرْ لِذَنۢبِكَ 47.19
«Бас, (Muhammad ﷺ) ҳеч қандай ҳақ илоҳ (маъбуд) йўқ, магар Аллоҳгина бор эканлигини билинг ва ўз гуноҳингиз учун … мағфират сўранг!»

@Inihol_bot
Download Telegram
Audio
#Қурбонликсабоқлари -1
Қурбонликни таърифи

@ MuhammadSolihAhmad
🌟📚 БОЛАЖОНЛАР 📚 🌟


Болажонлар, ботирлар,
Паҳлавонлар, шотирлар,

Бир сўз айтгум ёд олинг,
Миянгизга тез солинг.

Тўрт фасл бор бир йилда,
Ҳаво турмас бир хилда.

Баҳор, ёз, куз ҳамда қиш,
Ҳар бирида бор хос иш.

Баҳор, билинг, иш фасли,
Тинмайди ҳеч ким асли.

Ким ишласа баҳорда,
Эрта туриб наҳорда,

Уруғ сепса ерларга,
Ботиб кетса терларга,

Роҳат олар ёз, куз, қиш,
Келмас унга зориқиш.

Танбал бўлса қай деҳқон,
Бўлар охир пушаймон.

Инсон умри ҳам шундай,
Тўрт фаслга бўлингай.

Баҳор, ёз, куз ҳамда қиш,
Аллоҳ шуни хоҳламиш.

Ёшлик қайтмас фурсатдир,
Сотувда йўқ неъматдир.

Ёшлик чоғи баҳоринг,
Гўё эрта наҳоринг.

Бошинг худди бўш ердай,
Нима эксанг, шу унгай.

Манфаатли билим ол,
Билим билан топ камол.

Бугун чексанг машаққат,
Эрта келар кўп роҳат.

Иззат-икром истасанг,
Қилмай десанг ҳеч аттанг,

Жаҳолатни яксон қил,
Ялқовликдан тез қутил.

Ялқовлик ва жаҳолат,
Хор қилар бир кун албатт.

Хор бўлмаслик учун ҳам,
Зор бўлмаслик учун ҳам.

Ўқи, ўқи, укажон,
Ўқиганлар чин инсон.

Одам бўлиш, бил, аста,
Ҳайвон бўлиш бирпасда,

Дейди доно халқимиз,
Бу гаплар эмас бежиз.

Болажонлар, ботирлар,
Заковатли шотирлар,

Ўқиб олим бўлингиз,
Маърифатга тўлингиз.

Баҳорингиз ҳеч қачон
Зое қилманг, болажон.

Баҳор ўтса ғафлатда
Маза бўлмас ҳаётда.

Ёз, куз қишдай ўтади,
Умринг бекор кетади.

Насиҳатим ёдлаб ол,
Катталарга қулоқ сол.

Биз адашдик, адашма
Дарёдек оқ, эй чашма!


Абу Абдулборий Жалолиддин.

23 июнь, 2020 йил.

Шотир — эпчил, моҳир, алли.

@Rayyonorg
# Бу_суннатга_амал_қиласизми ?

عَنْ أَوْسِ بْنِ أَوْسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ مِنْ أَفْضَلِ أَيَّامِكُمْ يَوْمَ الْجُمُعَةِ فَأَكْثِرُوا عَلَيَّ مِنْ الصَّلاةِ فِيهِ فَإِنَّ صَلاتَكُمْ مَعْرُوضَةٌ عَلَيَّ» قَالَ فَقَالُوا يَا رَسُولَ اللَّهِ وَكَيْفَ تُعْرَضُ صَلاتُنَا عَلَيْكَ وَقَدْ أَرَمْتَ؟ قَالَ يَقُولُونَ بَلِيتَ؟ قَالَ: «إِنَّ اللَّهَ تَبَارَكَ وَتَعَالَى حَرَّمَ عَلَى الأَرْضِ أَجْسَادَ الأَنْبِيَاءِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِمْ» (رواه ابو داود).

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Расулуллоҳга «соллаллоҳу алайҳи ва саллам» ёки «алайҳис-солату ва вас-сала-а-му» деб, ё ташаҳҳуддан кейинги салавотлар билан салавот ва салом айтамиз.

Пайшанба кун ботиши билан жумага ўтилгани боис, шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.

Азизларингизга улашишни унутманг...

@Rayyonorg
#Aқидага_оид_савол_жавоблар

20-савол: Бу шаҳодатнинг маъносини билиш шарт эканига Китоб ва Суннатдан далил борми?

Жавоб: Аллоҳ таоло деди: «...(тиллари билан айтаётган сўзнинг маъносини) ўзлари билган ҳолларида ҳақ гувоҳлик берган (яьни, «Ҳеч қандай (ҳақ) илоҳ йўқ, магар ёлғиз Аллоҳгина ҳақ эканлигига гувоҳлик
бераман» деган) кишиларгина (Аллоҳнинг изни-иродаси билан шафоат қилишга қодир бўлурлар»). (Зухруф: 86).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким «Ла илаҳа
иллаллоҳ» «Ҳеч қандай (ҳақ) илоҳ йўқ магар ёлғиз Аллоҳгина ҳақ
эканлиги»ни билган ҳолда дунёдан ўтса, жаннатга киради», дедилар.
(Муслим ривояти).

•••┄┄┄༻@rayyonorg༺┄┄┄•••
#Aqidaga_oid_savol_javoblar


21-савол: Чин кўнгилдан ишониш шарт эканига Китоб ва Суннатдан
далил борми?
Жавоб: Аллоҳ таоло деди: «Ҳақиқий мўминлар фақат Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига иймон келтириб, сўнгра (ҳеч қандай) шак-шубҳа қилмаган ва молу жонлари билан Аллоҳ йўлида курашганзотлардир. Ана ўшаларгина (ўз иймонларида) содиқ бўлган зотлардир». (Ҳужурот: 15).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Бир Аллоҳдан
ўзга илоҳ йўқ ва мен (яъни, Муҳаммад) Аллоҳнинг элчисиман. Бирон бир банда мана шу (калималар)га ҳеч бир шубҳа қилмаган ҳолда Аллоҳга йўлиққудай бўлса, албатта жаннатга киради» (Муслим ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Абу Ҳурайра розияллоҳу
анҳуга: «Шу девор ортида чин кўнгилдан ишониб «Ла илаҳа
иллаллоҳ» деб гувоҳлик берадиган қай бир кишига йўлиқсанг, унга жаннат билан хушхабар бер», дедилар. (Муслим ривояти).

•••┄┄┄༻@rayyonorg༺┄┄┄•••
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
3 ёшлигида Қуръони Каримни тўлиқ ёд олиб Дунё Гинес рекордига кирган Жазоирлик қори Абдурроҳман Фариҳдан гўзал тиловат
Subhanalloh

•••┄┄┄༻@rayyonorg༺┄┄┄•••
#eslatma

Ertaga 20/07/2020, hijriy tarixda
29 – zul-qa’da, 1441 yil Dushanba !

Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi: Rasululloh sollallohu alayhi va sallam dedilar: «Amallar har dushanba, payshanba kunlari (Allohga) ko‘rsatiladi. Mening amalim ro‘zador bo‘lgan holimda ko‘rsatilishini istayman» (Imom Termiziy rivoyati).

Agar qodir bo‘lsangiz ro‘zadorlar karvoniga qo‘shiling! Agar qodir bo‘lolmasangiz, boshqa dindoshlaringizga eslating. Bilmaysizki, sizning eslatishingiz sababli qanchalar ro‘za tutarkin! Siz sababli ro‘za tutgan kishi barobarida sizga ham savob yoziladi. @firdavsiylar

https://telegram.me/joinchat/AAAAAE0LdtiEUYSrgODnAA
Audio
🔊 🌴🌴 ЗУЛҲИЖЖА ОЙИНИНГ ЎН КУНИ ВА УЛАРДА ҚИЛИНАДИГАН АМАЛЛАР ҲАҚИДА 🌴🌴
🎙 #Абдулҳафиз домла раҳимаҳуллоҳ
Азиз биродарлар, Саудия Арабистони олий маҳкамаси маълум қилишича, бугун кечқурун янги ой кўринмагани сабабли эртага (21.07.2020) ҳижрий 1441 йил зулқаъда ойининг 30 кунидир. Шунга кўра, зулҳижжа ойининг биринчи куни 22.07.2020, Арафа куни 30.07.2020 ва Қурбон ҳайити 31.07.2020 кунига тўғри келади. Маълумки, зулҳижжа ойининг дастлабки ўн куни солиҳ амаллар қилишга жиддий эътибор қаратиладиган муборак тоат-ибодат мавсумидир. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло барчамизни бу муборак кунларни ғанимат билиб, ҳасанотлар тарозусини оғир қиладиган солиҳ амалларни қилиб қолишга муваффақ қилсин!
#Eslatma

#Бу_суннатга_амал_қиласизми

Эртага 23/07/2020, ҳижрий тарихда 2 – зулҳижжа, 1441 йил пайшанба!

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳар ҳижрий-қамарий ойнинг биринчи душанбаси ва аввалги икки пайшанбасида рўза тутар эдилар.

Ҳунайда ибн Холид аёлидан, у эса Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг аёлларидан бири орқали ривоят қилишича: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам зул-ҳижжанинг тўққиз кунида, Ошуро кунида ва ҳар ойдан уч кун; ойнинг биринчи душанбаси ва аввалги икки пайшанбасида рўза тутардилар» (Насоий (4/205) ва Абу Довуд ривоят қилган, Албоний «Саҳиҳ сунан Аби Довуд»да (2/462) саҳиҳ деган).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Амаллар ҳар душанба, пайшанба кунлари (Аллоҳга) кўрсатилади. Менинг амалим рўзадор бўлган ҳолимда кўрсатилишини истайман» (Имом Термизий ривояти, 747).

Агар қодир бўлсангиз рўзадорлар карвонига қўшилинг! Агар қодир бўлолмасангиз, бошқа диндошларингизга эслатинг. Билмайсизки, сизнинг эслатишингиз сабабли қанчалар рўза тутаркин! Сиз сабабли рўза тутган киши баробарида сизга ҳам савоб ёзилади.

Азизларингизга улашишни унутманг!
#Бу_суннатга_амал_қиласизми?

عَنْ أَوْسِ بْنِ أَوْسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ مِنْ أَفْضَلِ أَيَّامِكُمْ يَوْمَ الْجُمُعَةِ فَأَكْثِرُوا عَلَيَّ مِنْ الصَّلاةِ فِيهِ فَإِنَّ صَلاتَكُمْ مَعْرُوضَةٌ عَلَيَّ» قَالَ فَقَالُوا يَا رَسُولَ اللَّهِ وَكَيْفَ تُعْرَضُ صَلاتُنَا عَلَيْكَ وَقَدْ أَرَمْتَ؟ قَالَ يَقُولُونَ بَلِيتَ؟ قَالَ: «إِنَّ اللَّهَ تَبَارَكَ وَتَعَالَى حَرَّمَ عَلَى الأَرْضِ أَجْسَادَ الأَنْبِيَاءِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِمْ» (رواه ابو داود).

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Расулуллоҳга «соллаллоҳу алайҳи ва саллам» ёки «алайҳис-солату ва вас-сала-а-му» деб, ё ташаҳҳуддан кейинги салавотлар билан салавот ва салом айтамиз.

Пайшанба кун ботиши билан жумага ўтилгани боис, шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир.

Азизларингизга улашишни унутманг...

@Rayyonorg
#Бу_суннатга_амал_қиласизми?

عَنْ أَوْسِ بْنِ أَوْسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ مِنْ أَفْضَلِ أَيَّامِكُمْ يَوْمَ الْجُمُعَةِ فَأَكْثِرُوا عَلَيَّ مِنْ الصَّلاةِ فِيهِ فَإِنَّ صَلاتَكُمْ مَعْرُوضَةٌ عَلَيَّ» قَالَ فَقَالُوا يَا رَسُولَ اللَّهِ وَكَيْفَ تُعْرَضُ صَلاتُنَا عَلَيْكَ وَقَدْ أَرَمْتَ؟ قَالَ يَقُولُونَ بَلِيتَ؟ قَالَ: «إِنَّ اللَّهَ تَبَارَكَ وَتَعَالَى حَرَّمَ عَلَى الأَرْضِ أَجْسَادَ الأَنْبِيَاءِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِمْ» (رواه ابو داود).

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди», дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).
Forwarded from AXYORLAR
🎈 Бир ўйин ўйнасак, нима дейсиз?

👇 Қуйида 1 дан 50 гача бўлган рақамларнинг ҳар бири остига ҳар биримизнинг қўлимиздан келадиган биттадан солиҳ амал яширилган. Сиз бу рақамлардан хоҳлаганингизни танлайсиз, унинг остида яширинган ҳаволани очасиз ва қайси амал чиқса, уни бажарасиз 🙂

☝️ Тайёр бўлсангиз, бошладик:

010203040506070809101112131415161718192021222324 252627 2829303132333435363738394041424344454647484950

🕋 Aмал мавсумларидан бири бўлган, озгина амал учун улкан мукофотлар бериладиган фазилатли кунларда турибмиз. Бир-биримизни амал қилиб қолишга тарғиб этайлик! Унутманг, сиз сабабли солиҳ амал қилган кишининг савоби тўлалигича сизга ҳам ёзилади!

📲 Нимадир сиз учун тушунарсиз бўлса, ҳеч иккиланмай @AxyorlarBot’га ёзинг.

💬 Фикр-мулоҳазаларингизни қуйидаги «Изоҳлар» (Комментарии) бўлимига ёзиб қолдиринг.

━━━۩❀ ❅ ❀۩━━━
Каналга уланиш: ⤵️
https://t.me/joinchat/AAAAAFOtRjfX3rpJveT6tQ
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
قناة القرآن الكريم .. 👇

🍃 https://t.me/qraan1

قناة تلاوات الشيخ : محمد المحيسني 👇

🌴 @m_almohisni
​​Қуръоний дуолар!

رَبِّ اشْرَحْ لِي صَدْرِي, وَيَسِّرْ لِي أَمْرِي
  
Эй Роббим, менинг қалбимни кенг қил. Менинг ишимни осон қил..
(Тоҳа сураси 25-26-оятлар)

@rayyonorg