Rasululloh ummatlari🌿🌿
33 subscribers
659 photos
1.37K videos
60 files
1.03K links
🤩 Instagram uchun ajoyib istoriyalar..
Har kunlik namoz vaqtlari...
Har kunlik saharlik va iftorlik vaqtlari...
Islomiy yozuvli videolar...

🌛Instagram http://instagram.com/maruzalar_571_632

Taklif va shikoyatlar uchun 👇
👨🏻‍💻 @D_998330255777
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жавоб беролмайсиз...

❗️Албатта яқинларингизга улашинг, улар ҳам билиб олишсин!!!

••┄┄┄❅┄┄┄•••
@Rasululloh_ummatlarimiz_6555
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🎞 Виртуал савдолар хақида

┅══════════┅
🕌 Исҳоқжон домла
┅══════════┅

🌹 БАРЧА ЯҚИНЛАРИНГИЗГА ЖЎНАТИНГ 📲

@Rasululloh_ummatlarimiz_6555
🔞 Qachon qanday bavl (siydik) qilishni tushunib yetamiz...❗️

"Xoji ota" jome masjidi imom xatibi Ochildi domla!

🎙ОЧИЛДИ ДОМЛА

Manba:
http://instagram.com/maruzalar_571_632

@Rasululloh_ummatlarimiz_6555
​​☝️«ОЯТАЛ КУРСИЙ» НИНГ ФАЗЛИ:

1. «Оятал Курсий»ни уйидан чиқаётганда ўқиган одам қайтиб келгунча Аллоҳ таолонинг ҳимоясида бўлади.

2. «Оятал Курсий»ни ҳовлисида ўқиган одамникига ўттиз кунгача шайтонлар, қирқ кунгача сеҳргарлар кирмайди.

3. «Оятал Курсий»ни уйқуга ётганда ўқиган одамни Аллоҳ таоло ўзини ҳам, қўшнисини ҳам, қўшнисининг қўшнисини ҳам омонда сақлайди.

Оятал курсийнинг хосиятлари жуда кўп. Ҳадиси шарифларда шундай дейилади:

4. “Оятал курсий оятларнинг саййиди. Бир жойда ўқилса, шайтон у ерда тура олмайди, албатта, қочади.” (Ҳаким)

5. “Оятал курсий Қуръони каримнинг тўртдан бири.” (Абушшайх)

6. “Фотиҳа билан Оятал курсийни ўқиган одамга шу куни жин ва шайтон зарар етказа олмайди, кўз тегмайди.” (Дайламий)

7. “Ётар маҳали оятал курсийни ўқиган кишига шайтон яқин келолмайди.” (Шавоҳид-ун-нубувва)

8. “Ҳар бир фарз намозидан кейин Оятал курсийни ўқиган одам учун Жаннатга киришига ҳеч қандай тўсиқ йўқ.” (Насоий, Ибн Хиббан, Байҳақий, Табароний)

9. “Уйидан чиқаётганида Оятал курсий ўқиган кимсага уйига қайтгунича етмиш фаришта истиғфор ва дуо айтади.”

10. Уловга минганида ҳам Оятал курсий ўқиш офат ва бало-қазолардан сақлайди.

11.Оятал курсийни ихлос билан ўқиган одамнинг инсон билан жонивор ҳақларидан, фарз қарзларидан бўлак бутун гуноҳлари кечирилади. Яъни тавбалари қабул бўлади. (Ислом ахлоқи)

12. Ҳазрати Али “Қабр азобидан қутилиш учун Оятал курсийни кўп ўқиш керак” деб айтганлар. ( Зухра-тур-Рияз )

13.“Намоздан кейин Оятал курсий ўқиган кимсага ҳар бир ҳарфи учун қирқ савоб ёзилади.”( “Аййуҳал валад илмиҳол”даги ҳадис)

14. “Кимки намоздан сўнг Оятал курсий ўқиса, шу оят тўхтамасдан Арши аълогача кўтарилиб “Ё Рабби! Мени ўқиган қулингни кечиргин!” дейди. Ҳақ таоло макондан муназзаҳ ҳолда “Эй фаришталарим! Гувоҳ бўлинглар, намоздан кейин Оятал курсини ўқиган қулимни кечирдим” деб буюради.”

15. “Фарз намозни тугатгандан кейин бир марта Оятал курсийни ўқиб, 33 марта Субҳоналлоҳ, 33 марта Алхамдулиллоҳ, 33 марта Аллоҳу акбар ҳамда бир марта “Ла илоҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул хамду ва ҳува алайҳиссалом кулли шайин қодир” деган одамнинг гуноҳларини Аллоҳу таоло кечиради.”

16. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳар нарсанинг саноми – кўзга кўринган жойи бўлади. Бақара сураси Қуръоннинг саномидир. Унда бир оят бор. Ўша оят Қуръон оятларининг саййидасидир. У «Оятал Курсий», дедилар».

17. Имом Доримий ривоят қиладилар, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо: «Ким Бақара сурасидан ўн оятни–аввалидан тўрт оят, «Оятал Курсий» ва ундан кейинги икки оят ва охиридан уч оятни кечаси ўқиса, ўша уйга шу кечаси шайтон кирмайди», деганлар.

18. Имом Насаий Абу Умомадан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Ким ҳар фарз намоздан кейин «Оятал Курсий»ни ўқиса, унинг жаннатга киришини фақат ўлим тўсиб туради, холос», деганлар.

Яъни, ўлмагани учун жаннатга кирмайди, агар вафот этса, уни жаннатдан тўсадиган ҳеч нарса қолмайди, дегани....

❗️Бу маълумотни имкон борича бошқа гуруппаларга ҳам етказайлик!

☝️АЛБАТТА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

КАНАЛИМИЗГА АЪЗО БЎЛИШНИ УНУТМАНГ!!!🤲👇👇👇👇
═══════════════
@Rasululloh_ummatlarimiz_6555


http://instagram.com/maruzalar_571_632
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:
24.03.2021 й.

@Rasululloh_ummatlarimiz_6555
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​═════☁️☁️☀️☁️☁️══════

🍃Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!🍃

🌾 Бошлаётган кунингиз, хайрли-барокатли ўтсин!

🍀 Қанчадан бери амалга ошмаётган орзуларингиз рўёбга чиқсин!

🌸 Ризқингиз кенг, ҳар бир босган қадамингиз тавфиқ, тавбаларингиз қабул, дуоларингиз ижобат бўлсин!

Аллоҳ паноҳида бўлинг! 🤲

@Rasululloh_ummatlarimiz_6555
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📹 5 ДAҚИҚA ҲAЁЛAН ҚAБРГA КИРИБ КЎРИНГ

▪️Улар сизни ташлаб кетадилар
▪️Энг муҳим 3 та савол
▪️Мункар ва Накир
▪️Жавоблар тилингиздан эмас...

@Rasululloh_ummatlarimiz_6555
АЛЛОҲНИНГ СОЯСИ АРШНИНГ ОСТИДА ТУРУВЧИ 7 ТОИФА КИШИЛАР.




Абу Ҳурайра, Абу Саид Ал-Худрий ва Салмон Ал-Форсий розийаллоҳу анҳулардан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар:

- “Етти тоифа мўминларни Аллоҳ таоло Ўзининг (Арши) соясидан бошқа ҳеч қандай соя бўлмайдиган Кунда Ўзининг сояси ила соялантиради.

Улар қуйидагилар:

1. Адолатли имом – раҳбар.

2. Аллоҳнинг ибодати-тоатида улғайган йигит.

3. Қалби доимо масжидларга талпиниб турадиган киши.

4. Аллоҳ йўлида севишиб, ана шу Аллоҳ йўлидаги муҳаббат билан жамланиб, ана шу муҳаббат устида тарқалиб яшаган кишилар.

5. Мансаб ва гўзаллик соҳибаси бўлган аёл (зинога) чақирган пайт "мен Аллоҳдан қўрқаман" деб (зинодан ўзини узоқ тутган) киши.

6. Ўнг қўли билан инфоқ қилганда, берган садақасини чап қўли ҳам билмай қоладиган (даражада сир сақлаган, ихлоси кучли) киши.

7. Аллоҳни ёлғиз қолган пайтида зикр қилиб, кўзидан ёш оққан киши”.

(Муттафақун алайҳи)


⊱••┈•┈•┈••┈•⊰✿⊱•┈••┈•┈•┈••⊰ ۩


س أحدكم بمخيط من حديد خير له من أن يمس امرأة لا تحل له» رواه الطبراني والبيهقي

Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : “Бирортангизга ўзига ҳалол бўлмаган аёлни ушлашдан кўра бошига темирдан бўлган мих қоқилиши яхшироқдир” дейилган». Табароний ва Байҳақий ривоятлари.

@Rasululloh_ummatlarimiz_6555
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:
25.03.2021 й.

@Rasululloh_ummatlarimiz_6555
#Bismillah 🌸
☀️Assalomu alaykum ☀️qalbi iymon nuri bilan to'lgan qalbi Jannat dindoshlar..🌸
Barchangizga kuningiz xayrli ba barokatli o'tsin deb qolamiz 🤲 Bugun yana bir kunni ko'rishlik nasib qilgani uchun Alhamdulillah 🌸
Bugungi kuningiz Bomdod bilan boshlanib Tahajjud bilan tugashligi nasib qilsin..
Insha' Alloh
Merkel: “Ramazon oyida musulmon tadbirkorlar soliq toʻlamaydi”

Germaniya hukumati bir ovozdan yoqlagan qarorga koʻra, Ramazon oyi munosabati bilan kichik biznes va xususiy tadbirkorlik bilan shugʻullanuvchi musulmonlar bir qancha soliqlardan ozod qilinib, ularga turli xil imtiyozlar berildi. Bunga asosan musulmonlarning karantin davrida narx-navoni pasaytirib, muhtojlarga xayriya aksiyalari tashkil qilganlari sabab boʻldi, deb aytilmoqda.

@Rasululloh_ummatlarimiz_6555
ВАҚТИ КИРИШИГА ЎҚИШ

8515-савол

Ассалому алайкум! Мен қўшимча дарсликларга қатнайман, дарс вақти билан масжид жамоат вақтига тўғри келиб қолмоқда. Масалан: Аср намоз вақти 15:20 кирса масжидда 15:40 ўқилмоқда. Намоз вақти кириши билан такбир тушуриб намозни ўқиб кетаверсам бўладими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бўлади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@Rasululloh_ummatlarimiz_6555
ХОМИЛАДОРЛИКДА НАМОЗ

8514-савол

Ассалому алайкум! Ҳозирда хомиладорман, шифокорлар тушиш хавфи бор деганлиги учун даволанмоқдаман. 15 кундан бери қимирламай ётибман, намозларимни эса ўтириб адо этмоқдаман. Шу жоизми? Бундан ташқари жигарранг ажралма ҳам келмоқда, лекин ҳайз эмас, бунда ғусл вожиб бўлмайдими?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Ҳомиладордан қандай қон келса ҳам ҳайз ҳисобланмайди. Ҳар намозга таҳорат олиб намозни ўқийверинг. Қандай қодир бўлсангиз шундай ўқийверинг. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати
@Rasululloh_ummatlarimiz_6555
МАЖБУРАН УЙЛАНИШ

8512-савол

Ассалому алайкум! Ман айни дамда ўқийман. Уйдагиларим мани уйлантиришмоқчи. У қиз манга узороқ қариндош. Уйдагиларга қариндошдан олмаймиз ҳамда у қиз умуман ёқмайди десам ҳам, мани шундан бошқасига уйланмайсан деб, мажбурлашмоқда. Агар у қизга уйланадиган бўлсам, яшаб кетишимдан ажралишим ман учун аниқроқ. Бува ва бувим адамга гапиришади, адам эса уйда шуни муаммосини қилаверади? Ман эса улар учун фикрим умуман аҳамиятиз? Доимо ота-онамни айтганига қулоқ соламан. Имкон борича нима деса, ўшани қиламан. Агар шу қизга уйланмасанг оқ қиламан дейишгача боришса, қандай йўл тутай? 

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Бу борада оқ қиламан дейишлари шаръан жоиз эмас. Мажбурланиб оила қурилмайди. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@Rasululloh_ummatlarimiz_6555
МУҚТАДИЙНИ ТАКБИР АЙТИШИ


Ассалому алайкум! Имомга иқтидо қилиб намоз ўқилганда хар бир харакатдан кейин, муқтадий хам “Аллоҳу акбар” дейиши керак экан. Мен имомга иқтидо қилиб намоз ўқиганимда айтмас эканман. Шунга аввалги ўқиган намозларимни нима қиламан?

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Намозга киришдаги биринчи «Аллоҳу акбар»ни айтган бўлсангиз фарзлари адо бўлган. Чунки қолган такбирларни айтиш суннат. Агар намозга киришдаги биринчи такбирни ҳам ўзингиз эшитадиган даражада айтмаган бўлсангиз намозларни қайта ўқиш шарт. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@Rasululloh_ummatlarimiz_6555
МАСТНИНГ ТАЛОҒИ


Ассалому алайкум! Биласизми бу саволни беришга қўрқаябман чунки жуда жирканч гунохдур талоқ. Бир одам ўзини билмаган даражада май ичган, нима деётганини билмайди ва эслолмайди хам. Унга хуши жойига келгандан сўнг кеча хотининга уч талоқ қўйдинг деб айтишди, лекин ўзи эслашга харакат қилди эслолмайди. Жуда-жуда маст эди.

ЖАВОБ:

– Ва алайкум ассалом! Шу ҳолатда ҳам уч талоқ тушади. Валлоҳу аълам!


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати

@Rasululloh_ummatlarimiz_6555
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қабрга нимамиз бор 👇🏻

#Solihon_domla

@Rasululloh_ummatlarimiz_6555
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ берган ризқни олмасдан кетмайсиз

Анваржон домла

❗️Албатта яқинларингизга улашинг, улар ҳам билиб олишсин!!!

••┄┄┄❅┄┄┄•••
@Rasululloh_ummatlarimiz_6555
НАМОЗ ВАҚТЛАРИ:
26.03.2021 й.

@Rasululloh_ummatlarimiz_6555
🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼🌼
O'smasi o'chmagan qoro qoshidan
Ro'moli tushmagan aslo boshidan
Namozni boshlagan to`qqiz yoshidan
Muslima qizlarga Juma muborak
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺
Nomusni, orini o'rnida bilgan
Har bir insonga mehrini bergan
O'zbek qizi shanini oqlab yurgan
Muslima qizlarga Juma muborak
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
Ota boshini yerga egmagan
Ko'chada yurganda odob saqlagan
Ona gapini ikki qilmagan
Muslima qizlarga Juma muborak
💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐💐
🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋🕋