Rasululloh s.a.v Vasiyatlari
213 subscribers
3.46K photos
2.31K videos
53 files
6.59K links
«Rasululloh s.a.v Vasiyatlari » илмий маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ(с.а.в) айтадиларки

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор» (Имом Муслим ривояти)

Murojaat uchun👇

@Rasulullohvasiyatlari_robot
Download Telegram
ЧИРОЙЛИ МУОМАЛА НИМА?

1. Одамлар билан мулоқотга киришганда ширинсўз, мулойим, босиқ, ҳалим ва камтар бўлиш.
2. Ғазаб ва жаҳлга тўлганида уни ичга ютиб, ташқарига чиқармаслик мардлик ва кучлиликка ишора.
3. Кичикларни иззат-икром, катталарни ҳурмат-эҳтиром қилиш хушхулқлиликнинг бир кўриниши ҳисобланади.
4. Атрофингиздагилар билан гўзал муносабат ўрнатишга урининг, сўзлаш асносида қўпол, беҳаё ва моҳиятини чуқур англамаган сўзларни қўлламанг. Ғийбат, туҳмат, чақимчилик, иккиюзламчилик, хушомадгўйлик каби иллатлардан қочинг, имкон қадар инсонларнинг дилларини оғритмасликка интилинг.
5. Инсонларнинг энг яхшиси муросага осон келадиган, қалби пок, ортиқча гап-сўзлардан ўзини тиядиган кишилардир.
6. Оила аъзоларига, бола-чақасига, ҳамкасблари ва яқинларига чиройли муомала қилиш, қовоқни уйиб, зарда, кесатиқ, киноя йўсинида гаплашмаслик ҳам боадаблик белгисидир.
7. Чиройли хулқли бўлиш учун нафсингизни жиловлай олинг, ўзгалардан айб-нуқсон қидирманг, бировда ёмонлик содир бўлса, яхшиликка йўйиб, сабр қилинг, бошқаларнинг ғамини енг.
8. Одамлар хурсандчилигини баҳам кўриш, ғам-андуҳидан қайғуриш, мол-мулкига хиёнат килмаслик, яхшиликка чорлаб, ёмонликдан қайтариш ҳусни хулқ эгаларига хос фазилатлардандир.
9. Ўзгалар билан муомала чоғида уларни ғийбат қилиш, ҳасадгўйлик, суҳбатдошини камситиб, камчилигини юзига солиш, бошқаларни менсимай, паст назар билан қараш, обрўси, бойлиги ёки мансабига қараб муомала қилиш одобсизликдир.
10. Ёши улуғ кишилар, устозлар, илм аҳллари билан муомалада уларнинг кўзига тик боқмай, гапларини жим тинглаш, саволларга жавоб қайтариш, амрларини сўзсиз бажариш, хизматларига шай туриш ҳам ярашиқли одобдир.

mehrob.uz Матбуот хизмати.

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇

📡ᴋᴀɴᴀʟ➣
@Rasululloh_Vasiyatlari
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#tasavvuf

Muqayyad zikr nima?

Tasavvuf darslari

©️ AzonTV

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇
═══════════════════

📲 https://t.me/joinchat/TBZer5OGLCNolTSd
#Таълим

• Исломий ниятни қилиб, кофирнинг амалини қилиб бўлмайди. Ниятни ҳам, амални ҳам шариатга мос қилиш керак.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳумаллоҳ.

@Rasululloh_Vasiyatlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бугун

🤝 Ассалому Алайкум ва рахматуллоҳи таъла ва барокатуҳ!

☝️ Бугун ҳафтанинг душанба куни.

🗓 20-февраль 2023-йил,
🗒 29-Ражаб 1444-yil.

🤲 Аллоҳ таоло барчамизга ушбу кунни ҳайрли барокатли қилсин! Пайғамбаримиз алайҳиссалом сўраган яхшиликларини барчасини сўраймиз, паноҳ сўраган барча ёмонликларидан паноҳ сўраймиз☝️

📲 Яқинларингизга ҳам юборинг!

👉
https://t.me/joinchat/TBZer5OGLCNolTSd
Қасамки, умринг туғилган кунингдан эмас, балки Аллоҳ таолони таниган кунингдан бошланади.

Ибн Атоуллоҳ Сакандарий роҳимаҳуллоҳ.

@Rasululloh_Vasiyatlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
• БОШИНГ ОМОН БЎЛСИН, ТУРКИЯМ! 😢😢😢

#ШЕЪРИЯТ

(Насимийдан ўзлаштирма таржима)

Бу қандай дард экан дармони йўқдир,
Баданимда эмас руҳимда оғриқ,
Яраси кўринмас, зимдан оғриқдир,
Баданимда эмас руҳимда оғриқ.

Қиличсиз, ҳанжарсиз, қонсиз бир яра,
Ҳеч бир табиб бунга тополмас чора,
Йиғлашга ҳамдард йўқ, сарсон овора
Баданимда эмас руҳимда оғриқ.

Давоси йўқ, иложи йўқ, кўзи йўқ,
Кўз билан кўришга имкон изи йўқ,
Санчилди қалбимга кўринмас бир ўқ,
Баданимда эмас руҳимда оғриқ.

Дийдамдан ёш оқар, қон йиғлар кўзим,
Руҳим яраланган, зирқирар созим,
Ҳолимдан бохабар бир Раб, бир ўзим,
Баданимда эмас руҳимда оғриқ.

Бўлди қил, Маҳбубий, фарёдинг етар,
Биламан, ёняпсан Мажнундан баттар,
Ё Раб, бечорани зиндондан қутқар!
Баданимда эмас руҳимда оғриқ.

©️ Маҳбубий

©️ Ижро Зиёдилла Юсупов
©️ Афзал Хусанов
Rasululloh s.a.v Vasiyatlari
Изҳор... 📲 https://t.me/joinchat/TBZer5OGLCNolTSd
ИЗХОР

Буюкликни оддийликдан барпо қилган,
Оддий мато – хурмо пўстин сарпо қилган,
Очликда ҳам тўқликда ҳам тақво қилган,
Сизми ўша, ул Сарвари коинотим,
Фақирлару мискинларга қўш қанотим?

Орланмаган мискинлар-ла ўлтиришдан,
Фарқлолмаган сизни ҳатто бир кўришдан,
Қаср эмас, қароргоҳи оддий ғиштдан,
Сизми ўша ул Сарвари коинотим,
Фақирлару мискинларга қўш қанотим?

Дастурхонга арпа нонлар хўб ярашган,
Фаришталар бир кўрай деб кўп талашган,
Сизни кўрган ҳар қандай кўз бир қамашган,
Сизми ўша, ул Сарвари коинотим,
Фақирлару мискинларга қўш қанотим?

Ибн Масъуд йиғлаганди ҳолингиздан,
Бўйра изи чиққанида ёнингиздан,
Лек юпанди, маъво жаннат жойингиздан,
Сизми ўша, ул Сарвари коинотим,
Фақирлару мискинларга қўш қанотим?

Қолган эмас сиздан мерос, минг-минг тева,
Тева эмас, ҳатто бир жуфт ёстиқ, кўрпа
Қолган бўлса, қолгандир-да бир қоп арпа,
Сизми ўша, ул Сарвари коинотим,
Фақирлару мискинларга қўш қанотим?

Саҳобалар салобатни сиздан олган,
Олимларга илм сиздан мерос қолган,
Сизсиз уммат бугун бир оз ўйга толган,
Сизми ўша, ул Сарвари коинотим,
Фақирлару мискинларга қўш қанотим?

Сўзларингиз сўзлар ичра шоҳ мисолдир,
Тинглаганлар тин оларлар, мисли болдир,
Душманлар ҳам ҳайратдадир, ҳайрон лолдир,
Сизми ўша, ул Сарвари коинотим,
Фақирлару мискинларга қўш қанотим?

Нубувватга паноҳ берган ул ансорлар,
Қилган эди пойингизга жон нисорлар,
Бугунгача ансор аҳли меҳмон чорлар,
Сизми ўша, ул Сарвари коинотим,
Фақирлару мискинларга қўш қанотим?

Машаққатга бериб бардош муҳожирлар,
Ансорларга бўлди қардош, ул “тожирлар”,
Сабру тоқат, қаноатда гул тождирлар
Сизми ўша, ул Сарвари коинотим,
Фақирлару мискинларга қўш қанотим?

Билол айтган нидо ҳануз янграмоқда,
Сийратингиз бутун жаҳон тингламоқда,
Ислом недир башар аста англамоқда,
Сизми ўша, ул Сарвари коинотим,
Фақирлару мискинларга қўш қанотим?

Сизни кўрмай севди ушбу қаро кўзлар,
Сифатлашга етмагай бу саноқ сўзлар,
Майли, ҳатто маҳшаргача тинмай бўзлар,
Сизми ўша, ул Сарвари коинотим
Фақирлару мискинларга қўш қанотим?

Саййид Аҳмад Маҳмуд ўғли.

📡ᴋᴀɴᴀʟ➣
@Rasululloh_Vasiyatlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Сақланиш
Ғийбатчига Умар ибн Абдулазиздан насиҳат


🎙 Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

MEHROB.UZ

🔊 https://t.me/joinchat/TBZer5OGLCNolTSd
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!

☘️ Хайрли тонг! ☘️

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки бирор нарса кўриб ажабланса:
مَا شَاءَ اللهُ لاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ
«Маа шаа Аллоҳу лаа қуввата иллаа биллаҳи», деса унга зарар етмайди», дедилар.

Маъноси: «Аллоҳ хоҳлагани бўлади. Аллоҳдан бошқа қувват йўқ».

Ибн Сунний ривояти.


🇺 🇱 🇦 🇸 🇭 🇮 🇳 🇬

📲 https://t.me/joinchat/TBZer5OGLCNolTSd
БАХТИЁР ИНСОН

Сизнинг сукутингизни ҳам ўқиб тушуна оладиган жуфтингиз бўлса, сиз қандаям бахтли инсонсиз! ...

“Ҳикматлар чашмаси”дан

@Rasululloh_Vasiyatlari
Севганни севинтириш учун бўш вақтни кутиш шартмас.

Mubashshirahmad

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇
══════════════════

📲 https://t.me/joinchat/TBZer5OGLCNolTSd
#Субҳаналлоҳ

Қуёш кема каби ҳаракатланишини билармидингиз?

Олдинлари “Қуёш ҳаракат қилмайди” деб ўйланар эди. Бу гап Қуръони Карим оятига зиддир.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деган:

وَالشَّمْسُ تَجْرِي لِمُسْتَقَرٍّ لَّهَا ذَلِكَ تَقْدِيرُ الْعَزِيزِ الْعَلِيمِ

“Қуёш ўз истиқрори учун жараён этар. Бу азизу ўта билгувчи зотнинг тақдир қилганидир”. (Оятда қуёшнинг ўз истиқрори учун ажратилган маконда ва замонда жараён этиши–ҳаракатланиши ҳақидагина гап кетмоқда.) (Ёсин сураси, 38-оят).

Дарҳақиқат, Қуёш ўзининг барча сайёралари билан бирга жуда катта тезликда Сомон йўли галактикасининг маркази атрофида айланади. У галактика маркази атрофини 225 миллион йилдан кўпроқ вақтда бир марта тўла айланиб чиқади. Агар биз фаразан Қуёшнинг ҳаракатига ташқаридан назар солсак, унинг ҳаракати худди мавжли денгиздаги кеманинг ҳаракатига ўхшаб, пастлаб-кўтарилишдан иборат экан. Қуръоннинг ушбу ҳаракат ҳақидаги хабарида وَالشَّمْسُ تَجْرِي (“Вашшамсу тажрий”) дейилган. Эътибор беринг “тажрий” феъли ишлатилган.

Биз юқорида Қуёшнинг галактика маркази атрофидаги ҳаракати кеманинг мавжли денгиздаги ҳаракатига ўхшайди дедик. Қуръони Каримда кеманинг ҳаракати борасида ҳам бир неча оятлар бор. Шулардан бирини келтирсак:

أَلَمْ تَرَ أَنَّ الْفُلْكَ تَجْرِي فِي الْبَحْرِ بِنِعْمَتِ اللَّهِ لِيُرِيَكُم مِّنْ آيَاتِهِ إِنَّ فِي ذَلِكَ لَآيَاتٍ لِّكُلِّ صَبَّارٍ شَكُورٍ

“Кемалар Аллоҳнинг неъмати ила сизга Унинг оят-белгиларини кўрсатиш учун денгизда юрганини кўрмадингми?! Албатта, бунда ҳар бир ўта сабрли ва ўта шукрлилар учун оят-белгилар бордир”(Луқмон сураси, 31-оят).

Бу оятдаги кеманинг денгизда юришини ифода этган сўз ҳам تَجْرِي(“тажрий”) бўлиб келган.

Юқоридаги оятда Қуёшнинг ҳаракатини ифода этувчи сўз تَتَحَرَّكُ (татаҳарраку – ҳаракат қилади), تَدُورُ (тадууру – айланади), تَسِيْرُ (тасийру – сайр қилади) тарзида эмас, балки айнан تَجْرِي (тажрий) тарзида келган. Бу эса Қуёшнинг бир текис эмас, балки кеманинг мавжли денгиздаги ҳаракатига ўхшаш ҳаракат қилишига ишорадир.

Шундай қилиб, Аллоҳ таоло Луқмон сурасидаги оятда кеманинг ҳаракатини “тажрий” сўзи билан баён этди. Ёсин сурасидаги оятда Қуёшнинг ҳаракатини ҳам “тажрий” сўзи билан баён қилди. Бу эса юқорида айтганимиздек, Қуёшнинг галактика маркази атрофидаги ҳаракати бир кўтарилиб, бир тушиш тарзидаги ҳаракат эканига ишорадир.

Энди бундан ўн тўрт аср олдин бирор киши Қуёшнинг ҳаракат қилиши ҳақида, қилганда ҳам денгизда кетаётган кеманикига ўхшаш ҳаракат қилиши ҳақида маълумотга эга бўлган бўлиши мумкинми? Албатта, йўқ! Чунки ўтган асрда ҳам олимлар “Қуёш ҳаракатланмайди” деб юришарди. Қуёшнинг ҳам ҳаракат қилишини инсоният яқин йиллар ичида билди.

Бундан бир минг тўрт юз йил олдин Қуръони Каримда бу илмий ҳақиқатнинг ўта нозик иборалар билан айтиб қўйилгани Қуръон Аллоҳнинг ҳақ Каломи эканига, у нозил қилинган инсон – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг ҳақ Расули эканликларига очиқ-ойдин далилдир!

Субҳаналлоҳ!

Абдуддоим Каҳелнинг мақоласидан
Нозимжон Иминжонов таржимаси

Ⓤ Ⓛ Ⓐ Ⓢ Ⓗ Ⓘ Ⓝ Ⓖ! 📲👇

📡ᴋᴀɴᴀʟ➣
@Rasululloh_Vasiyatlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нигериядаги Қуръон "курси". Ўқувчилар қўлида тахтага устозларидан эштиб ўз қўллари билан ёзиб олган "Мусҳафлари".

Чироқлари кўриниб турибди. То Қуръонни тўлиқ ёдлашгунча шу шароитда дарс қилишади.


Бу видео эмас, бу-калтак бизга. Ёруғ уйимиздаги қиммат баҳо Қуръони каримни кунлаб, ҳафталаб, ойлаб очмайдиган биз ношудлар юзига тортилган тарсаки бу.

Намоз ўқишни бошлаганимизга ўнлаб йил ўтган бўлса ҳам Қори бўлиш эмас, бирор пора, ақалли бир порани пухта ёдлаб олмаган бизларга тепки бу.

Аллоҳ таоло бизни ислоҳ қилсин!

👇🏻

https://t.me/joinchat/TBZer5OGLCNolTSd
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Бугун

🤝 Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!

☝️Бугун ҳафтанинг пайшанба куни.

🗓 23-феврал 2023-йил,
🗒 3- шаъбон 1444-йил.

🤲 Аллоҳ барчамизга ушбу кунини ҳайрли ва барокатли қилсин!

📲 Яқинларингизга ҳам улашинг!

👉
https://t.me/joinchat/TBZer5OGLCNolTSd
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔴"Кимки кулган ҳолида гуноҳга қўл урса, йиғлаган ҳолида дўзахга киради".

❤️ Музаний роҳимаҳуллоҳ
[Ҳилятул Авлиё 2/229].


📱 @Rasululloh_Vasiyatlari
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Агар сиз Қуръон ёдлашга киришсангиз, Қуръоннинг баракасига эришасиз.

Бўш вақтингиз ҳамда ҳар хил васвасалар йўқ бўлади.

Одамларнинг гапи ва улар суҳбатлашаётган нарсалар сизни қизиқтирмай қўяди.

Қалбингиз юмшайди, зеҳнингиз тиниқлашади, кўксингиз кенг бўлади ва мезонингизда ҳасанотлар кўпаяди.

Доктор Абдулмалик Қосим

📝 https://t.me/joinchat/TBZer5OGLCNolTSd
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM