Rasululloh s.a.v Vasiyatlari
224 subscribers
3.46K photos
2.31K videos
53 files
6.59K links
«Rasululloh s.a.v Vasiyatlari » илмий маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ(с.а.в) айтадиларки

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса унга ўша ишни қилганлик ажри бор» (Имом Муслим ривояти)

Murojaat uchun👇

@Rasulullohvasiyatlari_robot
Download Telegram
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу деди:

«Намоз ўқиётган эдим. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакр ва Умар билан эдилар. Ўтирганимда Аллоҳга ҳамду сано ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтиш билан бошладим, кейин ўзимга дуо қилдим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сўра, сенга берилади. Сура, сенга берилади», дедилар

Термизий ривоят қилган.

https://t.me/Rasululloh_Vasiyatlari
ЕТТИ ПУШТИНГ МУСУЛМОН БЎЛСА-Ю, ЎЗИНГ БЕЖАНОЗА КЕТСАНГ АЧИНАРКАНСАН КИШИ...

Бугун бир шогирдимиз савол берди, бир қиз Малайзияга кетганди, ажали етиб ўша ерда вафот этибди. Атрофидагилар билмасаканми ё мусулмонмасаканми, уни шундоқ кўмворишибди. Уйидагилар сўрашяпти биз нима қила оламиз, деб.
Биз фатволардаги жавобни бердик. Ёз кунларида 3-4 кун, қиш кунларида 6-7 кун, жасад чиришни бошламасдан олдин уни қайта кавлаб олиб, ювиш, кафанлаш ва жаноза ўқиш жоиз. Аммо чиришни бошлаган бўлса, фақат кафанлаш мумкин.
Вақтини сўрасак, 4-5 кун бўлибди, дейишди. Хуллас, биз нафақат уйимизда, маҳалламизда ёинки шаҳримизда мусулмонмиз, биз ўлганимизда ҳам мусулмон ҳолимизда ўлишимиз керак. Чет элларга фарзандларимиз ўқишгами ё ишгами кетса, ўша ерда уларга зарур бўладиган диний аҳкомлардан бохабар қилиб қўйишимиз бизнинг зиммамиздаги бурчдир.

Тавфиқ Аллоҳдан

👉https://t.me/Rasululloh_Vasiyatlari
ҚУРЪОН – БАРАКАДИР!

☝️Қуръон билан машғул бўлган эдик, баракаларга кўмилиб кетдик. (Имом Тобарий раҳматуллоҳи алайҳ)

🇺🇿Ўлкамизга баракалар ёғилмоқда!

https://t.me/Rasululloh_Vasiyatlari
💔 ОНА ФАРЁДИ.

Тор қорнимда тўққиз ой яшаб,
Ва туғулдинг гулдайин яшнаб.
Бугун эса кўзларим ёшлаб,
Оқибатинг шумиди болам?!

Кўзим ёшлаб, юрагим доғлаб.
Ҳижронларга вужудим боғлаб.
Меҳрибонлик уйига жойлаб,
Оқибатинг шумиди болам?!

Ўз-ўзимни сўроқлаб пинҳон,
Дейман қайда адашдим, қачон?
Кўзларимда ёш маржон-маржон,
Оқибатинг шумиди болам?!

Бўлсин дебон қувват ҳамда қут,
Кўкрак тутиб бергандим-ку сут.
Нахот бари бўлдими унут,
Оқибатинг шумиди болам?!

Алла айтиб бошинг силардим.
Яратгандан бахтинг тилардим.
Фақат меҳринг умид қилардим,
Оқибатинг шумиди болам?!

Отангдан сўнг тул бўлиб қолдим.
Парваришсиз гул бўлиб қолдим.
Ичим ёниб кул бўлиб қолдим,
Оқибатинг шумиди болам?!

Кўзга яқин бўлди деб болам,
Туф-туф дердим, ортингдан ҳар дам.
Дод, мен учун тор бўлди олам,
Оқибатинг шумиди болам?!

Меҳрибонлик уйи-меҳрли.
Мен кабилар бунда қадрли.
Дийданг бунча қаттиқ қаҳрли,
Оқибатинг шумиди болам?!

Майли мени олиб кетмагин,
Мен-ла ўзинг абгор этмагин.
Фақат битта илтимосим бор,
Болажоним, кел рад этмагин.

Бу ер ёзда иссиқ бўларкан,
Кондиционер керак бўларкан.
Пулинг кўп-ку, ҳамма хонага,
Кондиционер қўйсанг бўларкан.

Мен-ку ўрганиб қолдим хозир,
Бироқ болам, сен сал бесабр.
Сен ҳам бир кун, келасан ахир,
Оқибатинг шу ердир болам.

✍️ АБДУССАЛОМ АНДИЖОНИЙ.

📲 Улашинг

Илмий маърифий ва ижодий каналга
обуна бўлинг!👇👇👇
https://t.me/Rasululloh_Vasiyatlari
Лезгинкага ўйнаш

#Савол
Assalomu alaykum hurmatli ustozlar. Alloh ishlarizni rivojini bersin. Bilamizki hozirgi kunda lezginka raqsi ommalashgan. Hamma unga qiziqmoqda, maktablari ham ochilmoqda. Shu o'yinni o'rganish joizmi?

#Жавоб:
Ва алайкум ассалом. Шариъатимиз бундай ўйинларга руҳсат бермаган.

ЎМИ фатво ҳайъати.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/Rasululloh_Vasiyatlari
Дўзах аҳллари жаҳаннамга тушишларининг асосий сабабларидан бири ҳам намоз ўқимаганликларидир. Бу ҳақда Аллоҳнинг Китобида қуйидаги оятлар бор: “Сизларни дўзахга нима киритди? Улар: “Намоз ўқийдиганлардан бўлмаган эдик. Ва мискинларга таом бермаган эдик. Ва ботилга шўнғувчилар билан бирга шўнғир эдик. Ва қиёмат кунини ёлғонга чиқарган эдик. Токи бизга ўлим келгунича”, дерлар” (Муддассир сураси, 42‑47‑оятлар).


👉 @Rasululloh_Vasiyatlari
Айтишларича, бирор нарсани ўғирлатишдан қўрқсангиз, уни китоб ичига яширинг.
Биз китоб очишдан қўрқадиган миллатмиз!

Айман Ёғий


👉https://t.me/Rasululloh_Vasiyatlari
📝ЕТИМЛАРНИНГ ХАҚҚИ

Бу ҳикоя бўлиб ўтган воқелар асосида гўрков тилидан ёзилди.

Қабристон мўминлар билан гавжум. Бир кекса аёл бандаликни бажо келтирганди.
Гўрков қабристонга майитни дафн қилиш учун келган эркакларга алланималарни тушунтирар, "Аттанг, аттанг, Аллоҳ кечирсин!" деб эшитилар эшитилмас бош чайқаб қўярди. Шовқин суронли баҳс мунозарадан сўнг:
-"Марҳумни қабр қабул қилмаяпти. Бу кетишда шомга қолиб кетамиз. Бу банда қандай гуноҳ қилган экан-ки лаҳадга уч бора қўйсак ҳам ер қабул қилмаяпти??? Аҳли мўминлар, сизлар унинг ҳаққига дуо қилиб туринглар, зора Аллоҳнинг раҳми келса...
Бу орада дуога қўл очган эркаклардан бири:
"Астағфириллоҳ, илон илонлар!" деб орқага тисарилди.
Майитнинг устида қорамтир илонлар чирмашиб олган, гўрков уларни олиб ташлашга ҳарчанд уринмасин , лаҳатнинг ичидан қайнаб чиқаётгандек илонлар кўпайгандан кўпайиб борарди.
- "Марҳумнинг турмуш ўртоғи шу ердами?"- сўради иложсизликдан гўрков.
Нимагадир аввалроқ кўриниш бермаган эркак секин-аста одимлаб:
- "Мен..." - дея жавоб берди.
- "Бу аёлнинг қандай гуноҳи борки ер қабул қилмаяпти? Албатта, бу Аллоҳга аён. Аллоҳ ўзи
кечирсин. Аёлингиз бировнинг ҳаққига хиёнат қилмаганмиди?"
Эркак гўрковни четга олди.
- "Бундан 13 йил аввал катта ўғлим вафот этди. Ундан ёдгор 3 фарзанд, 2 ўғил ва 1 қиз қолди. Ўғлимнинг вафотидан сўнг бева келиним ва набираларимга аёлимнинг муносабати ўзгарди. Оҳир оқибат уларни уйдан ҳайдаб солди.
Маҳалла кўй орасида қаддим букилди. Кейин кичик ўғлимни олиб чет-элга ишлагани кетдим. У ерда қурувчилик қилиб набираларимга уй учун пул тўпладим. Кичик ўғлим эса касбдош дўстлари билан чўмилишга кетганча, қайтиб келмади. Излаган жойим қолмади. На тиригини, на ўлигини топа олдим. Бу мудҳиш воқеадан кейин у ерда ҳа ишлай олмадим ва яна Тошкентга қайтдим.
Аёлимга набираларимга уй олиб бериш учун ишлаб топган бор-будимни бердим. Мен ахмоқ унга ишонибман. У эса пулларга қизим Саидага тилла тақинчоқлар олиб берибди. Пулнинг қолган қисмини эса ўз эҳтиёжига сарфлаб юборган. Мен қизимга:
- “Онанг етимнинг ҳаққини юлиб сенга тилло занжир берса олаверасанми? Ахир улар жигарингни болаларику? Уларга раҳминг келмайдими?” - десам:
- “У келин бегона, набираларингиз эса катта бўлса йўлини топиб кетади деб жавоб қилди.”
Шу воқеадан сўнг, уйдан бош олиб чиқиб кетганман. Аслида, қизимнинг бу гапига тарсаки тортиб ақлини киритиб қўйишим керак эди.
Менга ҳам осонмас, бир ўғлим вафот этди, бири дом-дараксиз йўқолди.
Балки ўшанда аёлим норасидаларни уйдан ҳайдамаганида мен ишлагану кетмасдим, ўғлим ҳам йўқолмасди, набираларим эса ўз ота уйида улғаярди ва аёлимни сўнгги манзилга бу каби аянчли аҳволда кузатмасдик. Менку, ундан розиман, ишқилиб Аллоҳ кечирсин, раҳми келсин...
Бу гапларни эшитгач гўрков чуқур хўрсинди-да:
- Бандасининг гуноҳларини Аллоҳнинг ўзи кечирмаса, биз ожизмиз. Ҳар қалай, қиз бўлса ҳам фарзандингиз бор экан. Ҳар куни келиб онаси учун, Аллоҳ розилиги учун Қуръон тиловат қилсин . Майитнинг устидаги илонлар Аллоҳнинг амри билан келган. Улар етимнинг ҳаққини сўраш учун аёлингизни чирмаб олган. Ер эса бир пайтлар аёлимгиз етим болаларни ҳайдагани учун унга ҳам жой бергиси йўқ...

@Rasululloh_Vasiyatlari
#Тақво

Бир киши (тўсатдан) рўмолини ечиб ўтирган аёлнинг ҳузурига кириб, унинг сочларига кўзи тушиб қолди. Шунда аёл ҳамма сочини олиб ташлади-да ва: "Бегона - номаҳрам эркакнинг кўзи тушган сочларни кўтариб юришга иймоним рози бўлмас", деди.

Дўстларингиз га ҳам улашинг !

👉 https://t.me/Rasululloh_Vasiyatlari
🔴Эртага жумъа Росулуллоҳ ﷺ га саловот айтишни унутмангб
🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺🌺

عَنْ أَوْسِ بْنِ أَوْسٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ مِنْ أَفْضَلِ أَيَّامِكُمْ يَوْمَ الْجُمُعَةِ فَأَكْثِرُوا عَلَيَّ مِنْ الصَّلاةِ فِيهِ فَإِنَّ صَلاتَكُمْ مَعْرُوضَةٌ عَلَيَّ» قَالَ فَقَالُوا يَا رَسُولَ اللَّهِ وَكَيْفَ تُعْرَضُ صَلاتُنَا عَلَيْكَ وَقَدْ أَرَمْتَ؟ قَالَ يَقُولُونَ بَلِيتَ؟ قَالَ: «إِنَّ اللَّهَ تَبَارَكَ وَتَعَالَى حَرَّمَ عَلَى الأَرْضِ أَجْسَادَ الأَنْبِيَاءِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِمْ» (رواه ابو داود).

Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Энг афзал кунларингиздан бири жума кунидир. У куни Менга кўп салавот айтинглар, чунки сизларнинг салавотларингиз менга етказилади». Саҳобалар: «Ё Расулуллоҳ, чириб кетган бўлсангиз сизга бизнинг салавотларимиз қандай етказилади?», дейишди. У зот: «Аллоҳ таоло пайғамбарларнинг жасадларини ейишни ерга ҳаром қилди », дедилар.
👤(Имом Абу Довуд ривояти).
🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸🌸
Расулуллоҳга «соллаллоҳу алайҳи ва саллам» ёки «алайҳис-солату ва вас-сала-а-му» деб, ё ташаҳҳуддан кейинги салавотлар билан салавот ва салом айтамиз.

Пайшанба кун ботиши билан жумага ўтилгани боис, шу пайтдан жума куннинг қуёши ботгунича салавот айтиш суннатдир

👇Линкни босиб "Илм" каналига обуна булинг!👇
https://t.me/Rasululloh_Vasiyatlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🕋Ширин ҳаётингиз маънога тўлсин!
🕋Истаган ниятингиз ижобат бўлсин!
🕋Чеҳрангиз сўнмасин, ҳамиша кулсин,
🕋Жума айёмингиз муборак бўлсин!

👇👇📲📲👍👍👇👇📲👇
https://t.me/Rasululloh_Vasiyatlari
#Расулуллоҳ‎ﷺَ дуоларидан:

«Аллоҳим! Нафсимга тақвосини бергин ва уни поклагин! Сен уни энг яхши покловчисан! Сен унинг валийси ва хожасисан!


https://t.me/Rasululloh_Vasiyatlari
Жумага тайёрмисиз?

Ҳадиси шарифда марҳамат қилинади: “Жума куни келгани учун қувонадиган мўминга қиёматгача ҳар куни шу қадар мўл савоб бериладики, ададини фақат Аллоҳ таоло билади”.

Жума кунининг суннат ва одоблари бор:

Жумани пайшанбадан бошлаб кутиш. Масалан, янги ва тоза либосларни тайёрлаш;

Жума намози учун ғусл қилиш;

Тирноқларни олиш;

Масжидга эртароқ бориш;

Олдинги сафдан жой олиш учун жамоат устидан ҳатламаслик;

Намоз ўқиётган одамнинг олдини кесиб ўтмаслик;

Эртароқ бориб, биринчи сафдан жой эгаллаш;

Хутба ўқилаётганда сукут сақлаш;

Намоздан кейин Фотиҳа, Кофирун, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини 7 марта ўқиш;

Дуо қабул бўладиган пайтни умидворлик билан қидириш;

Кўп салавот айтиш;

Каҳф сурасини ўқиш;

Озми-кўпми садақа бериш;

Ота-она, солиҳлар, улуғлар қабрини зиёрат қилиш;

Оила аҳлига ширинликлар тарқатиш;

Қазоси бўлмаганларнинг нафл намоз ўқиши;

👉 @Rasululloh_Vasiyatlari
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ким ҳар куни тонг отганда ва кеч кирганда: «Ҳасбийаллоҳу, лаа илааҳа илла ҳува, ъалайҳи таваккалту ва ҳува Роббул ъаршил ъазийм» (Аллоҳнинг Ўзи менга кифоя қилади. Ундан бошқа илоҳ йўқ. Унга таваккал қилдим. У улуғ аршнинг Роббидир) деб етти марта айтса, унинг дунё ва охиратдаги муҳим ишларида Аллоҳнинг Ўзи кифоя қилади».

Ибн Сунний ривояти.

Каналга уланиш!👇🏻
👉 @Rasululloh_Vasiyatlari
Эй Аллоҳ! Бандаларингнинг қоринларига раҳм қил! Ўша қоринларнинг очлигини Сендан бошқа ҳеч ким билмайди.

Дўстларингиз га ҳам улашинг!

👇👇📲📲👇👇📲📲👇👇
👉https://t.me/Rasululloh_Vasiyatlari
Пайғамбаримиз алайҳиссаломга саловот айтинг илтимос! Аллоҳ рози бўлсин сиздан!😊👇

Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад
Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

☝️Сиз ҳам бир кишининг Саловат айтишига сабабчи бўлинг. Буни яқинларингизга ҳам юборинг. Вақтим йўқ деманг!

👇👇👇👇👇👇👇👇👇👇
══════ ❁✿❁ ═════

https://t.me/Rasululloh_Vasiyatlari
💖Муҳаббат нималагини биласизми?

💕Муҳаббат бу - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан кейин азон айтишни тўхтатган Билолдир.

💕Муҳаббат бу - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан кейин Мадинада яшолмай, уни тарк этган Билолдир.

💕Муҳаббат бу - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг қабрларини узоқ вақт зиёрат қилмагани учун тушида Пайғамбар алайҳиссаломни кўрган ва: "Бу қандай жафо бўлди, эй Билол" деган сўзларини эшитиб уйғонгач, йиғлаб Пайғамбар зиёратларига жўнаган Билолдир.

💕Муҳаббат бу - тунда Мадинага келиб, Ҳасан ва Ҳусайн розияллоҳу анҳумоларни излаб топиб, улардан бомдод азонига изн сўраган Билолдир. Ўшанда азонни эшитган Мадина йиғидан ларзага келганди. Мадина мана шундай ҳаяжонли онларга ҳеч қачон гувоҳ бўлмади.

💕Муҳаббат бу - Шомдаги қўшинга Умар розияллоҳу анҳу азон айтиб беришни сўраган ва "Ашҳаду анна Муҳаммадар расулуллоҳ"га келганда тўхтаб қолиб йиғлаган ва қўшинниям йиғлатган Билолдир. Энг қаттиқ ва энг кўп йиғлаган Умар эдилар.

💕Муҳаббат бу - ўлим тўшагида ётганда "Эртага севганим Муҳаммад ва асҳобига етишаман" деган Билолдир.

💕Муҳаббат бу - ушбу сатрларни ўқиётганда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни Билолдек севиб, унингдек тўлғониб, кўзлари жиққа ёшга тўлган Сиздир.

👉 @Rasululloh_Vasiyatlari
https://t.me/Rasululloh_Vasiyatlari
Пайғамбарлар Исмини қўйиш мумкинми?
Suralar Duolar
🔺Пайғамбарлар Исмини қўйиш Мумкинми

Жавоб: Шайх Муҳаммад Содиқ

♻️Дўстларингизга ҳам улашинг❗️

@Rasululloh_Vasiyatlari
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
👉 https://t.me/Rasululloh_Vasiyatlari
Нафл намозларни муҳофаза қилиб (доимо ўқиб) юриш фарз намозларининг нуқсонларини тўлдиради.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деяётганларини эшитдим: "Қиёмат кунида банданинг энг биринчи ҳисоб-китоб қилинадиган амали намози бўлади. Агар намози солиҳ-яроқли бўлса, нажот топибди, муваффақиятга эришибди. Агар намози фосид-яроқсиз бўлса, зарар кўрибди, зиёнга учрабди. Фарз(намоз)ларидан биронтаси нуқсонли бўлса, Робб азза ва жалла (фаришталарга): "Қаранглар-чи, бандамнинг фарз(намоз)лари нуқсонини тўлдирадиган нафл(намоз)лари бор эканми?" - деб айтади. Кейин бошқа амаллари ҳам шу тарзда (ҳисоб-китоб) бўлади". Абу Довуд (864), Термизий (413), Насоий (465). Саҳиҳ ҳадис.

👉 @Rasululloh_Vasiyatlari